САВОЛ: Жаҳонгир ака яна сиёсатга қайтибсизда? (Абдухолиқ).
ЖАВОБ: Инсоннинг умри сиёсатдир. Уни ҳеч ким тарк этолмайди. Кейинги йиллар фаол сиёсатда эмасман, деган иборани ишлатиб келаман. Бу дегани фаол сиёсий ҳаракатдаги бирор бир гуруҳга, ташкилотга аъзо эмасман деганидир. Лекин мана шу ёзиб турганим ҳам сиёсат.
Энди “2014 йилдан бошлаб Ўзбекистонга қайтиш” деганимда бу ўзимни ўйлаб айтилган гап эмас. Камина қайтмасдан ҳам бу ғояни амалга ошириш мумкин. Ҳозир мазкур ғоянинг муаллифи ва спонсори сифатидагина бу ишда қатнашаяпман. Келгусида гуруҳдан бирор киши бу ишга раҳбарлик қилади. Шунинг учун гуруҳни ноҳукумат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида ҳам иш қилаямиз. Ҳозирча бу ташкилотга “Эркинлик учун хизмат” деб ном бердик. Continue reading
Filed under: Savol-Javob | 6 Comments »
You must be logged in to post a comment.