ТАҚҚОС
Паққосдан кейин таққос дейдилар. Амриқо ажабтовур-сажабтовур мамлакат экан. Кеча машинада кетаётсак “хумкалла одамларга оид хабарлар”ни эшиттик. Дўстим пиқир-пиқир, шиқир-шиқир кула бошлади. “Инглиз тилини билмай ўл, дўстингни назарга илмай ўл”, дедим ўзимга ўзим. Мана энди ундан “Нимага кулдингиз, менга ҳам айтиб беринг”, деб сўрашим керак, унга ялинишим-салинишим керак. Балки у балони ҳам тушинмагандир? Менга ўзини кўрсатиш учунгина кулгандир? Уни сиртмоғида бўғмоқчи бўлдим. Энди саволга ютингандим, унинг ўзи гап бошлади.
Орегон деган жойда биттасини бошқаси уйга қамаб қўйибди. Бундан шубҳаланган қўшниси секин девордан тушиб, мўралаб-сўралаб пойлабди ва қамаб қўйилган одамни кўриб, ишонч ҳосил қилгач, полицияга “Айфон” урибди. Формадагилар “жи-жу” билан келиб, сўроқ-суруқдан кейин қўшнини ушлаб, кабинкага солиб, қамоққа олиб кетишибди ва унга девордан бировнинг ҳовлисига ўтганлик айбини қўйишибди, бепичоқ сўйишибди.
Тавба, нимаси кулгили? Буларнинг калласи қишламайди, шунинг учун ҳам ишламайди. Ўшалар қўшнисидан безор бўлиб, уни жазолаш учун шундай қилган бўлишса-чи? Стоп, стоп. Ман ҳам икки кунда америкалик бўлиб кетдимов? Унақамас, ўшалар ё миршабларга пора қистирган ёки ҳов тепадаги одамига телефон қилган. Бор гап шу. Мана буниси аммо ўзбекча бўлди. А, лаббай? Continue reading
Filed under: Нофизийдан нома, Nofiziy | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.