”МАЧЧОЙИ”ЛАР
Тожикистонда бир гуруҳ Ўзбек мардикорлари қўлга олиниб, ғайриқоний муҳожирлар сифатида Ўзбекистонга депортация қилинди.( Хабарлар оқимидан).
Болалигимда “маччойи” деган сўзни кўп эшитардим.
“Маччойи келибди, ўтин ёрмоқда!”
“Маччойи келибди, ҳожатхона учун чуқур қазимоқда!”
“Маччойи келибди, ғишт тўкмоқда!”
Мардикорни “маччойи” деганларига эътибор қилмасдим. Чунки у пайтда мардикор деганини ҳам унчалик тушунмас эдим-да. Раҳматли бувим жуда раҳмдил аёл эдилар. Бир бурда нон қолса ҳам буни “маччойига берамиз” деб олиб қўярдилар. Эски кийимлар, ишлатилган идиш товоқларни ҳам маччойи олиб, бошини эгиб, раҳмат айтиб кетарди. Continue reading
Filed under: Kundalik | 1 Comment »