Журналист жуздони (15)

МОЗОР

АҚШга Афғонистондан келганлар Мозори Шариф номини қисқа қилиб, “Мозор” деб гапиришади.

“Америка овози”да ишлаган кезларимиз, хабарларда ҳам шундай деб ёзган ҳамкасбимга бу ҳолда янглиш маъно чиқиб қолади, дедим.

– Биз халққа яқин бўлишимиз керак,- деди у.- Ҳар бир нарсага шубҳа билан қарайвериш яхши эмас.

Барибир “Мозори Шариф” деб тузатдим.

Орадан бир йил ўтиб, (2001 йил, 16 Октябр-ЖМ) ББC радиосининг ўзбекча эшиттиришини тинглар эканман, Тошкентдан Лондонга бориб ишлаётган журналист ўқиган хабар диққатимни тортди.

У “Абдурашид Дўстимнинг аскарлари Мозорга кирди” деди.

Яъни Дўстим аскарлари Мозори Шарифга кириб боргани ҳақидаги хабар эди.

Демак, бундай дейиш учун афғонистонлик ёки ўзбекистонлик бўлишнинг аҳамияти йўқ экан, деган фикр кечди хаёлимдан.

Жаҳонгир Муҳаммад

%d bloggers like this: