СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Аҳмаджон аканинг ишончли вакилларидан бири эдим. “Украина” меҳмонхонасида бир ой яшаб, номзодимизни ўтказиш учун курашдик.
Сайлов СССР Журналистлар уюшмасини “қайнатиб” юборди. Ҳамма республикаларнинг вакиллари ўз номзодларини ўтказишга интилардилар. Бунинг учун сизлар бизга овоз беринг, биз сизга каби “ўйин”лар ҳам бошланганди. Аммо кўп нарса номзоднинг дастури ва учрашувлардаги нутқига боғлиқ эди. Аҳмаджон ака талантли журналистгина бўлиб қолмай, айни пайтда яхши нотиқ ва замон муаммоларини илғаб оладиган сиёсатдон эди. Шу боис ҳам журналистларнинг эътиборини тез қозонди.
Москвадаги ҳаёт билан Тошкентдаги вазиятни солиштириб кўришга уринардим. Ер билан осмон қадар фарқ эди. Ўзбек журналистлари гарчи матбуотда долзарб нарсаларни ёзаётган бўлсаларда, ҳали уюшиб, сиёсий кучга айланмагандилар. Continue reading →
1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессияси арафасида Вакиллар кенгаши бўлди. Совет даврида ҳар бир мажлисдан олдин шундай тўпланиш ўтказиб ҳаммани яна огоҳлантириб қўйишар экан. Аммо бу сафаргиси олдингиларидан кескин фарқ қиларди.
Аввало шуни айтиш керакки, сайланган депутатларни учга бўлиш мумкин эди.
Биринчиси, коммунстик партия тайёрлаган рўйхат бўйича сайланганлар. Улар кимлиги, маълумоти, миллати, ёши, вазифаси,садоқатига алоҳида эътибор бериб танланган кишилар ва кўпчиликни ташкил этишарди.Уларнинг баъзиларини муқобил сайлов ўйинлари билан сайлашганди. Continue reading →
Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим׃
-Ислом билан бирга ўқиганмиз, – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўғирлаб келишарди. «Ўзбакларни доғда қўйиб келдик, «Ҳа, тожик бола», деб қувганди, қовунларининг устидан сакрадим, у ҳам сакрайман, деб оғзи билан ерга қопишди. Қовунлари юмалаб кетди», деганда синфдошларимиздан бири нимадир деди. Ислом қўлидаги пичоқни партанинг устига урди-да, ҳалиги қизнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кейин онаси-ю отасини буғдойзордан олиб арпазорга солди.
-Ҳа, энди болаликда нима бўлмайди?- дея унга қаршилик қилган бўлдим. Continue reading →
Бугундан бошлаб “ИАК” мемуарини қайта эълон қилиб борамиз. Гап шундаки, шу йилнинг 1-сенябр куни “ИАК” китоб ҳолида нашрдан чиқади. Китоб нашри билан узоқ йиллардан бери интернетда турган варианти орасида таҳририй фарқ бор.
Қолаверса, ҳар бир инсон каби камина ҳам камчиликлардан, хатолардан холи эмас. Бунинг устига мазкур асар Ўзбекистон тарихида Ислом Каримов, унинг сиёсати ва мустақиллик давридаги зиддиятлар ҳақида ёзилган илк китоб бўлгани учун ҳам жиддий хатолардан холи бўлишини истардик. Шу боис кимнинг мулоҳазаси, тузатишлари, таклифлари бўлса бош устига. Изоҳ бўлимида қолдирилса, ҳали ҳам китобни тузатиш имконияти мавжуд. Ёрдам учун олдиндан миннатдорлик билдириб ЖМ.
Илтимос, сиёсат, дин ва севги ҳақида ёзишимни кутманг ҳам, ёз деб қўлимдан тутманг ҳам. Ақли михлар-машойихлар нима деган? Бу учта масалада оғзингни йирма, бекорга гапирма, баҳсга кирма, жунингни қий, тилингни тий! Агар кўрпани сирсанг, баҳсга кирсанг, онангни Пучқўрғондан, отангни Кучқўрғондан кўрсатишади. Хўш, оқ теракми, кўк терак, биздан сизга нима керак?
Ақли михлар-машойихлар аввал кавоб топишган, кейин биргалашиб бунга жавоб топишган.
1.Сиёсатга қарши бош кўтармайсан, ош кўтарасан, фақат бўйинсунасан.
2.Дин ҳақида гап очилса, таппа гунгсан, латта мунгсан, фақат эшитасан.
3.Севги масаласида ими-жимида ҳаракат қиласан, бўлмаса улоқни қулоқ олиб кетади.
Бу минг йиллик гап. Билмаган одамнинг ўзи йўқ, Ўзбекларнинг орасида. Четда билишмас экан. Амриқода кўзларим тинг бўлиб кўрдим, қулоқларим динг бўлиб эшиттим, дин ҳақида баҳслашавериб ҳаммаси диндорга айланиб кетибди. Continue reading →
Ака Сизга ва Сиз каби хорижда юрган барча мумин мусулмонларга дуойи салом билан! Биз Сиз билан шахсан таниш эмасмиз ва мен бу сайтга кирадиганларни хам бирортасини танимайман, аммо ишонаманки Биз яъни, шу сайтга кириб ёзганларингизни укиб турадиганлар -купчиликмиз ва кайсидир йулларда фикрларимиз муштаракдир деб.
Шунинг учун хам хам шу сайтга кириб турадиганлар билан шу сайт ва умуман узимиз, кечамиз эмас балки бугунимиз ва эртамиз хакида уз фикрларимни уртоклашмокчиман. «Кечамиз эмас»-деганим, буларни укугучилар кечамиз яъни уткан кунимиз хакида ёзгучидан купрок нарса биладилар,ва яхшими-ёмонми у кунлар утди, оркага кайтиш ва бирор нимани узгартириш кулдан келадиган иш эмас, аммо бугунимиз ва эртаги кунимизни кандай яшаш –мумкин булган имкониятлар ва гап шу имкониятларни уз вактида кура билишда.
Хеч качон бизда халол мехнат килиб пул топиш ор саналмаган. Continue reading →
Амриқода “култур шок” деган гап бор экан. Бу дегани орзулар диёрига келган ҳар қандай одам бошқа маданиятнинг тўрига илиниб, шокка тушади. Шокдан комага ўтганлар ҳам тиқилиб ётибди. Лекин бизникилар орасида шокни шокиллатиб тезда амриқолик бўлишга улгурганлари ҳам топилади.
Шундайлардан биттаси катта холамнинг эрига жиян тушадиган, болаликдаги дўстим Қорабойдир. Уни топишим билан ҳазиллашиб номини инглизчага таржима қилиб юбордим. У бир сакраб қўли билан оғзимни ёпди:
-Мумкин эмас, бу сўзни айтиш мумкинмас, жа айтгинг келса “н.” ҳарфи дейишинг мумкин!
-Бизда қора танлиларни…,-деб улгурдим, у яна оғзимни ёпди ва:
-Биламан “н.” дейсизлар, биламан, лекин бу ерда мумкин эмас, билдингми, оғзингни йиртиб орқангга тикиб қўйишади,-деди.
Кейин у менга нима мумкину нима мумкин эмаслигини ўрагата бошлади:
Америка ўзимизнинг “Амир ака” деган гапдан келиб чиққанини бугун бутун дунё билади. Билмаганлар билиб қўйсин. Зотан дунёда биринчи ўзбеклар пайдо бўлган, иккинчи ўзбек тили ва қолганларнинг ҳаммаси учинчи. Мен билан тортишмоқчимисиз? Ютқазасиз. Далилларим далаларни босиб ётибди. Нечта керак? Тоқатни тўқиллатиб туринг.
Бундан минг йиллар олдин сафарга чиққан ўзбек гастербайтерлари айланиб-айланиб битта жойга келиб қолишибди. Уларни нимадир чақаверибди. Ҳа, энди бир қарич жойда саккиз киши ётгандан кейин нима бўлади? Кечаси билан ҳамма:
“Бу нима?”, “Бу нима?” деб бақирармиш. Continue reading →
Айланиб-сайланиб, автобусда оёқларим ухлаб-мухлаб Нью Йоркка етиб келдим. Биринчи қилган ишим маҳалламиздан бу шаҳарга келиб, ўрнашиб қолган синфдошимни қидириш бўлди. Унга сим қоқдим. Ҳазиллашиб “Тошкандан телефон қивомман” дедим. Одатдагидек унинг жағи шалоп этиб тиззасига тушди:
-Ҳалиям бешинчи трамвайга осилиб Тошканда юрибсанми? Кетмайсанми у пивонинг бўтқаси босган шаҳардан. Мана бу ёққа кел, машина десанг машивотти, уй десанг қалашивотти, овқат десанг ачивоти, есанг олдингда, емасанг ҳам олдингда…
ТАҚҚОС
Паққосдан кейин таққос дейдилар. Амриқо ажабтовур-сажабтовур мамлакат экан. Кеча машинада кетаётсак “хумкалла одамларга оид хабарлар”ни эшиттик. Дўстим пиқир-пиқир, шиқир-шиқир кула бошлади. “Инглиз тилини билмай ўл, дўстингни назарга илмай ўл”, дедим ўзимга ўзим. Мана энди ундан “Нимага кулдингиз, менга ҳам айтиб беринг”, деб сўрашим керак, унга ялинишим-салинишим керак. Балки у балони ҳам тушинмагандир? Менга ўзини кўрсатиш учунгина кулгандир? Уни сиртмоғида бўғмоқчи бўлдим. Энди саволга ютингандим, унинг ўзи гап бошлади.
Орегон деган жойда биттасини бошқаси уйга қамаб қўйибди. Бундан шубҳаланган қўшниси секин девордан тушиб, мўралаб-сўралаб пойлабди ва қамаб қўйилган одамни кўриб, ишонч ҳосил қилгач, полицияга “Айфон” урибди. Формадагилар “жи-жу” билан келиб, сўроқ-суруқдан кейин қўшнини ушлаб, кабинкага солиб, қамоққа олиб кетишибди ва унга девордан бировнинг ҳовлисига ўтганлик айбини қўйишибди, бепичоқ сўйишибди.
Тавба, нимаси кулгили? Буларнинг калласи қишламайди, шунинг учун ҳам ишламайди. Ўшалар қўшнисидан безор бўлиб, уни жазолаш учун шундай қилган бўлишса-чи? Стоп, стоп. Ман ҳам икки кунда америкалик бўлиб кетдимов? Унақамас, ўшалар ё миршабларга пора қистирган ёки ҳов тепадаги одамига телефон қилган. Бор гап шу. Мана буниси аммо ўзбекча бўлди. А, лаббай? Continue reading →
Шу кунларда вақтим бўлганда Дaн Браунниг “Йўқолган символ” деган китобини ўқияпман. Жуда қизиқ ёзилган ва унинг олдинги асарлари каби бу ҳам баҳс-мунозаралар уйғотмоқда. Фақат сирли масонларгина эмас, ҳатто ҳукумат ҳам бу мунозара ичида. Жумладан, биринчи бўлиб, АҚШ Марказий Разведка бошқармаси баҳсга қўшилди, лекин китобдаги фактларни рад этмади.
Зотан китоб шу идорнинг асрори билан бошланади׃
“1991йилда бир ҳужжат МРБ сейфига қулфланди. Ҳужжат ҳали ҳам ўша ерда. Унинг сирли матнида номаълум ер ости жойи ҳақида гап боради. Ҳужжатда жумладан, шундай ибора бор׃ Бу нарса ўша орада кўмилган…” .
Бу сатрларни автограф ўрнида берган муаллиф ўқувчини бир зумда китобнинг ичига бошлаб кетади.
АҚШда ҳар кимнинг ўзи бориб турадиган ёки ўзи аъзо бўлган дўкони бўлади. Биз мана 10 йилдирки, Костко (Costco) деган дўконга аъзомиз. Ҳамма нарсани шу дўкондан оламиз. Кийим кечакдан озиқ-овқатга қадар. Машинанинг бензинидан балонларигача. Уйнинг томидан гаражнинг эшигигача… хуллас нима истасангиз бор. Ҳам сифатли, ҳам нархи ёмон эмас. Фақат аъзолик бадали тўлаб турасиз. У қадар кўп эмас. Уни ҳам харид миқдорига қараб қайтиб беради. Continue reading →
Юзига қараб шундай деб юборишим мумкин эди, аммо у ҳам терс-қўрс одам, шартта-шуртта эшикни очиб, заҳрини сочиб кўчани кўрсатса нима қиламан? Тилимни тишладим.
Майли чидаб турай. Уч-тўрт кун ишдан қолиб, мошинасига миндириб у ёқ-бу ёқни томоша қилдирди, ресторанларга олиб борди, яна бир-икки кун долларининг белини синдирайлик, сўнг хайр-хўш, энди мен бўш!
Kетганимдан кейин бир нарсани баҳона қилиб, орани узаман. Ўз номим билан ёзсам оми одамлар “тузини еб тузлигига туфурибди” дейишади. Йўлини топиб буни ясайман.
У авзойимнинг темпратураси чиқа бошлаганини сездида бошқа компютерни олиб келиб берди. Вот, блин, бунинг нечта компютери бор ўзи? Пулни қаттан овотти? СНБнинг одами эмасмикан? Йўғе, мени ўн йилдан бери сотган эмаску? Балки запасга олиб қўйган бўлса-чи? Continue reading →
Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари
4.Эркин муассасалар
Фуқаролик жамиятининг асоси жамоaлар – ноҳукумат ташкилотлардир. Бу асос иқтидорнинг бошқарувдаги иштирокини озайтириб, халқнинг фаоллигини оширадиган омил.
Ноҳукумат ташкилотлар халқни сиёсий жиҳатдан ташкиллантиради, унинг барча жабҳалардаги фаоллигини оширади. Сайловларда иштирок этишдан бошлаб, ҳақ-ҳуқуқлар ҳимоясига қадар барча соҳаларда пайдо бўладиган муаммолар ечими учун йўл-йўриқ кўрсатади. Жамоа бўлган ҳолда адолат, ҳақ-ҳуқуқлар устиворлиги, келажак учун курашилади.
Бугунгача мавжуд демократияларда ноҳукумат ташкилотларнинг роли катта бўлди. Лекин вақт шуни кўрсатдики, бу хусусда ҳам жиддий муаммолар мавжуд. Ноҳукумат ташкилот бўлгани ҳолда ҳукумат идорасида рўйхатдан ўтиши нафақат мантиқсизлик, балки бу муассасаларни назорат қилишга йўл очди.Continue reading →
Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзбекни тижорат эмас, сиёсат қутқазади
МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК
Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃
-Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃
-Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради.
Бир куни эса Америкада сиёсий илмлар фанидан таҳсил олаётган ўшлик бир ўзбекка׃
-Қирғиз тили бўйича лойиҳа бор экан, одам қидиришаяпти, яхши ҳақ беришар экан, бормайсизми шунга?-дедим.
-Ака, мен қирғиз тилида оз-моз гаплашаману лекин лойиҳа бажарадиган ҳолим йўқ,-деди. Continue reading →
Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари
3. Қонунлар устиворлиги
Қонунлар жонсиз қоғозлар. Унга жон берадиган суд тизимидир.
Демократия қонунлар диктатураси. Бу диктатуранинг ижро ҳокимияти суд тизимидир.
Шундай экан, бундай жамиятда ҳукмдорнинг айтганлари ва хоҳиши эмас, балки қонунлар билан ҳаракат қилинади.
Бошқарув Қонун чиқарувчи, Ижро ва Суд ҳокимияти – учлигидан иборат бўлган тузумларда бу кучларнинг бир-бирини назорат қилиш учун механизмлар яратилган. Ўзаро назорат бўлгани учун ҳам яккаҳокимликнинг олди олинади. Демократиянинг муҳим бўғини бўлган бу соҳада жуда кў ёзилган ва биз уларни такрорламоқчи эмасмиз. Мақсадимиз демократиянинг олтин қоидаларини санаган ҳолда унинг камчиликларига ҳам диққат тортишдир. Continue reading →
Bu surat 1990 yilning bahorida Namangandagi saylovoldi uchrashuvlaridan birida olingan. Minbarda Dadaxon Yoqubov (chapdan birinchi) va Jahongir Mamatov (chapdan uchinchi).
Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари
2.Эркин сайловлар
Халқ бошқаруви у тузган партия ва ҳаракатлар орқали амалга ошади. Халқ бу брикмаларни, ундаги муносиб шахсларни жамиятни бошқариш учун вакил қилади. Ҳар кимга бу вакиллик учун ўз номзодини қўя олиш эркинлиги берилгани билан уни амалда жорий этиш муҳимдир. Шунинг учун ҳам сайловда қатнашадиган номзодларнинг ҳуқуқлари белгилаб чиқилади ва қонунчилик йўли билан муҳофаза қилинади. Лекин бу сиёсий маъракада халқнинг ўзи ҳам фаол иштирок этмаса, турли номзодлар турли сабаблар билан маъракаберун қилинишлари мумкин. Continue reading →
Жаҳонгир Маматов׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари
“Биз демократияга тайёрмизми, йўқми?” деган савол оғизга олиниши билан оддий баҳс ҳам катта жанжалга айланиб кетади. Бир томон “Демократия оби-ҳаётдек инсон умрига умр қўшади, яшашга маъни бағишлайди”, деса, иккинчи томон “Биз асрлардан бери давом этиб келган қуллик зеҳниятидан қутулмас эканмиз, демократия шароитида яшай олмаймиз” дейди. Бошқа бир томон “Демократия куфрдир” деб ҳукм чиқариб қўя қолади.
Хуллас, бугун ўзбек жамиятида демократия ҳақида ана шундай уч хил қараш мавжуд.
Хўш, демократия ўзи нима ва нега бундай жанжалли баҳсларга сабаб бўлмоқда? Бу саволга жавоб берганлар демократия лотинчада “халқ бошқаруви” маъносини англатишидан нарига ўтмайдилар. Чунки нарига ўтилса, кўп нарса аён бўладики, бу ҳеч бир томонга ёқмаслиги мумкин.Continue reading →
Бугун бир хабарга кўзим тушди. Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралаб, қўл ўпишни тақиқлаш ҳақида фатво берибди.
Қизиғи шундаки, бу фатвони шарҳлаган Уламолар кенгаши раҳбари жума намозларидан сўнг айримлар уламоларнинг қўлини ўпишга уриниши оқибатида ноқулай вазиятлар вужудга келаётгани учун шундай қилишганини айтган.
Биз доим ўзимизни ўзимиз танқид қиламиз. Лекин мақтанадиган одатларимизни пайқамаймиз. Масалан, тожикистонликлардан тортиб туркияликларга қадар биздан ўргансалар бўладиган одатларимиз ҳам бор.
Туркияга илк борганимда, бизни миллиятчи ҳаракат лидери Алпарслон Туркаш қабул қилганди. Турк дунёсининг ҳар турли бурчакларидан келганлар саф тортиб, унинг қўлини ўпа бошладилар. Мен унга яқинлашганимда, ҳурматини бажо келтириб, кўришмоқ учун икки қўлимни узатдим. У:
You must be logged in to post a comment.