Ўқиган ва ўқиганни уққан, фозилу фузало, ақли дониш, илму урфон, маърифатли ва маданиятли инсонларни турк дунёсида ойдинлар дейишади. Қоронғулик ва зулмат бағрини тилган нурдир ойдинлар. Миллатнинг кўз ва кучи, Ватаннинг истиқбол ва ифтихоридир ойдинлар. Бошқа бир ифода ила ойдин калимаси ойдан маъносини ҳам беради. Ер юзини зулмат қоплаганда ой чиқади. У юлдузларни, умидларни бошлаб келади.
Биз зиёли, деймиз ойдинларни. Зиё сочувчи, нур сочувчи демак. Илк турк ҳоқонлиги бўлмиш Осиё хунлар давлати бошида ўтирган Теоман: «Зиёлиси бўлмаган ўлканинг кундузи ҳам қоронғудир», деган. Бу милоддан аввал юзинчи йилларда айтилган гап. Милодга қараб бироз одим отсак, биз Ўғизхон деганимиз Метехон ва шимолий Хун ҳоқони Атилладан тортиб, Мирзо Бобурга қадар, Бойсунқур Мирзодан тортиб Анвар пошшогача барча буюкларимиз ойдин инсонларни, зиёлиларни алоҳида қадрладилар, уларга умид боғладилар. Continue reading
Filed under: Kundalik | Tagged: mulohaza | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.