Мустақиллик йиллари

1990 yil. O'zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

1990 yil. O’zbekiston Oliy Kengashi majlisida.

Паркентда нима бўлганди?

Бундан саккиз йил муқаддам шу кунларда Тошкент вилоятининг Бўка туманида бошланган воқеалар март ойининг илк кунларига бориб Паркент туманида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлганди. Миллий озодлик ҳаракатларини бўғиш учун этник можароларни келтириб чиқарган советларнинг иғво маркази бўлмиш КГБ Ўзбекистонда бир миллатнинг икки қавми бўлган ўзбеклар ва месхет туркларини бир-бирига душман қилмоқчи бўлди. Лекин мақсадига эриша олмади. Тарихнинг аччиқ сабоқлари ҳақида ўша пайтда Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан тузилган Паркент комиссиясига аъзо бўлган камина ҳалига қадар бу воқеаларни унута олмайман.

Замонавий рус тарихчилари худди дунёга ўзбеклар месхет туркларини қирғинбарот қилмокдалар, дея шум ниятли хабарлар тарқатганларидек, ҳозир ҳам туркий халқларнинг орасига ихтилоф отиш учун бу воқеаларни ўз тегирмонларига кўра шарҳламокдалар. Жумладан, Макс Лурие ва Петр Студеникнинг “Изтироб алангаси” номли китобида ўзбеклар ва месхет турклари айри-айри миллат ва бир -бирига душман дея таърифланади. Ваҳоланки, том акси. Continue reading

Яқин тарихдан сабоқлар

yakobinchilarОйдинлар диктатураси

Бундан уч йил муқаддам Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида халқ жабҳасига қарши исён бошлатган полковник Суръат Хусейнов Бокуга танк билан кириб келганди. Элчибей ҳукуматини йиқитишга муваффақ бўлган 34 ёшидаги бу йигит бир муддат Бош вазирлик вазифасини ҳам бажарди Кейин унинг исёни оқибати президент бўлган Ҳайдар Алиев Суръат Ҳусейновни ўзига қарши давлат тўнтариши тайёрлашда айблади ва ишдан олди. Ҳусейнов икки йилдир Руссияда яшаётганди. Яқинда қўлларига кишан солиниб Бокуга келтиришди. Бир пайтлар танк билан Бокуга келган бу йигитнинг бугунги кишанли тарзи 20 аср сўнггида иқтидорга келиш учун ҳамон эски йўлларга бош урилаётгани оқибатини кўрсатувчи мисолдир.

Ҳа, ўтмишдан сабоқ олмаслик ҳамма вақт фожеага етаклайди.

Қилич билан келган қилич билан кетади, деган гап “Ҳукмдор” китобидан чиқиб, қарийб мақолга айланди. Балки ўтмишнинг шарт-шароитлари қилич билан келишни тақозо этгандир. Аммо ХХ аср тугаб, ХХI асрга одим отилаётган шу кунларда бутун дунёда демократик йўлларгина охир оқибатда кутилган натижага олиб келмокда. Continue reading

Кузатув

Oregon,1998 yil

Oregon,1998 yil

ТАРКИ ВАТАН

Тарки Ватан! Бу икки калима дунёдаги энг оғир сўзлардир. Али Қушчидан сўрасангиз кўксини ғижимлаб оғир юк ила бошини эгарди. Мирзо Бобурдан сўрасангиз нола ила фиғон этарди, Мир Алишерга юзлансангиз дардларни достон қиларди, балки?!

Тарки Ватан! Бу икки калима нафақат буюклар учун, балки Ватандан айро тушган энг оддий инсонлар учун ҳам фарёддир, дарддир, фиғондир. Бир фиғонки, бошқаларни англаши мушкул.

Тарки Ватан – санъатмас,

Йиллар умрингни ютар,

Тарки Ватан – жаннатмас,

Дўзах қаршингда кутар! Continue reading

Муносабат

ishxonada2Ғишт қолипдан кўчганда

Советлар замонида энг кўп ёйилган иллатлардан бири “хўп, хўп” хасталиги эди. Бу иллатдан донғимиз ҳамчиққани маълум. Яъни тўғри ё нотўғри, ҳақ ё ноҳақ топшириқ олсак, бас-ки юқоридан келган бўлса, оғзимиздан “хўп”дан бошқа сўз чиқмасди. Бундай ижрочилик демократияга зиддир. Демократия фикрлаш минбари. Ҳар қандай масалада иштирок этиш демакдир. Кўр-кўрона ижрочилик эса иқтидорни сақлаб қолиш учун қўлланадиган ҳар турли режимларга хос.

Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ижрочилик иллати йўқ бўлиш ўрнига илдизларини яна ҳам кенгроқ ёйди. Юқори лавозимларда ишлаган, мамлакат ва миллатнинг такдири, келажаги билан бевосита боғлиқ бўлган раҳбарлар, эскичасига айтганда номенклатура, ижрочиликни, мансабимни сақлаб қолишнинг бирдан бир йўли деб тушунмокда. Ана шунинг учун ҳам ижрочилик мансаб ва манфаат учун ўз виждон ҳамда хосиятини оёқ ости қилиш билан тенглашди. Continue reading

Мулоҳаза

aravaЖАҲАННАМ ЙЎЛИ

Инсоннинг инсонга сажда қилиши, сиғиниши ҳам динимиз ҳамда бугунги ижтимоий қарашларимизга зиддир. Таассуфки, бунга қарамасдан «шахсга сиғиниш» иборасини бот-бот такрорлашга мажбур қолаяпмиз.

Қадри-қимматни, яъни ўзлигини билган инсон ўзи сингари бошқа бир одамга сиғиниб маънавий борлиғидан айрилмайди.Биз яшаган совет тузуми ва бугунги жамиятда шахсга сиғиниш йўқ, мансаб ва манфаатга сиғиниш бор. Аввал Ленин, кейин Сталин шахсига сиғинилди гўё. Кейинча, Хрушчев ўртага чиқиб шахсга сиғинишни қоралагани билан унинг ўзи ҳам бу гирдобнинг соҳибига айланди. Занжир Горбачевга қадар давом этди. Ўзбекистонда ҳам энг юқори мансабда ким ўтирган бўлса, албатта, унинг шахсига сиғинилди. Унинг ақлли ёки аҳмоқлиги, бу лавозимга тасодифан ёки турли фитналар билан келганлиги, бошқаларнинг қобилиятли ёки фаросатсизлиги фарқ этмасди. Continue reading

Китобхонлик

kitob21 йил олдинги китобга ёзилган сўнг сўз

ЎЗИМ ҲАҚИМДА

…Жуда ёш эдим, раҳматли Анбар бувимнинг уйларида қолардим. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Уйларида доим пишган нўхат борлигидан ҳам мени жуда севганларини тушунаман, чунки тилим чиққан кундан бошлаб “нанна” дер эканман, бу эса нўхат дегани.

Етти ёшда эдим, бувимни хастахонага олиб кетишди. Кўричак хасталигидан кўз юмдилар. Айрилиқ нима эканлигини ўшанда сезганман. Саҳарга қадар остонага термулиб ухлай олмагандим. Эшик билан остона орасида бир қарич очиқ жой бор эди.  Ерда ётардик. Шу боис кўзларим ташқарига қадалганди. Ташқаридан икки меҳрибон кўз қараб тургандек туюларди. Негадир бу манзарани унута олмайман. Балки илк маротаба ўшанда ташқарида фақат қўрқинч эмас, муҳаббат ҳам борлигини ҳис қилганимдандир.

Ақл-ҳушим кира бошлаган пайтда Мунаввар онаизоримни йўқотдим. Қабрлари нурга тўлсин. Орадан беш йил ўтиб аскарликка кетдим. Отамни ўлдиришди. Менга хабар етганда, қабр совуганди. Аллоҳ раҳмат айласин!

Шундан кейин бир инсоннинг саксон йилига оғирлик қиладиган азоб-уқубат, қийинчиликни бир неча йил ичида кўрдим. Continue reading

Китобхонлик (23)

jm_balzakҚарашлар

ЖИНОЯТ
Жиноят – инсоннинг ўз сарҳадини бузиши…
Жиноят – инсоннинг бошқа бир инсон сарҳадига тажовузи…
Жиноят – одамлик ояти унут бўлиб, жинлар оятига майл кучайганда содир бўладиган воқеа.
Жиноят – жазонинг бошланиши…
Жиноят – жин оят…
Одам нега жиноят қилади?
Бу ақллилик белгисими ё ақлсизлик?
Жиноят ақлга эмас, онгга боғлиқ тушунча. Онгнинг маълум бир сўқмоқларида сусткашлик, чекиниш, депсиниш рўй берса, инсон жиноятга қўл уради.
Одам нега жиноят қилади? Continue reading

Дилдаги гаплар

jm1990_portretВАТАН ТОМИРИ

Инсон қаерда бўлмасин Ватан руҳини қалбида, Ватан орзусини тафаккурида ва Ватаннинг ўзини қон томирида ташийди. Бир неча минг километр олисларда, уммонлар нарёғида Американинг гуллару яшилликлар манзарасига боқар эканман, барибир хаёлим бошқа бир манзаранинг расмини чизади.

Чучмомо дардини айтади онамга.
Оймомо довдираб қайтади, хонамга
Менинг хаёлим сенда.
Оёғим остида йиғлайди,
Мунис қор,
Қоялар устида увлайди,
Бўзқурт зор,
Менинг хаёлим сенда.
Деворинг қўллари бўйнимда
Воҳ, илон. Continue reading

Мулоҳаза

savollarСАЛТАНАТ ЁЛҒОНИ

Салтанат тушунчаси тарихан ва бугун ҳам сарой маъносига эга. Салтанат дейилганда ҳамма вақт шоҳлар, подишоҳларнинг қасрлари, шайтанатга айлантирилган салтанат атрофидаги муҳит назарда тутилган. “Мулоқот” даргисининг шу йилги 1-сонида эълон қилинган “Саодат салтанати ва салтанат саодати” сарлавҳали бош мақола ҳам шу руҳнинг бир парчасидир. Не дариғ-ки Ўзбекистонда халқ азоб уқубат гирдобида экан салтанат атрофидагилар, яъни саройдагилар саодат қўйнидалар, улар саодат салтанатини яшамокдалар.

Азалдан сарой шоирлари ва тарихчилари ўз ёлғонлари, маддоҳона тўқималари, ялтироқ калималари билан салтанат саодатига шерик бўлиб келганлар, унинг дастурхонидан илик терганлар. Бу иликнинг ёғи уларнинг кўзларини бекитган ва халқнинг аҳволини кўра олмаганлар. Бу айниқса совет даврида кучайди ва бугун энг баланд нуқтасига чикди.

Агар, сиёсий, тарихий ва ижтимоий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, номи тилга олинган мақола уч жиддий хато устига қурилгандир. Continue reading

Фотокундалик

Бугун 12 Январ, 2015 да неварам туғилди. Комронбек деб исм бердик. Дадаси Азизбек ва ойиси Шаҳнозага ўхшаган яхши фарзанд бўлсин. Бувиси Роҳилахон билан жуда ҳам хурсанмиз

12 Январ, 2015 да неварамиз туғилди. Камронбек деб исм бердик. Суратда: Бувиси Роҳилахон жуда ҳам хурсанд.

Фотокундалик

Бугун 12 Январ, 2015 да неварам туғилди. Комронбек деб исм бердик. Дадаси Азизбек ва ойиси Шаҳнозага ўхшаган яхши фарзанд бўлсин. Бувиси Роҳилахон билан жуда ҳам хурсанмиз

12 Январ, 2015 да неварам туғилди. Камронбек деб исм бердик. Дадаси Азизбек ва ойиси Шаҳнозага ўхшаган яхши фарзанд бўлсин.

Китобхонлик (22)

Suratda: Subhonqul Oripov

Suratda: Rahmatli Subhonqul Oripov

Қарашлар

БАХТ ҚУШИ
Миллат вакили этиб сайланган куним Самарқанд Тиббиёт Олийгоҳи ректори профессор Субҳонқул Орипов сим қоқдилар:
-Жаҳонгир, бошингизга бахт қуши қўнди. Энди у сизни катта мансабларга етаклаб боради…
Бахт қуши …
У бошга қўнса ва мансабга етакласа, демак у бахтсизлик қуши.
Чунки ҳар қандай кўтарилишнинг йиқилиши, қайтиб тушиши ҳам муқаррар.
Бироқ менинг бошимга тушган ўша қушнинг номини билмайман.
Биламанки, у ҳар кун, ҳар соат юрагимни чўқилаб бир бўлагини узиб ейди.
Бу оғриқ, бу изтиробдан нолимайман.
Юрагим ўсиб, янгиланиб бораётганини сезаман.
Юрагимда бошқа бир қуш пайдо бўлганга ўхшайди.
У “Ватан, Ватан” деб қичқиради.
Балки шулдир бахт қуши. Агар шундай экан, бахт қуши бошга эмас юракка қўнади.
У мансабга эмас, азоблар сари етаклайди. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

VuzgorodokҚОНЛИ ЯНВАР

1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.

16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.

16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.

16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading

Маданиятлар тўқнашуви(?)

savollarТулдан туя тўратиш

Парижда журналистлар қатлиомидан кейин баҳслар кучайиб кетди. Ҳатто нима эмиш-бу цивилизациялар тўқнашуви эмиш.

Тарихни ўқиб уқиганлар, динларнинг моҳиятини тушунганлар, маданиятларни идрок қилганлар бундай демайдилар. Лекин бу гапни айтаётганлар бор.

Чунки минг йиллардир маданиятлар ва динлар ҳамоҳанг яшамоқда ва бир-бирига мослашиб бормоқда. Дунё глобаллашиб бориши бу ҳаракатни янада кучайтирмоқда. Ҳозир кўраётганларимиз ана шунга қаршилик, холос. Лекин бу қаршилик уммонга тош отишдек гап. Кўриниш беради, диққат тортади. Бу қадар.

Маданиятлар ва динлар бир-бирини йўқота олмай бирга яшашга мажбур бўлганини тарих исботлади. Бунга мисоллар тиқилиб ётибди, яҳудийларнинг исломий давлатларда эмин-эркин яшаганларидан тортиб, мусулмонларнинг насроний юртларда ўз элларидагидан ҳам эркинроқ ибодат қилишларига қадар… Continue reading

Муносабат

senzuraҚонли сензура

Журналистман. Фикримни очиқ айтаман. Бу сўз эркинлиги. Худо берган неъматлардан бири. Бунинг учун мени ўлдиришса, нима ютишади? Битта журналистни, фикрини ҳур айтадиган одамни ўлдиришади. Лекин дунёда журналист жуда кўп ва уларнинг ҳаммасини ўлдириш мумкин эмас.

Уларни ўлдиришга уринганлар ҳар томонлама ютқазишади. Худди Сурияда, мана энди Парижда журналистларни ўлдирганлар каби…

Нега ҳар томонлама?

Биринчидан, Парижда ўққа тутилган бу журналистларни шу пайтгача кўпчилик танқид қилиб келаётганди. Ҳатто Франсия президенти, АҚШ раҳбарлари ҳам танқид қилишганди. Мана энди улар умумдунё қаҳрамонига айландилар, бизникилар тили билан айтганда шаҳид бўлдилар. Continue reading

Китобхонлик (21)

jm_2014-05Қарашлар

У
Саҳна томоша маркази …
Саҳна -ўз қиёфасини яширишга мажбур ўзга қиёфалар машваратгоҳи …
Саҳна – дунёнинг кичрайтирилган кўриниши …
Саҳна – улуғ истеъдод соҳиблари ва буюк маккорларнинг даргоҳлари …
Саҳна – ҳамма ўз-ўзини фош қилувчи сарҳадсиз минбар.
Бу саҳнага не-не подшоҳлар чиқмадилар, Рамзесдан Ислом Каримовга қадар!?
Ўз қиёфаларини яшириб, ўзга қиёфада яшадилар.
Олқишлар ва қарсаклар йиртиб юборди сохта қиёфаларини.
Бу саҳнага қанча-қанча фозилу олимлар чиқмадилар!?
Олқишларсиз ва қарсакларсиз қайтиб тушдилар олқишлар ва қарсаклар уммонига.
Бу саҳнага қанча-қанча бечоралар, косиблар чиқмадилар!? Continue reading

Мулоҳаза

soyaОЙДИНЛАР ВА ИККИЮЗЛАМАЧИЛИК

Ўқиган ва ўқиганни уққан, фозилу фузало, ақли дониш, илму урфон, маърифатли ва маданиятли инсонларни турк дунёсида ойдинлар дейишади. Қоронғулик ва зулмат бағрини тилган нурдир ойдинлар. Миллатнинг кўз ва кучи, Ватаннинг истиқбол ва ифтихоридир ойдинлар. Бошқа бир ифода ила ойдин калимаси ойдан маъносини ҳам беради. Ер юзини зулмат қоплаганда ой чиқади. У юлдузларни, умидларни бошлаб келади.

Биз зиёли, деймиз ойдинларни. Зиё сочувчи, нур сочувчи демак. Илк турк ҳоқонлиги бўлмиш Осиё хунлар давлати бошида ўтирган Теоман: «Зиёлиси бўлмаган ўлканинг кундузи ҳам қоронғудир», деган. Бу милоддан аввал юзинчи йилларда айтилган гап. Милодга қараб бироз одим отсак, биз Ўғизхон деганимиз Метехон ва шимолий Хун ҳоқони Атилладан тортиб, Мирзо Бобурга қадар, Бойсунқур Мирзодан тортиб Анвар пошшогача барча буюкларимиз ойдин инсонларни, зиёлиларни алоҳида қадрладилар, уларга умид боғладилар. Continue reading

Тарих силсиласи бузилди

kirdikorgaБуюк бурилиш 

Яна бир сайлов келмоқда. Оқсарой буни муҳим тадбир қилиб кўрсатишга уринмоқда. Лекин ҳамма қўл силтаган. Нега? Чунки халқ ҳам, дунё ҳам бу Ислом Каримовнинг навбатдаги ўйини эканлигини тушунди.

Ҳа, минг йиллардир золимларга сиғиниб келдик.

Минг йиллардир тахтдагиларни одил дея олқишладик.

Минг йиллардир адабиётимиз халқ қонини ичганларни буюк деб англатди.

Минг йиллардир санаътимиз ҳукмдорларни мадҳ этди.

Тарих уларни ақл–заковатли, шон-шуҳратли, жаҳон подишоҳи, етти иқлим ҳукмдори, адолатпешаю саховатпеша, деб тушунтирди.  Continue reading

Китобхонлик (20)

JM_2015Қарашлар

ИМЗО
Инсоннинг шахсий қонуни, қилмиши ва ҳукми имзодир.
Имзо – инсонни бошлаб ва қувиб юргувчи гувоҳ.
Имзо – тақдир манглайига тортилган хат…

САВОЛ
Кафан учун эҳтиёж ошиб кетавергач, бу қадар кўп пахта эка бошладиларми?
Бу қадар кўп пахта эка бошлаганларидан сўнг кафан учун эҳтиёж ошиб кетдими?!

БОЗОР
Бозор – пулнинг одамдан ҳам, неъматлардан ҳам қадри ошиб кетадиган жой …
Бозор – дунёни барпо қилган ва яксон ҳам қилгувчи куч …
Бозор – диёнат ва алдов, омонат ва хиёнат, қадр ва манфаат харид қилинадиган ва сотиладиган қўшма корхона…
Пули бор ҳам боради бозорга, пули йўқ ҳам.
Уларни бозор дарров фарқлайди.
Пули борлар неъматларни тутиб, ажратиб кўрадилар. Пули йўқлар узоқроқда туриб нархини сўрайдилар. Гуё нархни харид қилишга келгандай… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

qamoqҚАҲРАМОНИ ҚАМОҚДА ЭЛНИНГ

Ҳар йили 1-сентябрда мустақиллик куни тантаналар билан нишонланади. Одатдагидек, Мустақиллик майдонида ва Алишер Навоий хиёбонида маърузалар ўқилади, қўшиқлар айтилади, томошалар кўрсатилади, атроф ёруғ нурга кўмилади. Бу тантаналарга расман таклиф этилганлар орасида ўн йиллардир совет тузумини, коммунистик ғояни тарғиб этганлар, куйлаганлар, мустақиллик тарафдори бўлиб майдонга чиққан алпомишларни таъқиб этганлар, ўзбек тилини жаҳолат тили, рус тилини эса саодат тили деганлар табассум сочиб ўтирадилар. Ҳатто орденлар, медаллар, мукофотлар оладилар ва кечаги кунларидан асло ва асло уялмайдилар.

Шу нуктаи назардан қараганда, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган инсонлар бу расмий минбарларда ўрин олмаганлари табиий ҳолдир. Расмий минбарлар нари турсин улар бу майдонларга яқин ҳам келолмайдилар. Чунки баъзилари сургунда, айримлари зиндонда, қолганлари эса уйларидан ташқарига чиқа олмайдиган вазиятдадир. Менга қолса бу тантаналарнинг тўрида, мустақиллик қаҳрамони нишонини таққанларнинг ёнида бугун қамоқда ўтирган собиқ халқ депутатлари Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраевни кўришни истардим. Нега Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраев? Continue reading

Китобхонлик (19)

kitobҚарашлар

БОШ
Бош … кўтарилади гуноҳсизликдан.
Бош … эгилади гуноҳкорликдан.
Бош … кўтарилади ғурурсизликдан.
Бош … эгилади ғурурдан.
Бош … кўтарилади ғурурдан.
Бош … эгилади ғурурсизликдан.
Бош … кўтарилади бошсизликдан.
Бош … эгилади бошсизликдан.
Шароитга қараб яшаш Бошдан юқмадимикан бизга?!

Continue reading