Ҳар йили 1-сентябрда мустақиллик куни тантаналар билан нишонланади. Одатдагидек, Мустақиллик майдонида ва Алишер Навоий хиёбонида маърузалар ўқилади, қўшиқлар айтилади, томошалар кўрсатилади, атроф ёруғ нурга кўмилади. Бу тантаналарга расман таклиф этилганлар орасида ўн йиллардир совет тузумини, коммунистик ғояни тарғиб этганлар, куйлаганлар, мустақиллик тарафдори бўлиб майдонга чиққан алпомишларни таъқиб этганлар, ўзбек тилини жаҳолат тили, рус тилини эса саодат тили деганлар табассум сочиб ўтирадилар. Ҳатто орденлар, медаллар, мукофотлар оладилар ва кечаги кунларидан асло ва асло уялмайдилар.
Шу нуктаи назардан қараганда, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган инсонлар бу расмий минбарларда ўрин олмаганлари табиий ҳолдир. Расмий минбарлар нари турсин улар бу майдонларга яқин ҳам келолмайдилар. Чунки баъзилари сургунда, айримлари зиндонда, қолганлари эса уйларидан ташқарига чиқа олмайдиган вазиятдадир. Менга қолса бу тантаналарнинг тўрида, мустақиллик қаҳрамони нишонини таққанларнинг ёнида бугун қамоқда ўтирган собиқ халқ депутатлари Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраевни кўришни истардим. Нега Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраев? Continue reading
Filed under: Kundalik | Tagged: vatan | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.