Мулоҳаза

savollarБекорчининг бекор  даври

САВОЛ: Ҳозир мамлакатдан ташқаридаги фаолиятдан фойда чиқадими? (Маъруфжон).

ЖАВОБ: Ташқаридаги фаолият ташқарида. Ичкарининг ўз ҳаёти бор. Лекин ташқаридагиларнинг фаолияти билан дунё Каримовни таниди ва унинг режимига ўз баҳосини берди. Айни пайтда шу нарса ҳам аниқ бўлдики, бирор бир мамлакат бориб Каримовни ағдариб бермайди.

Демак, бу режимни ўзгартирадиган ўзбек халқининг ўзи.

Ташқаридаги ва ичкаридаги мухолифларнинг олдига қўйилган биринчи мақсад ҳар қандай сабаб билан Каримов режими кетгандан кейин мамлакатни қутқазиб қолиш масаласидир. Чунки бот-бот такрорлаётганимиз каби бу режимдан кейин Ўзбекистон жуда таҳликали даврга киради ва агар олдини оладиган куч чиқмаса харитадан ўчиб кетиши ҳам мумкин. Continue reading

Advertisements

Бугунги тарих

1990 yil. O'zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

1990 yil. O’zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

Биринчи президенти бўлиш учун туғилган одам

САВОЛ: Сиз бир жойда “Ўзбекистоннинг биринчи президенти бўлиш учун туғилган одам” деб Назир Ражабов исмини келтиргансиз. Бу одам ҳақида батафсилроқ маълумот беришингиз мумкинми? (Олимжон)

ЖАВОБ: Назир Ражабов ҳақида илк бор 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида у Бухорода (у асли ромитанлик-ЖМ) ёнғинга учраган бир йирик корхона биносини қайта тиклаш лойиҳасини тайёрлаб, СССР Давлат мукофотини олганда эшитгандим.

Кейин у жуда ёш бўлишига қарамасдан жуда катта вазифаларда ишлади, Қурилиш вазири бўлди, Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигидан Самарқанд вилоят партия комитетининг биринчи котиблигига ўтказилганда уни бевосита танидим. У янгича фикрлайдиган, ташаббускор, тиниб-тинчимас, адолат томонида маҳкам турадиган, адолатсизликка чидай олмайдиган бир раҳбар эди. Continue reading

Бугуннинг гаплари

iakЎлди нима, ўлмади нима?

Кундузора бўлмаса ҳам кунора ИAK ҳақида бир нарса ўқиймиз ё эшитамиз. Бу табиий. Ўттиз миллионлик мамлакатни ғайриқонуний равишда “идора” этаётган, деҳқонча қилиб айтганда тагига босиб олган мафиябоши ҳақида тарафдори севиниб, мухолифи куюниб, муриди кўриниб ёзади ва ҳоказо.

Лекин кейинги йилларда унинг ана инфаркт, мана инфаркт, ана кома, мана кома, ана ўлди, мана ўлди каби ёлғонларини тўқийдиган ва ўқийдиган, дил-дилидан ишонадиганлар кўпайиб бормоқда.

Бир вақтлар ўзим ҳам ишонардим. Турли “манба”ларнинг гаплари қулоққа ёқарди ва ўзгариш шамоли келаётганидек севинардим. Лекин кўп ўтмай бу алдовчи инстинкт эканини тушундим. Оқсарой саҳнасининг олди-ортидаги бу “гап”лар диққатимни тортмай қолди. Continue reading

Мулоҳаза

2015 йил. 20 феврал. Ишхонам-Тилшунослик марказида.

2015 йил. 20 феврал. Ишхонам-Тилшунослик марказида.

ТАРИХНИ СОХТАЛАШТИРИШ

Шўролар даврида тарих Коммунистик партия Марказий қўмитасининг талаби ва истаги бўйича ёзиларди, яъни у ердагилар ўз хоҳишларига кўра тарих яратардилар ва кўнгилларига хуш келмаган воқеа, ҳодисаларни тарих саҳифасидан ўчириб юбориш учун бирор жойда қайд этмасликка уринардилар. Ана шу сабабдан ҳам бугунга келиб улар яратган бирор – бир тарихга ишонч қолмади, ҳаммаси қайтадан ёзилмокда.

Тарихни қайта ёзиш анъанаси Ўзбекистонда ҳам гуриллаб давом этмокда, лекин қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, муҳтарам тарихчиларимиз, олимларимиз айнан салафларининг йўлидан бормокдалар. Масалан, коммунистлар Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир каби юзлаб исмларни тарихдан ўчириб ташлаш учун қўлларидан келганини қилдилар. Бугун эса биз бу борада том аксини амалга ошираяпмиз. Continue reading

Матбуот масалалари

piramidaЎРИН ВА ЎЙИН

Диктатура шароитида ҳеч нарсанинг ўрни бўлмайди. Чунки ҳамма нарса асл ҳолини йўқотган ва чапани қилиб айтганда бичилган бўлади. Матбуот ҳам шундай, бирор нарса сиёсий таҳрирсиз чоп этилмайди. Ёзилган нарсаларнинг “эркаклик жойи” ёки “қизлик иффати” қирқиб ташланади.

Бугун мамлакатда Совет давридагидан кўп газета нашр этилади. Худди ёмғирдан кейин пайдо бўлган қўзиқориндек бир-бирига ўхшаш (ҳам ҳажм, ҳам мазмун жиҳатидан) газета ва газетачалар тиқилиб кетган.

Уларда асосан Интернет ёки рус матбуотида чиққан олди-қочдилар ёки қўйди-чиқди, севдим-ўлдим, машҳур одамларнинг “машҳур” қилиқлари каби мавзулар. Continue reading

Китобдан боблар

jm_kamronbekНеварам Камронга

(Ҳикоятлар)

1.Қилич ва ақл

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим ўтган замонда, Самарқанд деган томонда бир Бобуршоҳ бўлган экан. У ёш, аммо ақл-заковатда, куч-қудратда улуғ саркарда экан.

Бир кун шаҳри азимга саҳройи ёғий бостириб келибди. Душман шунчалик кўп эканки, шаҳарни чумоли босгандек туюлибди. Оёқнинг остида ҳам, томнинг устида ҳам қилич кўтарган душман эмиш. Душманнинг кўриниши жуда хунук. Кўзлари чиябўрининг кўзига бензар, бурни сассиқ попушакнинг тумшуғига ўхшаркан. Қошлари буралиб, киприкларига уланиб кетган. Ваҳший ҳайвондек пишқиргани пишқирган. Шаҳар аҳли кўчага чиқолмай қолибди. Бечора болалар зор-зор йиғлашса ҳам ота-оналари эшикни очмас эканлар. Болаларини асраш учун шундай қилишаркан.

Бу пайтда Бобуршоҳ шаҳардан ташқаридаги қароргоҳида экан. Шимолдан илондек ўрмоловчи душман тез-тез келишини билиб ҳар тарафда махсус қалъалар қурдириб қўйишган экан. Шулардан бири Пулимурғоб деган жойда. Continue reading

Қамоқ ва озодлик

“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури

Озодлик олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Конституцияси 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия бўйича диний айблов билан қамалган маҳкумлар ҳам гуруҳ-гуруҳ озод қилинмоқда.

Ўзбекистон яқин тарихида диний айблов билан қамалган маҳкумларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб озод қилиниши 2003 йилдан бери илк бор кузатилмоқда.

Қурултой дастурида “диний маҳбусларнинг озод қилингани режим юмшаганидан далолатми?” деган савол жавобини қидирдик.

Эшиттиришда ўзбек қамоқхонасининг собиқ маҳбуслари Мамадали Маҳмудов¸ Муҳаммадсолиҳ Абутов ва Сафар Бекжон иштирок этди.

Қурултойда қатнашган Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ журналист Жаҳонгир Муҳаммад диний маҳбусларнинг озод қилинганини дунëдаги геосиëсий жараëнлар ва мамлакатдаги сайловолди вазият билан изохлади. Continue reading