Зайниддин Асқаров

Зайниддин Аскаровнинг баёноти

Ундан кейин Жахонгир Маматов билан сухбат утказдик – Мен ,Жахонгир Маматов, Тохир Йулдош. Жахонгир Маматов айтдики, бу ишларни хал килиш мумкин булган йул бу Америкача демократия йулидир. Буни курол кутариш, тус-туполон жанжал билан хал килиб булмайди. Тугри биз хам мухолифатмиз, Узбекистонда камчиликлар куп, бир кун бир-биримизни тушунармиз Узбекистонга кайтармиз, лекин бу нарса тинч йул билан булиши керак дедида Жахонгир Маматов билан хам гоявий бирлик булмади.

Малик Мансур

Узбекистонда камокда сакланаётган Узбекистон ислом харакатининг ташки ишлар буйича воизи Зайниддин Аскаровнинг журналистлар билан килган мулокоти хакида аввалги эшиттиришларимизда кискача хабар бериб утгандик. Зайниддин Аскаровнинг берган баёнотлари ва ушбу баёнотларга миллий хафвсизлик хизмати томонидан берилган шархлар хакида Тошкентдаги хамкоримиз Малик Мансур хабар килади

Зайниддин Аскаровнинг матбуот анжуманида берган баёнотлари ичида энги мухими 1999 йилда содир булган портлашларда айбланаётган кишилар хакида янги бир талкинни такдим этаётганидир.

Демак Зайниддин Аскаровга кура 16 февралда Тошкентда юз берган портлашлар 1995 йилда Абдували кори Мирзаевнинг изсиз йуколиши билан богликдир.

Зайниддин Аскаров:Машхур олимларимиздан бири шайх Абдували кори ака 1995 йилда угирлаб кетилганини биласиз, буни атрофида юрган курикчилардан Козиев зокиров Зохид Дехконов ёки Казиев Муродиллалар. Булар спортчи курикчи боллар. Улар авалида устозимизни чикаришимиз керак митинг уюштиришимиз керак деб андижон жоме масжидига айтишаяпти лекин кулок солишмаяпти. Узлари билан барча ташкилотларга килган мурожаатлари натижасиз тугаяпти….

Малик Мансур:Зайниддин аскаровга кура Муродилло Казиев бошлик гурух жангавор таёргаликлардан кейин уз домлаларини куткариш учун Ислом Каримовга суикасд килиш йулларини кидиришади ва суикасднинг куйидаги йуллари тахмин килинади

Зайниддин Аскаров: Bиринчи мажлис шундай булаяптики, Каримов кортежи келаётганда чикиб отиб ташлаймиз дейилаяпти , ахборот берганлар бу ишинглар нотугри чунки машина ичида Каримов булмайди машинаннинг узи куп курук бориб келади дейишаяпти, бу режадан воз кечилаяпти. Иккинчиси «Камаз»га машина юклаб, Зикир Хасанов машинага утирадида дурмон кароргохига бостириб кириб портлатамиз дейишади,. бирок дурмонга кириб боргунча бир нечта постлар борлиги ва иккитасидан утган такдирда хам йулда халок булиш эхтимоли кучлилиги туфайли бу пландан хам воз кечилаяпти.

Ёки Каримовнинг кизини лола Каримовани угирлаб кетамиз ва Каримовга абдували корини озод киласан деган ултиматум куйамиз дейишади бирок улар айтаяптики (яни ахборот берувчилар) Каримов худди Саддам Хусайнга ухшаган диктатор шахс куёвлари келса хам аямасдан отиб ташлаверади…

Малик Мансур:Бирок Зайниддин Аскаровга кура Муродилла Казиев бошлик гурух ва Тохир Йулдош бошчилигидаги ислом харакати авалига бир бирларидан хабарсиз булишган бирок кейинчалик Тошкентда портлашлар тайёрланаётганлиги хакидаги хабар маълум булгач тохир Йулдош ва Муродилла Казиев уртасида алока урнатилган ва Муродилла Казиевлар Ислом партияси рахбариятига итоат килишларини билдирадилар.

Зайниддин асаровга кура Тохир Йулдош Тошкентда биргина портлашлар уюштиришдан манфаатдор булмаган ва мамлакатга жиход йули билан бостириб кириш таёргарлигини кураётгани боис хам мазкур портлашларни тухтатиб колиш чораларини курган. Хуллас портлашлар содир этилишидан олдин Тохир Йулдош ва абдували кори тарафдорларини харакатларини муфовиклаштириш хизматини бажараётган айни пайтда ислом харакати партиясининг Тошкентдаги маъсули булган Рустам Абдуллаев Туркманистонда кулга олинади ва Узбекистон миллий хавфсизлик ходимларига топширилади ва Бахром абдуллаев миллий хавсизлик ходимларини жумладан Йулбарс шералиев исмли ходимни режалаштирилаётган портлашлардан огохлантиради

Зайниддин Аскаров:З.А- Буни керак булса хамма ахборотини бераман Иззат киму, ( Иззат – Мурод Казиевнинг лакаби – тахр) уни канча бомбаси бор, мени камаб юборасиларми, мукофат берасиларми силарнинг инсофинглар…

Бу нарсани тезда тухтатиш керак, Мен айнан шунинг учун келаётган эдим.

Улар аввалига ишонмаяптида кейин караса ахвол ростан хам жиддий , шу нарса булмокчи.

Энди эшитиб турилса бу нарса жуда жиддий – Бахром Абдуллаев (Радиодаги талкинда Рустам Абдуллаев шаклида кетиб колган бунинг учун муаллиф узр сурайди) шу хакда айтгандан кейин унга зиёфат килиб берилаяпти ва кимлар, нима максадда кимокчи эканлиги суралаяпти – А бдували корини чикариш учун алохида Козиев Муродилла бошлик гурух томонидан.

Бахром абдуллаевга нисбатан барча тергов харакатлари тухтатилаяпти ва у тоат ибодат билангина банд булмокда.

Малик Мансур:Зайниддин Aскаров баёнотига кура миллий хавсизлик ходимлари томонидан бу курсатмалар инобатга олинади бирок уларни бартараф этиш учун хеч кандай чорадлар курилмайди

Зайниддин Аскаров: Лекин бу ерда давлат курсда (яни огох – ) булиб колаяпти, шу иш булишини ( яни портлашлар режалаштирилганидан) олдиндан билиб колаяпти. Ва давлат булар каердан билан 16 феврал вокеасини деса Бахром Абдуллаев давлатни ичида ишлайдиган ва бизга маълумот бериб турган одамларимиз хам бор деяпти – кайси куни булади ва канака булади…

Улар 25 февралдан 16 февралга кучирилди деган нарсани ошкора эълон килингандан кейин ( аввал вазирлар махкамасининг мажлиси 25 февралда утиши хакида маълумот булган) демак кутилган мехмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти…

Малик Мансур:Шунингдек Зайниддин Аскаров портлатишда иштирок этганлар миллий хавфсизлик хизмати томонидан атай кочириб юборилган деган давони хам билдиради. Жиноятчиларнинг атай кочириб юбориш режаси эса куйидаги сабабларга асосланган экан

Улар бу пайтга келиб чикиб кетишга улгуришган эди ва кейингина шунчаки ким ушласа фалон доллардан берилади деган кидирув эълон килинди. Аслида портлатганларни ушлаш мухим эмас эди, чунки улар ушланилса уларнинг «Бирлик»ка хам алокаси йук, Солихга хам алокаси йук, муфтийга , Тохир ва Жумага хам алокаси йуклиги аён булиб коларди, улар ушланганда табло – ( ёрлик ) бунака чикмасди …

-Мухаммад Солих ва Тохир Йулдош уртасидаги алокалар хакиккатда Зайниддин аскаровга кура бошка узбек демократик мухолифат вакилларига нисбатан караганда караганда купрок давом этган.

Зайниддин Аскаров:З.А – Олдин якка –якка куришувлар 1997 йил умумий куришувлар. Биринчи 1996 йилда абдурахим Пулатов ва Тохир Йулдошни куриштирдим. Куришув уч кун давом этди лекин Пулатов ва Тохир Йулдош умуман келиша олишмади. Чунки абдурахим пулатовда миллиатчилик табиати жуда кучли эди. Сан мусулмончилигингда туравер , бизнинг гоямиз миллийлик агар биз исломий буламиз десак бизга эргашувчилар эргашмайди, бизнинг гоямиз миллийлик дегандан ва агар биз жиход десак химоясиз коламиз дегандан кейин, умуман келишувга келинмади чунки а Пулатов уз позициясини ошкора эълон килди

Кейин иккинчи куришимиз муфтий Мухаммад Содик, унинг укаси Мухаммад Амин мен ва тохир Йулдош иштирокида утди. Муфтий хазарат билан куришувумиз бир хафта давом этди ва муфтий хазратлари Узбекистонга хозир тинчлик керак чунки халк етмиш йил давомида диндан чикиб кетган, буни кайта тиклаш учун яна етмиш йил вакт керак бунинг учун диний марифатни кучайтириш ва халкка уз тарихини танитиш керак деган фикрларни айтди ва агар шу нарсаларга кушилсанглар мен сизлардан дархол жихот хакидаги фикрларингдан кайтишни талаб этаман дегандан кейин муфтий хазрат билан хам иш бирлигига келишилмади.

Ундан кейин Жахонгир Маматов билан сухбат утказдик – Мен ,Жахонгир Маматов, Тохир Йулдош. Жахонгир Маматов айтдики, бу ишларни хал килиш мумкин булган йул бу Америкача демократия йулидир. Буни курол кутариш, тус-туполон жанжал билан хал килиб булмайди. Тугри биз хам мухолифатмиз, Узбекистонда камчиликлар куп, бир кун бир-биримизни тушунармиз Узбекистонга кайтармиз, лекин бу нарса тинч йул билан булиши керак дедида Жахонгир Маматов билан хам гоявий бирлик булмади.

Навбат мухаммад Солихга етиб келди…

Малик Мансур:Зайниддин Аскаровга кура Мухаммад Солих ва Тохир Йулдош уртасидаги мулокотлар давом этган ва охир окибатда икки уртада куйидаги вазият юзага келган

Зайниддин Аскаров: Мухаммад Солихга айтган гапи шу булдики ва яна аввалги ун еттита мажлисда хам айган гапи шу булдики ( Тохир Йулдош назарда тутилмокда) – Мухаммад Солих сени Эрк партиянгни тан олмаймиз куч сифатида эмас балки тугри йул сифатида тан олмаймиз. Сан агар ислом динига кирсанг Курон хадисга юраман, жиход киламан десанг кушиламиз сенга. Агар шу куринишда бирлашамиз мен демократ туравераман сен шариат турверасан дедиган булсанг мен сен билан келиша олмайман.

Мухаммад Солих бу орада анча уйланиб юрди кушилсам буладими, кшилсам бумайдими деб, лекин охири жанжал билан тугаган эди

Малик Мансур:16 феврал портлашларида айбланиб камокка олинган махбус Зайниддин Аскаровга кура Мухаммад Солих мазкур террорчилик вокеасида иштирок этмаган.Ушбу курсатмаларга изох бераётган миллий хавфсизлик хизмати полковниги Равшан Абдуллахонов Мухаммад Солихнинг портлашларда иштирок этмаганлиги борасидаги курсатмаларга расмий муносабат билдирар экан изохни портлашларгача Мухаммад Солихга нисбатан икки марта жиноий иш кузгатилганидан бошлайди

Равшан Абдуллахонов:Аскаровни интервюсини мен узим охиригача эшитганим йук лекин гапирганда Мадамин Салай Тохир Йулдош билан ун етти марта учрашган деган гапни оладиган булсак бу хам узини тасдигини топади. Агар Мадамин Салай биринчи марта учрашганда Тохир Йулдошнинг ислом давлатини кураман деган давосидан мен кайтдим деганда ун етти марта учрашиш шартмиди? 1999 йил вокелари чет эл оммави ахборот воситаларида кенг ёритилди. Шу мавзуда Би Би Си радиосининг мухбири Хамид Исмоилнинг Мадамин Салайга Сиз Тохир Йулдош билан бир марта учрашдим деяпсиз лекин нега Кондахорда углингизни кургани борганда у билан нима максадда учрашдингиз деган саволига жавоб беришдан кочди

Яна Миллий хавфсизлик хизматида тергов жараёнларида курсатилмаган далиллар бор, шулардан бири Ислом харакатининг вакили ва Мухаммад Солих уртасида булиб утган телефон оркали сухбатнинг нусхаси бор. Бунда Мухаммад солих бизнинг углимиз кандай юрибди деб сураяпти ва керак булса хавфсиз жой билан таминлаш мумкинлигини ва ислом харакати йулидан кайтмаслик хакида гап бормокда. Мархамат эшитиб куришинглар мумкин.

Малик Мансур:Равшан Aбдуллахонов такидлаётган Мухаммад Солих ва Узбекистон Ислом харакати вакили уртасида булиб утган телефон оркали мулокот хакикатда такдим этилди ва биз мазкур ёзувнинг сифати пастлиги туфайли эфирда фойдаланиш максадга мувофик эмас деган фикрга келдик

Зайниддин аскаров томонидан 16 феврал портлашлари Тохир Йулдош исломий харакати ваиллари томонидан эмас балки айнан Абували кори шогирлдари томонидан амалга оширилган деган талкинга Равшан Абдуллахонов шундай муномсабат билдиради

Равшан Абдуллахонов: Зайниддин Аскаров томонидан айтилаётган 16 феврал портлашлари Тохир Йулдош ёки Мухаммад солих томонидан ташкил этилмаган балки Абдували корининг тарафдорлари томонидан амалга оширилган деган фикрга мен кушилаолмайман. Чунки буборадаги тергов ишлари нихоятда синчиковлик билан амалга оширилган ва суд хакамлари хам бекордан бекорга бошкаларга бунака жазо беришмаган

Зайниддин Аскаров билан сухбат оммавий ахборот воситаларида эълон килингандан кейин турли саволларнинг келиб чикишига сабаб булмокда. Хусусан аскаровнинг Матбуот анжуманида айтиши керак булган гаплардан миллий хавсизлик хизмати олиндан огох булганми ёки бу Аскаровнинг самимий икрорлари деган жумбоклар бор.

Милий хавфсизлик хизмати вакили Равшан Абдуллахоновга кура учрашув ташаббуси Аскаровдан чиккан бунга унинг хаёти хавф остида эканлиги сабаб булган. Учрашув Зайниддин аскаров ташаббуси билан чакирилган эди ва унинг билдиришича у интервюда бу нарсаларни гапирмади – унга нисбатан Тохир Йулдош ва Мадамин салай одамлари томонидан турли тахдидлар булган , уни йук килиб юборишлари хакида айтилагн. Шунинг учун хам Зайниддин Аскаров шундай гапирди.

Малик Мансур:Зайниддин Aскaровга кура эса у миллий хавсизлик ходимларига аввалги курсатмаларини кайтариш хакида гапирган ва хакикатда уз икрорларини эфир оркали етказмокчи булган

Зайниддин Аскаров: Бу учрашувни билмасдан ташкил килиб берди деб айта олмайман, Аввал берган курсатмаларингизни такрорлаб берасиз, дейишган эди мен рози булиб келдим.

Тошкент.(2003 yilning 29 Noyabr kuni “Amerika ovozi” radiosida havoga uzatilgan)

4 Responses

  1. […] 2. Jahongir Muhammad: “IAK“ 3. Ahmadjon Muxtorov: “So’z mulki Jahongirligiga da’vogar“ 4. Yodgor Obid: “Otash qalb uchqunlari“ 5. Gulchehra Nurullayeva: Munosabat 6. Abdurahim Polatov, “Nur yo’li“ 7. “Birlik”: “Ozodlikning olovli yo’llari“ 8. Xalq deputati guvohnomasi 9. ERK partiyasi guvohnomasi 10. Prezident devoni guvohnomasi 11.”Amerika ovozi” hujjatlari 12.Yilning eng yaxshi jurnalisti. Mukofotlar. VOA – “Tun in”, December, 2000, vol.4 No.6 page 6 13.Amerika hukumatining siyosatini ifodalagan bosh maqola, 30-May, 2001 yil (“Repression in Uzbekistan“, BBG-IBB-VOA-editorial=0-09287 5/30/2001) 14.Amerika hukumatining siyosatini ifodalagan bosh maqola, 8-Avgust, 2001 (“Repression in Uzbekistan continues”, BBG-IBB-VOA-editorial=0-09394 8/21/2001) 15.Inson huquqlari masalalarini yaxshi yoritganligi uchun mukofotlar: 2001; 2002; 2003; 2004 yillar 16. Nasratulla Laheb, “Interviews by Jahangir Muhammad” 2001 17. BBC: “Exiled writers“, Bi-bi-si 18. “Generalning iqrori“, Bi-bi-si 19. Muhammad Solih, “Xalq irodasi”, “O’zbekiston adabiyoti va san’ati”, 1990yil, 29 Iyun. 20. Rasim Ekshi: “Dr. Baymirza Hayit armag’ani”, Istanbul, 1999, ISBN 975-7893-15-3 21. Arslan Tekin, “Bir Turan Yolchisi”, Istanbul, 1996, ISBN 975-7893-11-0 Istanbul, 1999, ISBN 975-78-15-3 22. Abduvali Vohidov, “Zagovorshiki”, “Trud” gazetasi, 1995 yil, 19 May. 23. Zaynutdinov, X.A. O’zbekiston MXX Tergov boshqarmasining boshlig’i, “Ayblov fikri”, 12 Sentyabr, 1994 yil. 24. O’zbekiston Oliy Sudining hukmi, 2000 yil 25.Zayniddin Asqarov Bayonoti […]

  2. […] 25.Зайниддин Асқаровнинг баёноти […]

  3. […] “Ayblov fikri”, September 12, 1994. 24. The decision of Uzbek Supreme Court, 2000. 25.Statement by Zayniddin […]

  4. […] “Ayblov fikri”, September 12, 1994. 24. The decision of Uzbek Supreme Court, 2000. 25.Statement by Zayniddin […]

Comments are closed.

%d bloggers like this: