“ГУЛЧЕҲРА НУРУЛЛАЕВА: Исматжон сиз юқорида “Ман қилган хатолар” деган иборани ишлатдингиз, агар сир бўлмаса ўша хатолар…
ХУШЕВ: Масалан мен… Жаҳонгир Маматовга очиқ хатлар ёзганман. Опа бугун эсласам уяламан, ростини айтай ман жуда уяламан бугун.
Ман жуда уяламан ҳукумат ва керакли ташкилотларнинг, ўша раҳбарларнинг топшириғи билан уларни обрўсини тушириш мақсадида ман очиқ хатлар ёзганман.
Журналист сифатида ман армонларим, мани юрагимни қийнайдиган ана шундай гуноҳларим борки бугун ажабки ўзим бировларнинг топшириғи билан хўрланганлар қаторига тушиб қолдим.
Демак бу дунёда одам ҳар бир қадамини ўйлаб қилиши керак экан.”
“Америка Овози” мухбири Гулчеҳра Нуруллаева билан 2004 йилнинг Май ойида ўтказилган суҳбатдан.
[…] Исмат Хушев׃ Шундай гуноҳларим борки… […]