Аччиқ ҳақиқатлар

 “УЗБЕКИ”

Ўзбеклар Москвaда ва Исроилда ҳожатхонaларни тозалашмоқда ва бундан хурсанд.(Хабарлар оқимидан).

Болалигимда ҳамма жойда оёқ кийимларини тозаловчиларни “жугутлар” дейишарди ва ҳожатхонaларни тозаловчиларни “иван”лар. Болалар ҳатто ўзаро жанжаллашиб қолганда бир-бирини камситиш учун “жугут” ёки “иван” деб сўкишарди.

Кейин билсам, оёқ кийимларини тозалаш билан асосан яҳудийлар шуғулланишар ва қолган барча “ифлос” ишларни “иванлар” бажаришар ҳамда эвазига бир шиша арақни олиб, хурсанд бўлишар экан.

“Бечора жугутларга қийин, ватанларидан айрилиб беватан қолишган, ҳар қандай қора ишни индамай бажаришади” дейишарди ачиниш билан яҳудийлар ҳақида.

“Иваннинг бола чақаси урисиятда қолган. Ўзи бу ерларда сарсон-саргардон. Аламини арақдан олади, кун бўйи ишлаб, бир шиша араққа қуллуқ қилади. Шўринг қурсин, урусвой” деганларини эшитганман. Continue reading