Ўзгармаган мавзулар

1990_sessiyapaytiЧўмичда бори…

САВОЛ׃ Ўзбекистондаги ёшлар орасида мухолифат борми? Бор бўлса нега кўринмайди ва йўқ бўлса нега? (Фарҳод).

ЖАВОБ׃ Фарҳоджон, яқинда сиз каби Ўзбекистондан четга келган бир йигит билан гаплашдим. У четга чиқиб ҳалига қадар вебсайтларда Каримов ҳақида ёзилган ва ёзилаётган нарсаларга ишонмаётганини айтди.
Мен ундан׃
-Сиз мактабда аълочи ўқувчи бўлгансиз, кейин олийгоҳда ҳам аъло баҳоларага ўқигансиз, ҳар кун хабарларни кўргансиз, газеталарни битта қўймай ўқиб боргансиз, шундайми?-дедим.
У ҳаяжонланиб׃
-Сиз қаёқдан билдингиз? Мен мактабни ҳам, олийгоҳни ҳам аълога битирганман, газеталарни эса соғиниб қолдим,-деди.
Кейин унга׃
-Сиз ҳукумат идораларидан бирига бориб ишга киргансиз, аммо олган маошингиз ўзингизга етмаган, буни устига оилангиз қарзга ботган ва шундан кейин бу ёқларга келгансиз,-дедим. Continue reading