Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат

Жаҳонгир Муҳаммад. 25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ

Жаҳонгир Муҳаммад 1993 йилдан буён муҳожирликда яшаб келмоқда

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

30 Ноябр, 2009 йил

Би-би-си меҳмони – таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб берди.

Жаҳонгир Муҳаммад 1955 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

1980 йилда оила қурган. Тўрт фарзанди бор. Умр йўлдоши тилшунос.

1973-1979 йилларда Тошкент Давлат Университети Журналистика куллиётида ўқиган ва 1981 йилгача тилшунослик ва журналистикада этика бўйича илмий изланишлар олиб борган. Continue reading

Advertisements

Жаҳонгир Маматов: Яхшилар

Жаҳонгир Муҳаммад

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

Би-Би-Си Ўзбек хизмати
19-ноябр, 2009 йил

Бугун ўқиб қолдим, 30-ноябрда Би-Би-Сининг Ўзбек хизмати ташкил топганига 15 йил бўлар экан. Вақт шунча тез ўтиб кетибди. Мен ўшанда Туркияда эдим. Таниқли адиб Ҳамид Исмоил мазкур хизматни энди тетепоя қилдираётган эди. Бир куни у Истанбулга сим қоқиб, ҳамкорликка даъват этди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҚИЁМАТ ҚИЁФАСИ
18-ноябр, 2009 йил

Кеча ҳафтанинг энг катта воқеасига айланган ва кўпчиликнинг оғзидан тушмаётган “2012” филмини бориб кўрдим. Филм бугунгача кўп гапирилган қиёматнинг расмини, қиёматнинг қиёфасини чизган׃
Одамнинг одамийлиги муз каби эригани…
Одамнинг ҳайвонлиги қон билан бўғилгани…
Умрнинг тилоғочдай узунлиги…
Умрнинг сополакдай улоқтирилиши.. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

dilmurod1ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

МУНОСАБАТ
11-ноябр, 2009 йил

Таниқли журналист Дилмурод Саййиднинг оиласи бошига тушган фожеа уйғотган саволларни кеча ёзгандим. Шу муносабат билан электрон почтамга бир қанча хат келди. Жумладан, жиззахлик ҳуқуқбон Бахтиёр Ҳамро ҳам муносабат билдирибди. Унга бефарқ қолмагани учун миннатдорчилик изҳор этган ҳолда битикларидаги баъзи хатоларни тузатмай, “ипидан игнаси”га қадар қандай бўлса, шундайлигича келтираяпман׃

Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov21020095ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҲАЛОКАТ ОРТИДАГИ САВОЛЛАР

10 ноябр, 2009 йил

Раҳматли амаким “Ётишдан олдин каравотнинг оёқларини, машинага минишдан олдин баллонларини текшириб кўр”, дер эдилар. Буни кимдир шубҳаланиш касали ҳам дейиши мумкин. Аммо шубҳаланмасангиз ҳақиқатни топа олмайсиз ва кўзингиз очилмайди. Continue reading

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

dilmurod1АЛВИДО БАРНО! АЛВИДО РУХШОНА!
6 ноябр, 2009 йил

Бугунги тонгни даҳшатли хабар билан қарши олдим! Миллатпарвар адиб Дилмурод Саййиднинг умр йўлдоши Барно ва қизи Рухшона Навоийга, уни кўрмоққа бораётганда, Сирдарёда автоҳалокатга учраб вафот этишибди. Жойлари жаннатда бўлсин ва Дилмуродга бардош берсин, дейману юрагимдаги вулқон тинмайди.
Бу не кўргулик?
Бу не даҳшат? Continue reading