Савол-Жавоб

” Замондош” кимга оид?

САВОЛ: Жаҳонгир ака, бу ҳақда Ризо Обидга ҳам ёзгандим, энди сизга ёзаяман. Очиғини айтингчи, “Замондош” сайти сизникими? (Н.Н.)

ЖАВОБ: Бугунгача нима меники, нима меники эмаслигини ҳеч қачон яширган эмасман. “Замондош” сайти ҳам, ТВ ва радиоси ҳам, шу ном билан тузилган фонд ҳам мутлоқ Ризо Обидга оид ва менинг бу қурилмада заррача ўрним йўқ. Аммо суҳбатлар оламиз дейишса йўқ демайман. Ёзганларимни кўчириб босишади, миннатдорман. Мен ҳам баъзан улардан кўчириб босаман. Ҳамкорлигимиз бу қадар.

Ризо Обид ўз фикри, ўз сўзи ва ўз йўлига эга бўлган инсон. Бундай инсонларни айримлар ёмон кўришади. Чунки айримларга маддоҳ, хушомадгўй, ўз сўзини ичига ютадиган, бошқаларнинг йўлига эмаклаб кетадиган одамлар ёқади.

Ризо Обидга бир неча марта сайтидаги материаллар билан боғлиқ ҳам ундай, ҳам бундай фикр айтганман. Лекин у ўз билганича иш қилган. Ҳатто Тўлқин Қараевни танқид қилганида ҳам нима қиласиз, шу билан ўчакишиб, арзимайдику деб хат ёзганман. Кейин у “менинг оиламга оғиз очган одамни кечира олмайман” деб жавоб қилди. Бу фикрини ҳурмат қилдим.

Қолаверса, ўйлаб кўрсам, у ҳеч қачон менга “Нега уни чоп этдингиз, нега буни чоп этмадингиз?” деб менинг сайтларим борасида ҳеч нарса демаган экан. Шундай бўлгандан кейин менинг нима ҳаққим борки унга ундай қилма, бундай қилма дейишга.

Тўлқинни “Америка Овози”да ишлаганимда таниганман. У “Озодлик” радиосида штатсиз мухбирликдан ҳайдалган экан, Толиб Ёқубов уни ишга олишни сўраганди. Раҳбарлар билан гаплашиб, уни ишга олдик. Бир неча йил ишлади. Бир кун қувонч билан “Жаҳонгир ака сиз туфайли уйлик-жойлик бўлдим” деганда унга қўшилиб севингандим. Аммо яна бир куни шундай қувончли овозда “қуда томон” билан тил топишганини айтиб қолди. Бу сафар хафа бўлдим. Бир нарса дея олмадим. У Ўзбекистон фуқароси ва МХХ билан ҳамкорлик қилса, бу унинг шахсий иши. Лекин бизнинг ишимизга зид эди. Шунинг учун бошлиғимизга бўлган гапни айтдим. Бу менинг бурчим эди. Бошлиғимиз “Тўлқинжоннинг материалларига қўз-қулоқ бўлинг, МХХнинг пропагандисти бўлиб қолмайлик. Аста-секин думини тугиб юборамиз” деди. Зотан у штатсиз, жамоатчи мухбир эди. Шу орада қисқартиришлар бошланди ва у билан алоқамиз узилди.

Шу билан йўлларимиз ажралди. У доим менга “Ризо Обидни нега қўллайсиз?” деб ҳақоратли хатлар ёзади. Йиллардир жавоб қилмайман. У худди бева хотинга ўхшайди. “Нега менга қарамайсан?” деб фарёд солгани солган. Бундан кейин ҳам унга қарамайман. Қанча туҳмат, бўҳтон ва ифлосликлар қилаётган бўлса, ҳаммаси ўзига қайтади, зиёдаси билан. Бугунгача шундайларнинг қисматини кўрдик, иншоолоҳ, яна кўрармиз.

Дарвоқе, у ўзига Салайни топиб олди. Салайнинг оёғини ўпган муддатча унинг “чимилдиғида” тураверади.

Бугун “қоратўлқин”ларнинг Ризо Обидга кучи етмаётгани боис улар “Замондош”ни меники деб чалкаш фикр уйғотишга уринмоқдалар. Менинг иккита сайтим бор ва истаган гапимни шу ерда очиқ ёзиб турибман. Худо куч-қувват берса, бу ёғига ҳам бу икки сайтни бошқараман.

Кимнингдир меҳнати ва заҳматига эгалик қилиш менга хос эмас. Ризо Обид каби ҳеч қаердан грант олмасдан, бировнинг беш тангаси учун виждонини сотмасдан, қалб амри билан Каримов режимига қарши қилган ва қилаётган ишларнинг мингдан бирини Тўлқин Қараев ҳам бажара олганда уни ҳам ҳурмат қилардим. Афсуски, у ўзининг ҳеч қачон ҳурматга лойиқ бўлолмаслигини исботлашга уриниб ётибди.

Бугун мухолиф кучларнинг аксари кимлар ҳақидадир салбий хулосага келган бўлса, Ризо Обид ҳам ўзбекнинг бир фарзанди сифатида ўз фикрини айтишга ҳақли. Бунинг устига у мустақил медиа яратган бўлса, алдов-қалдовчиларнинг башарасини очишга ҳам ҳақли. Бир оддий одамнинг бундай ҳақларини оёқ ости қилганлар қандай қилиб бутун бир халқнинг ҳақларини қўриймиз деб айта оладилар. Бу қип-қизил ёлғончиликку?.

Ризо Обиднинг ҳам, менинг ҳам камчиликларимиз бор. Иш бор жойда камчилк бўлади. Лекин Ризо Обиднинг бир ўзи золим режимга қаршиман деган гуруҳлардан кўпроқ холисанилло иш қилаётгани унинг камчиликларини босиб кетмоқда. Унга ҳасад қилгунча, унинг жаҳлини чиқаришга урингунча унинг каби Каримов режимига қарши курашиб ўзингизни кўрсатинг.

“Замондош” мен ҳақимда ҳам танқидий гапларни чоп этиб туради. Лекин бундан айримлар каби довдираб қолмайман. Чунки бу даромад манбаим кесилиб қолишига таъсир қилади, деб ваҳимага тушмайман.

Агар кимдир ростдан ҳам лидер бўлмоқчи ва Ўзбекистондаги режимни ўзгартирмоқни истаса, энг аввало ҳамма билан орани тузатиб олиши, танқидларга чидаши зарур. Ваҳоланки, аксини кўрмоқдамиз.

ЖМ

One Response

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!

    Мен Сизнинг ўрталарингизда (ЖМ ва МС орасида) содир бўлган пул муммоси ҳақида икки марта ёзган эдим яъни қоғозга ўраган ҳолда. Иккинчи бор ёзганимда бу ҳақда СУПЕР СИАМ ЭГИЗАКЛАРИда келтирганман.
    Биринчидан ақлли инсон берган нарсани олганнинг ўзидан талаб қилади ва бу каби аҳмоқликка бормайди.
    (Бу борада Шоҳижахон ёзганларига қўшиламан)
    Иккинчидан олган бўлсангиз бунинг ёмон томони йўқ! Чунки чет элларда Сизнинг устингиздан ва бошқаларнинг устидан МС яхшигина пул ишлаб олган ҳамда маънавий фойда кўрган. Сизларга 100% дан атига 10-15%гина теккан холос!
    Унинг қилмишлари орасига одам савдосини ҳам киритиш керак!
    Агарда чин дилдан бир кишининг умрини ўйлаб МСни сотмаган бўлсангиз, яшанг, барака топинг!
    Аммо, МС Сиз каби эмасда…Унга дўстми, душманми, қўйингки миллат ёки ватан бўлсин ўз манфаати учун сотишдан ҳам тап тортмайди.
    У ҳақда ҳеч ким билмаган ҳақиқий маълумот менда бор (исботлари ва хужжатлари билан)!
    МСнинг айтишига кўра у керакли вақтда олдинроқ кишиларни қўллайди. Мен ҳам бу маълумотларни керакли вақтда ишлатаман. Ана унда кўрамиз унинг кимлигини…
    Маълумотларни менга берган одам турк миллатига мансуб. Унинг сўзлари МСга таъсир қила олган.
    “Kardeşım! zaman oldumu?”
    МС бу кимнинг сўзлиги эканлигини билиб олди деб ўйлайман. Билсинки, бу инсон ҳозир орамизда йўқ! Аммо ундаги маълумотлар керакли жойга жойлаштирилган… Қани яна Маматовга берган пулларини меники дея олармикин?!

    Ҳурмат билан Жаҳонгир Маматовга!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: