Мушоҳада

maddoh1Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари

3. Қонунлар устиворлиги

Қонунлар жонсиз қоғозлар. Унга жон берадиган суд тизимидир.

Демократия қонунлар диктатураси. Бу диктатуранинг ижро ҳокимияти суд тизимидир.

Шундай экан, бундай жамиятда ҳукмдорнинг айтганлари ва хоҳиши эмас, балки қонунлар билан ҳаракат қилинади.

Бошқарув Қонун чиқарувчи, Ижро ва Суд ҳокимияти – учлигидан иборат бўлган тузумларда бу кучларнинг бир-бирини назорат қилиш учун механизмлар яратилган. Ўзаро назорат бўлгани учун ҳам яккаҳокимликнинг олди олинади. Демократиянинг муҳим бўғини бўлган бу соҳада жуда кў ёзилган ва биз уларни такрорламоқчи эмасмиз. Мақсадимиз демократиянинг олтин қоидаларини санаган ҳолда унинг камчиликларига ҳам диққат тортишдир. Continue reading