Огоҳлик

josuslar - CopyЖосусга айланиб қолманг!

САВОЛ: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчилиги ватандошлар билан алоқалар ўрнатиб, уларни ватан учун хизматга сафарбар қилишга киришгани ҳақида ўқиб қолдим. Уларга ёрдам ҳам беради деган гаплар пайдо бўлди. Шу ҳақда бирор нарса биласизми?(Акмал).

ЖАВОБ: Билганим шуки, бирорта давлат бугунга қадар мамлакатни тарк этиб, ўзга юртнинг фуқаролигини олганларга самимий ёрдам берган эмас. Аксинча ёрдам бериш алдови билан улардан фойдаланган, жосуслар етиштирган, ўзига келадиган хавфни бартараф этган. Бу шундай бўлган ва бугун ҳам шундай.

Жуда кўп давлат раҳбарининг-айниқса, диктаторларнинг-хориждаги ватандошларни назоратга олиш учун махсус фондлари бўлади. Бу фонддаги маблағларни разведка идоралари, элчихоналар ва турли жамиятлар орқали ишга солади. Continue reading

Диктатура манзаралари

svetДУНЁНИ ЧАЛҒИТИШ
Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар амалга кўчмай қолади.(Хабарлар оқимидан).

1991 йилда Ўзбекистон мустақиллиги қонунлаштирилгандан кейин илк расмий ҳукумат ташрифи Россияга бўлди. Ҳайъатни ҳукумат раҳбари – Вице президент Шукрулло Мирсаидов бошқарди. Мен ҳайъат таркибига қандай қўшилганимни ҳалига қадар билмайман. Чунки Каримов охирги дақиқада менинг номимни ўзи қўшганини айтганди. Шукрулло Раҳматович эса, “Мустақиллик учун курашганлардан ҳам бирортасини қўшайлик”, деб менинг номимни қўшганига ишора қилганди.

Аниғи шу эдики, мен Россияга борадиган расмий делегацияга қўшилганимни охирги кун билгандим. Гап бунда эмас.

Бизни жуда катта тантана билан кутиб олишди, музокараларда Борис Елциннинг ўзи бевосита қатнашди ва охирида катта зиёфат берди. Анчагина ичилди. Мен Мирсаидовга яқин ўтирган эдим. Қарши томонда ўтирган Елцин қўлида қадаҳи билан ўрнидан туриб, биз томонга ўтди. Шукрулло ака ўрнидан турди. Биз ҳам турмоқчи бўлгандик, Шукрулло ака қўлини елкамга қўйиб, ўтираверинг, ишорасини қилди. Буни кўрган бошқалар ҳам қайтиб ўтиришди. Continue reading