ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jmҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

УНС

31 июл, 2009 йил

Тилимиз жуда бой. Бир сўзнинг бир қанча синонимлари бор. Биз  дўстлик деган калимани кўп ишлатамиз. Аммо айни маънони янада самимийроқ англатадиган унс деган сўз ҳам бор. Бу ота-боболаримиз ҳали “дўст” деган сўзни билмаганларида ҳам “унс” калимасини ишлатганлари учун ҳам самимийроқ. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

8-11-UTRECHT18ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

УЗР, БУГУНГИ МАВЗУ ЎЗГАРДИ

30 июл, 2009 йил

Бугун иш жуда кўпайиб кетди. Ҳафта охирлашаверса, доим шундай бўлади.

Кундалик ёзишга ҳам қўл тегмади. Бунинг устига бугун Дилмурод Саййидни ўн икки ярим йилга қамашганини эшитиб, жуда хафа бўлдим. Гапнинг очиғи суд чўзилганидан балки мустақиллик байрами олдидан уни ҳам, Юсуф Жумани ҳам озод қилишар деган умид билан юргандим. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir8061ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

БОШИНГГА НЕ КЕЛСА, НАФСИНГДАН КЎР!
29 июл, 2009 йил

Кеча чойчақалик иш ҳақида гаплашаётган эдик. Бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз.
Совет даврида бир латифа бўларди. Бир киши обкомнинг биринчи секретари бўлиб келибди ва қабул куни энг аввало ишсизларни чақирибди.
-Қандай иш берай сизга?- деб сўрабди у рус кишидан.
-Фарқи йўқ, фақат ойлиги яхши бўлса бас,-деб жавоб қилибди у.
Кейин раҳбар саволини ўзбекка берибди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

xoiraҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЧОЙЧАҚАЛИК ИШ

28 июл, 2009 йил

Бугун ҳам ишга боролмадим.

Бизда уйдан ишлаш деган гап бор. Технология асрида яшаганимиз учун баъзан шундай ҳам бўлади. Ёмон томони бундай ҳолда кун бўйи компютерга боғланиб қоласиз. Бирор жойга чиқа олмайсиз.

Танаффус олганимда ҳовлига чиқдим. Ҳовли катта. Лекин бир нарса экишнинг фойдаси йўқ. Ҳамма нарса дўконда, арзон ва сифатли. Шунинг учун кўм-кўк майса экиш одат. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov20094ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ИМКОНИЯТ

27 июл, 2009 йил

Бугун ишга бормадим.

Кеча кечқурун Юсуф Жуманинг аёли Гулнора Олтиева телефон қилиб БМТга хат ёзмоқчи эканлигини айтиб, шундай хатни қоралаб беришни сўради. Эртага жўнатаман деб ваъда бердим. Аммо озгина тобим қочгандек эди ва бир нарса ёзишга ҳолим бўлмади.

Бугун эрталабдан ваъда қилинган хатни қораладим-да ҳаво олиш учун ташқарига чиқдим. Чунки улуғ шоиримизнинг кечинмаларини мен ҳам қайтадан яшагандек- уларни эслаб, миллат ва мамлакат учун курашнинг оқибати наҳотки доим шундай тугаса деб азобли ўйлар гирдобида қолдим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir20094ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ПРЕЗИДЕНТНИ ТИЗ ЧЎКТИРГАН КУЧ

26 июл, 2009 йил

Бугун телевизор кўришга вақтим бор. Қайси канални қўйсам, ҳаммасида битта гап…

Дарвоқе бир неча кундан бери Америка матбуотининг асосий масаласи Президент ва миршаб “баҳси”дир. Бу воқеа аслида халқ бошқаруви-демократиянинг қудратини намойиш этган яна бир ҳодиса эканлиги учун ҳам бугун дунё матбуотидан тушмай қолди. Бунинг ўзбекларга, Ўзбекистонга жуда катта сабоқ бўладиган жойи бор.

Ўзбекистонда миршаб дедингизми тамом кайфиятингиз бузилади. Америкада эса халқ миршаб(police)ларни ҳурмат қилади, қадрлайди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

jm_yjЁДГОР ТУРЛИБЕКОВ

24 июл, 2009 йил

Кеча айтиб бермоқчи бўлганим ҳикояга ҳам Тангрининг изни бор экан, мана вақти келди:

Вашингтонда буюк шоиримиз Юсуф Жумани озод қилиш учун унинг оиласи пикетга келган кун эди. Мен Канадада эдим.  Уйга қайтаётиб, телефоним жиринглади׃

-Жаҳонгир ака, керак бўлган пайтда қаёқларда юрибсиз?

Гулнора Олтиеванинг фиғони ошганди.  Эрталабга етиб боришимни айтдим. Чунки олдинда ўн соатлик йўл бор эди ҳали. Уйга ярим тунда келдик.  Йўлда кофе ичавериб, уйқунинг “белини” синдирган эканмиз, кўз илинмади. Ухламай ош дамладик. Кўпнинг оши яхши бўлади, деб бежиз айтишмайди. Тошкентча, мазаси оғиздан кетмайдиган ош бўлди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

jahongir_muhammadУНУТУВЧАНМИЗ

23 июл, 2009 йил

Поездда хабарларни ўқиб келар эканман, биттаси диққатимни тортди. 74 ёшли эвангелист Тони Аламо (Tony Alamo) 8 ёшлик бир қизни хотинликка олибди ва уни бир неча марта зўрлабди ҳам. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

jahangir_mamatovҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЎЗБЕККА НИМА БЎЛМОҚДА?
22 июл, 2009 йил

Бугун руслар эълон қилган маълумотга кўра, ўзбекистонликларнинг Москвадаги қилган жиноятлари 25 фойизга ўсибди.

Аслида дунёда ҳар кун, ҳар дақиқа минглаб жиноятлар бўлади. Лекин улардан баъзи бирларигина матбуот саҳифасига чиқади ва айримларигина эл-улусни ларзага солади. Чунки бундай жиноятлар, айниқса қотилликлар инсон мафкурасига мутлоқ зид бўлгани ва ҳатто тасаввур қилиш қийинлиги билан ажралиб туради. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jm_2007ТОЙЛОҚМИ ЁКИ ТАЙЛОҚ?

21 июл, 2009 йил

Самарқанд вилояти Тойлоқ туман маҳкамаси…(BBCUzbek).

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туман судида…(RFERl-Uzbek)

Бугунги инглизча хабарларга кўз ташлар эканман, АҚШ олимларининг янги бир хулосаси мени ўйлатди. Уларга кўра, она ҳомилдорлик пайтида қанча кўп чанг ютса, унинг боласи шунча кўп ақлий заиф бўлармиш. Бир қанча ва бир неча йиллик текширувлардан кейин шундай хулосага келишибди. Дод деб юборгим келди, ахир ўзбекнинг оналари ҳар куни, ҳар соатда, ҳар сонияда ютгани чанг-ку! Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jm_6182007ЎЗГАРМАГАН ОДАМ

20 июл, 2009 йил

Вашингтондан анча узоққа кўчдик.  Пойтахтга уч соатлик йўл. Бу ҳақда мавриди келганда ёзарман. Ҳозир гап бошқа мавзуда. Бугун саҳар ташқарига чиқсам ўрмон уйқуда. Дарахтлар миқ этмайди, лекин ҳаво салқин. Қушларнинг эса шовқини тинмайди. Ҳаммаси ҳар турли сайрайди. Айниқса қарғанинг жуда хунук сайраши оламни бузиб юборгандек бўлди. Менимча, ҳатто қаердадир ухлаб ётган тулки ҳам уйғониб кетди-ёв… Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: Ҳавзи қулқулум

jm_port

ЖАННАТНИНГ “ЖИЯН”И

19 июл, 2009 йил

Таклиф қилишганди, кеча субҳидамда Ню Йоркка бордим.

Корейслар ажабтовур бир марказ қуришибди. Қасрлар мажмуаси бўлган қалъа. Ичида бир томонда шаршаралар. Чўмиладиган жойлар. Массаж оладиган бўлимлар. Иккинчи томонда ҳар бирининг ҳарорати бошқасидан фарқ қиладиган ўнлаб иссиқ ва совуқ хоналар. Бирига кирсангиз музлайсиз, бошқасига кирсангиз ёнасиз. Бирида тош, бошқасида туз…

Шу қалъанинг ичида конференция заллари, ресторандан тортиб, ухлаб дам оладиган жойларга қадар муҳайё. Чапанича қилиб айтганда “жаннатнинг жиянини” яратиб қўйишибди. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jahangir_mamatov

ПАЙҒАМБАРНИНГ “ЎҒЛИ”

17 июл, 2009 йил

Бугунги хабарларда Коннектикут шататида полиция 24 ёшли Рубен Васкес (Ruben Vasquez) деган одамни болаларни калтаклагани боис ушлагани айтилади. “Ҳар куни қанчадан қанча одам ушланади, нима қипти?” дейишингиз мумкин.

Гап шундаки, у ўтган ва қайтган болаларга, унга парво қилмаган тарбияли одамларга озор берар, уларни ҳақоратлар, қўлига тушган нарсасини уларга отар экану лекин доим унинг қўлида “Библия” ва “Мен Исо пайғамбарнинг ўғлиман” деб бақириб юрар экан. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jahongir2008

ҚАБРИСТОНДАГИ ЯЛАНҒОЧЛАР

16 июл, 2009 йил

Бугун эрталаб қизиқ бир хабарга кўзим тушди. Индиана штатининг шимолида полиция ходими қабристонда қип яланғоч ҳолда югуриб юрган бир одамни ушлабди.

51 ёшдаги бу одам мозорга куёвининг қабрини зиёрат қилгани келгани, бундан олдин спорт ўйинига қатнашгани учун кийимлари ҳўл бўлгани, қуритиш учун чиқаргани каби баҳоналарни айтибди. Анқовга арпа ҳам баҳона! Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jm_2007rest

СОАТИГА 12 СЕНТ

15 Июл, 2009 йил

Бугун эрталаб ишхонамизда бир киши ҳузуримга келиб׃
-Китобларингиздан биридаги сана Америкада ги сана ёзилишга мос тушмаганини кўрдим,- деб қолди.

Дарҳақиқат, рақамлаганда бизда олдин кун, кейин ой ёзилади. Масалан бугунни 15-7 тарзида ёзамиз. Америкада олдин ой ёзилади ׃ 7-15 шаклида. Баъзан бу ҳам муамммо чиқариши мумкин. Лекин менинг китобимда матн ҳам инглизча, ҳам ўзбекча берилгани учун сана ёзилиши аслида қандай бўлса шундай қолганини тушунтирган бўлдим. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

jm_tojКундалик

Муаллифдан׃ Ҳавзу қулқулум деган иборанинг икки маъноси бор.

Биринчиси, бу афсонавий тубсиз ҳовузнинг номи. Баъзи манбаларда бу ҳовуз қудуқ ҳам дейилади. Туби йўқ қудуқ…

Иккинчиси эса, халқда мечкай, тўймас одамларни шундай дейишади.

Зотан тўймаслик ҳамма балоларнинг дебочаси.

Овқатга тўймаслик,  пулга тўймаслик, мансабга тўймаслик…

Қонхўрнинг қонга тўймаслиги…

Ёлғончининг ёлғонга…

Иғвогарнинг иғвога тўймаслиги…

Шулар эмасми инсонлар ва жамиятларнинг ажали?

Хуллас, бу тўймас дунё- ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМга

ана шу мантиқ билан боқамиз.

БЛОГ

14  Июл, 2009 йил

Continue reading

Туронзамин фарёдлари (2)

“ЗАМОНДОШ”да׃Туронзамин фарёдлари