“Ozodlik” radiosida

“Ўзбекистон аҳолиси 32 млн эмас. Аслида 25 миллионга ҳам етмайди, чунки…”

Сарлавҳага чиқарилган гапнинг давоми, албатта, суҳбат ичида. АҚШда яшаётган публицист Жаҳонгир Муҳаммаднинг OzodNazarини тинглашни бошлашингиздан олдин бир нарсани эслатиб қўйишимиз лозим. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов мамлакат аҳолиси ўсишига оид Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси куни кеча эълон қилган сўнгги маълумотларни шарҳлар экан, уларнинг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳа билдирган эмас эди. Жаҳонгир Муҳаммад эса, ҳукумат мамлакат аҳолисини “қўшиб ёзаяпти”, деган фикрда…

Ўзбекистоннинг “саводли армияси”, Отатурк ва Эрдўғон, Трамп ва Клинтон – булар бугунги суҳбатда тилга олинган бошқа мавзулар.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/27881605.html

Advertisements

Tug’yon radiosida

АҚШда Президентлик сайлови жараёнлари қандай кетмоқда?

TUG’YON радиоси
25.07.2016

Бугунги дастуримиз бу йил ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига бағишланади.

Сайловолди жараёнлари ҳақида биз АҚШдан давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашганмиз. Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз бундан анча кунлар олдин ёзиб олинган…

“Ozodlik”. BahsOnline:

temuriylar bayroghi

Ўзбекистон тарихий байроғини қайтариш керакми?

Бундан 25 йил олдин Ўзбекистон мустақил бўлганидан сўнг¸ янги давлат рамзларини (байроқ, гимн ва герб) қабул қилиш масаласи кўрилган эди.

Ўша пайтда мустақил бўлган Болтиқбўйи¸ Украина¸ Грузия ва Арманистон каби давлатлар ўз тарихий байроқларини кўтаришди. Россия ҳам 1720 йилги тарихий байроғини қайта тиклади.

1991 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашида мутлақ кўпчиликни ташкил қилган коммунист депутатлар ўшангача амалда бўлган Ўзбекистон ССР давлат рамзларидан “СССРга тегишли” айрим ёзувларнигина ўчириб, янги мустақил давлат рамзлари сифатида тезроқ қабул қилиб қўйиш таклифи билан чиқишди. Continue reading

“Ozodlik”da BahsOnline: “Фуқаро”ми, “Ватандош”?

1990 yil. O'zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

1990 yil. O’zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

http://www.ozodlik.org/a/27841876.html