Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (9)

aldarkusaОқ теракми, кўк терак?

Илтимос, сиёсат, дин ва севги ҳақида ёзишимни кутманг ҳам, ёз деб қўлимдан тутманг ҳам. Ақли михлар-машойихлар нима деган? Бу учта масалада оғзингни йирма, бекорга гапирма, баҳсга кирма, жунингни қий, тилингни тий! Агар кўрпани сирсанг, баҳсга кирсанг, онангни Пучқўрғондан, отангни Кучқўрғондан кўрсатишади. Хўш, оқ теракми, кўк терак, биздан сизга нима керак?

Ақли михлар-машойихлар аввал кавоб топишган, кейин биргалашиб бунга жавоб топишган.
1.Сиёсатга қарши бош кўтармайсан, ош кўтарасан, фақат бўйинсунасан.
2.Дин ҳақида гап очилса, таппа гунгсан, латта мунгсан, фақат эшитасан.
3.Севги масаласида ими-жимида ҳаракат қиласан, бўлмаса улоқни қулоқ олиб кетади.

Бу минг йиллик гап. Билмаган одамнинг ўзи йўқ, Ўзбекларнинг орасида. Четда билишмас экан. Амриқода кўзларим тинг бўлиб кўрдим, қулоқларим динг бўлиб эшиттим, дин ҳақида баҳслашавериб ҳаммаси диндорга айланиб кетибди. Continue reading