15. Илмоқ
Ню-Йорк шаҳрида ўтаётган анжуманда қатнашаётган вазир “Катта”га сим қоқди׃
-Анжумани олияда Сизга ҳам сўз берадиган бўлишди, келолмаганингиздан афсус-надоматлар чекиб, “Бўлмаса отахонинг номидан гапира қол” дейишмоқда. Шунга олдингиздан ўтай дегандим.
-Илмоқланмасдан гапираверинг, ука, масала нима экан?
-Исломчиларни бомбалаш кампаниясига қўшиласизларми, йўқми, дейишмоқда?
-Исломчилар нима қипти? Қаерга қозиқ қоқибди? Шу ишга илмоқ солишмагани қолувди?! Сайловда менинг номзодимни кўрсатаман, деганлари учун уларни бомбалаш керакми?,- деб “Катта” саволларни қалаштирди.
-Узр, отахон,-деди вазир.-Исломчилар деганда илмоқсиз гапирдим, сизнинг тарафдорларингизни назарда тутганим йўқ, унақада ўзим ҳам исломчиман-ку?! Ана у Ироқ ва Суриядаги террористларни назарда тутдим.
-Улар сочилиб кетган, қандай қилиб бомбалашади?
-Қаергаки байроқ тиккан бўлишса, ўша жойни уришмоқчи.
– Нима? Тўхтанг, тўхтанг, бунақада илмоққа илинмайлик, тағин адашиб ўзимизни бомбалаб ташлашмасин?
-Э… йўғе?!
-Оқсаройга яқин жойдаги кўприкка илинган қора байроқ эсингиздан чиқдими? Бошимизга бало бўлмасин, узоқроққа илларинг демаганмидим?
Вазирнинг нафаси ичига тушди.
-…
-Ҳа, бўпти шароитга қараб иш тутинг, ука, керак бўлса, югуриб бориб, байроқни бошқа томонга илиб келасиз,-дея “Катта”нинг ўзи гапни илдириб кетди.
-Бўлди! Илмоқни ҳозирданоқ тайёрлаб қўяман,-деди вазир ўзига келиб.
“Катта” кулимсиради ва׃
-Гапхонангиз очилиб кетдия?-деди.-Байроқ ҳақида яхшироқ ўйланг.
-Отахон, илдим-жилдимга уста эмасману лекин илдим, деяверинг!
-Суханингиз синмасин, ука, илдим!
“Катта” шундай деб гўшакни жойига илди.
ЖМ
Filed under: Оқсарой ҳангомалари | Tagged: оқсарой |
You must be logged in to post a comment.