“Сиам” эгизаклари

6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ

Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃

-Кўпчилик одамлар маошлар озгина оширилгани ҳақида қарорингиз чиқади, дарҳол нархлар ҳам кўтарилади, орадан бир ой ўтиб, Бош вазир имзоси билан нархлар оширилиши ҳақида қарор чиқади, деб нарх наво шу зайл икки марта кўтарилиб кетишидан норози бўлишмоқда. Дарҳақиқат, орадан бир ой сақлашнинг сири нимада? -деб сўрадим. Каримовнинг жаҳли чиқди.

-Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат мана манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладиган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз.

Мен унинг сўзини бўлиб׃

-Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим. Continue reading