Туғилган кун қутлови

yodgorobid1Шашти баланд шоир

Бир куни Ёдгор ака билан Ҳазар денгизининг соҳилида суҳбатлашиб бораётгандик, у киши тўлқинларнинг соҳилга урилиб, кейин ортга қайтишига тикилиб қолдилар.
-Бунда ҳам катта фалсафа бор-а, Ёдгор ака,- дедим мен.
-Ҳа, биз ҳам тезроқ орқага қайтишимиз ҳақида ўйлаяпман. Қаранг, шашти тез тўлқинлар ортга ҳам шашт билан қайтмоқда. Шашти сустлари эса соҳилнинг этагини “тутиб” қолмоқда…

Ҳар ҳолда сўзма-сўз айнан бўлмасада, суҳбатларимиздан бирининг мазмуни шундай эди.

Ўшанда мухолифатнинг шашти бугунги каби суст эмас, аксинча шашти анчагина баланд эди. Ҳатто ҳукуматни қўлга олган Озарбайжон мухолифати ҳам ўзбеклардан бир нарса ўрганишга ҳаракат қиларди. Continue reading