Сиёсий сатира (Оқсарой ҳангомалари)

savollar13. Муноқаша

-Санга кўзимга кўринмай тур демаганмидим,-деди “Катта” шитоб билан хонасига кириб келган қизига.-Сани тўққиз ойдан бери кўрганим йўқ деб айтдим. Бор, уйингда ўтир! Бўлмаса…

-Нима бўлмаса, қамаб қўясизми? Фақат шуниси қолди. Қамоқда ўтириш ролини ҳам ўйнаб берайинми?

-Агар гапимга кирмасанг

-Шу пайтгача гапингизга кириб нима бўлдим? Чет элларда нима қилган бўлсам, сиздан изн олиб қилдим. Қанча пул чиқарган бўлсам, ўзингиз буюргансиз.

-Санларни келажагингни ўйлаганман.

-Ундай бўлса бу ёғига ҳам келажагимизни ўйланг. Балки фақат Лоланинг келажагини ўйлаяпсизми?

-Уни тинч қўй. У бир латтадаккина гап. Берсанг ейди, бермасанг ўлади. Continue reading