Журналист жуздони (15)

МОЗОР

АҚШга Афғонистондан келганлар Мозори Шариф номини қисқа қилиб, “Мозор” деб гапиришади.

“Америка овози”да ишлаган кезларимиз, хабарларда ҳам шундай деб ёзган ҳамкасбимга бу ҳолда янглиш маъно чиқиб қолади, дедим.

– Биз халққа яқин бўлишимиз керак,- деди у.- Ҳар бир нарсага шубҳа билан қарайвериш яхши эмас.

Барибир “Мозори Шариф” деб тузатдим.

Орадан бир йил ўтиб, (2001 йил, 16 Октябр-ЖМ) ББC радиосининг ўзбекча эшиттиришини тинглар эканман, Тошкентдан Лондонга бориб ишлаётган журналист ўқиган хабар диққатимни тортди. Continue reading

Журналист жуздони (14)

“Туркистон”

Ўзбекистон телевидениесига раҳбар бўлиб келишим билан бир неча янги дастурни бошлатдим. Шулардан бири “Туркистон” сиёсий-оммабоп ахборот дастури эди. Буни олдиндан орзу қилгандим.  Шу йўл билан Туркистон халқларини бир-бирига яқинлаштириш, қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи эдим.

Дастурни дарҳол йўлга қўйиш учун Ахборот бўлимидагиларга фикрларимни айтдим. Уни жонли равишда узатишни лозим топдик.

Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ жуда қизиқ ва жуда долзарб хабарлар, видеотасмалар тўпланди. Уларни тартибга келтиришди. Дастур чизмаси тайёрланганини айтишгач, машқ вариантини кўрмоқчи бўлдим. Continue reading

Журналист жуздони (13)

Иккинчи қават

Ғайбулла ака матнни олдида биринчи саҳифасига назар ташлаб, стол четидаги чизғични сатрлар устига босди. Ҳар бир сатр устига битта эмас, иккитадан чизиқ торта бошлади.

Бошимда бир нарсалар “бижир-бижир” қилди. Кейин нимадир “бақар-буқур” қайнади. Ортидан совуқ тер босди. Гўё ер ёрилдию кириб кетаяпман. Аммо кўзим сатрларим устида. Ўлаётган сатрларим.

Хайриятки, студияга чақиришди.  Кўнглимни босган қора булут қарийб бир соат давомида “миқ” этмай эзиб турди. Қайтиб келсам Ғайбулла ака ҳали ҳам чизиқ тортмоқда. Бир жумлам, биз сўзим ҳам қолмабди. Хўрлигим келди. Ортидан жаҳл ўрлай бошлади. Continue reading

Журналист жуздони (12)

Домла

“Қишлоқ ҳақиқати” (“Қишлоқ ҳаёти”) газетасига масъул котиб ўринбосари бўлиб ишга ўтдим. Журналистика куллиётининг 19 ёшли талабаси учун жумҳурият миқёсидаги нашрда бу каттагина лавозим эди. Лекин ўша пайтда буни чуқур идрок этмаганман. Оддий иш, деб ўйлардим.

Бир кун тушликдан қайтаётсак, Очил Тоғеав деган домламиз чиқиб кетаётганларини кўриб қолдим. Домлани жуда ҳурмат қилардим. Тўғри сўз, “танка” билан кирган талабаларни ёқтирмайдиган, билимга қараб баҳо қўядиган олим эдилар. Continue reading

Журналист жуздони (11)

ШОҲНИНГ ҒУЛОМИ

Tалабалик йилларимда “Тошкент ҳақиқати” газетасида ишлар эдим. Бир куни лифтда олифта одамни кўриб қолдим. У яп-янги костюмини елкасига ташлаб олган, қўллари чўнтагида эди. Лифтга икки-уч аёл чиқди. У улардан бирини бағрига босиб эркалата бошлади. Елкасидаги костюми эса тушиб кетди.  Эгилишга ўргатишмаган эканми, йигитлик ғурурими ёки унинг қизларга суюқлиги ёқмадими, ҳар қалай “тарбиясизлик” қилдим, костюмини олиб бермадим.

Бир менга, бир костюмига қаради-да новча бўлса ҳам аранг эгилиб, костюмини йиғиштириб олар экан:

-Қаерда ишлайсан?- деди сенсираб, камситган оҳангда.

Бу маданиятли кўринган маданиятсиз одамга “Сен-чи?” демоқчи эдиму лекин тилим айланмади. Ким билади, “КГБ –МГБ” ми деб ўйладим. Continue reading

Журналист жуздони (10)

ДАВЛАТ АРБОБИ

Истеъдодли ва заҳматкаш журналист Аҳмад Исмоиловнинг сўнгги иш жойи “Тошкент ҳақиқати” газетаси эди. У оламдан ўтганда жуда кўп журналистлар қатори мен ҳам кўзимда ёш билан уни мангу йўлга кузатиб қолганман.

1974 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факултетида ўқиган пайтимда, иқтисодий шароитим оғирлашиб, иш қидириб қолдим. 17-18 ёшли, тажрибасиз йигитни ким ҳам ишга оларди? Сарсон бўлганимни ва қийин шароитга тушганимни кўрган мен яшаётган уйнинг эгаси Илёс ака қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган журналист Расул Раҳмонов билан таништирди. У менга эртага туш пайти Навоий театри ёнига боришимни уқтирди. Эртасига борсам у бир ўрта бўйли, кулча юзли, ҳайли семиз одам билан фаввора ёнида гаплашиб турган экан. Салом бериб, узоқроқда тўхтадим. Расул ака у одамга бир нарсалар дегандан кейин у менга яқинроқ келиб:

Continue reading

Журналист жуздони (9)

“Тирмизни бос!”

Абдулманнон Кескин камина таниган афғонистонлик самимий, бировга ёмонликни раво кўрмайдиган, очиқ кўнгил ўзбеклардан бири. У киши билан “Америка овози”да танишганмиз. Амударёнинг нариги соҳилида улғайган бўлсада, Абдулманнон ака инглизчани “сув қилиб ичган”. Муаллимлик, таржимонлик қилиб, кейин Америкага келган. Ота-боболари наманганлик. Ўзбекчани яхши биладилар, аммо рус тилидан кириб келган ва жой номлари билан боғлиқ сўзларда озгина “оёқ  тираб“ қолардилар.

Continue reading

Журналист жуздони (8)

”ХУДОГА ТОПШИРДИМ !”

Бирор кишидан ва ёки бирор нарсадан жиғибийрон бўлсам, раҳматли Анбар бувим: “Болам шу гапга ҳам ота гўри қозихонами, Худога топширдим, деб қўй. Раббим ўзи чорасини кўради” дердилар. Шу боис бировдан бир ёмонлик келса, “Худога топширдим” деб қўярдим.
Америкага келганимдан кейин радиода ёши саксонга қараб бораётган афғонистонлик ўзбекдан шу гапни эшитиб, гарангсираб қолдим. У хайрлашиб кетар экан, “Худога топширдим!” деди.

Унга нима ёмонлик қилдим экан, деб ўйлаб юрдим. Эртасига ҳам шу гапни такрорлагач:

Continue reading

Журналист жуздони (7)

ЛАЁҚАТ

Радиода менга таҳрир ишлари топширилар экан, кўп йиллардан буён ўзбек бўлимида ишлаган бир киши “Бу ишларга кеча келган лаёқатсиз одамни нега тайинлайсизлар?” деб раҳбарият билан жанжал қилди.

Барибир бу ишни каминага юклашди. Бу иш ортиқча юк эди. Бошқа вазифаларимни енгиллатмаган ҳолда таҳрир ишларини ҳам юклашгани учун у эмас мен жанжал қилишим керак эди, аслида.

Аммо Ўзбекистондаги тингловчилар кўз олдимга келгани учун рози бўлдим.

Continue reading

Журналист жуздони (6)

Алифбо

“Америка овози” радиосига келганимда дастлаб ҳайратга солган Ўзбек бўлимида қўлланилган алифбо бўлди. 1998 йилнинг охири эди ва Ўзбекистонда ҳали кирил алифбоси кучда. Аммо лотин ҳам чучмомо каби ўсиб чиқаётган кунлар. Радиода эса, учинчи бир алифбони кўрдим. Дунёнинг бирор жойида бунақа алифбо қўлланилмас эди.

Ўзбек бўлими очилганда бу антиқа алифбо ўйлаб топилган экан. Яъни бу ердаги 8-9 ҳарф туркчада ҳам ва эски ўзбек алифбосида ҳам йўқ. Нега, нима мақсадда бундай қилинганини ҳеч ким изоҳлаб беролмади. Аммо тахминлар кўп. Алифбони “ясаганлар” эса, аллақачон оламдан ўтишган.

Бўлим мудирига:

Continue reading

Журналист жуздони (5)

“МУХОЛИФАТЧИ”

“Америка овози”да анча йиллардан бери ишлаб келган Раъно опа кўпинча мухолифатнинг бир қаноти ҳақида ёзар ва суҳбатларни ҳам ўша томондагилар билан ўтказардилар. Бошлиқ мувозанатни сақлаш учун мендан мухолифатнинг иккинчи қанотидан интервью олишни сўрарди. Раъно опа пенсияга кетар эканлар, ҳазиллашдим:

-Опа сиз ҳам мухолифатчи бўлиб қолдингиз. Бундан кейин мақолаларингизни мухолифат нашрларига юбориб турсангиз, уларни хурсанд қиласиз.

Continue reading

Журналист жуздони (4)

“Деди”

1999 йил “Aмерика овози” радиосига ишга келганимда хабарлар ёки мақолалар ўқилганда тайёрлаган киши “учинчи одам” сифатида туриши “қонунлаштирилган” экан.

Бўлимда журналист йўқлиги, кўпчилик тилни шу ерда ўргангани, мустақил мақола ёзадиган киши “анқонинг уруғи”га айлангани боис бу қоида ўрнатилган.

Бир куни хабарларни тузатар эканман, шундай сатрга кўзим тушди:

Continue reading

Журналист жуздони (3)

“Газит”

“Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасининг Самарқанд вилоят бўйича ўз мухбири(1985-
1990) эдим. Бир кишининг хатини текшириш учун Қўшработ туманига бордим:
-Бу одамнинг хатларига ҳар кун жавоб ёзамиз. Жонга ҳам тегиб кетди, энди сизларга ёзибдими?-деб кулишди. Мен кулмадим. Масала мактаб ҳақида эди ва жиддий олиб, хат муаллифининг уйига борайлик, дедим.

Туман раҳбарлари хат муаллифи яшайдиган жой тоғнинг тепасида бўлгани учун у жойга мактаб қуриб бўлмаслиги ҳақида ўн беш йил олдин қарор чиққанини айтишди. Хат муаллифи шундан буён тинмай ёзаркан, тумандагилар ҳам хат келган идораларга тинмай жавоб йўллашаркан. Жавобларни кўрсатишди. Бир ғаладон. Аммо ҳаммасида шу гап. Ўн беш йил олдин ўша одамнинг оиласини “пастроққа кўчирайлик”, дейшибди, аммо у рози бўлмабди.

Continue reading

Журналист жуздони (2)

Миф

Бир кун пахта мавсумида Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби Шароф Рашидов “Гостелерадио” раисига сим қоқиб, Бухорода экани, машинда кетаётиб радионинг қишлоқ хўжалик ходимлари учун тушликда бериладиган дастурини эшитгани, шу дастурни яна бир марта эфирга, такроран узатишни сўрабди.

Шу билан дастурларимиз олтинга тенглашиб қолди. Бўлим радионинг энг муҳим таҳририятига айланди, шахсан Раис ва ўринбосари даражасидаги раҳбарлар назоратига ўтди. Раиснинг куёви таҳририят бошлиғи этиб тайинланди. Continue reading

Журналист жуздони (1)

КИТОБ

Аҳмаджон Мухторов Ўзбекистоннинг мустақиллик арафасида яшаган ўткир қаламли, юксак иқтидорли ва энг меҳнаткаш журналист раҳбарларидан бири эди. У Тошкентга чақирилишидан олдин Самарқанд вилоят газетасида бош муҳаррир бўлиб ишларди.

Бир куни хонасига кирсам, одатдагидек китоб ўқимоқда. Китобни маълум бир жойга етказишини кутмоқчи эдим. У киши ўқиётган саҳифасида битта бармоғини сақлаб китобни ёпган бўлдида, менга қаради ва׃
-Ватанабени ўқиганмисиз?,-деди.
-Йўқ,-деб жавоб қилдим.
-Унда ҳозир қайси китобни ўқияпсиз?

Continue reading