Мулоҳаза

 jm_2015_kitob2Ватан тушунчаси

Ватан бу қўл билан ушланадиган моддий нарса эмас,
Ватан тафаккур остидаги маънавий кенгликни тўлдирган поёнсиз тушунча.
Ватан – руҳнинг умуртқаси, ҳиснинг вулқони. Инсон шу тушунча билан туғилади. Чунки у қондан қонга оқади, генлардан генга кўчади. Ота-она авлодидан келади бу ген. Бир кун олимлар инсон танасидаги миллионлаб генларнинг энг каттаси ва энг кучлиси ватан ҳиссини ташийдиган ген эканлигини аниқлашса, бу ҳақиқатнинг ўзгинаси бўлади.
Чунки бу ҳиснинг таркибида инсоннинг қўними бор. Бу қўним унинг руҳияти ёйилган маскан.
Бу маскан сарҳадлари ичида инсоннинг қадри ҳақидаги қонуният бор. Ана шу қонуният бузилса, ҳислар дунёсида зилзила бошланади.
Ҳислар дунёсида инсоннинг ҳурриятга бошлайдиган куч мавжуд. Инсон мудом ҳурриятни, озодликни қидириб, севиб яшаши ана шундан. Continue reading