Мулоҳаза

jahongir_m1ДАВЛАТ СИРИ

Маълумки, шўролар замонида ҳар бир матбуот идораси қошида давлат сирларини сақлаш бўйича махсус вакил ўтирарди. Унинг бошқача номи цензор эди. Бугун МДҲ ўлкаларининг аксариятида бу муассаса тарихга айланди. Ўзбекистон қонунларида ҳам матбуотни цензура қилиш таъқиқланган. Жумладан, шу йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистик фаолиятни қимоя қилиш тўғрисидаги» Ўзбекистон республикаси қонунининг 4-моддасида ҳам бу эътироф этилган.

Бироқ юқорида номи тилга олинган вакиллир ҳамон ўз ўринларида ўтиришибди. Уларнинг муҳри босилмасдан нашр йўли очилмайди. Бу воқеани ҳар ким ҳар хил изоҳламоқда.

Жумладан, «Халқ сўзи» ва «Ҳуррият» газеталарининг Бош муҳаррирлари (Хуршид Дустмуҳаммад ва Аббасхон Усмонов) Буюк Британияга сафарлари чоғида Би-Би-Си радиосига берган суҳбатларида «Катта кичик ҳар бир мамлакатнинг ўз сири бўлади» дейишди. Continue reading

20 йил ўтибди…

"Ozodlik" radiosi ucun bu maqola yozilganda "Turkiya" gazetasida ishlardim.

“Ozodlik” radiosi uchun bu maqola yozilganda “Turkiya” gazetasida ishlardim.

МАФКУРА МАНЗАРАСИ

Ғарб давлатларида газета ёки дарги нашр этиш ҳар кимнинг хусусий иши. Истаган кунингиздан эътиборан бирор бир газета ёки дарги нашр этишингиз мумкин ва у босмадан чиққандан сўнг ҳукуматнинг керакли идорасига бир нусха юбориб, мен шундай газета ёки дарги чиқараяпман, дейишингиз кифоя. Шу билан сизни рўйхатга олиб қўйишади. Газета, даргингизнинг умри, мавқеи, ўрни рақобат бозорига ва сизнинг кучингизга боғлиқ. Ғарбда ҳар куни ўнлаб янги нашрлар чикади ва ўнлаб нашрлар ўз-ўзидан ёпилиб кетаверади.

Бирор бир газета ёки журнал ҳукуматнинг расмий қарорлари, фармонлари, қонунларини босмайди. Истаса ва керакли деб топса бу хусусда кичик бир хабар билан кифояланади. Continue reading

Матбуот масалалари

gazetaБЕШ ДАЛИЛ

“Ўзбекистонда матбуот эркин бўлиши учун аввало журналист кадрлар тайёрлаш керак” деган гап жуда кўп такрорланмоқда ва ҳатто бу матбуот бўғиб қўйилишининг бирдан бир сабаби қилиб кўрсатилмокда.

Қизиғи шундаки, ҳатто баъзи малакали журналистлар ҳам бу фикрни бот-бот такрорлай бошладилар.

Масалан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири, эркин матбуот фондининг раисдоши Аҳмаджон Мелибоев «Биз аввало журналистларни демократия, матбуот эркинлиги шароитида фаолият кўрсатишга ҳозирлашимиз керак» дейиши кишини ўйлатиб қўяди.

Аҳмаджон ака самимий инсон ва у кишини ҳурмат қиламан, аммо бу фикрга қўшилмайман. Чунки матбуот эркинлиги демак – инсон ўз фикри, қарашлари, таклифлари, тушунчаларини матбуотнинг бирор бир воситаси орқали очиқ айтиши ва халқнинг матбуот орқали барча маълумотларни бор ҳолича олиш имконияти демакдир. Continue reading