ИККИНЧИ ФРОНТ

 

Умримнинг бир қисмини иккинчи фронтдаги кураш ўғирлаганидан афсусдаман. ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

—————————————————————————

“Халқ сўзи” газетасида Исмат Хушевнинг мақоласига жавобан 1992 йил 21 апрель куни чиққан мақола

“ТЎППОНЧА”ГА ЖАВОБ

Дейдилар, ит ҳурар, ўтади карвон,
Ранжу балолардан ёнмасин жонинг,
Лек алам қилар, бир умр гирён,
Итлар орасидан ўтса карвонинг.
Абдулла Орипов.

Жаноб Исмат Хушев! Мен сўзбоши ўрнида келтирган бу сатрларни улуғ адибимиз ёзганларида юраклари қанчалик зардобга тўлганини англаб, ўл зотга ҳамдардлик туйғусини туйганман. Хоин қони челакка, шоир қони юракка томар! Қарангки, чархи кажрафтор ўша ўтли ва дардли сатрларни бугун каломимга солди.

Сиз “Халқ сўзи” орқали “Парвоз ва инқироз. Ўзбекистон халқ депутати Жаҳонгир Маматовга очиқ хат” (1992 йил 18 апрель) ёзаркансиз, унинг  “шов-шуви” анча олдинроқ келди. Орага тушган элчилар мендан ялиниш-ёлвориш, илтимос-илтижоларни кутгандилар. Афсуски, улар “Майли чиқарсин, халқ кимнинг кимлигини ўзи ажратиб олади” деган қўрс жавобга эга бўлишди. Зеро, ўтма номард кўпригидан сой сени оқизса ҳам, деб бежиз айтишмаган.

Чунки нафақат мен, балки юртимизнинг журналистлар дунёси Сизнинг ким эканлигингизни ва бундай “тўппонча” мақолалар, бўҳтону иғволар орқали қанчадан қанча одамларга ўқ отилганини яхши билишади. Гоҳида Ефимов сингари амалдорларнинг қўлига тушиб Ўзбекистон журналистлар қурултойида, гоҳида партия конференсиялари, съездларида отилди, бу “тўппонча”. Баъзан кучлироқ қўлга тушиб уларнинг ўзини ҳам нишонга олди.

Таҳликага тушганда чўлоқ эшак от бўлганидек, “тўппонча”ни Сизнинг падарингизга ҳам қаратса отилиб кетади. (Худо сақласин. Умрлари узоқ бўлсин). Бегуноҳ одамларга отилгач, тўппончани ахлатхонага ташлаб юборишади. Даҳшатлиси шундаки, уни бадбўй жойдан қайта-қайта олиб чиқиб, ундан ўқ узишмоқда.

Фақат кейинги икки йиллик матбуот саҳифаларини варақласак, қанчадан- қанча депутатлар, фуқароларга қарши бундай “тўппонча”дан ўқ узилди. Ўзбекистон халқ ноиблари Муҳаммад Солиҳ, Иномжон Турсунов, Самандар Қўқонов, Насрулло Сайид, Имом Файзи ва бошқаларга қарата отилган “ўқ”лар ҳали-ҳамон унутилгани йўқ. Халқ тарафидагиларни қон қақшатиш бугунги ҳодиса эмас. Ўктабир тўнтариши даврида, қатағон ўттиз еттинчи ва ундан кейинги йилларда ўз орамиздан чиққан “халқпарварлар” сотқинлиги, бўҳтону уйдирмалари туфайли қанча бошлар кесилган.  Фарғона фожеалари, Ўшдаги хунрезлик, Паркент воқеалари ортида ҳам исматсифатларнинг башараси яширин. Ҳали ҳаммаси аён бўлажак. Охир -оқибатда адолат ғалаба қилаётир ҳам. Фақат ярадор кўнгилларнинг малҳами йўқ.

Менга қаратилган бу мақола кимнинг буюртмаси билан ёзилганини газетхонлар уни ўқибоқ англаб олишди. Тоғига қараб қулони, сувига қараб илони. Сиз билиб-билмай кўпларнинг исм-шарифларини битиб қўйгансиз. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дейдилар.

“Тўппонча” мақолада, “Сизнинг юртбошига нисбатан одобсизларча айтган: “Бу юрт онангизнинг маҳрига тушганми” деган иборангиз халқимизнинг катта қисми сингари мени ҳам, ранжитганда пайдо бўлган бўлса, ажаб эмас” деган сатрларни ёзасиз. Аввало мен, бошқачароқ айтгандим.

Сиз одатингизга кўра юртбошини усталик билан ҳимоя қилмоқчи бўлиб кўринишни истайсиз.  Наҳотки, Ўзбекистон Президенти Сизнинг ҳимоянгизга муҳтож бўлса! Агар ҳимоя зарурати туғилса, анча обрўли, эътиборли зотлар топилишига шубҳам йўқ. Қолаверса, Президентнинг сиёсати, тутган тутуми тўғрисида Сиз билан мулоқот қилиш ортиқча.

Аслида Сизга жавоб ёзишни ўзимга ор деб биламан. Лекин “тўппонча” мақолалар яна қанча – қанча одамларнинг тинчини бузиши мумкин.  Ахир эгри таёқнинг бутоғи бурунни йиртар деганлар.

Мақолада шоир Эркин Воҳидов билан ойнаижаҳон орқали суҳбатимиз “таккабурлик” деб баҳоланибди. Бу “Халқимизнинг кўпчилик қисми учун беодоблик, ҳақорат бўлиб туюлди”, дейилибди. Қачондан бери халқни, унинг ўққа учган жигаргўшаларини ҳимоя қилиш такаббурлик бўлиб қолди жаноб Хушев, бу сўзларингиздан ҳамюртингиз, талабалар шаҳарчасида қонга ботиб, гул умри ҳазон бўлган қашқадарёлик шаҳид йигитнинг арвоҳи чирқирашидан қўрқмадингизми? Қолаверса, халқ номидан гапириш учун Исмат Хушевда асоснинг ўзи йўқ. Бошқа жойда эмас, ўз юртида ўтган сайловларда халқ унга ваколат бермади-ку  ахир?!

Мақоланинг асосий қисми Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ёзилган “бўҳтоннома”га берилибди. Унда деярли раҳбарларнинг нутқи-каломлари битилгани ҳам кўп нарсани ойдинлаштиради. “Шаҳар бедарвоза эмас” кўрсатуви атрофидаги гаплар эса “тўппонча”дан аввалги сиртқи фитна эди. Бу фитна ҳақида ўша куниёқ, яъни 1992 йил январнинг сўнги кунида “Фитна ёки шаҳар бедарвоза эмас” деган мақола ёздим. “Халқ сўзи” бош муҳарририга бердим. Барибир чиқара олмадим. Мана ўша, қўлимда қолган мақоладан парча: “…  Ҳар сешанба куни кейинги ҳафта учун дастур тайёрланар экан. Муҳокама қилаётгандик. 31 январь кунига “Шаҳар бедарвоза эмас” деган кўрсатув белгиланибди.

– Нима ҳақда? – деб сўрадим.

– Урайимжон ака чиқадилар, кейин Жиззахдан материаллар бор, – деди сиёсий – иқтисодий кўрсатувлар таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари Нурилла Ҳолиқов.

– Ўтган кўрсатувда ҳам Урайимжон ака билан Жиззах вилояти давлат назорати идораси бошлиғи чиққан эди. Маҳсулотларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетишни назорат қилиш жумҳурият инспексияси бошлиғи Урайимжон Абдуғаниев, умуман доим раҳбарлар чиқаверишадими?  Кечагисидан аввалгисида ҳам раҳбарлар чиқишган эди. Бу соҳанинг бошқа заҳматкашлари, бевосита ишлаётган одамларини ҳам кўрсатиш керак.

Дарҳақиқат, дастурга асосан тайёр нарса, ҳеч қурмаса ёзма матни бор материал киритилиши таомил. Ҳафталар ўтиб борарди.

31 январ куни кўрсатувлар тайёргарлиги муҳокамасида “Шаҳар бедарвоза эмас” ҳали тайёр бўлмагани айтилди.

Соат ўн еттидан ошганда бош директор ўринбосари Эгамберди Мусаев кирди.

– Тағин Урайимжон ака чиқар экан, – деди у.

Матнни олиб варақласам, бир неча саҳифа фақат янги қонунлар тарғиботига қаратилган гап-сўзлар билан тўлдирилган.

– Қолдирамиз, тайёрласин, кейин берамиз, – дедим.

Кўп ўтмай компания раисининг бирирнчи ўринбосари  Элбек Мусаев қўнғироқ қилди.

– “Шаҳар бедарвоза эмас”ни олиб қўйибсиз. Буни орқасида мафия бор.

– Қачонгача мафиядан қўрқамиз? – дедим-да трубкани қўйдим. Кейин компания раиси Э. Ҳайитбоевга қўнғироқ қилдим.

– Нега мафия билан қўрқитишади?..

– Ўзинглар кўраверинглар, – деди у.

Мен Нурилла Ҳолиқовни қидиртирдим. Тополмадик. У қаерда эди? Нега қочиб юрибди?  Бир пайт Э. Ҳайитбоев йўқлади.

Мен Б. Муҳамедов, Э. Мусаев? М. Муҳаммаджоновани ҳам олиб кирдим.Ичкарида Урайимжон Абдуғаниев ва кўрсатув бошловчиси Азиз Эрназаров ўтиришганди. “Меҳмон” сўз олдилар.

– Бу ишга миллионлар аралашган. Биз Жиззахда суратга олганда бир киши “Жаҳонгир Маматов бор, барибир чиқармайди, чиқаролмайсизлар” деб айтганди. Мана рост бўлиб чиқди…

Мен “ёниб” кетдим. Дунё кўзимга тор бўлиб кўринди. Осмондан тошлар ёғилгандек бўлди бошимга.

Раис стол устидаги аризани кўрсатди. Н. Ҳолиқов аллақачон ариза ёзиб улгурганди. Нима учун мендан қочиб юрди-ю, нега ариза ёзди? Бу ариза қачон иш бериши керак эди?

– Элбек Мусаевга келибди. Сизга ариза ёзибди, нега менга кириб шуни тушунтирмади? Нега мендан яширди? Нега ҳеч ким билмайди нима берилишини?

– Сизчи, – деб сўради раис М. Муҳаммаджоновадан. – Менга ҳам кўрсатишмади, кўролмадим…

– Энди ҳамма бермаймиз деса ҳам мен бердираман! Ўзим ҳам чиқаман бирга, ўша мафия отса, мени ҳам отсин, – дедим мен.

Кўз олдим қоронғу эди. Ташқарига чиқдик.

– Келинг, майли бермай қўя қолайлик, – деди У. Абдуғаниев.

– Йўқ, тақсир, энди чиқмасангиз ҳам чиқасиз, – дедим мен. – Ўша лаънатиниг номини ҳам айтасиз.

Қарангки, кадрлар яхши эди. Ваҳоланки, мен ҳар куни танқидий нарса берайлик, деб солардим.

Бу ўйининг ортида нима борлигини ўйлаб, тополмай турганимда бир киши келиб:

– Худо сизни бир сақлади, – деди.- Тасодифан эшитиб қолдим. Материални илгари жумҳуриятда энг катта одам бўлиб юрган киши билан боғлашмоқчи. Агар бугун берилмай қолса, эртага Президентга кўрсатишарди. Тамом. Сиз ҳам унинг гуруҳига қўшилган ҳисобланардингиз. Аммо охирги кадрда ўша каттаконнинг  “одами” ҳақида гап бор эди. Уни олиб қўйишибди, эҳтиёт бўлинг, тағин…

Бу фитнадан ҳеч нарса чиқмагач, ”ўйинчилар” ўзларини оқлашга киришдилар. Миш-мишлар тарқатилди. “Фалончи олиб қўйди, мен бериб юбордим”, “Жиззахга текширишга комиссия кетди”…

Мени ҳеч ким эшитишни истамади, ҳатто раҳбарлар ҳам. Истеъфо берганимдан кейин яна бу ўйиндан бирор “нарса” чиқаришмоқчи бўлишди. Лекин… улар “рақсга туширамиз” деган одам диёнатли бўлиб чиқди. Бунақаси камдан кам учрайди.

Мана, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг товар ва моддий бойликларни олиб чиқиб кетишни назорат қилувчи давлат инспексияси бўлими бошлиғининг муовини, милисия майори Азиз Эрназаровнинг баёнотидан парча: “ Мен, Эрназаров Азиз Тўғонович, 1992 йил 12 – 15 январь кунлари Жиззах вилоятига хизмат юзасидан сафарга бордим, у ерда рейд тадбирини ўтказдик. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, ана шу рейд давомида ва кино тасвирга тушириш вақтида Ўзбекистон телевидениесининг  бошлиғи Жаҳонгир Маматов ҳақида, унинг шахсияти ҳақида ва шунингдек унинг шаънига нисбатан ҳеч қандай гап сўзлар бўлмаган.

Мен буни ўз номимдан қатият билан таъкидлайман ва ушбу ёзма баёнотимга жавоб бера оламан”.

Мақола чиқмади. Истеъфономам ҳатто “Эрк”дан ҳам олиб ташланди. Миш-мишлар авж олди. Ўзбекистон Прокуратурасига мурожаат қилдим. Назорат бошқармасининг бошлиғи Б. Қосимов батафсил ўрганди.

Ўзбекистон прокурорининг ўринбосари С. Мирсафоев ва назорат бошқармаси бошлиғи Б. Қосимов ўртоқлар менга расман: “ Сизнинг номингиз пок” деб жавоб беришди. Ўзбекистон прокурори Б. Мустафоев эса бу хусусда Ўзбекистон Президентини ҳам хабардор қилганини айтди. Исмат Хушевга Урайимжон Абдуғаниев тушунтириб қўйган эмишлар, қоронғуда, э, телефонда топишганларини қаранг!  Одамлар бекордан айтишмаган: “Мушукка “пишт” демаган, товуққа “кишт” дермиди?!”

Майли, мен мансабга ўч одам бўла қолай. Ваҳоланки, мансабсеварлар истеъфо беришмайди, айниқса сиёсий қарашларини очиқ айтган ҳолда. Улар лўттилик қилиб бўлса-да кун кўришади.

Бироқ ёдингиздами, Сиз ҳаммага телефон қилиб, “Табрикланг, Карим Баҳриев телевидениега раҳбар бўлди” дея жар солгандингиз. Ростдан ҳам юртбоши Каримжон билан узоқ суҳбатлашиб, ойнаижаҳоннинг юзини халққа буриш учун уни ишга тасвия этди. Лекин Э. Ҳайитбоев, Э. Мусаев Президентга қарши туриб олишди. Карим Баҳриевни ҳалига қадар ишга киришиши учун йўл беришмаяпти.

Хўш, бу истеъдодли, иқтидорли журналистнинг айби нима? Ахир, телевидениядаги ишни яхшилаш асосий мақсад бўлса, шундай ўт юрак йигитларга таяниш керак эмасми? Афсуски, Каримжон ҳам баъзиларнинг ҳалқумига тиғ бўлиб санчилишини улар фолбиндек олдиндан кўра биладилар.

“Тўппонча”ни машина ҳангомалари билан ўқлашибди. Бу ўқни бир пайтлар Анишчев деган жосус бошчилигида унинг Самарқандда жалодлик қилган “ўнг қўли” Николай Филипповлар “ясашганди”.

Ўшанда мен “десант”лардан бири бўлмиш Филипповнинг кирдикорларини фош қилиб, балога қолгандим. Охир – оқибат уларнинг ниқоблари йиртилди. Бу ҳақда “Ёш ленинчи” рўзномасининг 1990 йил 6 январь сонида батафсил ёзилганди. Машина ҳангомасини сайловлар олдида қурол қилишди. Отилмади. Кейин Олий Кенгашнинг иккинчи сессиясида, котибият бошлиғи бўлиб Мустақиллик декларасиясини қабул қилишга йўл очганимда Московнинг Ўзбекистондаги “болтаси” Ефимов ишга киришди. Собиқ Ўзкомпартиянинг иккинчи котиби каминани Олий Кенгашдан четлаштириш учун депутатларни чақиртириб, уларни қўрқитиб, менга қарши қўйди. Сарой ўйини ўтмади.

Мен ўнлаб-юзлаб одамларга машина олиш учун хат ёзиб берганман. Сайловчиларимдан қанчаларига кўмаклашганман. Чунки, машина олиш борасида нақадар адолатсизлик илдиз отганди. Қанча – қанча бечоралар ҳалига қадар ҳам сарсон – саргардон бўлиб юрибдилар. М. Истамов масаласида Сиз андак адашибсиз, тақсир. “Расмий хужжатдан парча” деб ёзибсиз.  Қани ўша расмий хужжат ва уни ким берган?  Очиқроқ ёзганингизда эди Анишчев, Ефимовларнинг Самарқанддаги яна бир гумаштасининг башараси очиларди. Қутурганнинг куни қирқ, у башара очилади барибир.

“Шошилинчнома. Тошкент. Ўзбекистон Халқ ноиби Ж. Маматовга. Мен бугун барча ҳужжатларни олиб, Тошкентга бораман. И. Хушев деган туҳматчи билан судда гаплашмоқчиман… М. Истамов”.

Ўзим эса кимларгадир ўхшаб сирли равишда эмас, балки очиқчасига машина олганман. Ваҳоланки, Сизда ҳам машина бор. Уни қандай олганингиз менга қоронғу.

Самарқанд кооператив техникуми бўйича. У ердаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни, талабаларни қабул қилишдаги ҳангомаларни вилоятдаги Ўзбекистон ва область халқ депутатлари, мутахассислар гуруҳи, Ўзбекистон Прокуратураси, ички ишлар идоралари ва “Ўзбекбирлашув” ходимлари текшириб, хулосалашган. Олий Кенгашда уни қўмита аъзолари муҳокама қилишган. У ердаги ҳангомалар ҳақида оз эмас, кўп эмас 318 саҳифалик ҳужжатлар бор. Аммо адолатнинг йўлини исматмонандлар тўсишди. Сиз ҳам шунча идораларни инкор этиб, аллақандай хатга “меҳр” қўйибсиз. Эҳтиёт бўлинг  укам, мойли қозонга тушган ҳар қандай жонзот бир кун барибир жизғанак бўлади.

“Тўппонча” мақолани ўқиб хурсанд бўлиб кетдим. Қимматбаҳо мебель – гарнитуримиз бор экан. Балки остонамиз ҳам олтиндандур? Ис билар Исмат буни билармикан? Дўқ – пўписа қилган бўлсам, савдо вазири М. Усмонов ёзиб берсинлар. Афсуски, бўҳтон. Нафақат менга, балки савдо вазирига ҳам.

Бойнинг мушуги қуён овлар деганларигдек, “Адолат” мақоласини топибсиз. Партократиянинг қурбони бўлган Адолат Баҳриевани виждонан ҳимоя қилганман ва керак бўлса бундайларга бугун ҳам ҳимояга бораман. “ Марказ” эса нималар ёзгани ва ёзаётгани ойнадек равшан. Сиз одам ўлдирган, бегуноҳ гўдаклар умрига завол бўлганларни ҳимоя қилиб мақола ёзганда виждонингиз, имонингиз қаерда эди? Ахир ўша савдолар бутун элга маълумку. “Саодат” журналидан қандай кетганингизни ҳамма билади. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”даги ҳангомаларингиз ҳалигача тугаган эмас.

Бирдан “Шукур акам, мени ишга қўйдилар” деб “Ҳаёт ва иқтисод” ойномасида ўз таъбирингиз билан айтганда “И.О. бош муҳаррир” сифатида пайдо бўлдингиз. Ҳар даврада Ш. Мирсаидовнинг номини айтиб, унга сиғиниб юрдингиз. Унинг атрофида гаплар айлангандан сўнг эса  Ислом Каримов номини байроқ қилиб, унинг яқин одамиман дея қанча ҳангомалар кўрсатдингиз. Журналист дипломи билан иқтисод бўйича аспирант ҳам бўлиб олдингиз.

Жаноб Хушев! Ким мансабда бўлса у сизга дўст, ишдан кетган куни эса – душман. Эсингиздами, катта маҳкамада, обрўли кишиларнинг ёнида “Жаҳонгир ака, Сиз телевидениега ўтдингиз, ҳақиқат қарор топди. Мен журналистлар съездида сайлов варақаларини бузиб Сизга хиёнат қилдим. Ҳали вақт келади, бу ҳақда ёзиб, кимнинг топшириғини бажарганимни айтиб, сиздан узр сўрайман, келинг акажон, бир қучоқлаб, ўпиб қўяй” дегандингиз. Сиз ўша Исмат-да!  Бугун ҳам кимдир қўлида ўйнаганингизни ҳали тап тортмай айтасиз. Бунинг учун улар мансабдан кетишса бас, шу кун тилга кирасиз. Халқимиз бежиз айтмаган: бой тахтидан тойса, қулвачча тўти бўлар.

Сиз савол берибсиз: “Қайси қалъага мансубсиз?”. Мен учун битта қалъа бўлган ва бўлиб қолади. У Ўзбекистон қалъаси, ўзбек халқининг қалъаси!  Ана шу қалъа метин ва устувор бўлиши учун курашиб келаяпман ва бу йўлда собитман. “Тўппонча”лар эса мени  кучсизлантирмайди, аксинча курашда қатъиятли бўлишга ундайди.

“Совет Ўзбекистони” рўзномасидами, Олий Кенгаш Ошкоралик қўмитасидами, ойнаижаҳондами, ҳуллас қаерда бўлмасин кўз олдимда эзилган, азоб-уқубатларга, туҳмат балоларига, ҳаёт гирдобларига, ноҳақликка дуч келган одамлар турган. Халқ дардини кўтариб юрганларнинг душмани кўп. Улар изимиздан пойлаб юрадилар. Буни сезиб, кўриб турамиз. Улар халқ дардидан қўрқадилар. Бу дард ошкор бўлса, қанчадан қанча мансаб курсилари, машиналар эгасиз қолишини биладилар.  Шу сабабдан ҳам доим “тўппонча” қидирадилар, қаллоб қассобнинг тушига мингта туя киргани каби.

Уйим ёнганини ҳам билиб олибсиз. Қатор феълетонларим чиқиб турган бир пайтда, уй – жойни таъмирлаб бўлган кунда ярим кечаси олов исканжасида қолсак ва кимдан шубҳа қилганимни айтсам-у жавоб ололмасам, бу сирли эмасми?  Бу воқеадан “очко” қилганим йўқ.  Агар шундай ташвишлардан “очко”  йиғганимда эди, сессия кунлари уйимга бостириб киришгани, меҳмонхонага келиб қурол билан дўқлашгани сингари кўплаб воқеаларни аллақачонлар эл-юрт билган бўларди. Мен юртбошига-ю, маъмурий идораларга хабар қилиш билан чекланганман. Шу сабабдан даъволарингиз елим билан ҳам ёпишмайди. Аммо ўзимни беайиб  зот дейишдан йироқдаман. Кўп хатоларим бор.  Айниқса сиёсат борасида. Самимий гапларга ишонувчанман. Шунинг орқасидан қоқилиб юраман. Сиз ҳақорату бўҳтонлардан устун бўлиб камчиликларимни холисона кўрсатиб берганингизда қуллуқ қилардим.  Таассуфки бунга қодир эмассиз!

Майли Исмат, борингизга шукур, бир тулки ҳийласи қирқ кишини чарчатсада, Сиз туфайли юракдаги анча гапларни айтишга имкон бўлди. Шахсингиз, қилмиш – қидирмишингиз ҳақида бир қоп ҳужжатларни олиб келишди. Ишлатмадим. Акс ҳолда мен ҳам биров қўлидаги “тўппонча”га айланардим.

Ботар куннинг отар тонги бор. Сизга насиҳат қилмайман, узр сўрашингизни ҳам истамайман. Ҳақоратларингизга келсак, суд бор. У қарорини чиқаради. Қолаверса, энг олий суд Оллоҳнинг вақтидир. Унинг ҳар биримизга яраша жазоси муқаррар. Ижодкорлар орасида гап юради: “ Улуғ шоирларимиздан бири: “Бу бола ўз ажали билан ўлмайди” деган эканлар. Мен Сизнинг узоқ яшашингиз тарафдориман. Чунки бобомиз Темур ҳазратлари айтганларидек, бу дунёда виждонни йўқотиб, узоқ умр кўришдан оғир дард йўқ.

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ.

XXXXXXX

“ХАЛҚ СЎЗИ” МУҲАРРИРИЯТИГА

Рўзноманинг 1992 йил 18 апрелдаги сонида “Парвоз ва инқироз” сарлавхали мақолада “ Самарқанддаги олғирлик Тошкентда ҳам давом этди. Савдо вазирига дўқ -пўписа билан қимматбаҳо мебель – гарнитурни сув текин қўлга киритганингизни бошқа қандай баҳолаш мумкин?”, дейилган.

Ўзбекистон Савдо вазирлиги шуни маъллум қиладики, Ўзбекистон Республикаси халқ депутати Ж. Маматов мебель масаласи бўйича Савдо вазирлигига мурожаат қилмаган.

Мақола автори нимага асосланиб бу ҳақда ёзганлигини текшириб кўриб, газетага босиб чиқаришингизни илтимос қиламиз.

Савдо вазири М. УСМОНОВ.

Халқ сўзи” 1992 йил 21

Апрель 76(327)


“Марату”ларнингфожеа кунлари якиндир

“Кувгин” романи муаллифи, хурматли Жахонгир Мухаммадга.

Азиз, хамфикримиз, Жахонгир Мухаммад, ассаломуалейкум.

Сизнинг “Харакат” журналида босилган “Кувгин” романингизни укиб чикдик. Бу роман Сизга булган хурматимиз, мухаббатимизни юз чандон оширди. Ташаккур, миллатимз, халкимиз бахти учун Сиз ва Сизга ухшаш мужохид йигитлар омон булсинлар.

Сиздан бир илтимосимиз бор:

“Кувгин”нинг “Харакат” журналининг 1997 йил 3-4 сонларидаги 38-, 39-, 40-, 52- ва 53- бетларида “Маратов-Марату” образи келтирилган. Ушбу шахс уйлаб топилмаган инсон булса, унинг исми, фамилияси хамда бошка шунга ухшаш фактларни факс ёки хат оркали бизга юборсангиз. Утиниб илтимос киламиз, бу фактлар биз учун жуда мухимдир.

Биз, куйида имзо чекканлар Узбекистон Шахс Хукукларини Химоя Килиш Кумитасининг Наманган вилоят булимида расман руйхатдан утган холда ишламокдамиз. Рахбаримиз: Кумита раиси Зохидов Марат Тешаевич. Бу образ Зохидов М.Т.га ухшашлигига шубхамиз кам. Аммо, хозирда Зохидов М.Т. билан бир муаммога икки хил караш билан узаро зиддиятларимиз “Миртемир-Марату” келишмовчиларига якинлашиб колган. Шахсий зиддиятлар булса майли эди, аммо Зохидов М. “харакати” билан Узбекистонда инсон хукуклари масаласи оксамокда. Агар Зохидов ва Маратов шахслари бир киши булиб, романда келтирилган фактлар хакикий булса, бу – дахшат, биз келажакда уз фаолиятимиз ва кураш йуналишини аниклаб олишимиз керак. Биз кандай килиб бу Кумитага (чунтак кумитага) кириб колганимиз сабабини билмокчи булишингиз табиий. Бу кумитага уз харакатимиз келажагига ишонганимиздан ва Сиз ва биз таниган энг кузга куринган лидерлар тавсияси ва стратегия ва тактикани кузда тутган холда кадам куйганмиз.

Наманганда кулма-кул булиб укилаётган “Кувгин” келажакда очик холда юзлаб-минглаб нусхада китоб килиниб, Узбекистонда укувчиларга таркатилгач, “Шайтанат”дан узиб кетишини ва унинг муаллифи Сизга Оллох Таолодан мустахкам соглик тилаб:

Узбекистон Шахс Хукукларини Химоя Килиш Кумитаси
Наманган Вилоят булими раиси
Махамадали Корабой

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти
Наманган вилояти булими раиси
Ахматхон Абдулла

30 апрель, 1998 йил

Узбекистон шахс хукукларини химоя килиш кумитаси Наманган вилояти булими раиси Махамадали Корабой ва Узбекистон инсон хукуклари жамияти Наманган булими раиси Ахмадхон Абдулла сингари мухтарам биродарларимиз “Кувгин” романи хакида самимий миннатдорчилик билдирар эканлар, айни пайтда бир катор вокеаларнинг зохир булиб-булмаганини сурашган, баъзи образларнинг кимнингдир прототипи эканлигини тилга олишган. Ана шундай саволлар хар куни окиб келаётгани боис бу хусусда батафсил фикр юритишга карор килдик.

Аввало шуни айтиш керакки, узбек романчилиги хамон каси бир дорулфунуннинг ботаника богидаги тадкикотчиларнинг изланишларига ухшаб колмокда. Романнависларимиз дарахтнинг бир барги чап томонга кимирлашини уч сахифа, унг томонга эгилишини яна уч сахифа ва урнига кайтишини камида икки сахифа тасвирлашга урганишган. Бундай холни шуролар даврида тушуниш мумкин эди. Романнавислар ана шу баргнинг кимирлаши оркали ё бирор бир фикр айтишга уринишлари ёхуд сахифаларни тулдириб, роман хажмини кенгайтиришган булишарди. Чунки табиат хаккида хар канча ёзиш мумкин эди. Хатто бунинг учун табиатни мухофаза килиш кумиталаридан мукофот олишарди.

Турк романчилигида Умар Сайфиддин утган асрдаёк араб жимжимадорлиги асосига курилган романчилик услубини бузиб, уз асарларини халк тилига якинлаштирган ва янги турк романчилигинининг тамалини куйганди. Биз эса бугун узимизни мустакил, дея жар солишга одатланган кунда хамон ёлгон романлар гирдобида колаётибмиз. Роман халк тилига, ва халкка якин булиши учун унинг хаётини тасвирлаши ва унга кузгу ролини уйнаши керак. Кун буйи каро мехнатдан эзилиб кайтган инсон шалоланинг тиник сувида юзларини чайгандан сунг ойнага бокаркан, узининг бугунги мубтало куни ва эртанги орзулари хаккида хаёлга чумгандек, романни укигандан кейин сунг хам дарин туйгулари жумбушига келиши керак.

Ана шундай фикр анча вактдан бери калбимни тирнагани учун “Кувгин” романини жимжимадор услуб ва ижобий хамда салбий кахрамонлар кураши доираси атрофида эмас, балки хаётда хакикатан юз бераётган ва купчилигимиз курмай колаётган, балки купчилигимиздан яширилаётган вокеалар, ходисалар сукмоги олиб борадиган урмонни тасвирлашга уриндим.

Кейинги йилларда халкимиз хаётида жудда катта вокеалар юз бериши мумкин эди. Жумладан у бундан бир неча йил мукаддам олдин хур булиш нуктасига келган эди. Бу кур-курона келиш эмас эди. Минг-минг инсонлар майдонларда, кучаларда уз хурриятлари учун хайкирдилар. Миллионлаб инсонлар эса уз орзу умидлари билан уларнинг харакатларига кушилдилар. Аммо киска вактда, ха, мисли курилмаган жуда киска вактда миллионларнинг харакати, умид орзулари, келажаклари улдирилди. Нега? Бу ишни четдан келганлар эмас узимизнинг орамиздан чикканлар амалга оширдилар. Нега?

Халкимиз минг-минг фидойи углонларни етиштирар экан, нима сабабдан хоинларнинг хам бошини тебратди?! Уз хузур халоватини уйламаган ва миллатининг дарди билан яшаганларнинг боши кундага куйилар экан, нима сабабдан кони окизилаётган бегунох инсонни эмас, балки килич кутарган жаллодни куллади?! Бу адашишмиди?! Бу сукирликми?! Бу ёлгонлар гирдобида гарк булишми?! Бу уз келажагини улдиришми?

Хуллас, бу кандай бир хол эди-ки, миллион-миллион инсонлар бирданига оркага чекиниб, хоинларнинг йулига поёндоз солдилар. Бу кандай бир хол эди-ки, миллатнинг гули хисобланган зиёлилар-ойдинлар уз миллатининг душманига айландилар?

Ибтидоий жамоа даврида каби халкимизга рост деб ёлгон едирилди. Ибтодоий жамоа даврида одамлар ёлгон ва ростнинг фаркига борабошлаган эдилар, лекин биз “ривожланган мустакиллик” даврида ёлгон ва ростни ажратолмадик. Нега? Романда ана шу саволларга жавоб изладим.

Романнинг учинчи китоби чет элга чекинган мухолифатнинг ва мухолифат байроги остида мухолифатчи булиб куринган, хар кадамда Ватани (агар хакикатдан хам Ватанини бор хисобласа), мухолифат номи хисобига (“соткин” калимасининг сийкаси чикди) кун кечирган “кузга куринган” кишиларнинг фаолияти хаккида суз боради.

Тугри, хар бир инсоннинг хар бир одимини когозга тушириш мушкул. Шу боисдан уларнинг эгизак туйгулар, эгизак карашлардаги шерикларини топиб, бирлаштирган холда укувчига такдим этиш анча осон. “Кувгин” романида бу коида хам бироз четга сурилган. Чунки бу роман аслида кундаликлардан иборат эди. Факат у чоп этилар экан, исмлар, характерлар бироз узгартирилди, холос. Бугун кахрамонлар – хоин деб эълон килинган, хоинларга кахрамон унвони берилган утиш кунидир. Шундай мусибали кунга келишимизга Ислом Каримов ва унинг атрофида гирдикапалак булганлар канчалик айбдор булсалар, узимиздан чиккан ”Марату”лар хам шу кадар жавобгарлардир. Кимнингдир куркоклиги кимнингдир асл хоинлиги ва яна кимнингдир “илонлиги”, яна кимнингдир шохона хаётга ташналиги бошимизни шу кунга олиб келди. Биз бугун ва ёхуд эртага уларнинг кимлигини таниб олишимиз керак. Менинг максадим узим таниганларни сизга таништиришдир. Мамнун булган жойим шундаки, купчилигини сиз хам танир экансиз. Романнинг сунг сахфаларида “кахрамонларим”нинг асл исм-шарифларини хам укийсиз, деган ниятим бор.

Марат Зохидов масаламига келсак, бу шахс мустакиллик учун кураш даврида хам, хозир хам номенклатуранинг атрофида суркалиб, унинг хизматини килиб юрган киёфалардан биридир. Бир кугирчокни мажаклаб эзиб ташлашга хеч ким журъат этмайди. Балки купчилик уни севади. Болалар хам, катталар хам уни уз майилларига караб уйнатадилар. Марат Зохидовнинг ана шундай кугирчоклардан битта фарки бор, у хам булса унинг жонлилигидир.

Озарбайжон президенти Абулфайз Элчи-бейга “КГБнинг руйхатини ошкор этинг”, дейишганда “Жуда куп дустларимизнинг исми-шарифи чикиб колса-чи?” деган андиша билан бу ишга кул урмаганди. Окибатда огир кунлар яшади.

Бизнинг хам элчибейларимиз иктидорга келганда битта-ю битта талабимиз булади, у хам булса жосуслар руйхатини эълон килишдир. Биз уларни улдиришни талаб килмаймиз, биз уларнинг суд килинишини хам истамаймиз, факат уларнинг кимлигини уртага куймок истаймиз, холос. Ана ушанда Маратулар орамизда куп булганидан юрагимизни гижимлаб колмасак булгани. Аммо шу нарса аникки, уша кун “Маратулар”нинг фожеа кунидир. Аллох Таоло хар биримизни уша кунга етишга ва уша кунни куришга муяссар этсин!

АКШ, Портланд
Май, 1998 йил

Бир мактуб ва унга муносабатлар

Бу мактуб 2002 йилнинг 19 Июн куни “Бирлик” ҳамда “ЭРК” саҳифаларига юборилди. Улар эълон қилмадилар. Негалигини ўқиб чиқсангиз билиб оласиз.

ҚАБИҲЛИКНИНГ ТОППОНЧАЛАРИГА

ёки Жаҳонгир Маматовнинг “Бирлик” меҳмонлар саҳифасидаги иғволарга жавоби

Бир неча кундан бери “Бирлик”нинг “Меҳмонлар саҳифаси”да ёзилганларни ўқиб чиқишга вақт тополмаётган эдим.

Мана, ниҳоят ўқиб чиқдим ва кўз олдимга бугун хорижда яшаётган ва ўзини Каримов режимига мухолиф, деб билаётган, ўзбек халқининг тақдирига масъулмиз, деб ўйлаётган кишилар келди ва чин юракдан ачиндим: Ҳам халқимизга ва ҳамда уларга. Кимларнинг ёзгани кўзгудагидек билиниб турибди. Баъзиларининг бир нечтадан невараси бор, баъзиларининг эса болалари бўйларига тенг бўлиб қолган ва ёшлари ҳам аллақаерга яқинлашган.

Наҳотки бу одамлар- ҳақоратнинг ботқоғига ботган, бегуноҳ одамларни энг ифлос гаплар билан сўкишдан чекинмаётган, инсоннинг шахсини, миллатини, номини ифлосликка қориштиришга уринаётган бу тўда Ўзбек халқини ўйласа?!

Маданиятли тортишув нималигини билмаган, бир-бирининг услубини ўрганиб, унинг номидан қилиб ёзган ва сўнгра ўзи жавоб битиб, пасткашлик қилган бу инсонлар учун ўзбек халқи фақат ниқоб, ватан масаласи фақат баҳона, демократия фақат ўйин. Буқаламун уларнинг олдида ип эшолмайди.

Лекин имзосиз ёзганлар бу дунёдан ҳам имзосиз ўтиб кетадилар.

Каримов ва унинг режими ўзбек халқининг бошига инган фожиа, аммо “Меҳмонлар саҳифасида” “ЭРК” ва “Бирлик” номидан “иш кўраётган” бу сўкағон тўдача Ўзбекистонда ҳукумат бошида бўлмагани эса ўзбек халқининг бахти. Бу менинг хулосам!

Энди кимликларини ҳамма кўриб турган имзосиз ёзувчилар, фитнакор ва иғвогарларга умумий жавобим шундай. Яхшилаб ўқиб олишсин, чунки яна бир марта ёзмайман. Бу менинг сиз ҳақингиздаги узил-кесил фикримдир. Бундан кейин қаерда ёзсангиз ҳам ўз отингиз билан ва ёки электрон адресимга ёзсангизгина жавоб оласиз. Бўлмаса карвон ўтиб кетаверади, сиз эса…

-Мени “порахўр” , деб ёздингиз ва ёзмоқдасиз. Нима эмиш, Мен “Ленин йўли” газетасида ишлаганимда пора олган эмишман. Гап шундаки, мен газетада журналист бўлиб ишлаб танилганман ва мени оддий халқ миллат вакили этиб сайлаган. Агар порахўр бўлганимда менга қараши зулм машинасини ишлатган ва ўз йўлидан юрганларни ўз рўйхатидан миллат вакили қилган коммунистик партия мени бугун сиз талаётгандан ҳам баттароқ ҳолда талаб, қамоқларда чиритган бўларди. Чунки мен унга қарши, унинг зулм машинасига қарши бош кўтарганман. Буни бугун Ўзбекистонда Каримов зулмига қарши бош кўтарганлар яхши англайдилар. Мен Туркияга ва Америкага долларлар билан ёки долларлар учун келган эмасман. Доим ўзимнинг қаро меҳнатим билан оёқда турдим.

Жуда қизиқ, ўзбек халқини ўмариб долларлар билан четга чиққанлар ва бугунга қадар бирор жойда ишламасдан ниманинг ҳисобига кун кўраётганлари сир бўлиб қолаётганлар сени айбласа бу – ўғрининг ўғирликдан бошқа яна бир иши бор, у ҳам бўлса тўғрининг ёқасига ёпишмоқдир, деган мақолни эслатади. Лекин уларга Аллоҳнинг жазоси бор, у фисқу фасодчиларни, ўғрибошиларни, фитначиларни – қўтирларни бизга бир шаклда кўрсатади, албатта. Улар гап ўзларига етиб келганда мавзуни ўзгартириш учун менининг отимни ёзмоқдалар ва шу билан икки қушни урмоқдалар, гўё. Биринчиси, ўқувчиларни чалғитиш бўлса, иккинчиси юракларидаги ҳасад оловини шу йўл билан ўчирмоқдалар. Сукишлардан ўзлари роҳат қилганларидек, яна бир икки роҳат қилгувчиларга озуқа бермоқдалар.

– Мени “Жаҳонкир”, “Киржаҳон” деб ёзмоқдасиз. Мен Жаҳонгирман, ўз сўз мулкининг Жаҳонгириман, адолатга ташна инсонларнинг Жаҳонгириман, ақлимни таниган кундан бери бечора халқ тарафидаман ва бундан кейин ҳам унинг Жаҳонгири бўлиб қолавераман. Сиз ҳар қанча ўз кирингизни менга чаплашга уринманг ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Покликнинг номи поклик бўлиб қолаверади. Буни Аллоҳ назорат қилади ва сўнгра ҳар кимнинг виждони.

– Сиз мени “доносчи”, “фисқу фасодчи”, “иғвогар” дебсиз. Мен бугунга қадар бировнинг ортидан, сиртдан доносчилик қилган эмасман. Мен Ислом Каримовнинг юзига тик қараб Ўзбекистон унинг онасининг маҳрига тушмаганини очиқ айтганман. Мен Муҳаммад Солиҳнинг кўзига тик қараб, Каримовдан нафрат қиламан, лекин у сиздан яхшироқ, Худога шукурки сиз президент бўлмабсиз, деганман. Мен Абдураҳим Пўлатнинг юзига қараб, мағлубиятни тан олинг, энди сиз эмас, янги кучлар ўртага чиқади, хизматингизни қилиб бўлдингиз, уларга йўл очинг, сиздан президент чиқмайди, деганман. Лидерларнинг ўрни четда эмас, ватанда, лидер бўлиб қолишни истасангиз ватанга қайтинг, деб уларга бундан 7-8 йил олдин айтганман.

Мен бугунга қадар фақат Аллоҳдан қўрқдим ва Аллоҳга бўйин эгдим. Бандаларига эса бўйин эгганим йўқ. Мен эркинлик одамиман. Ким ҳақида ёзмайин очиқ исмимни қўйиб ёзганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Муҳамад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлат ҳақида китобларимда бутун билганларимни ёзганман. (Агар улар лидерликка даъвогар бўлмаганларида, балки ёзмасдим. Даъвогарми, демак халқ улар ҳақида ҳамма нарсани билиши керак ва билганлар ёзмаса бу халққа хиёнатдир!) Бу китобларни ўқимаган одамларга истасалар юборишим мумкин. Мен иғвогарлик қилганим эмас, наҳотки билганларини очиқ ўз исми билан ёзиш иғвогарлик? Унда қўрқоқларча исмини яшириб ёзиш, ҳақорат қилишнинг номи нима бўлмаса? Уларга гапим шу: сиз менимча, ҳасадгўйсиз, сизни ҳасадгўйлик ёндирмоқда, Жаҳонгир Муҳаммад каби бўла олмаслик ёндирмоқда. Ҳа, шер каби туғилганлар шер каби яшаб, шер каби ўладилар. Илон каби туғилганлар… (Илоннинг бошидан бошланар думи, шу сабаб судралиб ўтади умри) илон каби судралиб ўладилар, деган ўзбекнинг бир ақлли шоири.

-Сиз мени икки гап бирда “Эрони” деб сўкасиз.Аслида бу сўкиш эмас. Ўзбекистонда яшаган ва эроний дейилган халқ асл турклардир.(Бу алоҳида мавзу) ”ЭРК” саҳифасида бир йил олдин Муҳаммад Солиҳ ҳақида танқидий гаплар пайдо бўлганда буни “эроний Жаҳонгир қилмоқда, ўзбек халқининг нони унга ҳаром бўлсин”, деб бир ҳафта мени сўкдингиз. Кейин ўзингиз эълон қилдингизки ёзган одам Англияда ўқийдиган талаба экан, унинг адресларига қадар ёздингиз. Сиз шундан кейин ҳам узр сўрашни ўзингизга раво кўрмадингиз ва бугунга қадар мени сўкишда давом этмоқдасиз. Сиз ўзингизни бошқа одам танқид қилишини тасаввур қила олмайсиз. Ёки ҳамма танқидларни фақат бир киши ёзмоқда, деб менга тўнкаш билан ўзингизни оқлашга уринмоқдасиз. Шуни очиқ айтай, мени тожик ҳам дейсизлар, эроний ҳам дейсизлар. Лекин мен ҳаммангиздан, яъни буҳтонларни ёзганларнинг ҳаммасидан кўпроқ ўзбекман. Миллат бу инсоннинг қалбида ва иймонида. Миллат бу инсоннинг муҳаббатида. Болаларимнинг қонига ҳам бошқа қон аралашмаган.

Мен бир камбағал оиладан чиққанман. Олийгоҳга ўқишга кирганимда етим эдим ва пора бермасдан ўқиганман. Раҳматли онам 42 ёшда камқонлик касалидан вафот этганлар. Мени ўртаган ўзбек онасининг бу дардли йўли ва ўзимни ана шу оналар ва ана шу ватан йўлига тикканман. Шунинг учун ҳам ўтган ўн йил давомида бир кун ҳам халқимга хизмат қилишдан, унинг овози, унинг Жаҳонгири бўлишдан чекинганим йўқ, ўзбеклигимдан чекинганим йўқ!

-Сиз мени “яхшиликни билмайдиган нонкўр” дебсиз. Мен бутун умримни одамларга яхшилик қилишга тикдим. Ким қийин аҳволда бўлса унга қайишдим. Миннат қилмайман. Барча яхшиликларим эвазига Аллоҳдан ажрини олдим, олмоқдаман. Энг қийин кунларимда Аллоҳнинг мўъжизаси ёнимда эди. Йўлим ҳамма вақт очиқ бўлди. Шу боис бугун ҳам одамларга қўлимдан келган яхшиликни қилмоқдаман ва баъзан яхшилик қилганларимдан ёмонлик ҳам кўрмоқдаман. Бунга ҳам розиман. Чунки яхшиликка яхшилик кутиш бу миннатдир. Аммо менга биров яхшилик қилган бўлса, ҳеч қачон ёдимдан чиқарганим йўқ ва чиқармайман ҳам. Бу менинг ўзим қадрлайдиган хислатимдир. Яхшиликини қил ва денгизга от, билса балиқ билар, билмаса Холиқ, дейди улуғ турк миллатим.

– Сиз мени муҳтожлик қилиб аввал Каримов, кейин Мирсаидов, ундан сўнг Солиҳ ва Пулатларнинг соясида кун кўрди, энди уларга қарши, деб ёзмоқдасиз. Мен ҳеч қачон бу инсонларга муҳтож бўлган эмасман. Балки улар менинг Аллоҳ берган қобилиятим, менинг маслаҳатларим ва кўрсатган йўлимга муҳтож бўлишган. Каримов билан ўз ихтиёрим асосида ишлаганим йўқ, демократ депутатларнинг талаби, тавсияси туфайли бу ишга тайинланганман. Ўзбекистон телевидениеси раҳбари бўлгунга қадар бир дақиқа ҳам халқдан юз ўгирмадим. Телевидение раҳбари бўлганимда режим мендан халққа қарши бўлишни талаб қилди ва мен дарҳол буни истеъфономамда ёзиб вазифани тарк этдим. Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳалига қадар ҳеч ким мен каби режимнинг барча кирдикорларини очиқ баён этиб ҳукумат таркибидан чиққан эмас.

Менинг ўша баёнотимни 1992 йилда Муҳаммад Солиҳ илтимос қилиб олиб, “ЭРК” газетасининг биринчи саҳифасига қўйгани ва кейин нима бўлганини ўзи билади. Мен “Эрк”нинг ҳамма одамлари судланаётган, қамалаётган бир кезда унинг қанотига кирдим. Энг оғир кунларда Истанбулда бошқа жойларда ишлаб, таржима қилиб оиламни боқдим ва “ЭРК” газетаси нашрини бошқардим. Бу иш учун маош олганим йўқ, гарчи “ЭРК” нашри учун катта ташкилотлардан катта пуллар олишган бўлишса ҳам. Энди меҳнатни қилган нонкўр ва пулини еб кетганлар азиз бўлдими? Сув келтирган хору кўза синдирган азиз, деб бекорга айтилмаган экан.

“ЭРК” тепасидагилардан айрилганимдан сўнг(сабаблари китобларимда ёзилган) мустақил ҳолда курашимни давом эттирдим. Аммо оқил эркчилардан айрилган эмасман. “Бирлик”ка ҳам аъзо бўлган эмасман. Лекин беғараз “Бирлик”чилар билан ҳам бирга бўлганман. Мен халқимдан айрилишни ҳеч қачон истамаганман ва истамайман ҳам. Абдураҳим Пўлатдан ҳам бир тийин олмасдан “Ҳаракат” журнали ишларига ёрдам қилганман. Лекин “Бирлик” веб саҳифасида менинг ҳиссам йўқ. Менинг китобларимни қўйган бўлишса демак бу уларнинг ҳиммати. Яқинда яна уч китобимни барча ўқувчилар қаторида “ЭРК” ва “БИРЛИК” веб сайтларига ҳам юбораман ва ўз исмлари билан очиқ фикр билдиришларини сўрайман. Истасалар саҳифаларига қўйишсин.

-Сиз мени бир томондан Аллоҳсизликда айблаган бўлсангиз иккинчи томондан Тоҳир Йўлдош, Зайниддин Асқаровлар билан учрашганликда айблаб, “ЭРК” сайтидаги расмни эслатиб куракда турмайдиган сўзлар билан сўкмоқдасиз.Кимнинг Аллоҳи бору кимники йўқ буни Аллоҳнинг ўзи билади. Сизга ҳукм чиқариш ваколати берилган эмас. “ЭРК” саҳифасидаги расмга келсак, сиз энди Жаҳонгирни ФҚБ, МРУ текшириб ишдан қувади, оз қолди, деб ёздингиз. Эсингиздами, бу гапларни ўтган йил ҳам ёзган эдингиз. Яқинда ҳайдалади, деб ёзиб турдингиз. Дарҳақиқат, шундан кейин юқорида номи саналган идораларга имзосиз хатлар келди ва улар оз эмас кўп эмас тўрт ой текширдилар. Сиз мақсадингзига эриша олмай қолдингиз. Энди яна қандай фитнага бош урдингиз бу менга қоронғу. Фитначининг фитна эрур меваси, чунки тенгдир таги билан теваси, дейди туркманлар.

-Мени “Америка овози”дан туриб мухолифатга қарши курашмоқда, деб ёзмоқдасиз. Бу айбномангизни ўзини мухолифатчи, деб юрган 3-5 та кимсага эмас, балки “ЭРК” ва “Бирлик”ни ажратмасдан фидойилик кўрсатиб юрган мухолифат вакилларига ҳавола қиламан. Ҳақиқат Қуёшдир, этак билан бекилмас, иғво билан эгилмас…

Истанбулда яшаганимизда бир киши менга ҳасад қилиб, доим туҳмат уюштирди. Ўшанда жаҳлим чиқиб унга, “Мен Аллоҳга топширдим, бу ишни ким қилган бўлса қўтир бўлсин” дегандим. Ҳозир ўша одам қамоқда қўтир бўлиб ётган экан. Ўша гапимга афсусландим. Лекин “Бирлик”саҳифасида гоҳо ЭРКчи ва гоҳо Бирликчи қиёфасида ёзаётган анонимчиларга ўша гапни такрорлайман. “Мен Аллоҳга топширдим, менга қарши бу қабиҳликларни ким қилган бўлса қўтир бўлсин ва Аллоҳ уларнинг кимлигини шу йўл билан бизга кўрсатсин”. Балки бу хатимдан кейин улар очиқ майдонга чиқарлар…

ххххх

Ушбу хатимни диққат билан ўқиган яхшиларга!

Бундан 10 йил олдин Каримовнинг “таппончаси”га шундай оғир услубда жавоб ёзиш мажбуриятида қолгандим. Бугун эса қабиҳликнинг “таппончалари”га, эзгулик кушандаларига жавоб бердим.

Ҳаммангизнинг вақтингизни олганим учун узр. Ўзим ҳафтада етти кун ишлайман ва бекорчиликка вақтим йўқ. Сизларнинг аксариятингизни ҳам шундай деб ўйлайман. Аммо индамасанг андишанинг отини қўрқоқ қўяр эканлар. Мен танқидга очиқман. Ўз исмини қўйиб, маданият билан ёзсинлар ва ҳар бир иддаоларига жавоб берай. Менинг китобларимдан парча ўғирлаб, уни ўзлари “Меҳмонлар китоби”га қўйиб, кейин унга қарши имзосиз жавоб ёзишларидан эса бездим.Умид қиламанки, бу уларга дарс бўлғай. Аммо қалби сўқирдан умид қилма, дейдилар.

Шунда ҳам қалби сўқирга, фақат ўзини ўйлаганга, танқидни иғво деб билганга ва иғво қилишни санъат деб юрганга Аллоҳ инсоф берсин ва улар бизнинг вақтимиз, курашимиз ва умримизнинг кушандаси бўлмасинлар!

Сизга саодаталар тилаб Жаҳонгир Маматов. 19 Июн, 2002 йил.

“ЭРК” дан жавоб бўлди: (хатлардан электрон йўл билан нусха олингани учун ва аслини сақлаб қолиш мақсадида хатоларини тузатмадим-ЖМ).

444. Наме: Сулаймон Чўкич

444. Name: Sulaymon Cho’kich
Comments: ERK informatsion markaziga Jahongir Muhammad imzoli bir xat keldi.Xat бir suz bilan aytganda takabburona bir ohangda yozilgan monologdan iborat.
Guyo bu odamga tuxmat qilarmishlar va u bunda ERKchilarning ham borligiga imo qiladi.
Bu iddaolarga javob berishdan oldin, bir nechta savolimiz bor Jahongir Muahmmadga.
1- savolimiz: siz doimi qatnashadigan “Birlik” sahifasidagi “ERKka qarshi tuxmat va igvolarda sizning ishtirokingiz yoqmi?
2. savol: Yoq bulsa, nega bu igvolarga 4 yil davomifda biror marta “to’xtating igvoni!” demadingiz? Siz o’zingizni xatingizda adolatliman, insofliman, deb tariflagan odam bu nohaq tuxmatlarni ko’rib adolat va insof tuygingiz tirilmadimi?
3-savol:Siz “men yozdim!” deb gururlanayotgan usha kitoblaringizning hammasi ham siz uydirgan tuxmat va fisqu fasod lar to’plami ekani hech xayolingizga kelmadimi? Bu kitoblar eshikdan emas, kalit teshigidan qarab, gumon – shubha bilan ,
eng dahshatlisi, yomon niyat bilan yozilgan narsalar ekani xayolingizga kelmadimi hech?
4- savol: Kimning nima bulishi va o’zbek halqi nimaga va kimga loyiq ekanini belgilash sizga qoldimi? Siz bu hakamlik haqqini qayerdan oldingiz?
5-savol: Siz o’zingizni “So’zning Jahogiriman!” deb maqtashdan Alisher Navoi va boshqa buyuklarimiz ruhi oldida uyalmaysizmi? ERK partijasi va rahbarlarining siz bilan birorta oldi-berdisi yoq.
Siz ularni guybat qilishni to’xtaing. Agar siz shunday kuchli duochi bo’lsangiz, qani bir qasam ichingchi : “Agar men Jahongir MUhammad begunoh insonlarga igvo qilgan bulsam yuzim qutir bulsin!”, deb qasam iching, shunda sizning igvo qilmaganingizga
ishonamiz.
Biz ERKchilar bu duoni qila olamiz. ERK chilar sizni “ishdan olish” uchun imzosiz xat yozgani yoq.Bu ham bir tuxmat.
Olloh sizni isloh aylasin, yaxshi y’olga solsin.
ERK sahifasi hodimi
Sualaymon Cho’kich
Saturday, June 22, 2002 at 00:39:57 (MSD)

Бунга жавоб бермадим. Чунки мурожаатимда мен “Бирлик”нинг “Меҳмонлар” саҳифасидаги имзосиз хатларга жавоб бермайман дегандим.Улар менинг адресимга юбормасдан буни аноним хат сифатида ўша жойга қўйгандилар. Яъни савол беришда ҳам ўз исмларини қўйишдан қўрқдилар. Ваҳоланки ўз саҳифаларида қўйсалар ёки менинг адресимга юборсалар албатта жавоб қилган бўлардим. Аммо бу имзосиз хатдан кейин иккинчиси қўйилган ва бу уларнинг мақсадини янада ойдинлаштирар эди:

442. Name: ERK sahifasi mutasadilariga iltimos. , E-Mail:
qiziquvchi,
Comments: Jahongir Mamatovga janoblari. Tubangi fikirlaringizga kopchilik sof insonlar toliq qoshilishi aniq. Abdurahim Polatga nisbatan uning shaetonligi,nopokligi,non
korligi va qolabersa riekorligi ming daraja ortik bolishiga qaramasdan batolni sharmanda qiluvchi ezuvlar kam ezilmoqda. Fikrimcha bu haqida kuproq ezilsa kopchilik hursand
boladi.Imkoni bolsa ingliz tilida ezish kerak.Radiodagilar tushinsin.
Saturday, June 22, 2002 at 01:38:25 (MSD)

Адресимга эса илк ўлароқ Жиззахдан бир мактуб келди.

“Ассалому-алайкум Жаҳонгир ака! Бугун 5-6 киши бизникида йиғилиб ўтирдик.
Айрим ишларни келишиб олдик. Сиз ҳақингизда ҳам ҳурмат ила эслаб олдик. Биласизми, мана мен 10 йилдан ортиқ мухолифатдаман. Лекин бирор жойда Сиз ҳақингизда ямон сўз эшитганим йўқ. Ҳамиша ҳурмат билан эслашади. Бахмал тоғидаги 66 ёшли оддий бир чўпон ҳам Сиз ҳақингизда қанчалик яхши сўзларни айтди. Ўз кўзим билан кўрганман, расмларингизни олиб юришганини.Ким-кимлигини яхши инсонлар аллақачон ажратиб олишган. Бу Сизнинг энг катта бойлигингиз эмасми ахир. Албатта бойлигингиз!!! Буни Сиздан ҳеч ким, ҳеч қачон тортиб ололмайди!!!

АЛЛОҲ дан Сизга соғликлар тилаб Жиззахдан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жиззах вилоят кенгашининг раиси Бахтиёр Ҳамроев!.

Кўп ўтмай “Америка овози” радиосидаги адресимга яна бир мактуб келди. Мана у:

“Самарқандликлар учун ҳурматли бўлган ЖаҳонГИР Маматович!
ИЛТИМОС: менинг исмимни ўз рўйхатингиздан ўчириб ташласангиз. Бундай миш-мишларни ўқишга менинг бўш вақтим ҳам, истагим ҳам йўқ.

ВОА радиосига юборилган мақола-хабарларнинг бирортасига ҳам жавоб қайтармаган бир шахс қандай қилиб ўзининг узундан-узоқ “уриб кетди-суриб кетди”ларини бировга юборишга ботина олади? Ахир бу оддий этикага тўғри келмайди-ку?!

Бировдан оддий одобни талаб қилган киши, олдин ўзи шу одобга риоя қилишга масъул эмасми, ЖаҳонГИР Маматович?

Мен Сизнинг РЎМОНингиз чиққан БИРЛИК веб саҳифасини ўқимайман, чунки унинг Сиз эсга олган БАХС саҳифасида куракда турмайдиган, ифлос сўзлар ишлатилади. Агар Сиз мухолифатга ачинсангиз, биринчи навбатда, мана шу ҳақда ўз устозларингиз Пўлатовларни тартибга, одобга чақиришингиз шарт эди. Аммо Сизни бундай – ЭРКка тааллуқли бўлмаган “майда” масалалар қизиқтирмайди. Сиз нима қилиб бўлса ҳам, ЭРК ка алоқаси бор инсонларга нисбатан ичингизда йиғилиб қолган зардобларни чиқариб қолишингиз керакка ўхшайди. Мен бундай тўполонлардан четда бўлишни истайман. Шу боис Сизнинг битикларингизни Ўзингизга қайтариб юборяпман. Ёзганларингиз ўзингизга буюрсин!

Хайрулла Исматулла(ев)
Индиана университети
Блоомингтон
Жума”.

Унга ўз жавобимни ёздим:
Ассалому алайкум Хайрулла ака. Аввало мактубингиз учун раҳмат. Сиз билан телефон орқали гаплашганмиз, аммо ҳаётда бир биримизни кўрганимиз йўқ. Илтимосингизга биноан бугундан этиборан номингизни рўйхатимдан чиқараман. Аммо афсус билан. Фақат эслатмоқчиман, сиз менга почта орқали икки марта хат ёздингиз ва Америкадан сиёсий бошпана сўрамоқчиман, ёрдам беринг, дедингиз, қўлимдан келгани қадар илтимосингизни дарҳол бажо этдим.Китоблар истадингиз юбордим. Мен сизнинг китобингзини истадим, сиз ҳам дарҳол юбордингиз. Раҳмат айтгандим. Яна бир бор раҳмат айтаман. Лекин ундан кейин сиздан бирор марта ҳам хат ёки мақола олганим йўқ. Мен (айниқса сзо ВОА дега ”Америка овози”-да) номимга келган барча мактубларга мутлоқ жавоб бериб келганман. Агар ўзим билмасдан кўнглингзини оғритган бўлсам ва мурожаатимни сизга ҳам юборганим кўнлингизга теккан бўлса, бунинг учун узр.Ижодий ишларингизга омадлар тилаб, ҳурматлар билан Жаҳонгир.

Электрон почтамга қарасам бир мактуб келган екан:
“Ассалому алайкум Жаҳонгир ака,
Мен ҳам меҳмонлар саҳифасидаги сафсаталарга бирров кўз югуртирдим, аммо ҳаммасини ўқишга на вақт бор на имкон. Уларнинг сафсатаю туҳмату иғволиги шундоқ кўриниб турибди сал мулоҳаза юритган киши учун.

Жаҳонгир ака туҳмат қанчалик ёмон бўлишлигини оз бўлса ҳам бошимдан ўтказиб кўрганман , жуда оғир чидаш.

Аммо у ё ки бу тоифа кириб бору йўқлигини шу тоифа исми қолиш қолмаслигига боғламаган, ҳақиқат излаган, ўзгаларга яхшилик истаган жуда кўплар Сиз ҳақингизда ижобий фикрда бўлишига аминман.

Инсон зоти борки камчилик ва хатолари бор , аммо сиз кўрсатган ва кўрсатаётган эзгулик йўлидаги жасоратларни кўплар қилолмайди, бу катта ижобий фазилат ва унинг егаси шубҳасиз яхши инсон.

Шунинг учун бардам бўлинг, кўплар Сиз билан бирга, чунки Сиз мазлумлар ва қоқинганларга ёрдам қўлини чўзиб келгансиз.

Сизга ҳурматлар билан Мухлис.

=====

Signature:
Best wishes……. .
Remember:
There is nothing easier than to be a bad man, but it is too difficult to be a
good person.

Охирги жумланинг таржимаси шундай: Ёддан чиқарманг, ёмон одам бўлишдан осонроқ иш йўқ, аммо яхши одам бўлиш жуда ҳам қийин.

Жавобим эса: Раҳмат!

Кўп ўтмай Номоз Нормўминдан бир мактуб олдим.

“Бисмиллаҳ ! Ассаламу алайкум!

Мактубингизда тилга олинган масаланинг ечими менимча қуйидагичадир:

1. Алҳамдулиллаҳ ҳаммамиз мусулмонмиз. Шундай бўлгандан кейин бутун ишларимизни мусулмонлик доирасида ҳал қилишимиз зарур. Жаҳл ёки нодонлик
билан “Йўқ у мусулмон эмас” дейиш жуда таҳликалидир. Чунки ҳадиси шарифда айтилгани каби “Бир киши (мусулмон) биродарига хитобан : Эй кофир, дедиги замон иккисидан бири бу сифатга эга бўлади” (Буҳорий).

Алҳамдулиллаҳ биз ҳали бир-биримизга бундай таҳликали сўзларни айтиш даражасига етганимиз йўқ, етмаймиз ҳам иншааллоҳ. Демак бу ишнинг ягона чораси мусулмонлик яни масалани иймон йўли билан ҳал қилишдир.

2. Қурони Каримда “Муминлар шак шубҳазис оға-инилардир (ака-укалардир.Н.Н). Бас сизлар икки оға-инингизнинг уртасини ўнглаб қуйинглар. Аллоҳдан қурқинглар-шояд раҳматига эришсангизлар” (Ҳужурот сураси 10) дейилади.

3. Ҳадиси шарифда “Мусулмоннинг мусулмондан хафа бўлиши уч кундир. Ундан ортиғи ҳаромдир. Уч кундан кейин ким олдин салом берса ўша кғпроқ савоб олади ” дейилади.

Демак, орани тузатиш айни пайтда ҳаромдан қутулиш ҳам демакдир.

4. Кечиримли бўлиш. Расулаллоҳ (сав) ҳазрати Ҳамзани (ра) урушда ўлдирган Ваҳшиййни ҳам мусулмон болгандан кейин (Ислом ҳурматига) кечирган эдилар.

Биз ҳали бир-биримизни ўлдириш даражасига етганимиз йўқ демак ишимиз осон, келишиш ва ярашиш учун имконият катта.

5. Аллоҳ Таолонинг севмайдиган бандалари қиёмат кунида бир-бири билан Аллоҳ ҳузурида давочи боладилар. Аллоҳнинг севдига бандалар болиш учун бу дунёда бир-боримиз билан ризолашиб Аллоҳнинг ҳузурига ёруг юз билан боришни ўйлайлик. Бир-биримизга ҳаққининг ҳалол қил, ҳалол бғлсин деб айтайлик.

Ҳулласи калом мен орада воситачи бўлишим мумкин.
Дўстларга ва болаларга салом айтинг. Намоз”

Номоз Нормўминга “Марҳамат, лекин сизнинг гапларингизни улар эътиборга ҳам олмайдилар” мазмунида жавоб ёздим. Шундай ҳам бўлди шекилли, қайтиб жавоб келмади ундан.

ОРАДАН ЎН ЙИЛ ЎТИБ “ТОППОНЧА”НИНГ ЯНА ПАЙДО БЎЛИШИ

“Америка Овози” мухбири Гулчеҳра Нуруллаева билан 2004 йилнинг Май ойида ўтказилган суҳбатдан:

“ГУЛЧЕҲРА НУРУЛЛАЕВА: Исматжон сиз юқорида Ман қилган хатолар деган иборани ишлатдингиз, агар сир бўлмаса ош хатолар…

ХУШЕВ: Масалан мен Жаҳонгир Маматовга очиқ хатлар ёзганман. Опа бугун эсласам уяламан, ростини айтай ман жуда уяламан бугун. Ман жуда уйламан ҳукумат ва керакли ташкилотларнинг уша раҳбарларнинг топшириғи билан уларни обрўсини тушириш мақсадида ман очиқ хатлар ёзганман.Журналист сифатида ман армонларим, мани юрагимни қийнайдиган ана шундай гуноҳларим борки бугун ажабки ўзим бировларнинг топшириғи билан хўрланганлар қаторига тушиб қолдим. Демак бу дунёда одам ҳар бир қадамини ўйлаб қилиши керак экан.

Унинг бу гапи магнит лентасида турибди ва қуйидаги адресда эшитиб кўриш мумкин.”

ХУШЕВДАН МАКТУБЛАР

13 Деc 2004

Сайтингиздаги “Туронзамин фарёдлари” га ҳали кирмаган эдим. Ҳазин куйлар оҳангидаги бетакрор ше`рларингизни тинглаб, жуда эзилдим. Эврил Тўрон, Шовруқ Жаҳон, Эмил Усмонлар боис юрагимда бош кутарган ўксик виждонлар учун раҳмат Сизга.

“Мен Боймирза, Олмон элда ўлиб қоламан” деган ўлмас сатрларни тинглаб, ўксиб-ўксиб йиғлагим келди. Мен 2000 йил бош муҳаррир сифатида расмий сафар билан Олмонияга борганимда у кишини зиёрат қилган эдим. Шунда Боймирза ака “Мен Каримовга ҳеч ёмонлик қилнаган эдим, лекин юртга қўймаяпди, мен Энди қариб қолдим, ёт элларда ўлгим келмаяпди, умр бўйи йиққан китобларимни Энди Туркияга жўнатаяпман” деб айтган эдилар…

Сизга ҳурмат ва еҳтиром билан Исмат ХУШЕВ.

14 Деc 2004

Сизга ёзган сунгги мактубдан то ҳозиргача “Қувгин” романининг биринчи ва иккинчи китобларини уқиб тугатдим. Демак илгари парча уқиган эканман, холос. Энди тулалигича, хотиржам ва батафсил уқиб чиқдим. Муҳаммад Солиҳдан бошқа деярли ҳамма образларни ҳаётда қандай булсалар худди ушандай қилиб, жуда катта маҳорат ва салоҳият билан та`риф-у, тавсиф этганингизга қойил қолдим.

Каримовни, подшоликнинг сир-у асрорларини, сарой уйинларини мен яхш биламан деб юрсам, Сиз менган ҳам яхшироқ билар экансиз. Унинг жиловланмас ҳатти-ҳаракати, гап-сузи ва фикр-у уйларини шу қадар маҳорат билан очиб берибсизки, Сизни исте`додли ёзувчи сифатида тан олмоқ ва қойил қолмоқдан узга илож йуқ.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ.

17 Деc 2004

Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!

Биласизми Жаҳонгир ака. Мен Сиз учун Норвегия ёки Германияга ҳам бориб келишга тайёрман. Мен мухолифат лидерларини бир булиб, жипслашишини орзу қиламан. Сиз том ма`нода лидерсиз.Ёзганларингиз Сизга шундай ҳуқуқ беради.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат ХУШЕВ.

18 Фев 2005

Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!

“Савол-жавоблар”… Бу “Рубрика”ни очиб яхши қилгансиз… Рустам Шоғуломов образини (лифтда) яхши, ишонарли қилиб берибсиз. Шунинг учун ҳам Сизга ҳат ёзгим келди. Ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев.

22 Фев 2005

Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!

Радиотўлқинларда яхши гаплашдик.

Суҳбат аввалида мен бир оз саросимада бўлдим, шекилли. Лекин Сиз барибир биздан устунлик қилдингиз. Жавобларингиз пуҳта, қисқа, лўнда бўлди.Мен бир оз айлантиришга мажбур бўлдим. Кескин ва тўғри савол қаршисида бир оз саросимага ҳам тушдим… Ҳуллас, бу гал улоқ сизда кетди,тан олиш керак. Лекин, барибир биргалашиб чиққанимиз ва мен Сизни эҳтиром билан эслаб турганим яхши бўлди. Бу билан қайсидир ма`нода олдингизда ҳижолат чекаятганимни тингловчилар тушунишган бўлса, менга кифоя. Мен шуни истаган эдим…

Сизга ҳурмат ва еҳтиром билан Исмат Ҳушев

28 Фев 2005

Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!

Турли-туман шунча саволларга жавоб ёзаолганингизга қойил қолиш керак. Уларни тўплаб яхши қилаяпсиз. Бир кун келиб юртга қайтсак(илоҳим шундай бўлсин) ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлади бу ёзувлар. Фақат ёзганларингиз самимий ва табиий бўлса, ҳақиқат ме`зонида туриб ёзилса, ўқувчиларингиз янада кўпаяди.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев

02 Мар 2005

Ассалому алайкум ҳурматли Жаҳонгир ака!

Савол-жавобларда “ЛАК” деган асарингиз ҳақида ўқиб қолдим.

Биринчидан, ЛАК нима дегани, тушунмадим. Иккинчидан, лотинда умуман ўқиёлмаяпман. Унинг кирилдаги нушаси ёуқми? Ё фақат лотинда ёзганмисиз? Асар мундарижаси жуда қизиқтириб қўйди. ўзим тилга олинган жойларни ўқидим, лекин чалкашликлар кўп. Китобимда бу воқеаларга ойдинлик киритганман. Яқинда ўқийсиз. Кенгроқ китобҳонлар оммаси ўқиши учун, назаримда, “ЛАК”ни кирилга алмаштириш керак. Ҳуллас, тариҳ, бизга ёқадими – ёуқми, бор бўй-басти билан ҳалққа ошкор этилиши керак. Мен шу ма`нода Сизнинг қилаётган ҳайрли ишларингизни қўллаб қувватлайман. Фақат бизнинг бурчимиз – уни ҳолис ва адолат мезонида туриб ҳалққа етказишдан иборат. Мен масалан ўз китобимда шунга амал қилишга интилганман. Нечолик уддалаганим – бу энди ўқувчига ҳавола.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Ҳушев.

САВОЛ

Жаҳонгир ака! Сиз адашмасам, 1992 йилда Исмат Хушев ҳақида “Топпонча”га жавоб” деб ёзганингизда уни Каримов ишлатиб, ахлатхонага ташлайди, кейин яна биттаси топиб олса, яна қўлланади, деб ёзганингиз эсимда. Шундай бўлди ҳам. Каримов уни қўлланиб отиб юборди. Шунда ҳам у хулоса чиқармай, 15 йил Каримовга маддоҳлик қилди. Энди четга чиқиб олиб, “Мен ҳурруят учун курашгандим” деяётганига ва бошқаларга маддоҳлик қилаётганига ёқамни ушлаб қолдим. Наҳотки, одам ҳам шунча безбет бўлса?

Сизга эса саволим, кеча “Трибуне-уз” да унинг мақоласини ўқидим. Карим Баҳриев ҳақида ёзиб 1992 йилда, уни Каримов вазир ўринбосари, этиб тайинламоқчи эди, аммо (киноя шаклида) “Кейин бу ўринга Жаҳонгир Маматовни тайинлашади”, деб ёзган. Китобингизни ўқиб чиққанман ва ҳеч қаерда вазир ўринбосари бўлганингиз ҳақида гап йўқ. Шунга изоҳ беролмайсизми? (Алимардон, 2005 йил, 22 Апрел).

ЖАВОБ

Аслида бунга изоҳни Хушевдан сўраш керак эди. У кейинги пайтда менга ёзган мактубларида тарихни ёритишда ҳақиқатга тўла риоя қилишни олдига мақсад қилиб қўйганини та’килдаб келмоқда ва хатлар бўлимида ба’зиларини ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо ҳақиқат тулкининг кулкиси шер кетгандан кейин заҳарга айланади, каби бўлмаслиги керак.

У бир куни менинг “ИАК” ҳужжатли романимда Журналистлар уюшмаси ҳақида ёзганимга эътироз билдириб, у ерда Компартия МК Буйросининг а’золари қатнашмаган эди, “Кўпиртириб ёзаверса бўларкан-да” деди киноя қилиб. Мен битталаб, кимнинг қатнашгани, қаерда ўтиргани ва нима деганини эслатганимдан кейин “Ҳа, юришган эди-я, энди эсладим” деди.

Худди шундай, у “Озодлик” радиосидаги мулоқотимизда ҳам 1991 йилдаги 7-сессияда мен ўша ерда ўтирган эдим, дея у пайтда Каримовни халқ истаганини иддао этди. Демак, биз халқ истагига қарши бош кўтарган эканмиз-да! Балки халқ деганда у ўзини тушунган бўлса, у ҳолда гапимни қайтиб олдим.

Мазкур сессиянинг асосий қисмининг матнини видеолентадан сўз-ма-сўз кўчириб, “ИАК” китобида эълон қилганман. Магнит лентасига ёзилган ёзуви эса, “Америка овози” радиосида эълон қилинганди. Шунга қарамай у тарихни сохталаштиришга ва Каримовга қарши кураш 1991 йилда бошланганини рад этишга уринаётган бўлса, бу жуда жиддий масала. Наҳотки, яна топшириқ олиб, ташқарига чиққан бўлса? Ёки топшириқни ташқаридан олдими?

У “Озодлик” радиосидаги мулоқотда уялмай, нетмай Каримов дастлабки беш йилда демократия учун катта хизмат қилди, деб айтди. Демак-ки, мухолифатни, ҳуррият тарафдорларини қатағон қилиш демократияга хизмат экан-да! Ёки Каримов суяк ташлаб турганда “демократияга хизмат қилмоқда”, ташламаганда эса акси бўладими?

Қолаверса, “ИАК” китобининг Саройга оид қисмларини 15 йилдан кейин хотирани титкилаб эмас, 1992-93 йилларда қоралаганман. “Эрк” фаоли, адиба Дилором Исхоқова муҳаррирлик қилиб, кўриб берган ва мухолифатдан кўпчилик ўқиган . Алматовнинг одамлари ҳам бир нусхасини олишган ва Каримовга етказгандан кейин мени қувғин этиб, қамоқда чиритмоқчи бўлишган.

Мен китобимда ёзганимдек, қисқа муддат Ўзбекистон Телерадио компанияси раисининг телевидение бўйича ўринбосари бўлганман ва бу ишга 1991 йил охирида тайинланиб, 1992 йилнинг Январ ойида Талабалар шаҳарчасидаги воқеалардан сўнг исте’фо берганман. Хушевнинг версияси бўйича, ўзим ҳам билмаган ҳолатда яна бир марта тайинланганман, шекилли?!

Бу жойда Элбек Мусаев ишлаб тургани учун Каримов янги бир штат очганди ва менинг исе’фомдан кейин бу штатни қисқартирганди. Ҳар ҳолда Исмат Хушев Карим Баҳриевдан бошқа бир воқеани эшитиб, ўшани ўзлаштириб, чалкаштириб ёзган бўлса керак. Зотан у ўзининг шундай одати борлигини ҳам инкор этмайди.

Телевидениедан исте’фо берганимдан кейин бир куни президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов чақирди. Борсам, Карим Баҳриев ҳам ўша ерда экан. Уни ҳам чақиришибди.

-Сизлар билан оқсоқол учрашмоқчилар,-деди у.

Кутиш узоқ чўзилди. Каримга қандай вазифа ва’да қилишганини билмайман. Мен илгари ишлаган жой ва’да қилингандир десам, у штат қисқартирилиб, яна Элбек Мусаевнинг ўзи телевидение жабҳасига раҳбарлик қилаётганди.

Ўша кун Мавлон ака менга ЎзА директорининг ўринбосари вазифасини таклиф қилди. Мен қабул қилмадим ва Каримов ҳузурига ҳам кирмадим. Шундан кейин газетада менга қарши бўҳтоннома чиқди. Биз Карим Баҳриев билан яқин эдик. У мақола чиқишидан бир кун олдин менга телефон қилиб, унга ҳам қўл қўйиш сўралгани, аммо бош тортгани ва бу ифлос иш “топпонча”га қолганини айтганди. Унинг ана шу ибораси менга ёқиб қолиб, Хушевга ёзган жавобимга сарлавҳа бўлган ва унинг бу лақаби оммалашиб кетганди. Бу ҳақда ҳам “ИАК”да ёзганман.

Яқинда Хорижий радиолардан бирининг Тошкентдаги мухбиридан мактуб олдим. Унда ёзилишича, Хушев ишдан кетиб, халқаро бир конференсияда бу ҳақда баёнот берганда унга саволлар ёғилган ва шулардан бири мен ҳақимда экан.

Ундан:

-Бир пайтлар Жаҳонгир Маматов ҳақида топшириқ билан бўҳтон ёзган эдингиз, мана энди ўша кун сизнинг ҳам бошингизга келди. ўша қилмишингиздан пушаймонмисиз?,- деб сўрашганда у:

-Мен пушаймон эмасман, мақолани ўзим ёзганман ва ҳали ҳам ўша фикрдаман,- деган экан.

Мени ҳайратга солгани шу конференсиядан кўп ўтмай у Би-Би-Си(ББC) радиоснинг Тошкентдаги оффисидан менга телефон қилиб, кечирим сўради. У йиғлагани учун уни маст, деб ўйлаб, гапини жиддий олмадим. Кейин радио орқали чиқиш қилиб, менга қарши мақолани топшириқ билан ёзганини тан олди.(Мана ўз овозидан эшитиб кўринг http://www.jahongir.org/menhaqda.html )Кейин ҳам бир неча марта кечириб сўради.

Хуллас, унинг бу сафарги хатоси атайлаб эмас, балки шунчаки адашиш ҳам бўлиши мумкин. Аммо қачонгача адашиш мумкин? Ёки букрини гўр ҳам тузатолмайди, деганлари ростмикан?!

САВОЛ

Кеча “Озодлик” радиосининг “Қурултой” программасида жумладан, Сизнинг журналист Исмат Хушев билан тортишувингузни тингладик. Исмат Хушев ўз сўзида “Ислом Каримов дастлабки беш йиллик фаолиятида демократия учун, ўзбек халқи, Ўзбекистон учун жуда катта хизмат қилган эди” деди. Сиз эса бунга қарши чиқдингиз, Исмат Хушевга “Ислом Каримовнинг хизматларини санаб бер,” деганингизга қарамай, санаб бермади, хўш сиз Каримовнинг шу йилларда демократия, ўзбек халқи, Ўзбекистонга қарши хизматларини санаб беришингиз мумкинми?(Сулаймон, 2005 йил, 12 Апарел).

ЖАВОБ

Мен буни қачонлардир бирма-бир санаб қўйганман. “ИАК” ҳужжатли романининг КУЧ АДОЛАТДАМИ, АДОЛАТ КУЧДАМИ? деб номланган бўлими Ислом Каримовнинг 1990 йиллар бошидаги бевосита демократия, ўзбек халқи, Ўзбекистонга “хизматлари” ҳақидадир. Умуман бу ҳужжатли романда Каримовнинг асосан ўша йиллардаги “хизматлари” қаламга олинган.

Шунингдек “Ўзлигим” роман-памфлетида ҳам Ислом Каримовнинг дасталабки беш йилдаги беш тамойили ва “самараси” ҳақида сўз боради. Шу боис қайта такрорлашга ҳожат болмаса керак

САВОЛ

“Озодлик” радиосининг бугунги, мен доим эшитиб борадиган “Қурултой” дастурида журналист Исмат Хушев “Жаҳонгир Маматовга ўхшаб вақтида бу одамнинг (Ислом Каримовнинг) юзига кимлигини айтиб, мамлакатни тарк эта олмадик. Бунинг учун ҳам одам жуда кучли, иродали, жасоратли бўлиши керак экан, назаримда” деди. Нима деб кетганингиз ҳақида ма’лумот беришингиз мумкинми? (Одил, 2005 йил, 28 Феврал).

ЖАВОБ

Табиийки, Ислом Каримовнинг золим эканлигини унинг кўзига тик қараб айтиш осон эмас эди. Буни Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Мурод Жўраев, Самандар Қўқонов, Мели Қобулов, Шуҳрат Нусратов каби депутатлар айтишга ўзларида жасорат топа олгандилар. Лекин уларнинг аксариятини мудҳиш кунлар, қувғин, қатл, қамоқ қаршилади.

Энди менинг нима деганимга келсак, бунинг учун “ИАК” ҳужжатли романи билан танишиб чиқсангиз, ҳар ҳолда саволингизга жавоб топишингиз мумкин. Шунингдек, “ҚУВҒИН” романида ҳам бу ҳақда батафсил тўхталинган.

ИЗОҲ

Исмат Хушев ҳақидаги бир саволга жавоб берганимдан ва у ҳақдаги бир мактуб мақолани чоп этганимдан кейин орадан бир кун ўтмасдан ўқувчилардан жуда кўп саволлар ва хатлар келмоқда. Бир пайтлар “Америка овози”да унинг суҳбатини берганимизда ҳам шундай бўлганди. 100 га киши у ҳақда салбий фикрлар билдириб, ҳатто ғаззаб билан мактуб ёзишганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Балки буларни бир кун китоб қилиш керак бўлар?! Ҳозир эса уларнинг ҳаммасига жавоб бериш мушкул. Бунинг учун вақт ҳам йуқ ва у бу қадар вақт ажратишга ҳам арзимайди.Қолаверса, жавоблар кўпгина саволларнинг узида мужассам. Ана шундай мактублардан ба’зиларини ҳақоратли қисмларини қисқартирган ҳолда, айрим мулоҳазали жойлари Исмат Хушевга ўзини ислоҳ қилиши учун фойдаси тегар деган мақсадда бу ерга қуйилди.

ЎҚУВЧИЛАРДАН МАКТУБЛАР

22 Апр 2005

Мен Исмат Хушевнинг овозини эшитиб курдим. У раҳбарларнинг, махсус ташкилотларнинг топшириғи билан туҳмат қилдим, уяламан деган экан, лекин унинг уялишига ишонмайман. Бундай одамлар уят нималигини билмайдилар. У узини 1990 йилларда матбуотга янги куч олиб келдим, кейин эркин фикрли булганим учун сурилдим деб ёзган. У фақат матбуотга эмас, бутун жамиятга ғулом қанақа бўлишини узида курсатиш таэжрибасини олиб келди. Бу унинг янгилиги. Шундай эмасми?(Ботир).

22 Апр 2005

Абдулла Орипов Алматовга қарата бу итваччаларнинг бошини сапчадек узиб ташланг деганда Исмат Хушев ҳам уша залда утирган булса керак. Мана минглаб бошларни сапчадек уздилар. Қандай қилиб энди бу бадбахт бунча Абдулла Ориповни мақтайди. Уйлмайдими? Унга минбар бераётганларнинг ҳам виждонлари уники билан бараварми?(Шоира).

22 Апр 2005

Каримов даврида минг-миглаб одамлар қамалиб кетди. ўлдирилди, сургун қилинди. Лекин Хушевлар буни кўрмалсикка олдилар. Қандай қилиб шундай одам сиёсий муҳожир бўлиши мумкин. Қани адолат? У 10 йил Каримовни мақтаб уни жиноятаига шерик бўлгани учун уни мукофотлаш керакми? Ким уни тавсия этди, ким унга бошпана берди. Ҳукуматдан қувғинига учрган қанча одамлар сиёсий бошпана ололмаётган бир пайтда у қандай олди? Бу ерда ҳам таниш билишчилик қилдими? У ҳам Полвонзода ҳам Каримов билан бирга жиноят курсисида ўтиришлари керак эмасми?(Абдумалик).

22 Апр 2005

У олдин Каримовни мақтаб пахта қуйиб келган бўлса, энди мухолифат лидерларига пахта қуймоқда. Уларга ҳам ўзини мақтов билан сотмоқда. Лекин Озодлик радиосига қойилман. 10 йил давомида мухолифат вакиллари гапирганда тарозини тенглаштириш учун ҳукумат томондан Хушевга суз берардилар. Ҳозир ҳам шундай. У ҳали ҳам тарозининг ҳукумат томонида. Демак ҳеч нарса узгармаган. Унинг башарасини очганингиз учун раҳмат. Балки уни муҳожиратга ҳукумат жунатган булсачи??? Агар шундай булса радиодагилар уни бофлаб тазирини беришмоқда. Бунга қўшиласизми?(Шамсиддин).

22 Апр 2005 13:51:21 +0800

Ўзбекистонда Каримовни мақташда чемпионликни Исмат Хушевдан ҳеч ким ололмаган. Радиоларда тинмай Ислом акасини мақтарди. Ҳатто қамалиб чиққандан кейин ҳам мақтарди. Тушунмас эдим. Энди ёзаётган китобини уқиб тушундим. У шунинг ҳисобига яшаган экан, ҳар бир куни, ҳар бир соати ҳаром ўтганини ўзи ёзган. Аллоҳ ана шундай, шайтонни ўз тилидан гапиртиради. У ҳар ишни таниш билиш қилиб олгани, ўқишга ҳам таниш билиш қилиб киргани, милисаларни ишга жойлаб юрганини ёзган. Алматовнинг орқасини ўпганини ёзган. Манимча бу асрнинг Мажидинни бу Исмат Хишевдир. У уз устозига ҳам кесакка шиша жойлаб берадиган одам.(Тошпўлат).

22 Апр 2005 13:57:00 -0800

Исмат Хушев шунақа одамки ҳеч қачон мустақил бўлолмаган ва бўлолмайди. У доим қандайдир ўйинларда қўлланилган. Ўзбекистон адабиёти сана’ати газетасида мақоласи чиқмагани ва буни Аҳамаджон Мелибое ва Аҳмаджон Мухторовлар қолдирганини кейин Ўктам Усмонов босиб чиқарганини ёзган. Мен бу воқеанинг тархини биламан. Ўзбекистон Компартияси нашриётининг директори Ислом Шоғуломов, укаси Рустам Шоғуломовлар вилоятлардан келганларни камситар ва Тошкентдан бўлганларни қўллар эдилар. Мелибоев ва Мухторовлар билан уларнинг орасида жанг бораётганди. Раҳматли Ўктам Усмонов ҳам Абдураззоқовлар оиласининг куёви эди ва Шоғуломовлар гуруҳида эди. Улар ўлзарининг қора ниятлари учун Исматни қўлланишганди. Мана энди унинг ўзи ўша ёзганим нотўғри бўлган деб ёзибди. Унинг бутун ҳаёти нотуғри бўлган ва бугун ҳам нотўғри яшамоқда. Шундай эмасми?(Ёқубжон).

22 Апр 2005

Мен студент эдим. Отамнинг иши Шаҳрисабз пуркурорига тушганди. Уша ерда тургандик. Битта галстук таққан одам тез-тез юриб келди. Пуркурор юугириб чиқиб уни кутиб олди. У киссасидан бита расм чиқариб унга курсатиб, мана Ислом акам билан кеча бирга эдик, сизга салом айтдилар, сизни мақтаб қуйдим у кишига деди. Кейин расмни бизга ҳам курсатиб чиқди. Узининг Исмат Хушев эканлигини айтди. Кейин пуркурорни олиб чиқиб кетди. Биз охшомгача кутиб утирдик. Улар қайтмади. Кейин тез-тез эшитиб турдим, Исмат Хушев Каримов билан тушган расмни курсатиб, иш битириб юрар экан, деб. Буни ҳамма биларди. Лекин нега унга ишонишган?(Омон).

27 Апр 2005

“Мен Исмат Хушевнинг нима учун Карим Баҳриевни мақтаётганини топдим. Аслида у киши Хушевнинг мақтовига қараб қолгани йўқ. Хушев мақтаган одамларни обруси кутарилмайди. Шунинг учун ҳам унинг сизни мақтаган хатларини эълон қилганингизда хафа булиб, наҳотки шуни билмайсизми деб хат ёзган эдим.

Карим аканинг айтишларича “топпонча” хат ёзиб бир китоб ёзаётганини ва бу китобини “Трибуне-уз”да чиқаришни у кишидан ялиниб сураган экан. Шундан кейин Карим ака буни Ало Хужаевдан илтимос қилибдилар. У узбекчани билмагани учун уқиб ҳам курмасдан рози булибди. Аслида яхши булган. Мана шармандаси чиқиб турибди. Ба’зилар уни сиз билан уриштириб қўйиб, уни кимлигини очиб бермокчи. Уни сиздан бошқа одам фош қила олмайди деганлар бор. Билишимча уни яна уйнатишмоқда. Ҳикмат”.

18 Апр 2005

Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!

Ўзбекистоннинг турли университетларидан домлалар билан 10 кун давомида сафарда бўлдик. Шу орада интернетга киришим кўп бўлмасада, Исмат Хушевнинг китобини мен ҳам бир икки бобини ўқигандим- тўлалигича эмас, аммо ҳулоса чиқаришга етарли деб ўйлайман.

Сиздан эса иккита илтимос, бу мақоламни саҳифангизда чиқарсангиз… Агар менга хат ёзадиган бўлса хатларини манга жўнатсангиз, кейин ўзим жавоб ёзаман.

МАҚОЛАМ эса БУ:

Оҳирги пайтларда турли муҳолифат ёки демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари сайтларида русум бўлиб бораётган турли сиёсатчи, мустаққил журналист ёки сиёсий муҳожирларнинг ўз ҳаётлари, бошдан кечирганлари ҳақида ёзилган романлар билан танишар эканман, мендан бошқа ҳам кимдир буларни ўқирмикан, ўқишса шуларнинг ҳаммасига ишонишармикан деган савол туғилади. Бу романлар ҳудди Ўзбекистон телеканалларида айлантириб қўйилаверадиган, намоиш қилинишидан асосий мақсад орасида қўйиб юбориладиган рекламалардан мўмай даромад топиш бўлган, ҳалқни ”информатсиён капсулада” сақлашда, онги ва зеҳниятини бўғиб қўйишда чексиз аҳамиятга эга бўлган, бир-биридан бема’нилиги билан тирноқча ҳам қолишмайдиган серялларнинг интернетда такрорланган вариантини эслатади. Ҳар сафар ”Президент эркасининг ҳотиралари” ёки ”У вҳода в тот свет”(ҳар ҳолда ”Нариги дунё остонасида” бўлса керак) каби асарларнинг қайсидир бир варағи ёритилган саҳифаларни учратар эканман, шу саҳифалар ”вебмастер” лари баҳтларига Исмат Хушев ва Сафар Бекчон борлигини, акс ҳолда уларни тўла тўкис ”кўчириб ёритиш”да айбласак бўларди.

Афсуски шу романларни ёритишдан олдин ўзлари бир маротаба шу романларни мутаола қилсалар, қайсидир жиҳатдан ўз саҳифаларида ёритилиши учун асос топилса, ана унда кичик изоҳ билан, мана масалан ”Эркин Юрт саҳифасининг асосий мақсади- озод Туркистонни яратишда Президент эркасининг ҳотиралари асари ўрни шундан иборатки, бу асар миллийлик руҳида битилган, сиёсий арбобнинг курашларидан иборат машаққатли ҳаётини баён қилади… ” қабилида изоҳ берилса, ёзилмаган тақдирда ҳам, ҳеч бўлмаса шу изоҳга мос келса, бундай асарни айни сайтларда ёритилишига ҳеч қандай эътироз билдирмас эдим.

Афсуску, агар айнан шу асарга изоҳ берилса ”Мансаб, лавозим ва манманлик илинжида ҳеч нимадан қайтмайдиган, яшаган қирқ йил умрининг асосий қисмини ўз дунёсини шакиллантиришга бағишлаган, мансаб ва манфаат орттириш илинжида амалдорлар остонасида оввора, ”паҳта қўйиш” бўйича тенги йўқ мутаҳасис, ҳаёлпараст, тиниб-тинчимас йигитнинг бошдан кечирган саргузаштлари” дейиш мумкин. Исмат Хушев ҳафа бўлмасинларку, агар шубҳа қилсалар романларини яна бир карра ўқиб кўрсинлар, бундан ҳам чуқурроқ та’рифлаб бўлармикан романларини. Бу бошқа масала, асосий масала эса, шундай ”саргузашт”ларнинг қай йул билан турли муҳолифат ёки демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари сайтларида пайдо бўлиб қолаётганлигидадир.

Сиёсий бошпана олган муҳожирларнинг асосий қисми қандай қўзни шамғалат қилиб бошпана олган бўлсалар шу тариқа пул ишлашни мақсад қилиб турли фондлардан грантлар оладилар, ва ”Асосий мақсадимиз ҳалқни бўлаётган сиёсий ҳаётдан воқиф қилиш, сензуранинг томирини кесиш!” деган шиёр билан енг шимариб ишга киришадилар. Дастлаб қўлдан келганча қалам ҳақи тўлаб саҳифаларида қизиқроқ мақола ёритсалар, кейинчалик бу мақолаларни қалам ҳақисиз ҳам қайсидир сайтлардан ”кўчирма қилиш” мумкинлигини ”кашф” қиладилар.

Бора-бора зерикарли бўлиб кетаётган сайтларида ”асосий мақсадлари” эсдан чиқиб турли саргузаштлар ёрита бошлайдилар. ўзбек мустаққил журналистикасининг ҳалққа қилган беминнат ёрдами бу ҳам…

Исмат Хушев ”Иқтисод ва ҳаёт” журнали муҳаррири бўлганида, ТошДУ ҳожатҳонасида ҳам Абдулла Орипов ше’рларини бақирип айтиб юрадиган, гаплари пойинтар-сойинтар йигитнинг қандай бу лавозимгача келиб қолганини ақлимга сиғдиролмай юрардим. Асарнинг аҳамияти ҳам айнан шунда деб ҳисоблайман- у кўплаб ақл қўзини мансаб ва манфаат пардаси қоплаганларга ”китоб” бўлиши мумкин. Аммо бу саргузашт асарнинг ҳам сиёсий саҳифалардан ўрин олгани бу саҳифаларнинг асосий мақсади нимадир ёзишдан бошқа нарсамаслиги, грантларнинг ”еб юборилган пулларига” ҳисобот ёзиш учунгина саҳифа ёритилиши кўрсатади.

Асарнинг тўқилганини, асил Исмат Хушев ҳамма ҳавас қиладиган, ёқасини чертиб юрадиган йигитмас, шундай бўлишга ҳаракат қилиб ҳар сафар ”қовун туширадиган” омадсиз йигит эканлигини исботлаш учун қуйидаги мисолни кетираман. Ўқишни битириб келган Исмат Хушев Абдулла акасининг этагини қўйиб юбормасдан ”иш топип берасиз” деб туриб олганда Абдулла Орипов унга 1 энлик ёзув ёзиб конвертни елимлаб бериб юборади. Сабрсиз йигит йулда ҳатни очип ўқиса, ”Женя” сўзи билан бошланган номага кўзи тушади. ”Мен шунда биринчи маротаба ”Евгений” исмининг қисқартмаси ”Женя” эканлигини билиб олдим” дейилган. Севгилиси билан юз келишдан қочиб фалон йил ўқиб, Москва Давлат Университетини битирган талабанинг Женя Евгенийнинг қисқартмасилигини айнан шу ерда ўргангани жуда ишонарсиз чиққан…

Исмат Хушев балки энди оқ қорани танигандир, унинг ҳозирги фикрлари олдинги қилиқлари каби телба тескаримас, аммо ундан илтимос, фаросат билан бадиий саҳифасини очиб ёритсин ижоди намуналарини, сиёсий муаммолар билан унинг бир ҳонандага уйланаман деб икки тарсаки егани, ҳарбийда ҳақиқатни кеч бўлса ҳам қарор топдиргани, Абдулла Орипов етагига ёпишиб Ленин қабрига гулчамбар қуйганининг умуман алоқаси йўқлигини тўғри тушунади, деган умитдаман.Нима у киши катта бир доҳиймики биз ҳожатхонага борганларини ҳам ўқишимиз керак. Мард бўлсалар тезроқ Каримовнинг қилиқлари ҳақида ёзсинлар.

Жалолиддин.(Миллий Университет).17/4/2005

ХУЛОСА ЎРНИДА

Исмат Хушевга мурожаат

Салом Исмат ака сизни чикишларингизни бир икки жойда кузатиб колдим.TRIBUNE.UZ сайтида румонингизни укиб колдим.

Ажойиб янгилик яратибсиз. Асарингизни укиган инсонларда ажойиб туйгу пайдо булади. “Ким Узбекистон чегарисидан утса мухолифат, кайтиб кирса хукумат булади” деган. Сизнинг адабий кашфиётингизнинг киммати шундаки сиз узига хос сиёсий кобилиятингиз билан адабий исдедодингизни бирлаштириб галати янгилик килибсиз, яъни А.Ориповни ягир куйлагини кийганингиздан тортиб, сиз учун кимматли булган шеърини кайсидир ахлатхонадан топиб олиб кузга суртганингиз хакида ёзиб собик касбдош “пахтакор” ларга пахта куйган булсангиз, качонлардир мухолифатдаги фалончига фалон амални такдим килганман деб уларга ёкишга харакат киласиз. Узизча шароитдан фойдаланишга харакат килиб икки куённи ураман деб уйлайсиз.

Адабиёт бустонидан бир тиканчалик жой топа олмадингиз, сиёсатда эса бунака ахвол -хеч ким гапингизни эшитгиси йук. Аммо тушккунликка тушманг хаммаси утиб кетади. Сизга ажойиб таклиф бор албатта хуп десангиз. Хозир мана мухолифат сизни кабул килмади. Хукуматдан эса умид йук, чунки хали биров хайдалиб тиклангани йук, шундай экан битта йул колади. САБР. Кайси маънода? Качон бугунги мухолифат хукумат булади шунда сиз узингизни мухолифат деб эълон килишингиз мумкин. Уша пайтда аввалги касбдошлар хам сизни куллаб кувтлашига 100% кафолат бераман, балки “шеф”ингиз хам сиз тарафда турар яна билмадим буёгини худо билади унгача ким бор ким йук. Бунинг устига сизни имкониятингиз куп экан масалан 1991 дан бери 8000дан ортик одам ишдан кувилган экан, 16000 девонхонадан хайдалган. Шуларни бошини ковуштириб “бутун жахон собик пахтакорлари уюшмаси”ни тузсангиз албатта сизни бошлик булиб сайланасиз ана имконияту мана имконият. Каранг биров сизни бу яхши пахтакор эмас эди деб хозиргидай танкид килмайди. Сизга шиор хам таёр тугрироги Ленин бобомдан кучирилган “Бутун жахон собик “пахта” корлари бирлашингиз”. 3-5-2005

АЗИЗБЕК demokratikblok@mail.ru

“Ассалому-алайкум Америка Овози ва Жаҳонгир ака!

Исмат Хушев билан булган суҳбатингларни аянчли ва ачинарли холатда эшитдик.

Исмат Хушевга аталган мактуб.

Исмат Хушевга эмас балким унинг садқайи инсонлигига ачиндик.Қайси юз билан,қ айси бет билан Исмат Хушев бу интервуни берди.Қарангки у ҳали ҳам Ислом Каримовга , 10 йилдан бери курмаган президентига содиқ қолмоқда. Пайти келса одам бир кунда, бир сонияда узгаради, журналист Хушев эса Узбекистонда юзага келган қийинчиликлардан президентни хабари йуқ, мамлакатдаги қонунсизликлардан, адолатсизликлардан,халқни ночор ахволида президент эмас балки унинг командаси аибдор демоқда.

Ажабо ёқа ушашингни билмайсан инсоннинг бунчалик паст кетишига.Йиллар давомида осмонларга кутариб мақтаб келган, ундан яна бир дохий қилишга уринган , итга суяк ташлагандай – уй берганда,тагига мошин берганда думини ликиллатиб,оёгини ялашга таёр турганлар, энди хуракдан махрум булгандан кейин “Фреедом Ҳоус”да матбуот конференcиясини берган.Олдин қаерда эдингиз. Бошқа инсонларни хақ-хуқуқлари поймол қилинганда, оиласига нисбатан босим қилинганда , чет-элларда сангишга мажбур болган пайтда сиз газетангиз орқали унга сигиндингиз,соясига сажда қилдингиз, ва у инсонларни қоралаган булсангиз керак. Бошингизга тушган шунча савдолардан кейин ҳам сиз яна Ислом Каримовни севиб келмоқдасиз ва унга содиқ қолишга харакат қилмоқдасиз.

Афсус, минг афсуски сизга уҳшаган “сиёсатчи журналистлар” Узбекистонимизда купайиб кетди.

Каримовнинг ёки унинг аппаратининг жавоби қандай буларкин. Дейдилар–“Ит хуррар,ит хуррар отади карвон… Камола2001@aol.cом”

ҚОРА КИТОБ

Салай Мадаминов таҳрири ва раҳбарлиги, ҳомийлиги ва заҳматлари эвазиги чоп этилиб, тарқатилган “Нариги дунё дарчаси олдида” китоби қамоқхона ҳақидагина бўлганда балки фойдаси бўлар эди. Аммо китоб 223 саҳифадан иборат бўлса, шунинг тенг ярми Абдураҳим Пўлатов ҳақида ёки унга тош отишга қаратилган.

Шунингдек, Абдуманноб Пўлатов, Шукрулла Мирсаидовга махсус саҳифалар ажратилган. Ёдгор Обид, Васила Иноятова ва бошқалар “таланган”. Китобни варақлаган киши Сафар Бекжоновни Каримов ҳукумати эмас. Пўлатов қамаган экан-ми, деб ўйланиб қолади.

Китобнинг сўз бошисида, “Китоб парча-парча, ҳар хил ерларда ёзилди. Лекин унинг асосий қисми Ўзбекистон жазо колонияларида 1993-1996 йилларда қоғозга тушган”, дейилса-да, китобнинг бир неча жойида қамоқхона ертўлаларида кундалик ёзиш у ёқда турсин, икки энлик мактуб ёзишга изин берилмагани ва ҳар оқшом тинтув ўтказишгани эътироф этилади.

Биз Сафар Бекжоновни Ўзбекистон тарихига оид қимматбаҳо тангани ростдан ҳам ўғирлагани ва “бўлажак президент” ҳавосидаги С.Мадаминовга ҳадя этганини кейинчалик эшитдик. Лекин бошига пашша қўнса, йиқилиб кетиб, бир жойини синдириши мумкин бўлган бу одамни қамоқхонада ўлдириб қўйишмасин, дея овозимизни чиқармадик. Зотан мухолифат “ит-мушук” бўлиб юрган пайт эди. Бунга бизнинг сасимиз қўшилишини истамадик. Аслида хато қилган эканмиз – андишанинг отини қўрқоқ, дейдилар.

Бироқ қимматбаҳо танганинг Салай Мадаминовда эканлигини билиб қолгач, унга бу тарихий ашёни мамлакатга қайтариш учун босим кўрсатдик. (Бу пайтда С.Мадаминов Истанбулда бўлган, – Тах.). Ҳатто партиядан истеъфо этиш масаласини ўртага қўйдик. Кўп ўтмай Салай Мадаминов самарқандлик дўсти (илгари КГБда ишлаган, кейинчалик “Эрк” газетасини олиб бориб, Мамадали Маҳмудовнинг уйига ташлаб кетган ва ўша куниёқ Маҳмудов қамоққа олинганда ҳам кимлигидан Салай Мадаминов шубҳа қилмаган) Адҳам Розиқов орқали тангани бериб юборгани ва Дилором Исҳоқова уни Сафар Бекжоновнинг оқловчисига олиб бориб берганини айтди.

Бу воқеа бизнинг ўртамиздаги самимиятга дарз етказди.

Камина Салай Мадаминов гуруҳини тарк этганим боис, қўрққан олдин мушт кўтарар, деганларидек бу каби қилмишларининг пардаси кўтарилиб қолмасин, деб улар тўҳматга эрк бердилар.

Китобда ёзилишича, гуё 1994 йил Қаршидаги УЯ 64-49 қамоқхонасида Парда Аҳадов Сафар Бекжоновга шундай деганмиш:

“1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилганман, Самарқанд Савдо институтини тамомладим. Олдинига Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасида эллик минг доллар пора бериб, омбор мудири бўлдим. Кейин юз минг доллар пора бериб, Самарканд тери заводига директор бўлдим. Тошкентдаги мафия кучлари даромадимнинг тўқсон фоизини олиб кетишарди. Ўртада келишмовчилик бошланди. Биз, тўртта ака-ука қуролланган гуруҳ туздик. Олдинига Самарқандни қўлга олдик. Ҳатто вилоят ҳокими Пўлат Абдураҳмонов ҳам мендан қўрқарди. Чунки унинг ўзи ҳам порахўр одам.

1991 йил Жаҳонгир Маматов деган журналист, депутат менинг устимдан маълумот тўплаганини айтди. Ўртага Булунғур тумани ҳокимини қўйиб, журналистни тинчитдим. Унга анча пул бердим ва бир ой ичида данғиллама уй қуриб бердим. Журналист Маматов мен қурдириб берган уйда бемалол яшамоқчи эди, аммо чучварани хом санаган эди.

Ўзбекистонда пора олмайдиган раҳбар йўқ. Шу жумладан, Тоштурма бошлиғи ҳам пора олади. Бир куни мен Тоштурмадан чиқиб, тўғри Самарқандга кетдим. Журналист уйида йўқ экан. Уйни ёқтириб юбордим ва одамларимга ўзини топиб, йўқ қилишни буюрдим. Тонгда Тоштурмага етиб келолмадим.”

Аввало Парда Аҳадов деган одам борми йўқми бу Аллоҳга ҳавола. Агар у бор бўлса ва китобда ёзилганидек 1964 йилда тўғилган булса, 1991 йилга келиб 27 ёшга кирган бўлади. Йигирма етти ёшга етгунга қадар ҳам Савдо институтини битириб, ҳам эллик минг доллар пул топиб, ҳам чой қадоқлаш фабрикасига омбор мудири бўлиб, ундан кейин юз минг доллар пул топиб, Самарқанд тери заводига директор бўлганига авом бири ишонар, лекин ақли ҳуши жойида бўлган кишини ишонтириш қийин.

У пайтда Самарқанд тери заводида пул бериб бировни ишлата олмас эдингиз. Чунки сифатсиз терилар кўплигидан завод бўҳронга учраганди. Ўшанда заводга директор қидиришгани карга ҳам сўқирга ҳам аён эди.

Не эмиш, фельетон ёзаман дея колхоз раисларидан пора олган эканман. Бу ифтирони бир пайтлар Исмат Хушев ўртага отган ва ҳаққини олганди. Энди эса бу “латта” акасига қолибди.

1991 йилда мен Тошкентда яшардим, ўша пайтлари мен ҳеч қандай уй қурмаганимни наҳотки ҳофизаи сабил бу қадар тез унутди. Қолаверса, ота-онамдан қолган уй 1991 йилда эмас, 1984 йилнинг 1-декабрида ёниб кетганди.

Дарвоқе, китобдаги хотира қамоқдаги бир одамнинг номидан келтирилган. Шунга ҳам ота гўри қозихона-ми дейишингиз мумкин? Лекин китобда муаллифнинг алоҳида изоҳига алоҳида ер берилган. Унда шундай дейилади:

“..Жаҳонгир Маматов – журналист, собиқ депутат. 80-чи йиллар сўнгида Самарқанд вилояти “Ленин йули” газетасида ишлаган. Фельетон ёзаман, деб шантаж қилиб, кўпгина колхоз раисларидан пора олганлиги маълум. 1992 йил охирида депутатликдан ҳайдалиш ҳавфи туғилганда, “Эрк” партиясидан “бошпана” сўраб, унга аъзо бўлган. 1993 йил баҳорида Муҳаммад Солиҳга эргашиб, Туркияга келган. 1994 йил Каримов ҳукумати бир гуруҳ “Эрк”чиларни қамоққа олганда, Жаҳонгир Маматов “Эрк” дан чиққан. Бугун у Истанбулда А. Пўлатов билан ҳамкорликда “Эрк” партиясига қарши ташвиқот ишларини олиб бормоқда”.

Мана энди гап нимадалигини англаб олдингиз. Аввало изоҳнинг ўзи изоҳталаб, яъни камина 80-чи йилларнинг сўнгида (86-90) “Совет Ўзбекистони” – “Ўзбекистон Овози” газетасида ишладим. “Эрк” партиясига бошпана сўраб борганим йўқ, балки секретарлари, фаоллари бирин-кетин қамалаётган оғир
кунларида номзодимни партия секретарлигига кўрсатишганида ва “Эрк” партияси газетасининг Бош муҳаррирлигини таклиф қилишганида рад этмадим. Партия Марказий кенгашида бир овоздан сайланганман. Чунки партия секретари Отаназар Орипов қамоқда, “Эрк” газетаси Бош редактори ва ходимлари судга тортилганди. Жонини асраган инсон шундай оловнинг ичига ўзини уради-ми?

Мен “Эрк” партиясига келганимдан кейин партиянинг янги даври бошланди. Бугунгача баъзилар “сиёсий багаж” сифатида фойдаланиб юргани Ўзбекистон демократик кучлар форуми каминанинг ташаббуси билан туғилди. Ўша пайтда мен партия раисига ҳукумат қаршисида икки юзламачиликни тугатишни шарт қилиб қўйдим. Чунки ҳукумат таркибида уч ой ишлаб истеъфо этгандим ва унинг билан такрор бир йўлга кириш мумкин эмаслиги идрокида эдим.

1993 йилнинг баҳорида Туркияга келган пайтимда Ўзбекистонда Мадаминов Салайни қамашди. Абдураҳим Пўлатов ва бошқа муҳолифат аъзолари билан Анталияда Турк дунёси қурултойига келгандик. М. Солихни озод қилиш учун Туркия ва халқаро жамоатчиликка мурожаатлар қилдик.

Мен Туркиядан қайтиб кетганимдан кейин 1994 йилнинг охирида яна келдим. “Эрк’ газетасининг 15-та сонини тайёрладим.

Биз демократия, сўз эркинлиги, инсон ҳақлари таъминоти, ҳаққоният тарафдоримиз. Бу боис ҳам Каримов ҳукуматига қарши курашаяпмиз. Бу курашдан қайтадиган ниятимиз йўқ. Лекин йўлимизда иккинчи, учинчи Каримовлар пайдо бўлар экан, уларга қарши мужодаламизни ҳам тўхтатмаймиз, уларнинг қора китоблари ёки укалари, “дўстлари” орқали телефон пўписалари, бошқаларнинг номидан бизга қарши мақолалар уюштиришлари мужодаламизни асло ва асло кучсизлантирмайди. Балки яна ҳам ҳушёрроқ курашга ундайди.

Китобнинг 145-саҳифасида шундай сатрлар бор: “Қорақалпоғистон мухтор жумхурияти аҳолисининг тенг ярми ўзбеклардан иборат бўлишига карамай, марказ Нукус раҳбариятида ўзбек йўқ” дейилади. Бугун Туркияда ҳар куни “Биз туркчи, биз бир миллат” деб ваъз айтиб юрган одамнинг икки юзини ўртага қўяди бу.

Бирга йўлга чиққан йўлдошлари Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Дадахон Ҳасан, Содиқ Йигитали, Шоди Карим, Иброҳим Ҳаққул, Абдулҳай Абдумавлон, Самад Мурод ва бошқа намоёндалар нега уни тарк этишди, нега баъзилари бошқа йўлларни афзал деб билишди?! Салай Мадаминов бу хусусда ҳеч ўйлаб кўрди-ми? Атрофида ким қолди? Бундан уч йил олдин укаси Мақсуд Бекжон унга ёзган очиқ хатида боши берк кўчага кириб бораётганини эслатганди. Бир кун келиб ёлғизланиб қолажагига шама этганди.

Салай Мадаминов ва ҳамқалам хонадони ўзининг “Нариги дунё дарчаси олдида” турганини ҳис этаётган бўлса, бошқаларнинг ҳам қўлидан тортиб кетаман, деб кўп уринмасин. Аллоҳдан қўрқсин! Ҳали ҳам кеч эмас, эс-ҳушини йиғиб олсин, хатоларига иқрор бўлсин ва бу чиркин йўлдан қайтсин! Аллоҳ кечирувчандир! Салай Мадаминов хатоларини тан олса, биз ҳам ўшанда уни кечиришимиз мумкин. Ўшанда ёлғизлик азобидан қутилиб сафимизга қўшилишга ва такрор Муҳаммад Солиҳ бўлиш имконига қовушади. “Нариги дунё дарчаси олдида” ифтиро ихтиро қилиш ҳеч кимга обрў келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Фитнанинг маҳсули фисқу фасоддир!

Фаолиятимни танқид килишсин, марҳамат, раҳмат айтаман, лекин безбетларча тўҳмат билан тошбўронга тутишмасин!

Хуллас, булар хамир учидан патир! “Норин”, “Манти”нинг эса вақти эмас. Аммо кўнгиллари жуда истаса, иштаҳалари босилмаса, уни ҳам оладилар.

АЛ-ҚИССА:
Сен шайтонга топиндинг, мен эса Раҳмонга, курашимиз битмасдир!

12 октябрь 1997 йил.

Манфур усул ёки Файзнинг файзсиз “китоби”

Баҳодир Файзини яхши танийман. У Туркияда Зокир Али билан бирга уйимизга келганда, ош еб ўтирганда, “Абдураҳим Пўлатов мухолифатнинг отаси, Муҳаммад Солиҳ эса Хоразм масхарабози” дегани учун унга танбеҳ бергандим. Қаранг-ки, у 360 даражага айланиб кетибди.

У Туркияда ўзбек лаҳчасида ёзиш у ёқда турсин, ҳатто гапиришни ҳам мош-гуручга айлантирган ва рус тилини эса билмас эди. Бу унинг айби эмас. Ҳа, рус тилини билмаслик айб эмас, балки она тилини билмаслик айбдир.

Бугун унинг ўтган йили ўзбек тилида менга ёзган тўрт қаторли электрон мактубини очиб қарасам, 37 та хато қилган экан. Унинг номидан рус тилида чиққан “китоб”ни Хушев ўзбекчага таржима қилаётгани ҳам унинг она тилида икки жумлани эплай олмаслигига бир далил.

Бир пайтлар уни “Америка овози”да жамотчи мухбир сифатида ишлатамиз деб кўп азиятга қолганмиз. Афғонистондан келган ўзбек қардошларимиз унинг овозини эшитиб, ёзганини ўқий олмай “Ўзбекистондан келгансизлар-а”, деб роса масхара қилишган. Шундан кейин уни жамоатчи мухбирга “айлантириш” учун кўп меҳнатим кетган, аммо натижа чиқмаган. Бўлмаса, бўлмас экан.

Ажаб, ўз тилини ҳам, рус тилини ҳам билмаган одам қандай қилиб, Ўзбек мухолифати ҳақида “китоб” ёзиб қолди? Умуман битта мақола ёза олмайдиган одам-а!.. Бу ҳам айб эмас. Чунки ҳаммадан ҳам мақола ёзиш талаб этилмайди. Бунинг устига у ҳеч қанақа фан доктори ҳам эмас. Америкада барча фан докторларининг рўйхати эълон қилинишини билмаган кимсалар эса ундан фан докторини “ясашди”. Унинг ўзи ҳам, бунга ишонишни истаганлар ҳам, жумладан “Озодлик”ни шайтанат деб билган президентликка сохта номзоднинг сохта ишончли вакили Шуҳрат Бобожонов кабилар унинг фан докторлигини даъво қила бошладилар. Худди шу билан унинг унинг номидан ёзилганларга ва унга айттирилганларга бутун дунё ишонадигандек. Кўзингизни очинг, қўлингиздаги чўпни ташланг, ибтидоий жамоа даври ортда қолган!

Ҳар қандай қора ишнинг ортидан бир яхшилик келади, дейдилар. Шу воқеа боис “Мухолифат ҚОМУСИ” га қўл урилди ва мухолифатнинг инқирози ҳақида бебурд одамлар эмас, балки мухолифатчиларнинг ўзлари ёзганлари бир китобга жамланиб, инқирозларни таҳлил қилиш бошланди. Бу эса, ифлос сувни кўриб, қудуқ қазиб, тоза сув чиқариш ҳақида ўйлаган авлодларимизни ёдга солади.

Файзнинг файзсиз “китоби”да фақат Муҳаммад Солиҳгина билиши мумкин бўлган гаплар ва у ҳамда унинг яқинларидан чиққан уйдирмалар бижирлагани табийки у қандай қилиб тузоққа илингани ҳақида савол уйғотади. Бу “китоб”ни касал бўлиб қолганда юборилган минг доллар учун таржима қилиб бераётган кимсанинг айтиб юрган гапларига эътибор қилмасак ҳам, Баҳодир Файзи бу “китоб” учун олган “гонорар”дан қанча солиқ тўлади экан, деб савол бериш билан унга бугунга қадар ёмонликни раво кўрмаганимизни эслатиб қўймоқчиман. У қайси бир қишлоқда эмас, қонунлар мамлакати Америкада яшаётганини унутмаслиги керак. Бу ерда телефон суҳбатларини ва қаердан, қачон, қанча пул келганини топишдан осон иш йўқ. Айниқса, солиқлар борасида уни юз йилда ҳам кечирмасликларини унутмасин! Қолаверса, унинг ёзиш услуби борасида тест қилдириб, террорга бевосита алоқаси бўлганларни оқлаши ва бошқаларга бўҳтон ёғдириши билан жиноят кўчасига кириб қолганини ҳам эслатмоқчиман. Бугун унга жабр қилиш ниятим йўқ. Андишани қўрқоқликка йўяверса, бир кун жавобини беришига тўғри келади.

Ҳали ҳам кеч эмас, Баҳодирда зиғирдек баҳодирлик топилса, бу қуллиқ тузоғини бўйнидан олиб отади ва тавқи лаънатдан ҳамда бебурд одамлар қўлида кукла булиб қолишдан қутулади ва ажабмаски, шу билан тўғри йўлга қайтган инсонлар каби Худонинг ҳам ғаззабига учрамаса!

Унинг номидан чиқарилган “китоб”да негадир Солиҳнинг ҳам Тоҳир Йўлдош билан тушган расмлари эмас-да, бизники ажратиб берилган ва қайта-қайта нашр этилмоқда. Шунингдек, мен илгари бўҳтонлиги ҳақида “Қора китоб” дея раддия ёзганим “китоб”дан парчалар олиш билан каминани айблашга уринилган. Шу боис бундан беш йил олдин ёзилган қуйидаги сатрларни ўқиб, биздан ҳам фикр олишга қизиққанида унинг ҳақиқатдан ҳам тарафсизлиги ва китоб ёзганига ишонган бўлардим.

Хуллас, мана шу беш йил олдин ёзилган матнни ўқисангиз, Баҳодирнинг номидан чиққан “китоб” ҳам манфур усул маҳсули эканлигига қаноат ҳосил қиласиз.

БИР РАСМ АФСОНАСИ

“ЭРК” Веб саҳифасидан кўчирма:

“Ўзбек ҳукуматига ва мухолифатга саволлар

Саволлар:

1. Нега Ўзбекистон ҳукумати бу суратни (Саҳифада 1995 йилда йилда олинган бир сурат берилган ва бу саволлар шу ҳақда-ЖМ) шу пайтгача эълон қилмаган? (Сурат Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига яқин манбалардан олинган). Ахир худди шундай сурат асосида ЭРК Партияси раиси Муҳаммад Солиҳ суд қилиниб, 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинмадими? Ҳукумат қўлида шундай суратдан бошқа М.Солиҳнинг Исломий ҳаракат билан алоқадорлигини исботлайдиган ҳеч қандай далил йўқ эди-ку?

2.Яна бир муҳим савол: Нега МХХ(СНБ) бу суратни фақат энди “ишга солиш”га қарор берди?

Ёки бирон нарсанинг фурсати келдими? Ниманинг, кимнинг Фурсати келди?

Малумки, 1999 йил феврал воқеалари маҳкамасига чиқарилган “гувоҳ” Зайниддин Асқаров юқоридаги сурат “персонажлари”га қарши ҳам кўрсатма берди, аммо бу кўрсатмалар эълон қилинмади, бунинг сири нимада?

3.Ўзбекистон ҳукуматининг бундай икки хил ёндошиш усули остида нима ётибди – ўзи шундоқ ҳам парчаланган мухолифатни яна ҳам парчалаш режасими ёки бу ерда бундан ҳам жиддийроқ ниятлар яширилганми?

4. Сўнгги пайтларда “Америка овози” радиоси ўзбек бўлими, аниқроғи, унинг ходими Жаҳонгир Муҳаммад(Маматов) томонидан Ўзбекистон мухолифатига қарши кучайиб кетган пропагандани назарда тутиб, бу сохта мухолифатчиларни бошқариб турган Марказ Тошкентда жойлашмаганми, деган савол туғилмайдими?

5. Нега ҳеч кимнинг хаёлига “нима учун 8 йил давомида бу “мухолифатчи”лар номи Ўзбекистон матбуотида на яхши, на ёмон тарафдан лоақал бирон марта ҳам эсланмади-ю, бу давр мобайнида Муҳаммад Солиҳнинг номи тоталитар режим матбуоти ва телевидениесидан “халқ душмани” сифатида ҳеч тўхтамай қораланди,” деган савол келмайди?

Бу ҳақда холис кузатувчилар шундай ёзади:

“1999 йил феврал ойининг 18-чи куни Тошкентда юз берган қайғули воқеалардан сўнг айнан сўз қўриқчилари экстремизмга қарши курашнинг йўл кўрсатувчиларига айландилар. Улар редаксияларга бу воқеалардан ғазабланган одамларнинг очиқ хат ва мақолаларини чоп этишни буюрардилар, агар одамлар ҳеч нарса ёзмасалар, улар журналистлардан ана шундай “муносабат”ларни тўқиб-бичиб ёзишни талаб қилардилар. Масалан, “Халқ сўзи” газетаси асосий “террорист” Муҳаммад Солиҳ ҳақида мақола чоп этди(“у кўп хотинли, кўримсиз бир шоир ва портлашларнинг маЪнавий ташкилотчиси” қабилида) ва сензура ўша куниёқ рус тилида чиқадиган нашрлардан “муносабат” талаб қилди. Ва журналистлар қуйидаги қабилда “муносабат” тўқишга мажбур бўлишди: “Мен, кабел заводида ишлайдиган Вася Пупкин, ярамас Солиҳ ҳақида ўзбек тилида чоп этилган мақолани ўқидим ва бу ғайриинсонга ўзимнинг норозилигимни билдираман, у ҳеч ҳам шоир эмас…” Ва сўз назоратчилари мана шундай “линия” йил давомида ушлаб турилишини қаттиқ назорат қилиб туришади…

6. Воқеаларни кўриб турган ҳар қандай киши шундай деб савол беришга ҳақли: нега Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаларинининг уйлари мусодара қилингани сингари бу сохта мухолифатчиларнинг уйлари мусодара қилинмаган, нега уларнинг қариндошларидан биронтаси ҳам Муҳаммад Солиҳнинг қариндошлари сингари қамоққа олинмаган, қийноқларга солинмаган?

7. 8 йиллик умрини фақат ЭРК Партиясига қарши тухмат қилиш, унинг обрусини тўкишга сарфлаган бу гуруҳни “Каримовга қарши Мухолифат” деб аташ мумкинми?

Ўзбек мухолифати йиллар давомида Ўзбекистон демократик кучларининг Бирлашган Жабҳасини ташкил этишга уруниб келди,(энг сўнггиси 1992 йилда тузилган Демократик Форум эди), аммо бу бунга доим яна ўша “пўлатовалр” ҳалақит берди – улар муҳожиротда қандай “Миссия” ни адо этмоқда? Ва бу “Миссия” уларга кимлар тарафидан топширилган?

Ченгиз Туран Туркистан-НЕТ, 04.04.2001″.

“ЭРК”даги бу расм ва бир неча тилда(?)ги саволлар менга қаратилмагани ва мен мухолифат таркибида эмаслигим учун уни аввалига парвосиз қолдирдим. Аммо унинг ортидан юз берган воқелар бунга қайтишга ундади. 2001 йилнинг 17 Май куни бу хусусда ёзишига тўри келди.

ИҒВОГАРГА ЁЗИЛГАН МАКТУБ

Биз расмга тушган кунлар 1995 йил охири эди. Тоҳир Йўлдош билан аввал Абдураҳим Пўлатовнинг Истанбулнинг Кадикўй маҳалласидаги уйида учрашдик. У бир неча киши билан келди ва салом аликдан сўнг:

-Бир хонага ўтиб гаплашайлик,-деди.

Абдураҳим Пўлатовнинг болалари ухлайдиган хонага ўтдик. Икки қаватли каравотга суяниб ўтирган Тоҳир:

-Менга сиёсий қанот керак,- деди.- Армиям бор, аскарларим бор, фақат сиёсий бир куч бўлса бас, ҳукуматни унга олиб берамиз.

Биз узоқ гаплашдик. Мен:

-Толиблар бизга ҳеч қачон дўст бўлмайди,-дедим.-Агар улар Ўзбекистонга келсалар ва сиз уларнинг сафида бўлсангиз, биз Амударёнинг икки соҳилимиз!

Абдураҳим Пўлатов ҳам Ўзбекистонда ислом давлати эмас, демократик давлат тузиш масаласида қарорли эканини айтди. Тоҳир кайфияти бузилиб хонадан чиқаркан, заҳарханда кулиб туриб, ярми ҳазил-ярми чин шаклида׃ “Сизлар коммунист бўлганларингча қолибсизлар”,- деди.

Унинг ҳали Каримовни ўлдириш ҳақида гапи йўқ эди. Аммо Ислом давлати режаси унда пайдо бўла бошлаган эди. У биргалашиб курашайлик, деб атрофига одам тўплаётганди.

У кетаётиб “Мен МС (Мадаминов Салай ва ёки Муҳаммад Солиҳ-ЖМ) билан кўришаман, кейин сизлар билан ҳам такрор учрашаман”, деди. Эртасига Тоҳирнинг Истанбулдаги вакили Зайниддин Асқаров телефон қилди ва Тоҳирнинг мен билан учрашмоқчи эканини айтди.

Зайниддин икки йил олдин Истанбулга келган ва ора-сира телефон қилиб турарди. У доим МС нинг ёнида бўлганини айтар ва унинг мендан жуда ҳам ранжиганини такрорларди.

Тоҳир билан эртаси куни кечқурун бизнинг уйимизнинг ёнида, бензин колонкаси олдида гаплашдик. Тоҳир уйга киришга вақтим йўқ, деса ҳам икки соат чамаси тортишдик. У менга катта пул эвазига ўзи билан Эронга боришимни ва Тожик мухолифатининг радиосида Ўзбекча эшитиришларга бош бўлишимни сўради. Мен унга ўзбек ўлароқ бир ватан фарзандларимиз, лекин, биз ғоявий жиҳатдан бошқа-бошқа одамлар эканлигимизни, қуролли йўл эмас, мақсадимиз, балки демократия эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим.

У кетаётиб׃ “Хато қилдингизлар, Муҳаммад Солиҳ сизларга қараганда анча яхши тушунар экан”, деди. Мен ундан газетага интервю беришини сурадим. Ўшанда “Туркия” газетасида ишлардим. У рози бўлди ва эртасига учрашадиган бўлдик. У Абдураҳим Пўлатовга ҳам ваъда берган экан. Истанбул марказидаги Ёшлар уйида учрашдик. Расмга ўша ерда тушдик. Бошқа расмлар ҳам бор. Интервюдан кейин у МС билан учрашгани ва бизларга охирги марта бирга бўлиш таклифини қилаётганини айтди. Биз ўзбек сифатида бир-биримиз билан учрашиб, гаплашишимиз мумкинлиги, лекин ғояларимиз айри-айри қолишини такрор айтиб, хайрлашдик.

Зайниддин Асқаров олдин газетага ҳам келиб турарди. Бирдан оёғини узди. Аммо ора-сира телефон қилиб, МС билан Эронга, Афғонистонга, Чеченистонга бориб келдик, деб айтарди ёки Тоҳирнинг Истанбулга келгани ҳақида ҳам шаъма қиларди. Мен унинг бундай услубини тушунмас ва МС нинг навбатдаги ўйини деб қўярдим. Аммо ўшанда МС нинг “Озодлик” радиосидаги бир чиқиши диққатимни тортди.

МС ваҳобийлар ҳақида гапириб, бу оқимнинг фазилатларига тўхталди ва сўнг толиблар бизга душман эмас, дўст эканлигини айтди. Абдурашид Дўстимни дўстим, деб келган МС бирданига унга ҳам қарши фикрлар билдирди. Мен кўпроқ туркчи, турончи ғоясига яқин бўлганим учун буни ҳазм қила олмадим.

Абдурашид Дўстим Анқарага келганида Абдураҳим Пўлатов билан ҳузурига бордик. У билан “Туркия” газетасида катта суҳбатим, расм билан бирга босилган. Келгусида балки у ҳам “террорчи” деб топилиб қолса, далил қидирганларга буни олдиндан айтиб қуймоқчиман.

Кейинчалик “Радикал” газетасида Анвар Олтойли ва МС ҳақида туркум мақолалар чиққанда, МС ва Дўстим ораси нега бузуқ эканлигини тушундим.

Мақола “Йўқолган пуллар МҲП куръерида” деб номланган ва Туркиянинг энг машҳур газеталаридан бири бўлган “Радикал”да 1996 йил 17 декабр, сешанба куни босилиб чиққанди. Газетанинг ёзишича, Туркия ҳукумати Абдурашид Дўстимга Анвар Олтойли орқали 3 миллион доллар ёрдам юборган. Аммо пулнинг 2 миллиони Дўстимга бормаган. Олтойли кейинчалик суҳбатларида қолган пулни МС га берганини айтган. Бу ишда Туркия ҳукуматида ишлаган Камол Южаорол (турмуш ўртоғи ўзбеклардан ва ўзи МС нинг дўсти. Булент Эжевитнинг МСнинг китобига ёзилган сўзбошисини ҳам шу одам уюштирганди) арачилик қилган экан.

Дарҳақиқат, шундан кейин мен баъзи саволларимга жавоб топгандай бўлдим. Туркияда яшаш осон эмас эди. Мен келганимдан кўп ўтмай, газетада ишлай бошладим. Аммо бир оилани боқиш учун бу маош етмас эди. КОЧ университетида ўзбек тилидан дарс бера бошладим. Би-Би-Cи радосига мухбирлик қилдим. “Озодлик” билан ҳамкорлик қилдим. Шунда ҳам баъзан қўл калталик қилган пайтлар бўлган. Аммо МС Истанбулнинг энг қимматбаҳо жойидан уй олган ва шоҳона ҳаёт кечирар, лекин ҳеч қаерда ишламас эди. Китоб чиқариш учун ҳам пул керак эди. Газета учун ҳам, бошқа сарф-харажатлар учун ҳам…

Хуллас, газетадаги мақола кўп нарсани ойдинлаштирди. Бу пайтда ҳукумат алмашиб, пул берганлар ўрнига исломий РЕФАҚчилар келганди. Кечагина демократ бўлиб, юрган МС энди диндор бўлиб қолди. У намоз ўқишни бошлаш билан бирга Умрага ҳам бориб келсада баъзан “қиттай-қиттай” қилишни ҳам қўймас эди. Аммо пул масаласида текшир-текширлар бошлангани учун Туркия унга тор бўлиб қолди.

Майли, бу айри мавзу. Тоҳир масаласига қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳукумати МСни фақат битта расм учун айблаётгани йўқ. Унинг 1994 йилда қурол йўли билан давлат тўнтаришига ҳаракат қилгани сир эмас. Бу ҳақда китобларимдан батафсил маълумот топишингиз мумкин.

МС Афғонистонга бормаганини ҳам исботлай олмайди. Чеченистонга боргани ҳам ўртада. Генерал Лебед билан учрашгани эса “ЭРК” газетасида шов-шув қилинди. Анвар Олтойли билан Саудия Арабистонига қайта-қайта бориб келишгани ҳам ойдан равшан. Менинг шахсий фикрим шундай: Тошкент портловларини Ўзбекистон ҳукумати қилган. Лекин МС ва Тоҳирни бу ишда қўлланишган. Яъни тахминан иштирок 70 га 30 фойиз даражасида бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати ўзини қўлланаётганини МС билиб турганига ҳам ишонаман. Чунки Туркия элчиси бўлган Абдулла Абдураззоқов билан доим хуфёна учрашиб тургани ва Абдураззоқов Тошкенга чақирилгач ҳам ундан мактуб олиб турганини биламан. Ҳукумат МСни Абдураззоқов ва Олтойли орқали бошқарган. Ҳукуматнинг мақсади МС бўлмаган. Балки ислом таҳликасини кучлантириб, ўз умрини узайтирмоқчи, демократия истаганларни ҳам йўқотмоқчи ва зулмни хавфсизлик таҳликаси билан оқламоқчи бўлган. Аммо таҳлика ростдан ҳам кучайди ва бунга ҳукуматнинг ўзи айбдор.

“ЭРК” эълон қилган саволларда шундай сатр бор:”Сурат Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизматига яқин манбалардан олинган”. Бу эса ҳукумат бугун ҳам МСни кимлардир орқали бошқараётганини кўрасатди. МС “Иқрор” китобининг таржимаи ҳоли ёзилган қисмида, 440 бетда шундай ёзади:

“1984 йил май ойида мени КГБ га чақиришди. Бир рус майори суҳбат қилди. Ўша пайтлари Тошкентда бир америкалик олим йигит билан танишиб қолган эдим. КГБни шу Америкаликнинг дунёқараши ва албатта менинг унга қарашим қизиқтирган экан. Менинг айтганларим унга маъқул бўлмади. Шунга қарамай, суҳбат сўнгида тез-тез учрашиб турсак яхши бўларди, деди майор”.

Шундан кейин, МС майор ҳеч кимга айтманг дегани билан бу учрашувни ҳаммага айтганини ёзади. Сўнг “84 йил охирида менинг ҳаётимда яна бир муҳим воқеа рўй берди. Ёзувчилар союзи менга бир эмас, икки эмас, роппа-роса уч хонали квартира берди” деб ёзади МС.

Ўша йилларни билганлар айтишсин-чи, КГБ га қарши чиққан одам квартира ололармиди?

Мен МС КГБ чи демоқчи эмасман. Балки уни қўлланишган, деган фикрдаман. У ҳар нарсага дарров ишонадиган ва дўст душманни ажрата олмайдиган, иғволарга берилиб кетиб, нималар бўлаётганини унутадиган бўлгани учун ҳам ҳозирга қадар қўлланишмоқда. Бўлмаса қандай қилиб, бу расмни МХХ “ЭРК” саҳифасига чиқишини таминлайди?

Саволларнинг мен ҳақимдаги қисмида эса менинг “Америка Овози”да мухолифатга қарши пропаганда ишлари олиб бораётганим масаласидир. Жуда қизиқ, радионинг ёпилиши ҳақида гап кетса, мени Ислом Каримовга қарши тинимсиз танқидий чиқишлар қилганим учун айблашади. Ёки Тоҳир Йўлдош билан суҳбат қилганим бунга сабаб бўлди, дейишади.

“Америка овози” мен ишлаган даврда ҳақиқатдан ҳам Каримовни деярли мақтамади. Чунки Каримовни мақтайдиган матбуоти бор. Мухолифат аъзоларидан ҳам аксариятига доим сўз берилди ва сензура қилинмади. Радиода бугунга қадар камдан-кам тортишилган мазуларга ҳам қайтиладиган бўлди. У ҳам бўлса мухолифат ўртасидаги парчланишни йўқотиб, умумий демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида бирлашиш. Бу менинг ўйлаб топган нарсам эмас. Ўзбекистонда етилган масала бу. “ЭРК”чи ва “Бирликчи”лар ўртадаги ғавғоларга етар, бас демоқда эдилар. Мен ҳам бирлашиш масаласидаги фикрларни олиб, ўртага қўйдим. Гапирган мен эмас, балки мухолифат аъзолари. Агар ўз сафдошларингизнинг танқидини ҳазм қила олмасангиз лидерман деганингиз неча пул, деб сўрайдиган йўқ.

Биз эса эзгулик хизматида. Радио эшитмайдиган ва укаси ёки бошқа бировнинг гапи билан дарҳол жаҳли чиқадиган МС буни ўзига қарши деб билмоқда. 1994 йилда Истанбулда эканимизда, укаси Муҳаммад Бекжон “Озодлик” радиосидан бизга тош отмоқдалар, деганида, дарҳол радиога раддия хати ёзиб, менга “Қўл қўйиб, жўнатинг” деди. Мен унга: “Бу аҳволда Каримовдан фарқимиз қолмайди-ку? У танқид учун одамларни қатағон қилмоқда. Биз ҳам радиога дарҳол хат ёзсак, қандай бўлади. Улар шахсимизни ҳақорат қилишган эмас. Ҳатто отимизни тутиб, танқид ҳам қилишган эмас, фақат Абдураҳим Пўлатовга сўз беришганда у нималаргадир ишора қилиб гапирибди”,- дедиму балога қолдим.

Хатни ўзи имзолаб юборди ва сўнг радио бўлим бошлиги Ёқуб Туронга телефон қилиб у билан ҳам анча тортишди.

Дарвоқе, “Америка овози” масаласига қайтасак, бу эгасиз даргоҳ эмаски, ЖМ ҳамма ишни қилсин. Бўлимда энг кичик лавозимда бўлган одам камина эди. Олинадиган ва бериладиган суҳбатлар мудир билан маслаҳатли қилинарди. Мудир эшитиб кўргандан кейин эфирга бериларди. Масалан, мен раҳбариятнинг изни бўлмасдан бирор интервю олганим йўқ. Тоҳир Йўлдош ва ёки унинг сафдошлари телефон қилганда, мудир Насратиллоҳ Лаҳееб менга буюрган ва шундан кейин мен бу ишни бажарганман.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати террористлар рўйхатига кирганда ва Тоҳир Йўлдош радиога телефон қилганда мен мудирга “Бориб раҳбариятдан сўраб келинг-чи, олишимиз мумкин-ми” деганман. Раҳбарият эса “Бу ер Америка, сўз эркинлиги”, деб жавоб қилган. Агар “ЭРК” да савол берганларнинг мантиғига қулоқ солинса, журналист Аҳмад Рашидни қамаб қўйиш керак экан-да. У нафақат интервю олган, балки Афғонистонда ўзбекистонликлар билан юзма-юз учрашган ҳам.

Агар “Америка овози”нинг Каримов режимига қарши бўлганларга кенг ўрин берганини мухолифатга қарши пропаганда деса, буни ўйлаб кўриш керак. Менимча гап бунда эмас. Бу бир касалликнинг аломати. Нега мен эмас, улар танқид қилишади, деган ички бир ҳасад касали бу. Балки Каримов режими яна МСни қўлланган бўлмасин?!

Саволларда диққатни тортган яна бир неча жиҳат бор.

Биринчиси: Бугунга қадар Ўзбекистон ҳукумати фақат МСни гапираётган ва бошқаларга, жумладан менга индамаётган, экан. Шу қадар ҳам сўқир бўлиш керакми? 1994 йилда 300 рақамли Жиноят ишида МСнинг қозон қорасидан бизга тегмаганми? Яқинда, яни 2000 йил 19 Ноябрда Ўзбекистон Олий суди чиқарган ҳукмда гарчи мухолифатдан чиқиб кетганимга беш-олти йил бўлганига қарамай менинг номимни бир неча жойга тиркаб қўйишганини наҳотки МС кўрмади? У ҳолда Ҳукмни яна бир ўқиб чиқсин. Ҳамма қилғиликни у қилиб, балосига бошқалар қолмоқда-ку? Яна нега менга индайдию бошқаларга индамайди, дейиши унинг характерида мен очмоққа уринган деталларни ошкор қилиб турибди.

Эсимда ҳукумат менинг ўйимни олиб қўйганда (Дарвоқе саволларда нега МСнинг уйини олишдию бошқаларникини олишмайди деб сўрашган.) МС “Бу ҳақда гапиришимни ҳам истамасди. Қариндошларимни қамашганида ҳам Ўзбекистондек катта масала олдида булар майда-чуйда, деган шаклда гап қиларди. Аммо навбат ўзининг уйини олишга келганда, бу хабарни телефонда эшитаётиб лаблари гезариб, қўллари қалтираб қолганди. Мол-мулк жигар, дейдилар. Мен чеккан азиятларни МС бу қадар тез унутгани унинг хотирасида ҳам заифлик бошланганининг далолатими?

Яқинда Америкаликлар бир кашфиёт қилишди. Одамлар эслаб қолмасликка атайлаб уринсалар хотира ҳодисаларни хазинасидан улоқтирар экан. Бу икки тахминдан қайси бири тўғри, бу менга қоронғу. Умуман мен ва қариндошларим ва ёки Пўлатов ва қариндошлари Каримовдан азият чекмаган тақдирда ҳам “Нега буларга индамаяпсан?” деб бақиришнинг ўзи даҳшатли ҳол. Бундай одамдан ҳамма нарсани кутса бўлади.

Мен саккиз йилдан буён ЭРК партиясига ва ёки МС ёзганидек, ЭРК га қарши курашибман. Мен ЭРК партиясидан чиққанимдан кейин бирор марта ҳам ЭРКга қарши ёзмадим. ЭРК бу халқ . Халққа қарши ёзиш менинг услубим эмас. Аммо ўзини “ЭРК” деб ҳисоблаган МС ўзига қарши гапларни ЭРК га қарши деб билса, бу ҳам унинг таржимаи ҳолига оид.

Мен МСга токи у Сафар Бекжоннинг номидан ёзилган китобида менга туҳмат, буҳтон ёзмагунча билганларимни ичимга ютдим. Энди билсам, энг катта хатоим шу бўлган экан. Андишанинг отини қўрқоқ дейдилар, деганлари бугун ўртага чиқмоқда. Каримов режими баробарида МС режими ҳам камина ҳақида тинмай иғво тарқатиб келмоқда.

Бирлик электрон саҳифасини мен тайёрлайман, деб ўйлайди. Чунки мен МС ни ёнида бўлганимда ҳамма ёзиш-чизишларни қилганим, газетани ўзим чиқарганимни хотирасига “унутма” деган. Бугун ҳатто Абдураҳим Пўлатов ўз оти билан ёзганларини ҳам мендан кўради. Мен кейинги бир йил ичида Абдураҳим Пўлатов билан фақат бир марта учрашдим, у ҳам бўлса у радиога ташриф буюрганда. “Бирлик” саҳифасига эса алоқам йўқлигини ёзишимга ҳам ҳожат бўламаса керак.

МС ўзини овутиб ЖМ яна менга туҳмат қилмоқда ва расмни Ченгиз Турон деган турк эълон қилган, мен эмас, дейди. Бу чўпчак. У одам агар бор бўлса “Америка овози”нининг ўзбекча эшиттиришларини эшитиб, тушунмаганга ўхшайди. Ўзбек туркчасини ўрганишни маслаҳат берган бўлардим унга. Агар у ёзган бўлса, МС га шу қадар ёқиб кетибди-ки, “ЭРК” саҳифасининг “қоши” билан “кўзи”га айланди бу расм ва саволлар? Агар ростдан ҳам фақат расм туфайли айбланаётган бўлганда “Қўйинглар бу туҳматни мен яшаяпман, душманимга ҳам раво кўрмайман”, деган бўларди. Афсуски, бу ҳам унинг террорга боши кириб, орқаси чиқмай қолганини кўрсатади.

Қисқа қилиб айтганда, қўли қон одам ҳар қандай қабиҳликдан қайтмас экан. МС қисман роҳат қиладиган бўлди. Бугун менинг опам ва синглимни қамоққа олишди. (Вашингтон, 2001 йил, 17 Май)