ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_summarine1ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

УЧИНЧИ ДУНЁ
15 август, 2009 йил

Бугун саҳарлаб соҳилга чиқдим. Уммонга термулсангиз дунёнинг нақадар кенглигини ҳис этасиз ва инсон фикрлаши ҳам шу қадар кенгликка талпинади. Хаёлимдан ажиб гаплар ўта бошлайди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_hawaii4ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЖУМА

14 август, 2009 йил
Бугун жуда эрта уйғондим. Ҳали саҳарликка ҳам анча бор. Балконга чиқдим. Уммон гувиллаб турибди. Кўкда ойдинлик аломатлари бўлмаса ҳам бир-икки киши соҳилда юрибди. Бу ерда уйқуси қочган одам ҳар тунда учраб туради. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

hawaii3ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

8 Август, 2009 йил

“АЛОҲА!”…”МАҲАЛО!”

АҚШда ҳар бир штатнинг тахаллуси бор. Масалан, Нью Йоркни “Империя” (The Empire State), Виржиниани “Қадимги ҳукмдор” (The Old Dominion) ёки “Президентларнинг волидаси” (Mother of Presidents), Невадани “Кумуш” (Silver) дейишади ва ҳоказо. Баъзиларининг эса 4-5 тадан ҳам тахалллуси бор.

Ҳавайини “Алоҳа” (Aloha State), “Тинч океанинг жаннати” (Paradise of the Pacific) ёки “Камалак” деб аташади. Машина номерларида эса расман “Алоҳа штати” деб ёзилади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_hawaii1ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

2 Август, 2009 йил

ОРЗУ ОРОЛЛАРИ

Мактабда жуғрофия дарсларидан бирида ўқитувчимиз ривоят айтиб берганди. Унга кўра, пайғамбарлардан бири Худога мурожаат қилиб, у дунё ҳақида авомга ишоратлар берилгани билан баъзи одамларда шубҳа борлигини ва шунинг учун ёрдам қилишни сўрабди.

Шунда Худо бутун атрофи шаффоф сув билан ўралган, бир томонида тинмай олов қайнаб турадиган, иккинчи тарафида тўхтамай қор ёғадиган, учинчи томонида эса давомли ёмғир қуядиган ва тўртинчи томонида қуёш чарақлаб турадиган бир жойни яратибди. Бу ердаги қушларни, дарахтларни, гулларни дунёнинг бошқа жойида топиш мумкин эмас экан. Худо шу жойга элчилар юбориб, у дунёнинг бир лаҳзасини кўрганларини одамларга айтиб берсинлар дебди. Continue reading