1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.
16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.
16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.
16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading
Filed under: Kundalik | Tagged: вуз городок | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.