Ўзгармаган мавзулар

1990_sessiyapaytiЧўмичда бори…

САВОЛ׃ Ўзбекистондаги ёшлар орасида мухолифат борми? Бор бўлса нега кўринмайди ва йўқ бўлса нега? (Фарҳод).

ЖАВОБ׃ Фарҳоджон, яқинда сиз каби Ўзбекистондан четга келган бир йигит билан гаплашдим. У четга чиқиб ҳалига қадар вебсайтларда Каримов ҳақида ёзилган ва ёзилаётган нарсаларга ишонмаётганини айтди.
Мен ундан׃
-Сиз мактабда аълочи ўқувчи бўлгансиз, кейин олийгоҳда ҳам аъло баҳоларага ўқигансиз, ҳар кун хабарларни кўргансиз, газеталарни битта қўймай ўқиб боргансиз, шундайми?-дедим.
У ҳаяжонланиб׃
-Сиз қаёқдан билдингиз? Мен мактабни ҳам, олийгоҳни ҳам аълога битирганман, газеталарни эса соғиниб қолдим,-деди.
Кейин унга׃
-Сиз ҳукумат идораларидан бирига бориб ишга киргансиз, аммо олган маошингиз ўзингизга етмаган, буни устига оилангиз қарзга ботган ва шундан кейин бу ёқларга келгансиз,-дедим.
У энди׃
-Шунга яқин,-деди.- Ишга ўтмоқчи эдим. Ташқи ишлар вазирлигига бориб бир неча ой маош олмасдан ишлаб ҳам юрдим. Бўлмади. Бошқа жойларга ҳам бордим. Иш тополмадим. Омадсиз эканман.
Мен унга׃
-Сизнинг бошингиз компютердек гап. Унга роса кераксиз нарсаларни юклашган. Сиз бир муддат уларни ўчириб, ўрнига янгиларини жойлашингиз керак,-дедим.
Бир оздан кейин у мен билан тортиша бошлади. Каримовни ҳимоя қила кетди. Индамадим. Уни тушундим. Айб унда эмас…
Ҳозир у қайси бир дўконда тозаловчи бўлиб ишлаётган экан. Унга компютер олиб, Интернетга боғланишига кўмаклашдим. Ишонаманки, бир кун у Каримов режимига мухолифат бўлиб етишади. Чунки у ўзи истамаган ҳолда бошига ерлаштирилган кераксиз “дастур”ларни янгилари билан алмаштирмоқда.
Бугун Ўзбекистонда матбуот эркин эмас. Интернет бўғилган… нега? Мана шу жараён-яъни “компютер”га бошқа “дастур”ларни жойлаштириш жараёнига йўл бермаслик учун…
Ҳар ким билгани атрофида фикр юритади. Мамлакат ичида ёшларнинг бошқа қандайдир ташкилотлари борлиги ҳақида маълумот жуда оз. Чўмичда бори юзага чиқади.

ЖМ.
2007 йил.

11 Responses

  1. Esimda 1998-2000 yillar atrofida edi.O’sha vaqtda “Umid” jamg’armasi ish faoliyatini olib borardi.Men o’sha vaqtda 12 yoshlar atrofidagi bola edim. Har kuni Karimov “bobomiz”ni televizorda yoshlar bilan ko’rib biz haqimizda qanchalaik qayg’urishidan fahrlanib ham qo’yar edim. O’zimcha homhayollarda albatta yaxshi o’qib uning ortidan bizdek yoshlar borligini bildirib qo’ymoqchi edim. Bilasizmi buni chin dildan o’ylaganman- bu ham bir psihologik holat bo’lsa kerak. 2004-2005 yillar atrofida milliy tvda bir dastur berib qolishdi-O’zbekistonlik Amerikada o’qiyotgan yoshlar haqida. Va manashu dasturni olib borayotgan jurnalistdan iqtibos keltiraman: –
    “Men u yigitlar(Amerikadagi talabalar) bilan uchrashishni maqsad qildim. Ko’plari men bilan suhbatlashishdan bosh torishdi. Va nihoyat ulardan biri ismini oshkor qilmagan holda suhbat qildi. Emishki O’zbekistonda demokratiya yo’q emish. Ammo O’zbekistonning bergan tuzichi? deb so’radim. Shu onda bir yo’lda o’tirgan gadoyga pul berdim va u o’z minnatdorchiligini bildirdi. Ko’rdingizmi dedim men u yigitga. Hatto shu gadoy ham biladi yaxshilik nimaligini”.
    Ana shu dasturni ko’rib men ulardan nafratlanganman-chin dildan. U dasturni olib borgan jurnalistning gapi bo’yicha u yigitlar davlat bergan pulga o’qib Amerikada qolib mazza qilib yurishganu bu yerda davlat bergan puliga kuyib qolavergan. Lekin yillar o’tdi men ham talaba bo’ldim, horijga ketdim. Internetda o’qiyotganlarimni ko’rib yuzlarim qizarib ketdi- Nahotki !!! deb o’yladim. Nahotki ulug’ prezidentimiz haqidagi shu gaplar rost bo’sa deb. Sababi bizda yilda 365 kun davlat propagandasi namoyish etiladi TVda. Boshqa bir alternativlar yo’q

  2. Bek
    Umid orqali chet ellarda yurgan va shu yerlada qolib ketgan bollarni taniyman,ular qaytib borib ishga kirishgan ammo ular kutgan narsalar yuz bermagan(yani horijda uqigan narsalarini Uzb da tadqiq qilish) va usha larni 100% zi davlat tulagan pullarni tiyin tiyiniga cha tulashgan,(nima Uzb qarab turaveradimi pulini tulamasa)ba’zilari 5 6 yil sabr qib ishlab sung bb horijga chiqib ketishgan,aminmanki ularni xamasi Uzb da siyosiy uzgarishlar yuz bersa xamasi qaytib borib vatan ravnaqiga xizmat qilishadi hudo hohlasa,Tv dagi kursatuv asosan ularga qora surtish uchun tayorlangan

  3. Bizning Unversitetda ham ulardan ko’plarini tanir edim. Dars berishardi.Yana chet elga chiqib ketishgan. Men ulardan buni sababini so’raganimda “so’ramang siz ham horijda o’qish niyatini qiling vaqtingizni o’tkazmang bu yerda ” degan .Shunda men “O’qiganim bilan baribir bu yerda kerak bo’lmasa nima qilaman ortiqcha pulimni ketkazib” desam , u “bundan havotir olmang vaqti kelib hammasi o’zgaradi” degan edi.

  4. Жахонгир ака авваломбор Ассалому алайкум.мен уша сессиядаги гапларингизни энди англаб етаяпман,уша вактлар бола эдим .Дадам хозиргача гапириб уша гапларингизни балки шуни учундир доидир шу гапларни айта олган одамгина тугри йулни курсата олади деб уйлардим ва вакт соати етиб шу одам хакида озми-купми билдим,асарларингизни укидим,лекин бу хак гапларни халкка етказиш керак деб уйлайман,инсон хак йул учун курашга кирар экан,аввало узини кейин оиласини ундан кейин бошкаларни узгартиришга киришаолади деб биламан шуни учун бу асарларингизни аввало отамга укиб беришдан бошладим,бу асарлар мустакиллик давридаги хакикий тарихни айтгучи ягона асарлардир!

  5. Жахонгир ака,инсонга куп нарса кон оркали утади дейишади узокка бормасдан уз оиламиздан киёс олиб айтадиган булсам,отамиз берган лукмани едик ,айтган гапига кулок тутдик,келтирган китобини укидик, аммо бугун тинчингни уйла углим,кур ва кар бул десада,узи хам юраги кон билгани ичида,кукси тула дард, турт угилдан иккиси россияда ,каерда булсаям тинч булса булди дейдию,чукур хурсинади,уттиз миллион халкнинг канча боласи россияда экана, бу качонгача давом этади, тинч юр дейдию,бу хукумат тинч юргани,тинчликни,фаровонликни уйлаганни узи тинч куймаяптику, ишкилиб охири бахайр булсин деб куйади.фарзандларим кандайдир харакатларга кушилмасин дейдию, барибир узи бир йул топмок,озгина булсада бир харакат килмок истайди,дарди дили лидер халкни ичида булиш керак, деган гапингизга ухшаган гаплар килади, хуш уша мухолифат кузга куринарли бир иш килолмади,бошка бир мухолиф кучлар майдонга келади,уша кучларни демократия учун йуналтирга харакат киладиган куч-харакатшаклландими, умуман шу йулга озгина хар

  6. Озгина харакат килмок истаган одам нима иш килиши керак,оталаримизни хавотирида жой бор, халк тайника ёшлар нимадан килмок,ниманидир яхши томонга узгартиришга озгина харакат килмок истайди,Аммо…! канча ака-укаларимиз хизбутчи,вахобий янаалланима айбловлар билан жувонмарг булиб кетишаяпти,канчаси мужохидман,шахид буламан деб улиб кетаяпти…! хуп Ака! буюк туркистон фарзандларининг кургилиги шуми? Бир тугри йул курсатаоладиган,урта, кон тукмасдан ,айтганингиздек революцион эмас, эволюцион бир харакат ,ёки партия тузилдими ва уша кучни номи нима? Ё миллат фарзаросатда юраверадими,биз халк булолмадикми

  7. Миллат аросатда яна канча юради,халк булолмадикми? халиям уша жохил нодон оломонми биз?

  8. Umidchi yoshlar aniq bilardilarki ular uchun Uzbekiston talimdan keyin ish bilan yetarlicha taminlay olmasligini. Shu uchun visa ga ega bulib uqishni tashlab kontraltni uzbekiston hukumatiga qaytarib berib uz yullarini topgan edilar. Vatan imkoniyatlaridan umidchiiar shunday foydalanishgangi. Bu nimasi endi? vatanga xiyonatmi yoki vatan bera omagan imkoniyatlarni tortib olishmi? vatandan yoki hukumatdan tortib olishgan? Hozirda barcha mardikor bulib tarqab ketgan.Vatanda ayollar keksa va yosh bolalar qolgan

  9. Yoshlar zamonaviylashishga yuz tutmas ekan dinning quli bulib qolaveradilar. Dindan voz kechilsin demoqchi emasman ammo harholda arab tilidan biroz xabardor bulganlarida muttaham chalamullalarning qilmishlariga aldanib qolmas va vahhobiy mahhobiy ham bulib qolmas edilar. Uzbek xalqining kamchiligi dinni yaxshi bilmaslikdandir. Din hissiyotga kuchli tasir eta olgani uchun ham galamislar bundan foydalanib kelganlar.

  10. Ака,”Исо Холис”лардан халкка хеч манфаат йук,ва улар узига берилган маблаг, имконият ва энг ёмони вакти-умрини йукотишяпти хеч фойдали томонларини халк курмади,бир пайтлари хатто кофир Ленин партияси уз имконидан фойдаланиб колгани учун давлат курди,дунени алгов-долгов килди,умри борича яшаб колди,ундан кейинам мана золимлар зулми давом этмокда,маълум муддат кийинчиликдан кейин ,кенглик келади дейилган, аббата, Аллох беради бизга хам яхши кунлар келади,лекин сабабини, харакатини килиш биздан алббата, Ака!Сиз дан илтимос уша харакат кенгрок доирада ва жипслашган уша лидерларни етиштириб берадиган бир куч холига келтириш йулини курсатинг!биз сиз яшаган замонда яшаб турибмиз,сизга ухшаган одамлардадан нимадир урганишимиз,хаётга татбик этишимиз керак.Сиз Каримов даврида яшаб-ишлаб унга халал бермадингиз,балки Каримов ва ухшаганларСизнинг даврингизда яаб, Аллох брган мустакиликка рана солиб,Сизга ухшаган,Шаврук Рузимуродовга ухшаганларни йулини тусиб бир бало булиб келишди,Ха Каримов ва унинг командаси бир бало,,Халк кандай булса шунга мос бошлик келадин дейилган,шуни учунам халкни узи аввало узи кузини очиб хакикатни интилиш керак уша лидерларни етиштирадиган бир “мактаб”-ни

  11. Халкнинг жигарбандлари Уша хар хил исо холислар,бирнима чаламулла,хизбут-пизбут ва бошка турли окимларга кушилиб окиб кемаслиги учунам хам замонавий хам диний хамма зарур булган нарсани халкка курсатиб берадиган бир”мактаб” нодавлат-нотижорат бир ташкилот керак бизларга,хар жойда сарсон-саргардон юрган хйигитлар,кизлар канча бизда ,беш миллионам,ун миллионми?мамлакатни узида канча ?халк саводсизлик,нодонлик,куллик боткогига ботирилган! Ярми мелиса,Ярми кул,мардикор!ярмига иш хаки берилади,колган ярмини алдаб,алдовларга кунмаса куч билан кулликда ушлаб турилиш учун-ЗАНЖИР!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: