centre1.com

Шавкат Мирзиёев расколол узбекскую оппозицию

Advertisements

Бугун “Озодлик”да

samandarquqonovСамандар Қўқоновнинг озод қилинишига Мирзиёевнинг қандай дахли бор?

Ўзбекистон қамоқхоналарида қарийб 24 йил ўтирган сиёсий маҳкум Самандар Қўқонов 24 ноябрда озодликка чиқарилгани тўғрисида хабар берилганидан сўнг Озодликка келаётган шарҳлар орасида бу иш учун Шавкат Мирзиёевга мақтов битилган шарҳлар ҳам талайгина. Хўш, Қўқоновни чиндан ҳам Мирзиёев озод қилдими? Агар шундай бўлса, нима учун бошқа сиёсий маҳкумлар ҳануз қамоқда қолмоқда? Шу ва ортда қолаётган ҳафтада пайдо бўлган бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.

http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/28142125.html

Мулоҳаза

 jm_2015_kitob2Ватан тушунчаси

Ватан бу қўл билан ушланадиган моддий нарса эмас,
Ватан тафаккур остидаги маънавий кенгликни тўлдирган поёнсиз тушунча.
Ватан – руҳнинг умуртқаси, ҳиснинг вулқони. Инсон шу тушунча билан туғилади. Чунки у қондан қонга оқади, генлардан генга кўчади. Ота-она авлодидан келади бу ген. Бир кун олимлар инсон танасидаги миллионлаб генларнинг энг каттаси ва энг кучлиси ватан ҳиссини ташийдиган ген эканлигини аниқлашса, бу ҳақиқатнинг ўзгинаси бўлади.
Чунки бу ҳиснинг таркибида инсоннинг қўними бор. Бу қўним унинг руҳияти ёйилган маскан.
Бу маскан сарҳадлари ичида инсоннинг қадри ҳақидаги қонуният бор. Ана шу қонуният бузилса, ҳислар дунёсида зилзила бошланади.
Ҳислар дунёсида инсоннинг ҳурриятга бошлайдиган куч мавжуд. Инсон мудом ҳурриятни, озодликни қидириб, севиб яшаши ана шундан. Continue reading

Биз кимга овоз бердик?

Клинтон сайланди, Трамп президент бўлди. Нега?

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

“Каримовчилар” Мирзиёевга унинг Роғунга қарши бўлганини эслатди”

JM_2016Avgust“Роғун ГЭСи қурилишининг асл мақсади ва унинг минтақага келтирадиган зарари ҳақида”. Кейинги йиллар учун характерли бўлиб қолган бундай сарлавҳа Ислом Каримовнинг ўлими ортидан бирдан илиқлаша бошлаган Тошкент-Душанбе муносабатлари фонида кутилмагандайроқ туюлди. Демак, Тошкент Роғун масаласида ўз позициясини ўзгартирмабдида? Ёки гап бошқа ёқдами?

АҚШда истиқомат қилаётган ўзбек журналисти Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, бошқа ёқда… Continue reading