Савол-Жавоб

” Замондош” кимга оид?

САВОЛ: Жаҳонгир ака, бу ҳақда Ризо Обидга ҳам ёзгандим, энди сизга ёзаяман. Очиғини айтингчи, “Замондош” сайти сизникими? (Н.Н.)

ЖАВОБ: Бугунгача нима меники, нима меники эмаслигини ҳеч қачон яширган эмасман. “Замондош” сайти ҳам, ТВ ва радиоси ҳам, шу ном билан тузилган фонд ҳам мутлоқ Ризо Обидга оид ва менинг бу қурилмада заррача ўрним йўқ. Аммо суҳбатлар оламиз дейишса йўқ демайман. Ёзганларимни кўчириб босишади, миннатдорман. Мен ҳам баъзан улардан кўчириб босаман. Ҳамкорлигимиз бу қадар.

Ризо Обид ўз фикри, ўз сўзи ва ўз йўлига эга бўлган инсон. Бундай инсонларни айримлар ёмон кўришади. Чунки айримларга маддоҳ, хушомадгўй, ўз сўзини ичига ютадиган, бошқаларнинг йўлига эмаклаб кетадиган одамлар ёқади. Continue reading

Advertisements

Savol-Javob

“Zamondosh” kimga oid?

SAVOL: Jahongir aka, bu haqda Rizo Obidga ham yozgandim, endi sizga yozayaman. Ochig’ini aytingchi, “Zamondosh” sayti siznikimi? (N.N.)

JAVOB: Bugungacha nima meniki, nima meniki emasligini hech qachon yashirgan emasman. “Zamondosh” sayti ham, TV va radiosi ham, shu nom bilan tuzilgan fond ham mutloq Rizo Obidga oid va mening bu qurilmada zarracha o’rnim yo’q. Ammo suhbatlar olamiz deyishsa yo’q demayman. Yozganlarimni ko’chirib bosishadi, minnatdorman. Men ham ba’zan ulardan ko’chirib bosaman. Hamkorligimiz bu qadar.

Rizo Obid o’z fikri, o’z so’zi va o’z yo’liga ega bo’lgan inson. Bunday insonlarni ayrimlar yomon ko’rishadi. Chunki ayrimlarga maddoh, xushomadgo’y, o’z so’zini ichiga yutadigan, boshqalarning yo’liga emaklab ketadigan odamlar yoqadi. Continue reading

“Сиам” эгизаклари

6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ

Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃

-Кўпчилик одамлар маошлар озгина оширилгани ҳақида қарорингиз чиқади, дарҳол нархлар ҳам кўтарилади, орадан бир ой ўтиб, Бош вазир имзоси билан нархлар оширилиши ҳақида қарор чиқади, деб нарх наво шу зайл икки марта кўтарилиб кетишидан норози бўлишмоқда. Дарҳақиқат, орадан бир ой сақлашнинг сири нимада? -деб сўрадим. Каримовнинг жаҳли чиқди.

-Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат мана манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладиган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз.

Мен унинг сўзини бўлиб׃

-Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим. Continue reading

“Сиам” эгизаклари

5.ЎХШАМАСА УЧРАМАС

(2012 йил қўшимчалари билан)

-Бобур ака, сизга илгари ҳам ҳикоя қилгандим, бизни Тошкентдаги уйимизни юздан зиёд миршаблар билан ўраб, тортиб олганларида Консерватория ёнида оқ “Волга” турганди. Унинг ичида Тошкент шаҳар ҳокими Адҳам Фозилбеков ўтирганди. Кейин билсам, унинг ёнида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Мирзиёев ҳам ўтирган экан. Улар бизни уйимиздан чиқариб отиш амалиёти ҳақида Каримовга рапорт бериб туришган. Каримовнинг жаҳли чиққани, биз яшаб турган уйимиз мамлакатдаги ўқитувчиларга берилган имтиёзлар ҳақидаги Фармонга кўра хусусийлаштирилиб, биз томонимиздан сотиб олингани бўлган экан. Умр йўлдошим кўп йиллик ўқитувчи эди. Continue reading

Савол-Жавоб

“Туз” Каримовнинг қўлида

САВОЛ: Жаҳонгир ака, Май ойининг охирида Чикагода НАТО йиғини бўлади дейишмоқда ва америкалик тужжорлар шу йиғинда Барак Обамадан Ислом Каримовни қабул қилишини сўрашибди. Сиз қандай фикрдасиз, бутун дунёнинг Каримовга қарши эканлигини била туриб, Обама унга қўл узатадими? (С.Содиқ).

ЖАВОБ: Сиёсатни турли ўйинларга ўхшатадилар. Баъзилар уни шахмат ўйини дейди. Лекин шахмат ўйнаш учун ақлли бўлиш керак. Бугунги дунёга қарасангиз, сиёсат кўпроқ қарта ўйинига ўхшаб қолган. Бу ўйинда асосий нарса ақлга эмас, шумлик ва тасодифга боғлиқ. Continue reading

Savol-Javob

“Tuz” Karimovning qo’lida

SAVOL: Jahongir aka, May oyining (21-22) oxirida  Chikagoda NATO yig’ini bo’ladi deyishmoqda va amerikalik tujjorlar shu yig’inda Barak Obamadan Islom Karimovni qabul qilishini so’rashibdi. Siz qanday fikrdasiz, butun dunyoning Karimovga qarshi ekanligini bila turib, Obama unga qo’l uzatadimi? (S.Sodiq).

JAVOB: Siyosatni turli o’yinlarga o’xshatadilar. Ba’zilar uni shaxmat o’yini deydi. Lekin shaxmat o’ynash uchun aqlli bo’lish kerak. Bugungi dunyoga qarasangiz, siyosat ko’proq qarta o’yiniga o’xshab qolgan. Bu o’yinda asosiy narsa aqlga emas, shumlik va tasodifga bog’liq. Continue reading

Муносабат (Изоҳлар бўлимидан)

Менинг эса турк лицейида ўқиганлигимнинг кимга зарари теккан эди?

Ҳурматли Жаҳонгир ака!

Мен оддий киши сифатида Ўзбекистоннинг келажагини ўзгартиришга қурбим етмайди дея тан оламан, аммо унинг тақдирига бефарқ эмасман.

Мени жуда кўп вақтдан бери бир қўрқув қуршаб олган.

Ҳозирги кундалик ҳолда Ўзбекистонда косалардан сабрлар тўлиб оқиб тушадиган ҳолдадир. Гарчи Муҳаммад Солиҳнинг турган битгани бир танадаги иккинчи калла каби бўлсада, сувга чўкаётган одам писта пўчоғига тирмашиб ўз тақдирини топшираётган каби халқ бирдан янгиликка учиб СалиҳБойни қўллашни бошласа, унда гитлердан кейинги 4-рейх қора булути Ўзбекистон узра қопланиши эҳтимоли вужудга келиши эҳтимоли вужудга келмайдими? Continue reading