ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_hawaii1ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

2 Август, 2009 йил

ОРЗУ ОРОЛЛАРИ

Мактабда жуғрофия дарсларидан бирида ўқитувчимиз ривоят айтиб берганди. Унга кўра, пайғамбарлардан бири Худога мурожаат қилиб, у дунё ҳақида авомга ишоратлар берилгани билан баъзи одамларда шубҳа борлигини ва шунинг учун ёрдам қилишни сўрабди.

Шунда Худо бутун атрофи шаффоф сув билан ўралган, бир томонида тинмай олов қайнаб турадиган, иккинчи тарафида тўхтамай қор ёғадиган, учинчи томонида эса давомли ёмғир қуядиган ва тўртинчи томонида қуёш чарақлаб турадиган бир жойни яратибди. Бу ердаги қушларни, дарахтларни, гулларни дунёнинг бошқа жойида топиш мумкин эмас экан. Худо шу жойга элчилар юбориб, у дунёнинг бир лаҳзасини кўрганларини одамларга айтиб берсинлар дебди. Continue reading