Жаҳонгир Маматов׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари
“Биз демократияга тайёрмизми, йўқми?” деган савол оғизга олиниши билан оддий баҳс ҳам катта жанжалга айланиб кетади. Бир томон “Демократия оби-ҳаётдек инсон умрига умр қўшади, яшашга маъни бағишлайди”, деса, иккинчи томон “Биз асрлардан бери давом этиб келган қуллик зеҳниятидан қутулмас эканмиз, демократия шароитида яшай олмаймиз” дейди. Бошқа бир томон “Демократия куфрдир” деб ҳукм чиқариб қўя қолади.
Хуллас, бугун ўзбек жамиятида демократия ҳақида ана шундай уч хил қараш мавжуд.
Хўш, демократия ўзи нима ва нега бундай жанжалли баҳсларга сабаб бўлмоқда? Бу саволга жавоб берганлар демократия лотинчада “халқ бошқаруви” маъносини англатишидан нарига ўтмайдилар. Чунки нарига ўтилса, кўп нарса аён бўладики, бу ҳеч бир томонга ёқмаслиги мумкин. Continue reading
Filed under: Maqolalar | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.