Сиёсий сатира

aldarkusaОқсаройнинг сўз ўйинлари

15. Илмоқ

Ню-Йорк шаҳрида ўтаётган анжуманда қатнашаётган вазир “Катта”га сим қоқди׃

-Анжумани олияда Сизга ҳам сўз берадиган бўлишди, келолмаганингиздан афсус-надоматлар чекиб, “Бўлмаса отахонинг номидан гапира қол” дейишмоқда. Шунга олдингиздан ўтай дегандим.

-Илмоқланмасдан гапираверинг, ука, масала нима экан?

-Исломчиларни бомбалаш кампаниясига қўшиласизларми, йўқми, дейишмоқда?

-Исломчилар нима қипти? Қаерга қозиқ қоқибди? Шу ишга илмоқ солишмагани қолувди?! Сайловда менинг номзодимни кўрсатаман, деганлари учун уларни бомбалаш керакми?,- деб “Катта” саволларни қалаштирди. Continue reading