ЯҚИН МОЗИЙ

1.СЎЗ МУЛКИ ЖАҲОНГИРЛИГИГА ДАЪВОГАР

2.КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

3.КИМГА АЙТАЙ ДАРДИМНИ?

4.“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

5.“ЛАМБАДА” ёки БЕҲАЁ ЎЙИН

6.МАРАТУЛАР

7….ОТТИРАДИ

8.ЛИДЕРЛАРНИНГ ЎРНИ ВАТАНДАДИР

9.МУСТАҚИЛ ДАВЛАТ ВА ҲУР МИЛЛАТ

10.РЕВОЛЮЦИОН ЭМАС, ЭВОЛЮЦИОН…

11.ВАТАНГА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА

12. ОНА ТИЛИМ

Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЯНА, КИМ БИЛСИН?

5 Январ, 2010 йил
Кеча Ёдгор ака (шоир Ёдгор Обид) телефон қилиб қолдилар. Роса дардлашдик, ватан ҳасратини енгиллатишга уриндик. Раҳматли Боймирза отани эсладик. Кейин мен Ёдгор акага қуйидаги воқеани айтиб бердим.

Янги йил байрамини Ню Йоркда ўтказдик. Ўзбекистондан келганлардан бир гуруҳи катта ресторанни ижарага олишибди. Таклиф қилишибди, бордик. Рестораннинг эгаси бухорий яҳудийлардан бўлиб, пазандалар, иш бошқарувчилари ўзбекистонликлар экан. Шунинг учун ҳам дастурхонда ўзбекнинг ҳамма таоми бор эди. Фақат ўртада хизмат қилаётган хонанда ва созандалар бухорий яҳудийлардан. “Муножот”дан “Тановар”гача, “Лазги”дан “Шашмақом”гача шунақа ижро этишдики, ўтирган ўзбеклар лол қолдилар. Ресторан эгаси бир пайт ёнимизга келди ва дард билан гапира бошлади: Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

УНИНГ БИТТА МАНФААТИ БОР

1 январ, 2010 йил

Таниқли адиб, ўз сўзи ва ўз услубига эга қаламкаш дўстим Ризо Обидни туғилган куни билан самимий қутлайман!

Ризо Обид бугун битта сўз айтиб, эртага бошқа гап айтадиган ижодкор эмас. Унинг ҳар доим ўткир, қайтмас сўзи бор! Ўз услуби бор. Ўз йўли бор! Бошқаларга ўхшамаган овози бор!

Ризо Обид кимгадир ёки кимнингдир кучига эмас, ўз сўзига, ўзининг кучига ишонган инсон. Бундайлар ҳаётда жуда кам учрайдилар. Шоҳни кўрса бош эгадиган, мансабдорга қуллуқ қиладиган, фойданинг йўлига мақтов тўшайдиганлар вижиллаб кетган бугунги замонда табиийки Ризо Обид кабилар жуда оз. Continue reading