Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (4)

mushtumКарманизм

Етмиш етти йил қулоғимизга “коммунизм” сўзини вар-вар, тар-тар суқишди. Бу сўз қулоғимиздан ғириллаб ўтиб, калламизга ин қурди. Комютер вирусига ўхшаб калламиздан салламизга, салламиздан ялламизгача ўраб олди. Чирмовиқнинг ичида қолдик. Йўқ, ўргимчак уясида. Лекин “бечорага бекор-а” дегандек йўлини топиб спайдерменга айландик. Томдан-томга шув этиб ўтиб кетамиз. Бугун Тошканда, эртага Нью Йоркда. Ҳамманинг оғзи Атлантика океанидек осмонга очилиб қолган. Бир думалаб янги мафкура – пулни кура-кура йўлини топдик.  Кечирасиз, топдингиз. Топағонсиз-ку! “Коммунизм” ўрнига “карманизм” қурдингиз, Ислом ота!

Нью Йорк вокзaлида оёқнинг устига таёқни қўйиб шу ҳақда ўларканим, деворга осиб қўйилган дилбезордан Хитойни кўрсатиб қолди. Бирдан Ислом отанинг бу мамлукот билан тузган шартномаи зартномаси ёдимга тушди. 4.5 миллиард долларлик газ етказиб беришимиз керак экан. Буни эшитган корчалон-морчалонлар дарров Урусиятга қўшимча ўн мингта “Буржуйка” заказ қилишибди.  Ҳов ақли танқислар нега Ўзбекистон аҳолисини бунча кам деб ўйлайсизлар? Хитойга шунча газни берса, ўн минггина хонадон бегаз қоладими? Ахир бутунлай Ўзбекистон бегаз қоладику? Худди қишнинг қоқ чилласида бўлгани каби. Шунинг учун шагом марш, “Буржуйка”ни миллионлаб заказ қилларинг! Гўлахий нима деб хиргойи қилганди?

-Уйларимни қиздиргааан,
Тўйларимни қиздиргааан,
Қўйларимни қиздиргааан,
Николайнинг “Буржуйка”си”,
Буржуйкаааа, Буржуйкаааа.

Вой блин, газ кетса Хитойга фойда, “Буржуйка” олсак Урусиятга.  Фойда четда, зиён бетта!

Энди нафақат Хитойга, Ойга ҳам газ жўнатишимиз мумкин. Гап Ислом отада, у айтса бас, жўнатамиз!

Лекин олдин Хитойнинг планини бажарайлик. Улар припискани билмайди. Уларга ҳақиқий газ керак. Ўзбекистонда эса ўз халқига етарли газ йўғу Хитойга қаттан беради?

Баъзи-баъзида мени Ислом отага яхшилик қилишда айблашади. Нима қипти, эркатойлик қисам, қибманда? Бугун ҳам олис Нью Йорк вокзалида ўтириб, унга бир идея сотмоқчиман.  Буни қисқа бир мактубим орқали ифода этмоқчиман:

“Қадрли Ислом ота, ҳурмасдан, ҳормасдан юрибсизми?

Сиз Хитойнинг даптарига қўл қўйиб, энди газни қаттан топаман деб азият чекманг. Ўлимнинг чораси йўқ, қолган ҳамма нарсага топилади.

Газ планини бажариш учун Хитойдан 30 миллионта салафан халтача олиб келасиз. Балонга ўхшаб шишадиганидан бўлсин. Ҳар битта одамга биттадан… Кейин фермерларга пахтанинг ўрнига мош ва нўхат экдирасиз. Халққа нон ўрнига ҳам, гўшт ўрнига ҳам мош ва нўхат едирасиз. Қарабсизки, оқшом тарқатилган халтачалар эрталабгача газга тўлади. Уйма-уй юриб йиғиб олишга ҳожат йўқ. Биз валламат халқмиз, ўзимиз олиб бориб топширамиз. Фойдаси котта-қорнимизнинг шиши пасайгани ҳам улкан фойда. Сизни дуои саломлаб Хитойга деганингиз газ планини муддатидан олдин бажарамиз. Сўзми сўз.

Сизнинг карманизм мафкурангиз ҳам яшайверади. Бу жуда кучли, бир неча учли мафкура.  Фойда келса, сизга ва ҳасрати золиячаларингиз Пулнора ҳамда Пулоланинг карманига. Мафкура тангасининг бир томонида сизлар ва иккинчи томонида бизлар. Бизга карманизм бу “кар+ман+изм”. Бекордан бекорга қулоғи кар, нарёғи жар демайсизку!  Хуллас, мана яна сизга яхшилик, аммо бу сафар унутманг, нўмардлик бўлади. Ҳали ҳам сизга ҳурмати баланд собиқ шогирдингиздан деб билгайсиз…”.

Бу хатга Гўлахийнинг мана бу хиргойисини ҳам илова қилсаммикан, нима дедингиз? Яхшиси “ютуб”га қўяман, Ислом ота ютуниб-ютуниб  роҳат қилсинлар!

-Кўнгли очиқ кири йўқ,
Карман мочиқ мири йўқ,
Қўлда сочиқ, жири йўқ,
Гапи қочиқ, сири йўқ,
Пулноранинг халқи
Пулоланинг халқи.
Ара вой, вой!

Нофизий.

2012.

Номани оққа кўчирган: Жаҳонгир Маматов.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: