Китобхонлик (20)

JM_2015Қарашлар

ИМЗО
Инсоннинг шахсий қонуни, қилмиши ва ҳукми имзодир.
Имзо – инсонни бошлаб ва қувиб юргувчи гувоҳ.
Имзо – тақдир манглайига тортилган хат…

САВОЛ
Кафан учун эҳтиёж ошиб кетавергач, бу қадар кўп пахта эка бошладиларми?
Бу қадар кўп пахта эка бошлаганларидан сўнг кафан учун эҳтиёж ошиб кетдими?!

БОЗОР
Бозор – пулнинг одамдан ҳам, неъматлардан ҳам қадри ошиб кетадиган жой …
Бозор – дунёни барпо қилган ва яксон ҳам қилгувчи куч …
Бозор – диёнат ва алдов, омонат ва хиёнат, қадр ва манфаат харид қилинадиган ва сотиладиган қўшма корхона…
Пули бор ҳам боради бозорга, пули йўқ ҳам.
Уларни бозор дарров фарқлайди.
Пули борлар неъматларни тутиб, ажратиб кўрадилар. Пули йўқлар узоқроқда туриб нархини сўрайдилар. Гуё нархни харид қилишга келгандай… Continue reading