21 йил олдинги китобга ёзилган сўнг сўз
ЎЗИМ ҲАҚИМДА
…Жуда ёш эдим, раҳматли Анбар бувимнинг уйларида қолардим. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Уйларида доим пишган нўхат борлигидан ҳам мени жуда севганларини тушунаман, чунки тилим чиққан кундан бошлаб “нанна” дер эканман, бу эса нўхат дегани.
Етти ёшда эдим, бувимни хастахонага олиб кетишди. Кўричак хасталигидан кўз юмдилар. Айрилиқ нима эканлигини ўшанда сезганман. Саҳарга қадар остонага термулиб ухлай олмагандим. Эшик билан остона орасида бир қарич очиқ жой бор эди. Ерда ётардик. Шу боис кўзларим ташқарига қадалганди. Ташқаридан икки меҳрибон кўз қараб тургандек туюларди. Негадир бу манзарани унута олмайман. Балки илк маротаба ўшанда ташқарида фақат қўрқинч эмас, муҳаббат ҳам борлигини ҳис қилганимдандир.
Ақл-ҳушим кира бошлаган пайтда Мунаввар онаизоримни йўқотдим. Қабрлари нурга тўлсин. Орадан беш йил ўтиб аскарликка кетдим. Отамни ўлдиришди. Менга хабар етганда, қабр совуганди. Аллоҳ раҳмат айласин!
Шундан кейин бир инсоннинг саксон йилига оғирлик қиладиган азоб-уқубат, қийинчиликни бир неча йил ичида кўрдим. Continue reading
Filed under: Kundalik | Tagged: ватан | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.