Диктатура манзаралари

akulaҚОН БИЛАН ҚЎРҚИТИШ ёки АКУЛА

Ўзбекистон халқи руҳий қўрқув ва депрессияга йўлиқтирилмоқда.(Хабарлар оқимидан).

Болалигимда бир кун ҳовлимиздаги дарахтдан мева тушириш учун тош отаётгандик, опам улоқтирган тош менинг пешонамга урилди. Бир сесканиб кетдим. Опамнинг ранги учиб кетган, ерда ўтириб олиб йиғлай бошлади. Менинг юзимдан иссиқ бир нарса оққандек бўлди. Қўлим билан силиб қарасам, пешанамдан қон оқаяти. Бирдан вужудимни қўрқув босди.  Опам қонни кўриб, қўрққанидан йиғлай бошлаган экан. Мен ҳам опамга қўшилиб йиғлаб юбордим.

Ўшандан биламанки, одамда қондан қўрқиш инстинкти бор. Балки одам катталашиб борган сари бу инстинкт кучсизланиб борар. Аммо болаликда бу жуда кучли бўлади. 4-5 ёшларимдаги ўша воқеа худи кечагидек ёдимда тургани унинг руҳиятга таъсирини кўрсатади. Бу таъсир шу қадар кучли бўлганки, хотира уни бир умрга ўз хазинасига муҳрлаган. Continue reading

Advertisements

Саволга жавоб

savollarХалқ бошқарув баҳам кўрилишини билсагина қўллайди

САВОЛ: Ислом Каримов ақлли бўлгани учун бугунгача президентликни ушлаб турибди, агар унинг ўрнига бошқа одам бўлганда қачонлардир қулаб кетарди, дейишади. Шунга муносабатингиз?(Олим).

ЖАВОБ: Ислом Каримовни аҳмоқ эди дея олмайман. Уни айёр-ақлли дейиш мумкин. Қалбида демократия учқуни бўлмаган ақлли одам.

Демократия халқ бошқаруви эканлигини урғуласак, Ислом Каримов якка бошқарувчилар тоифасига кирадиган шахслардан. Бундайлар ҳар доим кўпчиликни ташкил қилган ва ҳозир ҳам шундай.

Ислом Каримов мансабга келганда яккаҳокимлик учун қурилган бошқарув мавжуд эди. Бу бошқарувни ўзгартириш учун метин ирода ва буюк жасорат талаб қилинарди. Чунки аниқ натижа бўлмаслиги ва тахтдан учиб кетиш эҳтимоли ҳам бор эди. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

aldarkusa1МАМЛАКАТНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРИШ 

Бир пайтларнинг машҳур Ўзбекистони ҳатто Қозоғистон соясида қолиб кетди. (Хабарлар оқимидан).

1990 йилда Ошкоралик қўмитасида ишлаганимда, “Озодлик” радиосининг мухбири қарийб бир соатлик суҳбат ёзиб олди. Кўнгилдаги ҳамма гапларни очиқ айтдим ва саволларга ҳам ошкора жавоб бердим. Радиода бу суҳбатни бир неча кун давомида бериб боришди. Ўшанда КГБ (МХХ) хорижий радиоларда Ўзбекистон ҳақида чиққан материалларнинг матнини ҳар кун брошюра-китобча ҳолида нашр этиб, биринчи раҳбарга тақдим этиб боришини билиб қолган ва бу китобчани ҳаммага тарқатишни талаб қилгандик. Ҳамма бўлмаса ҳам Олий кенгашнинг барча қўмиталари ҳам ола бошладилар. Continue reading

Диктатура манзаралари

 ИСЛОМЛАШТИРИШ iak

Экстремизм деганда биринчи галда Ислом фундаментализми тушунилади. Шундай эмасми? Лекин Ислом давлати бўлгандан кейин Ислом фундаментализми – экстремизм кучаймасдан заифлашсинми?

1990 йилларнинг бошида бир латифа ёзгандим. У “ЭРК” газетасида чиққач, машҳур бўлиб кетганди.

Мазмуни шундай эди׃ Каримов диндорлар билан учрашганда уларга Ислом давлати қуриб бериш ҳақида ваъда қилади. Орадан йиллар ўтиб, унга сўзининг устидан чиқмагани эслатилади. Шунда у׃

-Мен сўзимнинг устидан чиқдим, Ўзбекистон Ислом давлатига айланди, яъни менинг давлатимга,-деб жавоб қилади. Continue reading

Мустақиллик қаҳрамонлари

jm_toyiba_vohidТОЙИБА ТЎЛАГАНОВА

Танишув

Иқтисод фанлари кандидати Толиба Тўлагановани илк марта 1990 йилнинг 24 март куни кўрдим. Биз сессия оралиғида тузилажак комиссиялар масаласини муҳокама қилаётган эдик.

Эшик тақиллаб, бир жувон кириб келди ва майин овозда:

-Менинг номим Тойиба Тўлаганова, мени ҳуқуқ комиссиясига ёзишган экан, сизларга ўтсам бўладими?-деди.

Ошкоралик комиссиясига раҳбар бўлган Эркин Воҳидов:

-Бу масалани Ислом ака билан маслаҳат қилишимиз керак. Ўзимизча қарор беролмаймиз,-деб жавоб қилди. Continue reading

Савол-Жавоб

savollarҲар кунни ҳам қуёшли кун деб бўлмайди

САВОЛ׃ Гулнорани истаётганлар ҳақида деб номлаганингиз жавобни ўқиб менда бошқа бир савол туғилди. Қизини реклама қилишни ИАКнинг ўзи буюрмаганмикан?(Барот).

ЖАВОБ׃ Бу ҳақда олдин ёзгандим. Агар ИАК қизини ўз ўрнига қўйиш қарорига келганда уни дарҳол ҳукуматга катта бир мансабга тайинлаб, иш ўргатарди. Қизи отасига қулоқ солмай қўйганди. Бу эса ИАКнинг қарор олишини қийинлаштирган омилдир. Аммо у қаримоқда ва кундан кунга “ишдан чиқмоқда”. Бу дегани қизининг капризларига кўникмоқда. Буни мойиллик деб ўйлаган ёнидагилар “пахта қўйиш” учун қизини “кўтар-кўтар” қилаётган бўлишлари ҳам мумкин. Бу бир тахмин. Гулнора  яна отасини мақтаб қолиши ҳам бежиз эмас. Continue reading

Саволга жавоб

duppiГулнорани истаётганлар ҳақида

САВОЛ׃ Ассалому алайкум Жаҳонгир ака! Сизга бир-икки саволларим бор эди. Шулардан биттаси Гулнора Каримова ҳақида. Биров ҳақида яхшими ёки ёмонми бирор нарса ёзилса, бу унинг пропагандаси бўлади, унинг кучи борлигини ва бу куч кимларнидир безовта қилаётганини кўрсатади? Агар ўша одам куч бўлмаса салбий ва ижобий ёзилганлар аста-секин уни кучга айлантиради. Шунинг учун бўлса керак Ислом Каримов ўз рақибларини эсламасликка ва унуттиришга ҳаракат қилади. Continue reading