Жаҳонгир Муҳаммад

dustimДўстим феномени

Туроннинг илдизи

Мулки Туроннинг тарихини бағри хун Афғонистондан қидирмоқ керак. Ҳиротга боринг, сўз мулкининг жаҳонгирлари Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ётишибди. Шарқ шеъриятининг лутфи Лутфийдан буюк мусаввир Беҳзодга қадар, султон Ҳусайн Бойқародан пирлар пири Абдулла Ансорийгача Ҳиротда.

Шоҳрух Мирзонинг севимли рафиқаси,   олиму шоҳ, саркардаи давр Улуғбек Мирзонинг волидаси Гавҳаршодбегим ҳам ўша ерда.

Ғазнага ўтинг, Абу Райҳон Беруний, Кобулга боринг, бобомиз Бобур шоҳ, Балхга қайтинг Бобораҳим Машраб… Continue reading

Advertisements

Сиёсий сатира

quylarОқсаройнинг сўз ўйинлари

20. Арафада

Ёмон туш кўрган одамдек юзини ишқаб, хаёлга толган “Катта” истар-истамас оҳангда маслаҳатчига гап қотди:

-Мана Қурбон байрами ҳам яқинлашиб қопти, қурбонлик қиламизми, қон чиқарамизми?

-Албаттада, отахон, шу билан сайлов арафасида уч-тўртта гўшткўрмаснинг ҳам кўзи қувнайди.

-Ўзи қувнамаснинг кўзи қувнаса нима бўларди? Гўштига қолган кун қолмасин, ўзимиз еймиз, ҳали йигитдаймиз. Олдимизда эса кўп ишлар бор. Хулласки, қон чиқармасак бўлмайди, калла-салла кесиш керак.

-Астафурулло… тақсир, қўрқитиб юбордингиз. У нарсани динимиз ҳам, Худойимиз ҳам хуш кўрмайди-ку?, -деди маслаҳатчи ва кўйлагини ёқа қисмини олдинга тортиб, эшитилар-эшитилмас “туф-туф” деди.

-Туф-туф эмас, уфф… уфф… ука! Шоҳиста десам, оҳиста деманг! Нега хаёлингиз ҳам оёғингиз каби қалтирайди? Бунчалик қўрқоқ бўлиб қолдингиз?

Continue reading

Оқсаройнинг сўз ўйинлари

aldarkusa1Сиёсий сатира

19. Ит-бит

“Катта” Божхона бошлиғининг ҳисботига назар солиб, ундан сўради׃

-Хўш, бу ишлар яхши, лекин айтингчи, ўғлим, йил бошидан бери қанча контрабанда маҳсулотларини ушлаб қолдингиз?

-Анча-бунча ушладик,-деди божгир “Катта”нинг ўғлим деганидан севиниб.-Пулга чақсак, олтмиш миллион доллардан ошадиёв…

-Ўша олтмиш миллион доллар қаёққа кетди?

-Фойизи билан олтмиш икки қилиб, хазинага топширдик.

-Ўзимизнинг хазинагами?

-Албаттада, отахон!
Continue reading

Америкада куз баҳорга ўхшайди (Фотокундалик)

Лирик шеър ёзгим келди, лекин ҳаммаси ёзилган экан. Суратга туширдим, холос.
jm_foto86 jm_foto85

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Continue reading

Сиёсий сатира

oltinОқсаройнинг сўз ўйинлари

18. Сариғи

-Нега бизнинг олтинларимиз ҳақида гапириб қолишди яна?- деб сўради “Катта” маслаҳатчидан.-Август ойидаги гап қандай қилиб бунча тез ўртага чиқиб қолди?

-Олмониянинг “Gold Reporter” деган нашри бор экан, ўша Швейцария Август ойида фалон тоннадан кўпроқ олтин импорт қилди, шунинг фалон фоизи Ўзбекистондан деб ёзгандан кейин гаплар болалаб кетди,-деди маслаҳатчи гуноҳкорона талпиниб.

-Биз бор йўғи йигирма тоннадан ошиқроқ олтин жўнатдик, бу бор йўғи бир миллиардгина франк бўларкан. Шунга шунча ойболта мойболта бўлдими? Дунёнинг иши шунақа, терговга ишинг тушдими, бир нарса узатишинг керак. Нима қилайлик, гапга кирмади, жазоладик. Энди чет элга кетаман деб туриб олган.
Continue reading

Муносабат

jm_20140814libКаллакесарлар

“Исломий Давлат” дейилган гуруҳнинг ҳамма амаллари ноисломий. Улар динимизда тақиқланган нарсаларни қилаяптилар. Исломда бегуноҳ инсонларни, элчиларни ўлдириш тақиқланган. Мужда элтувчилар ва ёрдам учун келганларни ўлдириш мумкин эмас.(Шимолий Америка Фиқҳ кенгаши баёнотидан).

Каллакесар-ўзбек тилидаги салбий маъно ташийдиган кучли сўзлардан биридир. Бошқа тилларда ҳам бу калима айни шаклда ашаддий жиноятчи, Тангрига қарши исён қилган, дин душманларига нисбатан ишлатилиши аниқ.

Маълумки, Иброҳим алайҳисалом тушида қурбонлик келтираётгани, ўз ўғлини сўяётганини кўради. Буни Исмоилга айтганда, фарзанди Тангри таоллонинг буйруғи дея қабул қилади. Лекин Оллоҳ бундай қурбонликни рад этади ва ўрнига бир жонлиқ( қўй, қўчқор ва ҳоказо) сўйишни буюради. Худо Иброҳим алайҳисаломнинг мана шу иши эзгулик бўлишини айтиб, уни саломлайди. Бу воқеа тафсилотига оид алоҳида оятлар нозил бўлган ва Қуръони Каримни ўқиган ҳам бир мусулмон бундан хабардор. Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари
17. Атта

Янги йилнинг иккинчи куни эди. Роса уринишлардан кейин қизи отасининг ҳузурига кирди. ”Катта” индамай қизига қараб тураверди. Қизи ҳам индамади. Охири “Катта”׃

-Ҳа, тумшуғингдан қор ёғдириш учун келдингми?-деди унга.

-Меъросимни олишга келдим!

-Меъросни отанг ўлгандан кейин талашсанг яхшироқ бўларди.

-Отам давно ўлган!-деди қизи жаҳл билан.

“Катта”нинг асаби чатнади׃
-Ундай бўлса, мен сени оқ қилдим!
Continue reading