Ўзгармаган мавзулар

urgimchakuyasiКоррупция диктаторнинг нафас олувчи ҳавосидир

САВОЛ׃Сизнинг “ТАРИХНИ ТИТРАГАН КУНЛАР” тўпламингиздаги “ЎЗБЕКИСТОНДА КЛАНЛАР БОРМИ?” сарлавҳали мақолада қуйидаги жумлаларни ўқидим:

“Ҳа, бугунга келиб пул, яъни порахўрлик, коррупция ҳамма нарсани ҳал қиладиган кучга айланди. Бунинг қаршисига чиқадиган мард қолмади. Ҳатто Президент ҳам бу хусусда ожиздир, у ўтган йили Самарқанд ва Навоий вилоят сессияларида Ўзбекистон коррупция сариқпечаги билан ўралганини тан олди ва коррупцияга қарши кураш бошлатганини эълон қилди. Аммо жуда қисқа вақтда чекинди. Яна бир икки одим отганда коррупция уни тахтдан улоқтириб ташлашини сезди. Чунки коррупция падаркуш фарзандга ўхшайди. Агар унинг йўлига чиқадиган бўлса, у ўз отасини ҳам танимайди. Биз кланлар ва маҳаллийчилик деб ўзимизни овутиб, Америка матбуотини ҳам чалғитмай очиқ гапиришимиз керак. Ўшандагина халқ бизни англайди. “Озодлик радиоси” 1999 йил, 13 Июнь.”

Тушунишимча ўша вақтда Сиз Каримовни бугунги каби диктатор деб билмагансиз. Шундан келиб чиқиб, коррупцияга қарши бора олмайди дегансиз. Лекин ҳозирда Каримов Ўзбекистонда хоҳлаган ишини қилиши мумкинлиги, бу йўлда ҳеч ким билан ҳисоблашмаслигини ёзиб келаяпсиз. Ҳатто мен ҳам Сизнинг асарларингизни ўқиб, айни пайтда реал вазиятга қараб, мавжуд жараёнлар худди айтганингиздек ривожланаётганлигини тан олдим. Олдин мен ҳам баъзилар сингари Каримов кимларнингдир (мафия ёки атрофидагилар) қўлида ўйинчоқ деб ишонар эдим. Continue reading

Нурнома

nurnomaТАНГРИНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИГА МУНОЖОТ

(Давоми)

БАШИР

Ё, Башир! Савобу гуноҳим ўзингга аён,
Ё, Башир! Яшириб ёзсам-да сен учун баён,
Ё, Башир! Дунёлар мулкида ғолибсан-шоён,
Ё, Башир! Сендан қоча-қоча кетарман қаён!

ҲАКАМ

Ё, Ҳакам! Ҳақиқат изладим дорул фанода,
Ё, Ҳакам! Кўзларим боғланиб гули раънода,
Ё, Ҳакам! Билмадим адолат асли маънода,
Ё, Ҳакам! Сенинг амрингдаман, боқий самода!

ОДИЛ

Ё, Одил! Қайга борсам кўрдим юраклар яро,
Ё, Одил! Ёна-ёна қирмизи қоним қаро,
Ё, Одил! Ўзинг шавқат фармонини ўқигил,
Ё, Одил! Бош тутайлик одилсизликлар аро! Continue reading

Muxlis maktublari

xYaxshi bo’lib qolar balki? A?

“2014-yilgacha kuting, hammasi yaxshi bo’ladi 2015-yilgacha sabr qilaylik…

Yana picha kutib tursak hayotimiz zo’ bo’ladi.”

“Karimov GES qurdiryapti ekan endi chiroq o’chmaydi”

bunday gaplarga ishonmaslik kerak.

To’g’ri ular ham asos bilan aytishadi ammo natija chiqishi gumon.

Avg’onistondan “tinchlikparvar kuchlar” chiqqach esa Toliblar hokimiyatga qaytishadi. Ular hali Pokiston bilan Tojikiston, O’zbekiston bilan urushishadi, o’z mafkurasini yoyishga urinadi. Amerika qarab turadimi deyapsiz:
qisman ha:Vetnam senariysini tasavvur qilavering. Continue reading

Нурнома

jm_1996ТАНГРИНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИГА МУНОЖОТ

(Давоми)

ҚАҲҲОР

Бўйнимда илон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор,
Қалбимда нолон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор,
Бу дунё орзуларин тарк айладим, ё, Қаҳҳор,
Сенингла шодмон экан, орзуларим, ё, Қаҳҳор!

ВАҲҲОБ

Ҳақ йўлида хасталарга хастаман, ё, Ваҳҳоб,
Зулм қўлида ёнганларга бастаман, ё, Ваҳҳоб,
Жоҳил бўлсак, илму эҳсон бағишла, ё, Ваҳҳоб,
Жиҳод излаб фақат Сенга сасдаман, ё, Ваҳҳоб! Continue reading

Мухлис мактублари

xМиллат аросатда яна қанча юради, халқ бўлолмадикми?

Жахонгир ака аввалом бор Ассалому алайкум.

Mен уша сессиядаги гапларингизни энди англаб етаяпман, уша вактлар бола эдим. Дадам хозиргача гапириб уша гапларингизни балки шуни учундир доидир шу гапларни айта олган одамгина тугри йулни курсата олади деб уйлардим ва вакт соати етиб шу одам хакида озми-купми билдим, асарларингизни укидим, лекин бу хак гапларни халкка етказиш керак деб уйлайман, инсон хак йул учун курашга кирар экан, аввало узини кейин оиласини ундан кейин бошкаларни узгартиришга кириша олади деб биламан шуни учун бу асарларингизни аввало отамга укиб беришдан бошладим, бу асарлар мустакиллик давридаги хакикий тарихни айтгучи ягона асарлардир! Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

New Yorkda  ko'cha bayrami.

New Yorkda ko’cha gurungi.

СОҒИНЧ

Бир кун бошқа бир мамлакатда истиқомат қиладиган дўстим меҳмонга келди. У билан бир неча кун дардлашдик. Меҳмондорчилик ҳам қарий бошлади. Кетар чоғи унга:

-Сизни ўзбеклар очган ва менга ёққан бир “Чойхона”-ресторанга олиб бормоқчиман,-дедим.

Меҳмон нима десин? “Уйимда еганим ўзбек таомлари, сизнинг уйингизда ҳам айниси, яна мени ўзбек ресторанига олиб борасизми?” десинми? Бундай пайтда бир нима дейиш мушкул, мезбоннинг кўнглига қаралади. У индамай рози бўлди. Continue reading

Нурнома

maltnomaТАНГРИНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИГА МУНОЖОТ

(Давоми)

АЗИЗ

Ё, Азиз, Сенга таваккул айладим,
Ё, Азиз, равшан йўлингни танладим,
Ё, Азиз, руҳни синовга шайладим,
Ё, Азиз, Сенсиз ҳаётда найладим!

ЖАББОР

Ватанимни обод кўриш муродимдир, Ё, Жаббор!
Улус дарди бўғзимдаги фарёдимдир, Ё, Жаббор!
Мен борман-ми, мен йўқман-ми, билинмас,
Лек миллатим бахти кулса, руҳ шодимдир, Ё, Жаббор!

МУТАКАББИР

Тупроқ эдим, хоки сорман, ё, Мутакаббир!
Сен олдингда хору зорман, ё, Мутакаббир!
Недан ўзни унутайин, бош устимда нигоҳинг,
Қарзни олсанг хоби ёрман, ё, Мутакаббир! Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

1990_sessiyapaytiЧўмичда бори…

САВОЛ׃ Ўзбекистондаги ёшлар орасида мухолифат борми? Бор бўлса нега кўринмайди ва йўқ бўлса нега? (Фарҳод).

ЖАВОБ׃ Фарҳоджон, яқинда сиз каби Ўзбекистондан четга келган бир йигит билан гаплашдим. У четга чиқиб ҳалига қадар вебсайтларда Каримов ҳақида ёзилган ва ёзилаётган нарсаларга ишонмаётганини айтди.
Мен ундан׃
-Сиз мактабда аълочи ўқувчи бўлгансиз, кейин олийгоҳда ҳам аъло баҳоларага ўқигансиз, ҳар кун хабарларни кўргансиз, газеталарни битта қўймай ўқиб боргансиз, шундайми?-дедим.
У ҳаяжонланиб׃
-Сиз қаёқдан билдингиз? Мен мактабни ҳам, олийгоҳни ҳам аълога битирганман, газеталарни эса соғиниб қолдим,-деди.
Кейин унга׃
-Сиз ҳукумат идораларидан бирига бориб ишга киргансиз, аммо олган маошингиз ўзингизга етмаган, буни устига оилангиз қарзга ботган ва шундан кейин бу ёқларга келгансиз,-дедим. Continue reading

Нурнома

jm_1996ТАНГРИНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИГА МУНОЖОТ

ТАНГРИ

Тангри, Сенга юз минг юлдуз Қуёш бўлиб топинар,
Тангри, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар,
Менинг севгим олам аро гарчи зарра, қабул эт,
Тангри, Сенга не-не улус бир бош бўлиб топинар!

РАҲМОН

Ўзинг асра дўст кўринган мубталодан, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра юзи тиниқ ич балодан, ё, Раҳмон!
Марҳаматинг қудратига сиғиндим мен, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра ҳар қазою ҳар балодан, ё, Раҳмон! Continue reading

Изоҳлар бўлимидан

iakҲар доим ҳам шундай бўлиши керакми?!

САВОЛ: Президент касал деган ҳабарни эшитганимдан кейин, АҚШ элчисининг жорий фаолиятини кузатдим, деб ёзибсиз. Ҳар доим ҳам шундай бўлиши керакми?! Масалан 2003 йилда ҳам шундай “Президентнинг йўқолиши” бўлганида элчиларнинг фаолиятига таъсир бўлганми? Сиз китобларингизнинг бирида Унинг самолёт ичида даволангани, бунинг учун кимлардир келиб, олтин олиб кетгани ҳақида ёзган эдингиз. Албатта бадиий асар ҳақиқатга юз фоиз мос келиши талаб қилинмайди, лекин музокара шу ҳақда борар экан, Бизнинг сиёсий онгимиз ўсиши учун, ўша аввалги мия ҳасталиги ҳақида билганларингизни ўртоқлашсангиз….
Ҳурмат билан, Шоҳи Жаҳон.

ЖАВОБ: Ишорат ҳар томонда бўлади. Истаган одам уни кўра олади. Continue reading

Саволга жавоб

jahongir_congresman_wolfЭркинлик учун хизмат

САВОЛ: Жаҳонгир ака яна сиёсатга қайтибсизда? (Абдухолиқ).

ЖАВОБ: Инсоннинг умри сиёсатдир. Уни ҳеч ким тарк этолмайди. Кейинги йиллар фаол сиёсатда эмасман, деган иборани ишлатиб келаман. Бу дегани фаол сиёсий ҳаракатдаги бирор бир гуруҳга, ташкилотга аъзо эмасман деганидир. Лекин мана шу ёзиб турганим ҳам сиёсат.

Энди “2014 йилдан бошлаб Ўзбекистонга қайтиш” деганимда бу ўзимни ўйлаб айтилган гап эмас. Камина қайтмасдан ҳам бу ғояни амалга ошириш мумкин. Ҳозир мазкур ғоянинг муаллифи ва спонсори сифатидагина бу ишда қатнашаяпман. Келгусида гуруҳдан бирор киши бу ишга раҳбарлик қилади. Шунинг учун гуруҳни ноҳукумат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида ҳам иш қилаямиз. Ҳозирча бу ташкилотга “Эркинлик учун хизмат”  деб ном бердик. Continue reading

Машқлардан

1990_jmЖоним берайин десам

Навбатда турасан
туғилмоқ учун.
Навбатда турасан
сўнг, ўлмоқ учун.
Бу дунё, у дунё
навбат қашқари.
Эл деб курашмоқ
навбатдан ташқари.

22 Ноябр, 1989 йил.

***

Жоним берайин десам,
Жоним ширин.
Кўксим ёрайин десам,
Юрак яширин. Continue reading

Саволга жавоб

savollarСиёсий йўлни бошлаш учун…

САВОЛ׃ Ассалому алайкум Жахонгир ака.

Ёшим 41да, сиёсатга аралашмасанг-сиёсат сани хаётингга аралашади-деган гап рост экан.

Давлатимиз сиёсати мани ва купчилик кариндош-уругларимизни дарбадар килиб куйди.

Шу дарбадарлик окибатида бир акам ва унинг фарзанди Россияда котиллик курбонларига айланиб кетишди. Ман бор йуги 2 ойдан бери интернет оркали сиёсатни кузатяпман. Шу икки ой ичида феврал портлашининг хакикатини, Андижон, ОШ, Сух ва бошка Узбекистон ичи ва ташкарисидаги сиесий уйинларнинг асл мохиятини тушуниб ета бошладим. Continue reading

Савол-жавоб

bbcСиз ҳақми, Би-би-сими?

САВОЛ׃ Андижон вилоятида раҳбар бўлган Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди. Сиз 2012 йилда ва яқинда  ҳам бу одамни Каримовнинг яқини  деб ёзгансиз, ваҳоланки Би-би-си бу ҳақда шундай деб ёзди׃

“55 ёшли Усмонов Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг яқин одами сифатида кўрилади.

Жаноб Мирзиёев Жиззахга ҳокимлик қилган 1990-йиллар охирларида Аҳмаджон Усмонов Жиззах вилоят ички ишлар идораси, кейинчалик эса Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган”. Шунга нима дейсиз? (Шарофиддин Умаров, АҚШ). Continue reading

Fikrga fikr bilan javob

fikrDiktatura qilmishlariga xalq ham aybdor deydigan bo’lsak, u holda zolimning zulmiga sherik bo’lamiz

FIKR: Jahongir oka sizni biz oddiy axoli(xalq)ga qaraganda siyosatimiz haqida tushunchangiz yetarlicha ildamroq sizga savolim shuki nahotki bugunga kelib HAQ Allohu taolodan na xayiqadigan na qo’rqadigan bu(UZB xalqimiz)hammasi ham emas aniqki yarimidan ko’bi yangi Yurt boshi kelgandan keyin ham yaxshi bo’lib ketadi deb o’ylasangiz?
Nega hamma bir narsaga yopishib olgan men Karimov tarafdori emasman biroq shuni aniq bilamanki Uzbekistonimizdagi bu ayanchli vaxshiy holatga yagona KARIMOV sababchi emas. Continue reading

Биз бу ҳақда ёзгандик

ahmad_usmonovПрезидентликка икки қадам

Илгари Андижон вилояти ҳокими бўлган генерал Аҳмаджон Усмонов  бугун Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланди.

Биз бу одамнинг Ўзбекистон келажагида рол олишини ўтган йили ёзган эдик.

Диққат: Кадр орқасидаги кадр

Ўзбекистон сиёсий майдонида генерал Аҳмаджон Усмонов яқин келажакда катта рол ўйнаши мумкин.

Асли самарқандлик бўлган Аҳмаджон Усмоновнинг Ислом Каримовга ота томондан қариндошлиги бор. Continue reading