Ўзбекистон усти ялтироқ, ичи қалтироқ бир мамлакат экан. (Сайёҳнинг хотираларидан).
Бир кун “тошдан ҳам қаттиқ” деб ном олган танишимиз уйига ошга чақирди. Ҳаммамиз ҳайрон бўлдик. У умрида чўнтагидан бир сўм чиқармайдиган одам эди. Битта кўйлакни ҳар куни кийишига қараб, “Бечора-да, деб индамас эдик. Агар овқатланишга борсак, “Қорним тўқ, сизларга ош бўлсин” деб индамай ўтираверарди. Аммо унга ҳам овқат буюрсак, ўзиникини тугатиб, бошқалардан қолганини ҳам еб, яна “Савобини ҳам олай” деб косаю товоқларнинг остида қолганларини нон билан суртиб олиб, еб, идишларни ялтиратиб қўярди. Continue reading
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.