Жаҳонгир МУҲАММАД: ИШОРАТЛАР

jahongir_m1.jpg“АЯ”

Фарзандларим турмуш ўртоғимни “ая” дейишади.

Кеча қизим сўраб қолди׃

-Дадажон “ая” деган сўз тожикчами?

-Нимага сўраяпсан?

-Биттаси “Дадангиз, ойингиз яхшимилар?” деб сўради. “Ҳа, дадам ҳам, аям ҳам яхши юрибдилар” десам׃ “Ая дедингизми, сиз тожикмисиз?” деб сўради.

Қизимнинг бу гапидан кейин тилшунослигим тутиб кетди׃ –

-“Ая” деган сўзнинг бир қанча маъноси бор.
Биринчиси “она”, “ойи” дегани. Иккинчи маъноси эса, мураббия, тарбия берувчи аёлларни “ая” деймиз. Кейин ҳурмат юзасидан исмларга ҳам “ая” деган сўз қўшиб айтамиз. Масалан, “Лутфхоним ая” дегани каби. Илгари хизматчилар бойларнинг хотинига ая деб мурожаат қилишган. Қолаверса, она каби яқин бир аёлни ҳам ая деймиз. Масалан, биз Амакимнинг хотинларини “ая” дер эдик.

Қизимга ўзбек тилидан ана шундай озгина дарс берган бўлдимда кейин׃

-Балки ўша сўраган одам ўзбек тилини яхши билмас. Америкадаги ўзбеклар бошқа мамлкатларга чиқиб, кейин бу ерга келганлар. Шунинг учун калимларга қараб одам танишга интилишади.Шунинг учун ҳам “ая” деган сўз тожикча деб ўйлагандир? Улардан хафа бўлмаслик керак. Бунга эътибор берма!

-Эътибор бермасдим, аммо сўраган одам ўзбек журналисти эди-да!

-Шундайми?- деб қандай жавоб қилишимни билмай қолдим.

БЕКИНМАЧОҚ

Кеча шоҳ йўлда кетаётган эдим. Инсон фитратига хос бўлган қизиқ нарсани кузаттим.

Бу йўлда машинани соатига 65 мил тезликда ҳайдаш мумкин. Ўзбекистонда соатига қарийб 105 километр дегани бу. Аммо машинлар соатига 80-85 мил тезликда кетмоқда. Бу энди қарийб 130-140 дегани.

Йўл миршаблари ушлашса, катта жарима солишади. Ҳамма қоидабузарлар ана шу жаримадан, жазодан қочиш пайида бекинмачоқ ўйнашаётганга ўхшарди. Улар қоидани бузган ҳолда ўзларини қутқазиб қолишмоқчи. Бунинг учун эса бошқа бировнинг ортига бекинишга ҳаракат қилишади.

Шу зайл бир-бирини қувиб, бекинмачоқ ўйнаган каби бошқаларнинг орқасига, орасига яшириниб катта тезликда кетишмоқда.

Ҳамманинг хаёлида илоҳим мени ушламасин деган фикр.

Бошқани ушласин!

Бошқани жазоласин!

Шу хаёл билан бошқа қоидабузарни миршабга рўбарў қўйиб, ўзларини асраб қолишмоқчи.

Мен бу ҳолни кузатиб ўйланиб қолдим.

Наҳотки бу нарса инсоннинг фитратида бор экан?!

Наҳотки инсон доим бошқаларнинг ортига бекинишга интилса?!

Балки қоидани бузмаса инсон бу иллатдан йироқ бўлар?!

Балки…

ТАНГРИНИ СУДГА БЕРДИ

Дунёдаги энг диндор санaлган АҚШнинг Небраска штати сенатори Эрни Чамберс (Ernie Chambers) инсониятга энг кўп зарар-зиён етказган дея Тангрини судга берди. Кимдир уни тентак дейиши мумкин эди. Дейишмади. Чунки у тентак эмас. Халқ эътиборини қозониб, сенатор бўлган. Лекин Ўзбекистонда ёки Шарқнинг бошқа жойларида бўлса, уни жиннига чиқарган ёки шайтон, кофир дея ўлдириб кетишлари ҳеч гап эмас.

Қолаверса, сенатор баъзи сафдошлари – қонун чиқарувчиларнинг айрим ахлоқий, нозик масалаларни судга олиб чиқмаслик борасидаги ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш мақсадида шундай одим отганини айтади.

У Си-Эн-ЭН (CNN) га берган суҳбатида ҳар қандай киши ҳар қандай масалада судга мурожаат қила олиши кераклиги ва буни бўғмаслик шартлигига урғу берди.

Унга кўра, ҳамма нарсага қодир деб билинган Тангри юз бераётган зилзилалар, табиий офатлар, урушлар ва бошқа оммавий қирғинларнинг олдини олмаганмиш.

Мени эса бошқа нарса ўйлатди. Тангри битта. Фақат уни турклар Тангри, араблар Аллоҳ, форслар Худо, руслар Бог, инглизлару немислар Год, французлар Дью, италянлар Дио, Испанлар Диос ва ҳоказо номлар билан аташган. Шундай экан, демак у ҳаммамизнинг Тангримизни судга берди.

Аммо нега ҳар уч динда ҳам сал нарсага пайғамбарларни ҳимоя қилишга чоғланганлар Тангрига қолганда лом-мим демадилар?

Балки Тангри гуноҳкор бандаларнинг муҳофазасига, ҳимоясига муҳтож эмас, дейишингиз мумкин. Ҳақсиз.

У ҳолда Тангрининг пайғамбарлари заиф бандаларнинг муҳофазасига муҳтожмилар?

Худбин инсоннинг ўзини Тангрининг пайғамбарларидан ҳам устун қўйишга интилиши эмасми бу?

ЯРАТГАННИНГ ИНОЯТИ

Сунбула келдими, Америка табиатида мўъжиза кунлар бошланади. Дарахтларнинг барглари сап-сариқ, қип қизил, кўм-кўк ва биз сўз билан ифода этолмайдиган даражада ажиб рангларда товланиб эртаклар диёрини яратади. Шундай кезларда қалин ўрмонлар билан қопланган тоғлар яқинига борсангиз, табиатнинг гўзаллиги қаршисида лол қоласиз.

Мен севган бир тоғ бор. Бизнинг уйдан анча узоқларда. Шаҳар атрофида яшаганимиз учун ўша тоғ бағрига бориб келиш анча вақт олади. Ҳар доим ҳам у томонга йўлим тушмайди. Лекин ҳар куни бир бориш истаги кўнглимни тарк этмайди. Куз тушдими ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам ўша томонга қараб кетгим, ўша тоғ бағридан ўтган йўллардан уфқ остонасига қараб етгим келаверади.

Тоғлар ва ўрмонларга ошиқлигимни уйдагилар ҳам билишади. Аммо кимнинг иши, кимнинг ўқиши дегандай ҳар куни ҳам ўша томонларга бораверишимизга имкон йўқ эди.

Қайси йили ҳам туғилган кунимда болалар уйни худди эртаклардагидек қилиб тузатишиб, тортнинг устига кичик шаъмларни ёқиб׃

-Аввал ният қилинг, кейин пуфлаб ўчиринг,-деб қолишди.

Шунақа одат эмиш.

Ният қиламан десам кўз олдимга ложувард- ранго ранг ўрмонлар, ўша мен ошиқ бўлган тоғ ва дарахтлардан бахмал тўн кийган қоялари келаверди.

“Тез-тез ўша томонларга бориб-келиб турайлик” дедим ичимда.

Қилинган ниятни айтмаслик керак экан. Мен эса айтиб юрдим. Чунки ошиқ ўз севгисини яшира олмагани каби мен ҳам табиатнинг гўзаллигига шайдо эканлигимни айтмасдан тура олмас эдим.

Эгизак фарзандларим мактабни битиришиб, олий ўқув юртларига ариза беришди. Шу жойда муаммо бошланди. Чунки улардан бири журналист, кейингиси эса тиш доктори бўлмоқчи. Бир университетда журналистика бор, иккинчиси йўқ. Охири яхши бир университетда бирга ўқийдиган бўлишди.

Дунёнинг ишларини қаранг. Бирданига икки истак эмас, балки уч орзу ҳал бўлди. Энди мен ҳафтада ё икки ёки уч марта ўзим севган ўша тоғ ва ўрмон қўйнидан машинада бир неча соатлаб ўтиб боришим шарт.

Кеча “Мерседес”нинг рулини турмуш ўртоғим Роҳилага бериб, ўзим табиатнинг гўзалликларидан кўзимни уза олмай келар эканман, ана шу ҳақда ўйладим. Яхши ният – ёрти мол деганлари бежиз эмас экан! Яратганнинг иноятига яна бир марта қойил қолдим!

“ЯХШИ ОДАМ…”

-Қутайба Марказий Осиёни қилич билан тилкалаб чиққан.
“Ўтиб кетганларга тош отишни қачон бас қиласиз!”

-Лениннинг амри билан Бухоро қонга беланган.
“Ахир Ленин ўлган, ўлганларни гапиришдан фойда йўқ!”

-Сталин қонхўр жаллод!
“Уф, ўлган одамни сўкиб нима қиласиз, ока!”

-Қотил Берия ҳақида филм олишди.
“Уф, у ўлиб кетган. Қўйинг, гўрида тинч ётсин!”

-Кауфман Самарқандни бомбардимон қилган.
“Ўтган нарсани ковлашдан фойда борми?”

-Гитлер аблаҳ, қанча одамнинг қонини тўккан.
“Э, раҳматли туркистонликлар легионини тузган, бизни озод қилмоқчи бўлган, руҳини чинқиратманг!”

-Пиночет стадионини қонга ботирган.
“Ўлиб кетдику, намунча гапирамиз. Шундан фойда чиқадими?”

-Озод Шарафиддинов Каримовнинг оёғини ялаб кетди.
“Уят эмасми, оламдан ўтган одам ҳақида шунақа гап айтиш!”

-Лазиз Қаюмов бир умр Боймирза Ҳайитга тош отиб ўтди.
“Ўлиб кетди. Энди ҳисобни оладиган ва жазосини берадиган бошқа, сиз эмас!”

Бу рўйхатни истаган қадар давом эттириш мумкин.

Гап рўйхатда эмас. Гап шундаки, бу мантиқдан келиб чиқадиган бўлса, Каримов ҳам етмишга етди. Яқин орада ўлиб кетса керак. Шу билан унинг жиноятлари ҳам ёпиладими? Ахир ўлган одамни яхши деймиз. Марҳумлар ҳақида фақат яхши гапириш керак деймиз. У ҳали яна бир-икки Андижонни қонга беласа ҳам ўлган куни қабрга қўйиб, “яхши одам” эди деб унинг қилмишлари ҳақида гапиришни ман этамизми?

У ҳолда ҳамма бу дунёда жиноят қилиб, ўлгандан кейин “Яхши одам” эди деган ном олаверса, тирикликда яхши одам бўлишнинг нима кераги бор?

Мана сизга савол. Фақат жавобини менга эмас. Ўзингизга бериб кўринг! Жавобингизни ёнингиздаги одам эшитмасин-ки, бошингизда ёнғоқ чақиши мумкин.

ДАВЛАТБОЙ

Қишлоғимизда бир девона бор эди. Исми Давлат. Кимдир уни Давлатбой деса, кимдир Давлат девона дерди. Шунинг ўзи унга икки хил муносабат бўлганини кўрсатади.

Давлатбой мактабда ўқимагани учун саводсиз бўлса-да “Лайло” деган қўшиқни ёддан билар ва ярим тунга қадар кўчаларда айтиб юрарди.

Отаси Эшон ака маҳалла раиси эди. Ўғлига янги уст-бош олиб берса ҳам барибир Давлатбой жулдурини кияр, ҳовлисида алоҳида хона қилиб бергани билан у кўча куйда саргардон эди.

Агар биров унга дўқ урса׃

-Ҳали кўрасан, отим Давлат, бир обком бўлсам- давлат бўлсам, онангни кўрсатаман! – деб жавоб қиларди.

“Обком” дегани ўша кезда вилоят партия комитети дегани эди, яъни бугунги ҳокимлик мақомига тенг идора, маҳаллий давлат эди. Шунингдек, халқ орасида ана шу маҳаллий давлатнинг биринчи котибини ҳам “обком”, “обкомбобо” дейширади.

Давалатбойда бирдан ўзгариш бўлди. У қўлини орқасига қўйиб, мағрур юрадиган, ҳамма билан ҳол-аҳвол сўрашадиган, болаларга насиҳат қиладиган, ўзини ҳаммадан устун кўрсатадиган бўлиб қолди. Ҳатто кийиниши ҳам ўзгарди. Унча бунча одамни писанд ҳам қилмай қўйди.

Бир кун уни автобусда кўриб қолишибди. Регистонда автобусдан тушар экан׃
-Билетинг қани?- деб ҳайдовчи уни ушлаб олибди. У׃
-Мен обкомда ишлайман, обкомда ишлаганлар –давлат, давлатдан билет сўралмайди,-деб жавоб қилибди.

Одамлар ҳайдовчига унинг девоналигини айтишган экан, шундан кейин қўйиб юборибди.

У энди ҳаммага׃
-Мен обкомда ишлайман,- дейдиган бўлди.

Одамларнинг Давлатбойнинг устидан кулган қисми уни кўрганда׃
-Ҳа, обкомбобо, қалайсиз, вилоятда ишлар қалай?-деса у׃
-Худога шукур, ҳозирча тинчлик,-дерди вазбинлик билан.

Бир кун Тошкентдан келган меҳмонлар билан “обком”нинг дачасига бордик. Машинадан тушиб, ичкарига кираётганда кўзим дарахтлар остини тозалаётган кишига тушиб қолди. Бу бизнинг Давлатбой эди. У ҳақиқатдан ҳам “обкомда” ишлар экан!

Дунёнинг ишлари шунақа. Бугун у борми-йўқми билмайман. Аммо ҳаёт бўлса, балки замонавийлашиб, энди Давлатбобо “президент бўлмоқчиман” деб юрган бўлса ҳам ажаб эмас!

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди.

-Болам рўзанг ҳаром бўлди,-деди у.-Сен Раҳимни сўкиш билан рўзангни буздинг. Бу ойда бировни сўкиш, ҳақоратлаш мумкин эмас.

-Ахир у биринчи бўлиб мени сўкди…

-Унинг рўза тутган-тутмаганини билмайман. Балки у умуман тутмас. Бу унинг иши. Худонинг олдида ўзи жавоб беради. Лекин сен рўзаликсан ва сенга сўкиш ҳаром.

Катта ўғил бу гапдан ўзига сабоқ олди ва шундан кейин нафақат Рамазонда, балки умуман бировни сўкмайдиган бўлди.

Лекин Мусурмонқул ака эртасига пешинни ўқиб, ташқарига чиқса, кичкина ўғли овқат еб ўтирибди.

-Ҳа, нима бўлди?-деб сўради ундан.

-Билмасдан Раҳимни сўкиб юборибман, рўзам бузилди,-деб жавоб қилди оғзини тўлдириб овқат чайнаётган бола.

Мусурмонқул ака унга анча насиҳат қилиб׃

-Энди Рамазондан кейин қўшимча олтмиш кун рўза тутишингиз керак ,-деди.

Лекин эртасига яна шу ҳол такрор бўлди. Кичик ўғил шу зайл Рамазонда ҳам, ундан кейин ҳам ўтганни, қайтганни сўкадиган бўлиб қолди.

Отаси гапирса׃
-Ўзингиз айтгандингиз, жавобини ҳар кимнинг ўзи беради деб. Тангрининг олдига борганда бир гап бўлар…,-дейдиган бўлди.

Хуллас, Мусурмонқул аканинг икки фарзанди икки хил бўлиб улғайди. Бири – шимол. Бири-жануб. Бири-тун. Бири-кундуз. Бири-тарбияли. Бири-тарбиясиз. Бири-одил. Бири-золим. Бири-ориф. Бири-осий.

Мусурмонқул ака ҳам, маҳалла куй ҳам бу ҳолатга чора топиш билан овора. Чора топилармикан энди?

МЕРГАНЛАР

“Озодлик׃ Америка инқилоби” китобининг муаллифи Томас Флеминг (Thomas Fleming-Liberty: The American Revolution) қизиқ бир воқеани ҳикоя қилади.

1777 йилда Британиянинг машҳур мергани ўрмонда Шимолий Американинг бир гуруҳ сипоҳларини кўриб қолади. У пистирмада туриб, қуролини уларнинг олдида келаётган кишига йўналтиради. Лекин уни отмайди. Кейин у бу ишига “чавандознинг юзи қатъиятли ва меҳр-саховатли эди” деган изоҳ беради. Вақт ўтиб маълум бўладики, мерган отмаган одам армия қўмондони ва Американинг бўлажак президенти Жорж Вашингтон экан.

Халқимизда “меҳри иссиқ”, “меҳри совуқ”, “юзи иссиқ”, “юзи совуқ”, “юлдузи иссиқ”, “юлдузи совуқ” каби иборалар кўп. Ҳақиқатдан ҳам инсоннинг юзи, кўзига алоҳида эътибор қилинади.

Шунинг учун ҳам бутун дунёда сайловларда номзоднинг имиджи борасида махсус одамлар шуғулланишади. Лекин улар барибир юзга, кўзга меҳр солиб қўя олмайдилар. Бу иш яратганнинг ваколатида.

Хунук одамларни хафа қилмоқчи эмасман. Айб уларда ҳам эмас. Уларни шундай яратган бўлса нима қилишсин?! Балки уларнинг қалблари гўзалдир?!

Лекин 1990 йилларнинг бошида Каримовнинг сўзларига эмас, кўзларига қаралганда, балки Ўзбекистон бугунги куйга тушмаган бўлармиди?

Ёки унинг қалби гўзалдир дея алдандими халқ?! Балки халқ ўшанда Дажжолнинг чиқиши, Яжуж-Мажужларнинг меҳрсизлиги, қиёфаси ҳақида ҳеч нарса билмагандир?!

Гап буларда эмас, гап мерганда, мерганинг кўзларида дейишингиз мумкин.

Афсус гап бунда ҳам эмас.

Гап шундаки, бизнинг мерганлар меҳрсизни кўрсалар ётаверадилар, меҳрингизни кўрсалар отаверадилар.

КЎНГИЛ СУВРАТИ

Ҳеч қачон кимдир ҳақида кимдандир эшитган гапларим асосида хулосага келган эмасман. Доим ўзим топган чизгилар, ўша одамнинг ҳаракатлари, фаолияти, сўзлари, мактубларидан келиб чиқиб, хулоса қиламан.

Шунинг учун ҳам баъзилар ёмон деб турган одам ҳақида ҳам дарҳол фикрим ўзгармайди. Ёки кимдир ҳақидаги фикрим асосларга таянган ҳолда салбий бўлса, оломон ҳар қанча яхши демасин бирданига ўзгариб қолавермайди, уни кечиришим мумкин, аммо бу унинг кимлиги ҳақидаги фикрим ўзгарди дегани эмас. Бу балки яхши, балки ёмон фитрат, аммо бу менинг фитратим.

Ана шундай у ҳақда ўз фикрим шаклланган кишилардан бири Самад Муроддир. Уни 1990 йиллар бошида Эрк демократик партиясида бирга ишлаганимизда таниганман. Юраги соф йигит. Гапнинг дангалини айтади, қўяди. Шунинг учун ҳам баъзиларга ёқмайди.

Уни уриб-уриб беҳуш ҳолида ахлат уюмлари ичига ташлаб кетганларида “бу ишни ҳукуматдагилар қилди” деганимда, баъзилар “йўқ” деб туриб олишган. Бу “йўқ”ни шу қадар ишонч билан айтишган-ки, худди “Сен билмайсан буни мен уюштирганман” деган каби эди бу “йўқ”.

“Америка овози”да ишлаганимда Самад Муроднинг янги тарафини кашф этдим. У ўзининг бир достонини юборди. Ўқиб “ваҳ” дедим. Унинг кўнглида буюк шоир яширин экан. Дарҳол мусиқага буркаб, ўзим ўқидим радиодан.

Сизга унинг кўнгил сувратидан ишорат бергувчи бир мактубини ҳавола қилмоқчиман.

“Ассалому алайкум Жаҳонгир ака!
Бу асар мен уй қамоғида ётган ситамзада кунларимда ёзилган.
Агар ўшанда ижодни касб қилмаганимда, билмадим, мудҳиш олти йилда ақлдан озармидим?!
Ҳозир ҳам изтироблардан дил хунга тўлган чоғларда шу сатрларни ўқиб таскин топаман, яшагим келади.
Шу юпанчимни сиз билан баҳам кўргим келди, Жаҳонгир ака. Балки яна кимгадир юпанч бўлар…
Мен шоирлигидан ор қиладиган ягона шоир бўлсам керак?!
Биласизми, шу пайтгача уч марта ёзган барча нарсаларимга ўт қўйганман.
Аянчли сатрлардан қаттиқ ор қилганман.
Бу менинг ижодий фаолиятимнинг уч даври ёки уч босқичини англатса керак?!
Тўртинчи бор шу ҳолга тушганимда ёқишга журъат этолмадим. Бу мен 19 га тўлган, Данте Алигьерини ўқиганимдан кейин содир бўлганди.
Ўшанда бир даста дафтарларни тоғдаги бир ғорга яширганман. Балки тургандир?!
Салом билан САМАД”.

Бу мактуб менга ўзбек кўнглининг сувратини чизиб берди. Сизгачи?

“КИШТ”

Университетда бирга ўқиган дўстлардан икки нафари Назарабекда қурилиш ётоқхонасида туришарди. Мен у ерга улар билан шатранж (шаҳмат) ўйнаш учун бориб турардим. Бир куни унча-бунча одамга енгилмайдиган ошнамни мот қилдим. У бирдан шаҳмат доналарини сочиб юборди ва тахтани тизасига бир уриб синдириб ташлади. Шундан кейин орамизда бошланган совуқлик ҳеч йўқолмади. Шу нуқта дўстликнинг битиш нуқтасига айланиб қолганидан афсусландим. Орани тузатишга кўп уриндим, аммо салом-алигимиз илгариги самимият нуқтасига қайтмади.

Шаҳмат қоидаси – бир томон мот қилдими, икинчи томон мағлубиятни тан олиб, ғолибни қутлайди ва навбатдаги ўйинга бошланади. Ҳаётда ҳам шундай. Бир нарсада ютқаздингизми, мардларча тан олиб, хатони таҳлил қилиб, ўйинга қайта кириш керак.

Бизда эса ҳаётнинг мана шу қонуни бузилган кўринади.

Чунки бизнинг ҳаётда ҳамма нарса мотдан кейин бошланади. Мот бўлган томон шаҳмат тошларини улоқтиради, тахтасини синдиради, рақибини ғирромликда аблайди ва ҳоказо.

Балки қаердадир хато қилган бўлсам керак?

Аспни бекордан-бекорга қурбон қилдимми?

Сипоҳни яхши ўнатмадим, шекилли?

Фил туриб қолди, уни ҳаракатга келтирмадим, балки шу мағлубиятга бошлагандур?

Руҳ-чи, руҳ, у вазифасини бажардими?

Вазирни алмаштириб юборганда энг катта хатони қилдимми ёки?

Балки пиёдаларни асрамасдан майдонни очиб юбордимми?

Ёхуд бутун хаёлим “кишт” дейишда бўлиб қолдими?

Мағлуб бундай саволларни ўзига бериши учун аввало мағлублигини тан олмоғи керак. Лекин…

Ривоят׃ Искандарга қарши Ҳиротда жанг қилаётган икки паҳлавон-Меҳмон ва Мезбон учрашиб, кучларни бирлаштириш режасини тузишибди. Кейин Меҳмон׃
-Кеча менга Ҳинддан янги шатранж олиб келишди, тошлари фил суягидан қилинган, бир ўйнайлик,-дебди.

-Душманимиз жуда кучли,-дея Меҳмон Отни олдинга сурибди.

-Биргалашиб тор-мор қиламиз, у босқинчини,-деган Мезбон Филни ишга солибди.

Анчадан кейин Меҳмон׃
-Душманга мана бундай қилиб “Кишт” деймиз,-дебди-да Мезбонга мот қўйибди.

Мезбон Меҳмонни кузатиб қўйиб, мот бўлганидан қийналиб, ухламай чиқибди. У Меҳмон ғирром экан, бунинг устига менга душман дея киноя қилди, деб ўйлаб чиқибди. Асабларини идора эта олмай, интиқом руҳига таслим бўлибди ва белгиланган пайтда жангга қўшилмабди.

Якка жангга кирган Мезбон сипоҳларини йўқотиб, мағлуб бўлибди. Бир неча кундан кейин Меҳмоннинг уйига келибди.

-Нега келмадинг?-дея сўрабди ундан.

-Душманга мана шундай қилиб “Кишт” деймиз,-деган жавоб олибди.

-Биз “Кишт”га “Кишт” деб жавоб қиламиз,-деган Меҳмон ёпиниб турган сипоҳга ишора қилибди. Сипоҳ ниқобини олиб ташласа, Искандар экан.

-Ҳар иккалангизни ҳам аслида мен мот қилдим.-дебди Искандар уларнинг кўксига қилич санчар экан,- Ўша шатранжни мен юборгандим…

ҚУЛЛАР

Кеча телефонда Тошкентдаги танишим билан анча гаплашиб қолдик.

-Рамазон қандай ўтмоқда?

– Тангри қулларини кам қилмайди. Ҳар кун ифторхўрлик!

-Қимматчилик қаҳатчиликка айланиб қолмаятими, ишқилиб?

-Олдингиларидан ўтса ўтмоқдаки, қолишадиган жойи йўқ. Сомсалар ўша ўша…шўрвалар ўша ўша… ёнига кабоб ҳам қўшилмоқда, ҳатто.

-Одамлар нега нолиб юришибди, бўлмаса?

-Фақат Рамазонда эмас, олдин ҳам тўйларда тўкинчилик, зиёфатларда тўкинчилик, мен сендан қоламанми дегандек мусобақа давом этмоқда. Аёлларни айтмайсизми, ҳар куни бир бошқасини кийишади. Эркаклар эса шариатдан ҳам ўтиб кетишди. Росманасига 4-5 тадан хотинлари бор.

-Маош икки кило гўштга етмай турганда сиз лоф қилаясиз, шекилли?

-Ўлибманми, лоф қилиб. Рамазон кунларида ёлғон гапираманми?

-Балки жамиятнинг фақат бир қисми шундай яшаса керак?

-Кимнинг қули бўлса, ўша ана шундай яшамоқда.

-Қанақа қул?

-Бугун ўқидим 4,5 миллион одам ташқарида экан. Ўзингиз улар ҳақида “Қуллар романи”ни бошлабсиз-ку! Ана ўша қуллар ишлаб-ишлаб бу ёққа юборишади. Бу ёқдагилар ҳаллола ҳуштут, мазза қилиб яшашади. Қўшнимнинг икки ўғли четда. Бири Россияда, иккинчиси Португалияда, учинчиси менежер. Ҳеч қаерда ишламайди. Акаларидан пул келишини назорат қилади. Агар биттасидан келмай қолса, ўша кун Интернет кафега кириб хат ёзади. “Ойим касал бўлиб қолдилар. Қон босимлари чиқиб кетди. Юраклари ўйноқлаб турибди. Дўхтир фалон пул. Дори дармон писмадон пул. Нима қилайлик?” Қарабсизки узилиш тикланади.

-Аммо бу ёқларда ҳам пул топиш қийин. Меҳнат жуда оғир. Бечораларнинг дам олишга вақтлари йўқ.

-Биламан. Ўзим ҳам бориб келдим. Аввалига ўша ёқда яшаётган қизимдан, кейин куёвдан хафа бўлгандим, мени ҳар куни томошаларга олиб боришмади деб, бир муддат ўтгач, уларга қанчалик қийинлигини тушунганман. Шунинг учун ҳам бу гапларни раҳмим келиб айтмоқда. Ўша томондаги қулларга раҳмим келади. Бу ёқдаги қулдорларнинг улар билан ишлари йўқ. Уйланганми, ўқиганми, турмушга чиққанми, соғми, касалми.. фарқи йўқ. Ҳар ой юборадиганини юбориб туришса, бас! Ҳукумат ҳам бундан семирмоқда.

-Демак, “Қуллар романи” долзарб!.

-Э, шунча меҳнат қилиб ёзганингиз билан ким ўқирди?

КИМ ЎҚИРДИ?

Агар Америкада метро пездларига минган ҳамма одам нимадир ўқийди десам ҳайрон қолмайсиз. Бу ёзилавериб, айтилавериб, сийқаси чиққан гап.

Касалхонага ёки бирор қабулхонага борган одамлар, умуман ҳамма кутиб ўтирганлар нимадир ўқиб ўтиришган бўлишади. Шунинг учун ҳам қабулхоналарда атайлаб журнал ва газеталар қўйишади. Бу – сиёсат, бўш вақтни ўлдириш дейишингиз мумкин.

Тушлик пайти ошхонага борсам, ўтирганларнинг ярми ҳам овқат еб, ҳам китоб ўқиётган бўлади. Бунга нима дейсиз?

Буниси ҳам майли, уйга яқинлашган жойда катта чорраҳа бор. Шу жойда қизил чироқ ёнса, анча туриб қоламан. Атрофга қарасам, икки кишидан бири нимадир ўқиётган бўлади. Кўзи тўрттами, чироқ кўк ёниши билан машинани ҳайдаб ҳам кетаверади.

Ишга бориш ва қайтиш вақтимни ўзим белгилаганим учун иложи борича қатнов оз пайтида бориб келаман. Қайси кун бир таниш билан телефонда кўпроқ гаплашиб қолибмиз, қатнов кучайган пайтда йўлга чиқишимга тўғри келди. Машиналар деярли тўхтаб қолган. Жуда секин силжияпмиз. Кўзларимга ишона олмайман׃ чап томонимдаги ҳайдовчи ҳам, ўнг тарафимдаги ҳам нимадир ўқимоқда.

Дам олишга бордик. Ҳамма ўзи билан компютерини олиб борган. Эрталаб дасталаб газета сотиб олишади. Кейин дарахтлар тагида, ҳовуз бўйида, уммон соҳилида ётиб ўқишади. Булар дам олишга келганми, ўқишгами?

Кутубхоналар, китоб дўконларини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади, одамлар бу жойларга махсус китоб ўқиш учун борадилар.

Спорт залларида машина устида юраётган одам ҳам нимадир ўқиб турган бўлади. Бу эса спортдан зерикиб қолмаслик учун деб айтишингиз мумкин.

Мен бу ерда илк бор саунага борганимда ҳайрон қолганман. Ичкарида қизиб турган тахталар устида қизиб турган газеталар. Кимдир унутган, ёниб кетмасин дея тўплаб ташқаридаги ўтиргичга қўйсам, бошқа бир одам ҳаммасини кўтариб ичкарига олиб кирди.

Саунада ҳар кунги газеталарни ўқиш билан одамлар иссиқ жойда кўпроқ ўтиришга муваффақ бўладилар деб асос кўрсатишингиз мумкин.

Кеча қарасам, иссиқ сув қайнаб турадиган ҳовузнинг ўртасида “пиш-пиш”лаб турган одам журнал ўқимоқда. “Ёппирай!” дедим. У шу зайл ўн минутлар чамаси ўқиб, кейин саунага бориб, “мутоала”сини давом эттирди. Бу сизга бугунги Америка! Қулликдан озод бўлган Америка. Энди ўзимизга қайтсак…

“Қуллар романи” битгач, бугунгилар ўқишмаса ачинмайман, чунки бугун уни яшаб кўришмоқда. Аммо келажакда ҳам ўқишмаса унда, воҳ меҳнатим!. Наҳотки унда ҳам қуллликни яшаб кўраётган бўлишади?

ДИКТАТОРЛАР ВА ДЕМОКРАТЛАР

Бугун дунёдаги жуда кўп мамлакатларни диктаторлар бошқаришмоқда. Бу айниқса, мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда кўпроқ.
Кимлардир диктаторларни тинч, инқилоб йўли билан ағдариш мумкин деб ҳисоблайдилар. Улар босиб ўтилган тарихдан мисоллар келтирадилар ва яқин тарихга назар ташлаб, Гуржистон, Украина ва Қирғиз инқилобларини мисол келтирадилар.

Аслида охирги бу уч мамлакатда золим диктатор эмас, мўътадил яккаҳоким раҳбарлар ҳокимият теппасида эдилар.

Диктаторларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин, жумладан׃

1. Айёр ва золимлар. Судан, Шимолий Корея, Бирма, Зимбабве, Ўзбекистон ва бошқа шу каби давлатларни ана шундай қаттоллар бошқаришмоқда.

2.Замонасозлар. Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва ҳоказо мамлакатлар “теппа”сида шундай диктаторлар ўтиришибди.
Диктаторлар йилдан-йилга айёрлашиб кетмоқдалар. Хавф қайси томондан келишини олдиндан тахмин қилиб, чорасини кўрмоқдалар ва бу борада ҳаммадан ҳам айёрликларини намойиш этмоқдалар.

Мухолифларини йўқотиш, ўзларига шерик, қалқон топишда ҳам устомонлиқ қилмоқдалар. Биргина Андижон воқеаларини ўйласангиз, Каримовнинг нақадар айёрона ҳаракатларини кўрасиз. У ва у кабилар тинимсиз ўйламоқдалар ва ўзларини қутқариб қолишнинг йўлларини топмоқдалар.
Хўш демократлар-чи?

Улар ҳали ҳам архаик кураш услубларидан бошқа нарса топганлари йўқ.

Суиқасд уюштиришга уриниш… Бу темир йўлнинг ўртасида туриб олиб, келаётган поездга кесак отишдек гап. Қолаверса, бу демократликка зид.

Халқни намойишларга чақириш… Бу диктаторларнинг қон ҳирсини қондиришга хизмат қилмоқда. Ҳар қанча халқ намойишга чиқса ҳам золим диктатор Андижондаги, Бирмадаги каби бостиради. Аммо нозўравон кураш усулларини ҳам ўрганиб бориш керак. Хусусан Ўзбекистонда бу Каримовдан кейинги раҳбарлар пайтида асқотиши мумкин, бугун эмас.
Дунё жамоатчилигидан мадад кутиш… Бу кўзи кўрдан кўча номини сўрашдек гапга айланиб қолаётир.

Хўш нима қилиш керак?

Қаранг, ҳар йили компютерларнинг янги-янгиси чиқади. Программалари ҳам янгиланади. Шунга қараб уларга қарши вирусларнинг ҳам янгилари чиқади. Кейин вирусга қарши янги дастур ва ҳоказо. Ўн йил олдинги компютер ёнида ўтирган одам Интернет оламини деярли кеза олмайди ёки чўлоқ одам каби ҳаракат қилишга мажбур. Бутун технология, бутун олам ана шундай ривож топмоқда.

Демократлар диктаторлардан орқада қолиб кетдилар. Уларга етиш ва ўзиш учун курашнинг тактика ва стратегияларини ўзгартиришлари лозим ва замонга мос ҳаракат қилишлари шарт. Масалан׃

-бугун дунёда исломий радикализм ва терроризм деган гаплар диктаторларнинг энг катта баҳонаси, уларнинг тегирмонига сув қуймоқда ва демократлар биринчи галда ана шу тузоққа тушмасликлари зарур,

-мукаммал бўлмаса ҳам Саакашвилли тажрибасини ўрганиб, уни такомиллаштириши керак. Жасур ва юрагида демократия ишқи бўлган, дунёни кўрган ёшларни ҳукуматга киритиш ва улар орқали ҳокимиятни ўзгартириш йўлларини қидириш лозим. Ўзбекистонда бугун сепилган уруғ Каримовдан кейинги ҳукумат пайтида куртак отган тақдирда ҳам бу катта одимдир. Чунки 16 йил жуда тез ҳувиллаб ўтиб кетгани каби яна 16 йил ўтиб кетиши ҳеч гап эмас,

-ёш демократларни парламентга киритиш учун керак бўлса диктатор тузган партия ва ташкилотлардан ҳам фойдаланиш лозим ва ҳоказо.
Шундай қилинг, деяётганим йўқ. Булар ишоратлар, холос.

Гап шундаки, демократлар тактика ва стратегияларини қайта қурмасалар сайловлар диктаторларнинг “саҳна асари”га айланиб ўтаверади, демократларнинг ўрни эса Интернетдан ташқарига чиқмай қолаверади.

ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ

Шарқ фалсафасида Ер, Сув, Олов ва Шамол тўрт қудратли куч сифатида талқин этилади.

Олов золим диктатор…Одамни, оламни ёндириши мумкин, лекин Сув ва Шамолга қолганда лол, Ерга ўтадиган тиши йўқ.

Ер Сувни симиради, Оловни кемиради, Шамолни чевиради… Аммо Ер оёқлар остида. Доим тепки ейди.

Лекин фалакнинг гардиши, давроннинг гаврони билан Оловнинг кучи Ерга ўтса, Ер жаҳаннамга айланади, жизир-жизир ёнади.

Шамол-Ҳаво. У Оловни сўндириши, Сувни ўйнатиши мумкин, аммо унинг Ерга таъсири оз. Ҳаво ва Сув бирлашса жаннатга айланади.

Ер камтарлик рамзи. Хокисорлик тимсоли. Балки шунинг учун ҳам доим тепки ер!

Йўқ, у охир оқибатда ўзини тепганни ҳам ер!

Олов-жаҳаннам. Тушдингми, бағрида ёнасан, кулга айланасан.

Шамолнинг бағри гирдоб. Тушдингми, хас каби ожиз қоласан.

Ернинг бағри қаро, тушдингми, туфроққа юз тутасан.

Лекин сувнинг бағрида ҳаёт бор.

Шарқда Ерни она деймиз, момо деймиз, бобо деймиз, боқувчи, хазина деймиз. Хуллас, қандай яхши гап топсак Ернинг шарафига айтамиз. Сувни ҳам оби ҳаёт деймиз. Аммо шу жойда тўхтаймиз.

Ғарбда эса сувнинг ўрни баландда. Уммон-боқувчи, уммон-она, уммон-хазина, уммон бағри жаннат! Бугунга келиб уммон бағрида яшаш удумга кирмоқда.

Биз инсон асли Ердан-лойдан пайдо бўлган ва охирида туфроқ – ер бўлади деймиз.

Ғарбда эса инсон вужудининг асосий қисми сув эканлигига ишонганлар кўп. Бу илмий ҳақиқат ҳам.

Биз Ер деймиз, улар Сув дейди. Биз Ер кучли деймиз, улар Сув дейди.

Энди бир ўйлаб кўринг, агар Ер қудратли бўлганда асрлар давомида ўз ўрнини Сувга бўшатиб берармиди?

Дунёнинг ибтидосида ҳам унинг учдан бири Сув бўлганмикан?!

Балки Яратаган бу дунёда жаннат ва жаҳаннамни яратгандир ва бошқа дунёларда ёшини яшаб, ошини ашаган бизларни бу дунёга келтириб кимимизни жаннатга, кимимизни жаҳаннамга отгандур?!.

Қаранг бир томонда Ер Оловга тобе бўлиб қолган, жизир-жизир, жийир-жийир ёнмоқда… одамлар жаҳаннам азобида …

Бошқа бир томонда Сув ва Ҳаво бирлиги… Одамлар жаннат боғида…

Лекин…

Яқинда бир гуруҳ одам Атлантик уммонида сувга ғарқ бўлди. Шарқда “Наҳотки уларни қутқаришнинг имкони бўлмади?” дея ҳайрон бўлишди.

Яқинда Шарқдаги мамлакатда бир киши юрган йўлида қоқилиб ўлибди. Ғарбда ҳамма “Наҳотки?” дея ишонмади…

Балки Сув деган Сувга, Ер деган ерга?!

Бу ҳам биз билмаган дунёлар ичидаги бир қонуниятмикан?!

ДАДАМ

Мўғилистонда танк қўшинларида хизмат қилардим. 1977 йилнинг 23 феврал куни байрамни нишонлаш учун машқлардан казармага қайтдик.

Бир неча кунлик машқлардан кейин энг катта ҳадя хатлар эди. Дадамдан хат келган экан.

Дадам 47 ёшда, ўзлари хат ёзмас эдилар. Ўша пайтда бу менга жуда катта ёш кўринарди. Энди англасам, бу ҳали йигитлик даври экан. Лекин нима учундир дадам доим опаларим ёки сингилларимдан бирига айттириб хат ёзардилар.

Бу сафар танидим. Ўзларининг хати. Ўз қўллари билан ёзганлар. Ўн кунлар олдин юборган эканлар. Байрам куни етиб келибди. Хат жуда ҳам самимий ёзилган ва раҳматли онамнинг жуда ёш -42 да оламдан ўтганлари дадамнинг кўнгилларини жуда оғритган экан.

«Онанг бўлганда биргалашиб бориб, сени кўриб келармидик. Мен вақтим йўқ десам ҳам у «Қани йўлга тушинг» дея аллақачон мени олиб борган ва Монголия деган жойни ҳам кўриб келган бўлардик. Аммо онанг бизни ташлаб кетди…»

Бу гаплар дилимни ўртаб юборди. Кўзда ёш билан қайта-қайта ўқидим.

Шу пайт дивизиянинг хат ва телеграммаларни қабул қиладиган бўлимида ишлайдиган Хизир деган дўстим кириб келди. У менга қараб бир нарса демоқчи бўлар, аммо гапира олмай лаби титрарди.

Бугун байрам бўлгани ва машқлардан қайтганимиз учун туркманистонлик Қосим деган дўстимиз ош дамлаган ва биз тўпланиб, байрамни нишонламоқчи эдик.

Дадамдан келган хатни ўқиб, ошга бориш ҳам ёддан чиқибди. Хизр шунинг учун келди деб ўйладим.
У менга яқинлашиб, титраган овоз билан:
-Ким айтди?- деди.
-Нимани?
У қўлидаги телеграммани мажақлаб:
-Йиғлама дўстим!-деди ва мени қучоқлаб, ўзи йиғлаб юборди.

Икки кун олдин дадамни ё тасодиф, ё қасддан ўлдиришган экан…

Силкиниб…
Силкиниб боради тобут
Қабр юлиб қолгач одамни.
Силкиниб…
Силкиниб йиғлай олмадим,
Кўмиб келгандилар отамни.

Силкиниб…
Силкиниб ўқийман хатни
Мактуб-отам,
Қўлларим тобут.
Силкиниб…
Силкиниб тош бўламан
Қабрнинг устида йиғламоқ учун,
Қабрнинг устида ухламоқ учун.

ҚАЙНОНАМ

Истанбулда яшардик. 1996 йил, 17 май. Қайнонам тушимга кирибдилар.
Олима аёл эдилар. Оилада ҳам, олийгоҳда ҳам у кишини бирдек қадралашарди. Юракларидаги самимият юзларида ярақлаб турарди.

Ўзбек адабиётида ҳам, ўзбек ҳаётида ҳам “қайнона” калимаси салбий маънога тенглашиб қолгани мени ажаблантиради.

Мен Тангридан мамнун эдимки, худди ўз онамдек меҳрибон аёл қайнона бўлдилар. У зотни кўрсам худди онам тирилиб келганларидек, кўнглим ёришиб кетарди. Бирор марта мендан ранжиганлари ёки менга бирор калима аччиқ сўз айтганлари эмас. Умуман аччиқ сўз нима эканлигини билмас эдилар. Мени “болам” дердилар ва мен у кишини “ая” дер эдим.

Тушимда оппоқ либосда эдилар. Тоғ устидамиз. Аям пастга қулаб кетдилар. Билакларидан тутиб қолдим. Бир зум… балки бир неча дақиқа..
-Болам болаларимни сизга ишондим, -дедилар.

Ёнимда синглим у кишига мўлтираб қараб турганди. Онам вафот қилганларида синглим бир ярим ёшда қолган ва у ҳам қайнонамдан худди ўз онасининг меҳрини топгандек у зоти муҳтарамани яхши кўрарди.

Қайнонам менинг болаларимни ҳам “болаларим” дер эдилар. Ҳаммасини ўзлари катта қилдилар десам лоф бўлмайди. Эрталаб олийгоҳга кетишдан олдин бизникига келардилар ва болаларни мактабга йўллашга кўмаклашардилар. Ишдан кейин яна бизникига келиб кечга қадар умр йўлдошимга кўмаклашардилар.

Хуллас, қўллари қўлларимдан сирғалиб пастга тушиб кетдилар…

Эрталаб бу тишнинг сири мени ўйга ботирди. “Тушингдан хавотир олсанг пайғамбарларнинг туши, Тангрим яхшиликка йўйсин, дея сувга сўйла” дейишарди. Сувни оқизиб қўйиб, ўйга толдим. Кўнглимни қоп қора булут қоплаган эди.

“Наҳотки” дердим ва орқасидан “бўлиши мумкин эмас”, дердим. Лекин юрагимдаги юк оғирлашиб бораверди. Ўзимни қўярга жўй тополмадим. Ичкарида умр йўлдошим ва болалар ҳали ухлаётган эдилар.

Мен ўзимни қўярга жой тополмаётганимни сезган умр йўлдошим:
-Тинчликми?-дея ёнимга келди.
-Самарқандга телефон қил,-дедим.
-Нега?
-Кўнглимни қоп қора булут қоплаган, телфон қил!
-Кеча телефон қилгандим, ҳаммалари билан гаплашдим, яхшилар, тушингизни сувга айтиб қўйинг…

Kўнглимдаги хиралик тарқамади. Умр йўлдошим телефон қила бошлади, аммо жавоб йўқ.

Охири ўзим телефон қила бошладим. Бирорта телефонга туша олмадим. Кейин тушганимда ҳам ҳеч ким олмади.

Охири кечга томон синглим олди.
-Нима бўлди?- дедим.
-Ҳеч нарса…
-Нега товушинг хириллаб қолган, яширма, нима бўлди?
-Қўлимда жон бердилар,-дея йиғлаб юборди синглим.

59 ёшда эдилар ҳали. Ўша куни юрак хуружидан оламдан ўтибдилар…

Ишониш қийин бўлган ҳодиса. Аммо ҳаётда яна шундай воқеалар бўлдики, Тангрининг ишоратлари ҳар қадамда борлигига ва фақат биз уни кўриб ҳам кўра олмаслигимизга амин бўлдим.

ВАҚТ

Кейинги пайтда компютер орқали SKAPEда гаплашиш одатга айланди. Бу программа аввалига жуда қулай кўринганди. Узоқдаги одам билан бепул, истаганингиз қадар гаплашиб, истаганингиз қадар айни пайтда савол-жавоб ёзишиб ўтиришингиз мумкин.

Ҳатто конференциялар ҳам ўтказиш мумкин.

Шундай бўлиб кетдики, кимга чиқманг кимлар биландир гаплашаётган ёки конференция ўтказаётган пайтлар ҳам бўлди. Ҳамма фаол, ҳамма ҳаракатда аммо ўртада ҳеч нарса йўқ.

Аксинча фақат вақт йўқотасиз. Ишда ҳам, уйда ҳам… Бир нарса ёзишга, бир иш қилишга вақт йўқ.

Энди бир сатр ёзганингизда “тинғиллаб” қолади. Жавоб бермасангиз бўлмайди.

Энди компютерни очганингиз билан “лип” этиб сигнал келади.

Ўчириб қўя олмайсиз. Нарёқдаги одам сиз компютер олдида эканингизни билиб туради. Ўчирсангиз унга ҳурматсизлик, ўчирмасангиз ишингиз чала қолади.

Буни устига аста-секин худди сигаретга ўрганган каби бунга ҳам ўрганиб қоласиз. Бутун вақтингиз компютер ёнида ўтади. “Тирингламай” қолса “тирингламай” қолди, “лип” этмаса, нега “лип” этмай қолди деб ўйлаб, энди кўзингиз ўйқуга кетганда бирдан ишлаб кетади. Соат фарқи ҳам борда!

Хуллас, бу программа кимга қулайлик, кимга эса жонга бало экан.

Бунинг устига ким билан гаплашсангиз ва ким билан ёзишсангиз учинчи одам орага кириб олиб, тинглаб ёки ўқиб ўтириши мумкин экан. Бу ҳам майли. Бировдан яширадиган сиримиз йўқ. Аммо вақтни ўғирлагани ёмон.

Ҳамма дўстлар, ҳамма танишлардан узр сўрайман, бу программани компютеримдан олиб ташладим.

Энди телефонда гаплашамиз. Муҳим гапларимиз бўлса тез-тез гаплашиб оламиз. Ҳар икки томон ҳам минути кетаётганини ҳис қилиб туради ва бу вақтни тежашга олиб келади. Бошқаларни билмайман аммо менга вақт етарли эмас. Балки бу программани олиб ташлаганим дўстларим, танишларим ва ёш укаларимга ҳам фойда бўлар׃ кўпроқ ёзамиз- кўпроқ ўқийдилар!

МАРАТУ

Самонийларнинг тўнғичи бўлган ҳукмдор тоғ этагида яшаган Шошу қабиласининг бойликлари қоялар остидаги ғорда эканлигини тахмин қиларди, аммо бу ғорнинг оғзи қаердалигини билмасди. У қабила бошлиғини, унинг аёлини ҳар қанча қийнамасин, бирор гап ололмасди. Уларнинг икки ўғли бор эди. Бири қийноқларда жон берди, иккинчиси эса хукмдорнинг оёғини ўпди. Унинг пулга, мансабга ошиқлигини сезган ҳукмдор аврай бошлади:
“Сени қабилага раис этиб тайинлайман. Бойликлар қаерда эканлигини айтсанг, бас. Ярмини сенга қолдираман.”
“Отам Мурунта тоғидан олтин кони топганди. Ана шу олтинларни ғорларга яширди. Кириш йўлларини ҳатто бизга ҳам кўрсатмади”
“Наҳотки, ҳеч кимнинг хабари бўлмаса?”
“Кундуз кунлари отам олтинларни қояларнинг этагига қадар ташитарди, кейин ярим тунда онам билан уларни қаергадир олиб бориб яширарди. Бизга эса бу олтинларнинг ғорларга яширганини ва уларни мерос қолдиражагини айтарди.”
“Дунёда қандай қийнок, қандай исканжа бўлса отангга ва онангга қарши қўлладим, лекин миқ этишмади. Мен эртага эрталаб узоқ сафарга кетаман, агар сен бу ишнинг уддасидан чиқсанг нафақат бу қабиланинг, балки қўшни қабилаларнинг хам хирожини теришни сенга топшираман.”
“Ғор оғзини билса-билса онам билади. Лекин унинг бардоши отамникидан хам юксак. Ўлдирсангиз ҳам бир сўз олиш кийин.”
“Аёл зотидан гап олишнинг йўллари кўп. Сен отангга жуда ҳам ўхшайсан. Гавданг, товушинг, кўринишинг қуйиб қўйгандек отангникига ўхшайди. Ярим тунда онангнинг қўйнига кирасан. Унга ҳукмдор бошингга урганини, ҳамма нарсани унутганингни айтиб, ғорнинг оғзига олиб борадиган йўлни сўрайсан.”
“Барибир айтмайди. Бунинг устига мен онамнинг куйнига киролмайман.”
“У ҳолда укангга ўхшаб қийноқнинг қули бўласан. Аввал кўзингни ўйиб оламан, кейин бармоқларингни кесаман. Сўнгра эса шакар томирингга чўғ босаман. Танла, бу азоблар яхшими ёки қабиланинг раиси бўлиш-ми? Истасанг, фармонни ва олтинларнинг ярмига эгалик қилишинг ҳақидаги қароримни ҳозирок чарм терига ёзиб, қўлингга берай. Белингга боғлаб ол. У сенга куч беради.”
“Онам барибир айтмайди.”
“Оқшом онангни сўроққа чакириб оғзига шароб тўкамиз. Сен қоронғуда унинг қўйнига кирасан. Уни эркалайсан. Нозик туйғуларини жумбушга келтирасан. Мени лаънатлайсан. Бу азоблардан яқин орада қутилишини қулоқларига шивирлайсан. Бутун истакларини қондирасан. Ана ундан кейин олтинлар ҳам, мансаб ҳам сеники.”

Марату ҳукмдорнинг айтганини қилди. Онасидан ғорга олиб борадиган йўлни ўрганиб, чодир ташқарисида пойлаб турган ҳукмдорнинг ёнига югурди.

“Сен мард бола экансан. Менга кўп фойданг тегади. Бу қабилага раис килиб қўйсам, ноинсофлик қилган бўламан. Сени ўзимга хазинабон этиб тайинлайман. Халқдан солиқ йиғасан.”
“Куллук, қандай амрингиз бўлса, ҳаммасини бажараман.”
“Ундай бўлса ота-онангни йўқот. Ўғли билан ётган она бошқалар билан ҳам ётади. Отанг эса сенга душман бўлади. Чунки мен билан бирга бўлишингни хоинлик, деб ҳисоблайди.”

Ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганларидек, Маратунинг қилмиши ҳам халқ орасида тиллардан тилларга кўчиб юрди. Маратунинг девонбеги бўлгани, ундан кейин вазири аъзамга қадар юксалгани пайтида, одамлар бу мудҳиш воқеа ҳақида овоз чиқариб гапиришга қўрқишарди. Аммо бир кун ҳукмдор халқнинг олдига чиқиб:

-Мен Маратуни ҳалол, пок инсон, деб билгандим. Унинг ота-онаси ва укасини ўлдиришгач, бу оилага ёрдам қилмокчи бўлдим. Бу болани вазири аъзамликка кўтардим. Лекин ўлимга ҳукм этдим. Чунки у бир пайтлар ўз онасининг қўйнига кирган экан. Буни эътироф этди. Шу боис Маратунинг жасади бутун қиш бўйи дорда осиғлик туришини буюраман. Ҳамма бундан ибрат олсин. Бу нафакат хоиннинг жазоси, балки бу ярим тунда алданган онанинг қарғиши ҳамдир, – деди.

Одамлар хукмдордан қурққанлари учун “Уни бу ишга сен бошлагандинг. Иккаланг ҳам лаънати шайтоннинг дарсини олгансан” деб айтишолмади.

Аммо “Марату” афсонаси эллардан элларга, йиллардан йилларга кўчди. Ривоятга айланиб яшади. Кимдир бу ривоятдан дарс олди, кимдир ўз билганидан қолмади.

УФҚНИНГ ОШИҒИ

Осмонга қарасангиз оддий кенгликни кўрасиз. Аммо ана шу осмоннинг бағрида биз ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғдира олмайдиган дунёлар мавжуд.

Уммонга қарасангиз оддийгина жимирлаб турган сев кенглигини кўрасиз. Аммо ана шу уммон тубида шу қадар кўп хазиналар борки, одам боласининг хаёлидан ҳам ўтмаган.

Инсон ҳам ана шундай. Унинг кўриниши оддий, ҳаракатлари гоҳо ёқимли, гоҳо ёқимсиз, гаплари баъзан ундай, баъзан бундай бўлиши мумкин. Аммо дилида шундай бир дунёлар борки, буни ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

Бугунги куннинг энг долзарб мавзуларини қўрқмай қаламга оладиган, дилидагини яширмай айтадиган, воқеаларга бефарқ қараб тура олмайдиган, одамлар нима дер экан дея ўз фикрини қалбига кўмиб, дилини қабристон қилиб ўтирмайдиган адиб Ризо Обиднинг “Мен нечун тарк эттим Ўзбекистонни” деб номланган хотирларини ўқиа эканман юқоридаги фикрлар хаёлимдан ўтди.

Содда ва самимий тарзда ёзилган хотираларни беғараз нигоҳ отсангиз, бир умр ўз йўлини қидирган, ўз сўзини айтишга интилган ўзбекнинг образи кўз олдингизга келади.

У гоҳо адашган, гоҳида адолатсизлик дороғочи остида қолган, гоҳида хато қилган, гоҳида ҳақ чиққан, гоҳида сарсон-саргардон, аммо мағрур, доим олдинга, ўз дилидаги қояларга томон интилган ўзбек.

У ўзига тўқ, одамлардан бир нарса истамайди, ёрдам кутмайди, яхшиликларига жавоб талаб қилмайди… аммо уларга хизмат қилгиси келади. Ана шу йўлда кетаверади… кетаверади. Олдинга қараб… Олдинга қараб кетганлар уфқнинг ошиқларидир..

Ризо Обиднинг осмони, уммони – дилида ётган дунёсига бир назар солишни истасангиз унинг ана шу мухтасар китобини ўқинг.

ШИМОЛЮЛДУЗИ

Америкага келганимдан буён ўзим учун бир янгилик топаман. Яқиндакечсоаттўққизларданкейинкўккақарасам, каттабирюлдузникўрдим. Жудаҳамёруғ. Унингнурижозибадорвақарагансайинқарагингизкеларэди.

Негабуюлдузбуқадаркаттаванегауниолдинроқкўрмаганэканман?

Уйгакириб, озгинатадқиққилгандим, топдим, буилгариҳақида қаердадир ўқиганимШимолюлдузиэкан. Кейинянаташқаригачиқдим. АгарШимолюлдузиборбўлса, Жанубюлдузиҳамбўлишикеракэмасми?! Дарҳақиқатқаршитомондаҳамкаттабирюлдузникўрдим. Аммоубошқаюлдузларданкаттабўлсада, Шимолюлдузиданкичироқэди.

Шимолюлдузиданкўзимниузолмайман…

Худдииккиқўлибородамгаўхшайди…

Худдикўзлариёнибтурганлайлогаўхшайди…

Худдизуламатнипарчалашучункўккакўтарилганмашаълагаўхшайди…

Хаёлимдананашундайўйларўтарэкан, бирданкўзимШимолюлдузинингёнидагиОйгатушди. Ой унга жуда яқин турган ва мен уни кўрмаётган эканман.

Нега? Ахир Ой Шимол юлдузидан анча катта-ку! Ахир Ой ҳилол бўлиб турибди-ку!

Ҳа, Шимол юлдузининг нури шу қадар жозибалики,Ойнинг катталаги ҳам, ҳилолллиги ҳам кўзга ташланмай қолибди.

Зотан Шимол юлдузининг нури унинг ўз бағридан ёғилмоқда. Ойнинг эса ўз нури йўқ. У оддий кўзгу каби… Сўнаётган бир юлдузнинг нурини синдириб, заминга узатмоқда.

Ҳа, Ой сўнаётган юлдузнинг сояси…

Даҳшат, биз асрлардир ана шу сояни улуғлаб келдик…

Асрлардир ана шу соя ҳақида шеърлар, китоблар битдик…

Энг гўзал ҳурлиқоларни шу сояга тенгладик…

Зулматнинг бағрини тилкалайдиган умид деб қарадик унга…

Наҳотки биз Қуёшнинг сўнаётган юлдуз эканлигини ва Ой унинг сояси бўлганини билмадик?

НаҳоткикўкдаШимолюлдузикабиўзнурига, ўзёғдусигаэгабўлганманбаникўрмадик? Қаёқданҳамкўрардик? АхирШимолюлдузибизяшаганжойларданкўринмайди-да!

Йўқ, гапбундаҳамэмас.

Балки Мирзо Улуғбеклар кўра олгандир буни?

Балки биз номини билган ва билмаган ўнлаб мунажжимларимиз кўз нурларин шу юлдузга боғлаган бўлишлари мумкин?

Балки умид билан кўкка тикилган кўзлар бу юлдузни пайқагандур?!

Гап шундаки, биз узоқнинг донидан яқиннинг сомонини афзал кўрган одамлармиз.

Гап шундаки, бизга сўнаётган Қуёш бўлса ҳам иссиқлик берсин…

Гап шундаки, соя бўлса ҳам тунда йўлимиз теппасида турсин!

Яъни оддий қилиб айтганда, бизга манфат берсин!

Шимолий юлдузидан на фойда?

Ундан фақат дилингиз яйраши, шуурингизга нур иниши, руҳингизга кўтаринкилик қўшилиш мумкин, холос.

Биз эса,“сигир бўлсин, сут берсин” деган одамлармиз!

Кеча яна Шимол юлдузига термулдим. Унинг шундайгина қаватида яна Ой қотиб қолганди.

Балки унинг ёрқинлиги ёнида Қуёш қаергадир чекиниб, Ой эса уялиб тургандир?!

Балки унга кўзгў бўлолмаганидан қотиб қолгандир ОЙ!

Ўша Ой, зулматнинг бағрини ёритаётган деганимиз-ОЙ!

Балки шунинг учун ҳам асрларки, бу зулматнинг бағри тилкаланмади! Миллион-миллион аждоларимиз бу зулматнинг бағрида қон қақшадилар худди бугун оҳ тортаётганлар каби!

Ҳа, Ой соя…

Биз эса умидни сояга боғлаган одамлар…

Юсуф Жума яна мени ҳайратга солди

Мен ихлос қўйган миллий шоиримиз, қаҳрамон шоиримиз Юсуф Жума доим мени ҳайратга солади.
Унинг шеърлари бир ҳайрат…
Бир нарсани такрор ўқишни ёқтирмайдиган хуйим бор. Аммо Юсуф Жуманинг шеърларини қайта-қайта ўқишдан чарчамайман. Ҳар сафар айри бир ҳайрат мени чулғаб олади.
Унинг топқирлиги, ҳамма кўра олмаган нарсани кўра олиши, ҳамма ҳис қила олмаган туйғуларни сатрларда чизиб бериши мени ҳайратга солади.
Унинг шеърларидаги гумбурлаган ҳайқириқ, нурафшон ёрқинлик, зулфиқордек ўткирлик, инсон дардига шериклик, миллат ташвишига ҳамоҳанглик, даврга ҳамқадамлик айри бир ҳайрат манбаи.
Юсуф Жума мақола ёзса, фикр айтса ҳам гапни айлантириб юрмайди, қисқа ва лўнда қилиб, шартта-шартта айтади қўяди. Қойил қоламан унга.
Уни қамашларидан олдин эди׃
-Балки четга чиқарсиз,-дедим унга.
-Мен Ватанни ташлаб кета олмайман,-деди у.
“Қизил” гапга ўхшайди. Аммо асл шоир қизил гап айта олмайди.
У зулм зиндонида ётиб чиққандан кейин АҚШ мулозимлари унга сиёсий бошпана таклиф этишди, у қабул қилмади.
-Мен Ватанни ташлаб кета олмайман,-деди.
Унга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлишни таклиф қилганлар бўлди. У׃
-Бу ишни пулга қила олмайман,- деди ва даладан ер олиб деҳқончилик баробарида қилди бу ишни.
Асл шоир мана шундай ғурурли, мағрур, масрур ва эътиқодли бўлади.
Юсуф Жуманинг шеърларини нашр этар эканман, унга ёрдам тавсия қилгандим.
-Сиз чет элга пул топиш учун кетмагансиз, ўлимни четлаш учун кетгансиз, аслида биз сизга ёрдам қилишимиз керак,-дея менинг таклифимни рад этганди.
Унинг ғурурига тегиб қўйдимми дея қайтиб бу ҳақда сўз очмадим.
Аммо яқинда – 2007 йилнинг 25 Июлида унинг ногирон ўғли Машрабжонни қамашганда ва у оиласи билан ҳар куни пикет ўтказганда ўзимни қўярга жой тополмадим. Миллат деб ёнган инсоннинг ёнида бўла олмаганим мени эзиб юборди.
Жуда юмшоқ оҳангда, минг мулоҳаза билан оиламиз номидан ёрдам қилмоқчи эканлигимизни айтдим.
-Биз учун шунча қилаётган ишларингизга раҳмат. Шунинг ўзи ҳам бизга етиб ортади. Пикетда сизни доим ёнимизда ҳис қилмоқдамиз. Раҳмат, ўзимизга тўқмиз,-деган жавоб олдим.
Мен яна бир марта ҳайратга тушдим. Чунки биз фидойилик ҳақида кўп гапириб амалда фидойиликни ҳам пулга ўлчайдиган бўлиб қолдик. Битта мақола юбориб, орқасидан “пули нима бўлди” деган “ватанпарварларга” кўп дуч келдим. Негадир улардан ҳам хафа бўлмадим. Тирикчиликка йўйдим.
Аммо Юсуф Жума мени ҳайратга солди ва ҳайратга солишда давом этмоқда.
Балки унинг улуғлиги, буюклиги ҳам ана шунда-одамларни ҳар кун, ҳар соат, ҳар лаҳзада ўз шеъри, ўз сўзи, ўз фикри, ўз ҳаракати билан ҳайратга солишидадир?!

Ташқариваичкари

Кейингипайтдамухолифатҳақидагапочилса, “ташқаридагилар” ва “ичкаридагилар” дегансўзлартез-тезқўлланилабошланди.Агарбумухолифатнингчетэллардагивамамлакатичидагивакилларидеганмаънодаишлатилса, бунданажабланмасаҳамбўларди. Аммо “ташқаридагилар” ва “ичкаридагилар” калималарикейингипайтдаорагараҳнатушган, деворсолинганмаъносидақўлланилмоқда.

Яъни “сизларбошқаодамвабизларбошқаодам” дегангакелибқолдивабуменижиддийжиддийўйлатмоқда.

Бу “Парчала ва бошқар!” зеҳниятининг асорати эмасми?

У ҳолда бу “фалсафа” ҳам бизга оид бўлиб чиқади-ку!

Қаранг׃

Ичанқалъа, Дишанқалъа…

Ичкари ҳовли, ташқари ҳовли…

Ташқи хона, ички хона…

Ички ҳисоб, ташқи ҳисоб…

Ташқарига қиз бериш йўқ!

Уйлансанг, ичимиздан, ўзимиздан ўйланасан!..

Мен келгунча ташқарига чиқмай, ичкарида ўтир!..

Ташқи душман, ички душман…

Ички одам, ташқи одам…

Инсоннинг таши ва ичи…

Адабу адабиётда инсоннинг ички ва ташқи дунёси бир бўлиши керак, бир бўлмас экан у комил инсон бўлолмайди деган гапни кўп ишлатамиз. Демак, ташқаридагилар ва ичкаридагилар дея ажратиш баркамоликка эмас, балки аксига-парчаланишга, яккаланишга, йўқ бўлишга бошламайдими? Шу кунлардабу нарса мени ўйлатмоқда. Сизни-чи?

Балки ростдан ҳам икки дунёмиз бўлиб, шундайқолаверамизми?

Ахир Каримовнинг сўзи бошқа, ўзи бошқа.

Эркин Воҳидовнинг тамали бошқа,амали бошқа.

Абдулла Ориповнинг адабиёти бошқа, адаби бошқа…

Наҳотки мухолифат ҳам шунга келиб қолди?

ТУШ

Баъзи одамлар кўрган тушларини тўла эслаб қололмасликларини айтишади. Менда акси. Худди филм каби ёдимда қолади. Лекин барибир мен ҳам бир неча кундан кейин унутаман.

Битта туш эса ҳеч хаёлимдан кўтарилмайди. “Тушингни аввал сувга айт, менинг тушим эмас, пайғамбарларнинг туши, яхшиликка бўлсин, деб айт”, дейишингиз мумкин. Бу туш ана шу талаблардан ҳам ўтган ва кўп танишларимга ҳам айтиб берилган. Шунда ҳам унут бўлмайди.

Охири ёзиб қўйишга қарор қилдим. Балки шундан кейин бу туш йўқликка равона бўлар.

Хуллас, тушимда уммоннинг соҳилида ўтирибман. Теппадаги қуёш кўз қамаштиради. Ундан қочиб, соябон остида ўтирсам, қуёш ўчакишгандек сувга санчилиб, сув орқали менинг кўзларимга ниш қадар эди. Шунинг учун ҳам ёнимга келиб ўтирган одамни сезмай қолибман.

-Нега бунча хаёл сурмоқдасан?

Чап томонимга қарасам, оппоқ либосда кекса бир одам ўтирибди. Унинг сочлари, қошлари, соқоллари ҳам оқ. Ўзига жуда ярашган. Чеҳраси ҳам жуда самимий. Сўзларидан ҳам самимият таралар эди. Балки шунинг учун ҳам унинг саволларига жавоб бера бошладим.

-Ватанни ўйлайман-да! Бечора одамлар зулм остида эзилмоқдалар. Битта одам бир неча миллион кишининг додини бермоқда. Лекин унинг жазосини берадиган йўқ. Тангри ҳам унга узоқ умр бергани, доим унинг йўлини очгани мени ҳайратга солади…

-Одамлар Тангридан кўп нарса кутадилар. Аммо “Тангри менинг томонимда эмас, мен Тангрининг томонида” деб ҳукм чиқармайдилар. Агар улар Тангрининг томонига ўтганларида кўп нарсалар бошқача бўлар эди. Ҳатто унга чин дилдан ишонганлар ҳам унинг томонида эмас. Ҳув ана у томонга қара…

Оқсоқол шундай деб менга ўнг томонни кўрсатди. Қарасам, уммон устида бир хона. Унча ёруғ бўлмаган хонада бир неча киши. Бир одам нина тиғлик гиламчанинг устида чалқанча ётиб, китоб ўқимоқда. Хона бурчагида бир аёл ўтирибди. Бошида ҳижоб. Қўлида Китоб. Олдида ҳазориспандга ўхшаган нимадир тутамоқда. У қора тутунни мен томонга пуфламоқда ва дуо ўқиб, менинг номимни айтиб, Тангридан менга жазо сўрамоқда. Аёлнинг гезарган юзи танишга ўхшади.

-Танидингми уни?

-Танишга ўхшаяти, аммо эслай олмаяпман.

-У илгари бошқа динга ишонган. Кейин яхшигина мусулмон бўлиб олди. Эрини ҳам ўз йўлига солди. Бошқа ишонмаганларни ҳам ишонтирди. Унга куч берилган, одамларни ишонтира олиш кучи. У баъзиларни руҳан ва баъзиларни жисмонан ҳам доволайдиган кучга эга. Агар у чин дилдан истаса, Тангри унинг истагини эшитиши мумкин. Лекин у кучини нотўғри томонга йўналтирган, яъни қора ниятига ишлатаяпти.

Оқсоқол шундай деб менга яқинлашиб қолган қора тутунни кафти билан орқага қайтарди. Тутун бориб ҳалиги аёлга урилди. Бирдан унинг ёнидаги кишининг тишлари дув этиб тўкилди ва қўрқинчли одамга айланди.

Лекин аёл ҳали ҳам мени қарғаётган эди. Қора тутунни яна мен томонга пуфлаяпти. Бутун нафратини менга сочиб, Тангридан менга жазо тиламоқда. Наҳотки унинг истаклари ижобат бўлса?!

Қора тутун яна менга яқинлаша бошлади. Шу пайт ўнг томонимдан бир қўл бу тутунни орқага қайтарди. Қарасам, ўнг томонимда ҳам айни ҳалиги оқсоқолга ўхшаган киши ўтирган экан. Тутун қайтиб, аёлнинг юзига урилди. Бирдан чалқанча ётган кишининг китобидан варақлар узилиб кета бошлади. Унинг остидаги ниналар эса баданига санчилди. Аммо қон чиқмади. Унинг юзи йўқликка айланди.

Аёл эса яна кучини тўплаб, қўллари билан ҳаракатлар қилиб тутунни мен томонга пуфларди.

Ўнг томонимдаги оқсоқол майин овозда׃

-Тангри билгувчидир. Тангри сенинг ҳам, унинг ҳам дилингиздагини билгувчидир. Агар шундай бўлмаганда бундан ўн беш йил олдин сен балога йўлиққан бўлардинг. Чунки бу аёл бугун эмас, ўн беш йилдан бери қора тутунни сен томонга пуфлайди,-деди.

-Мен унга нима ёмонлик қилибманки, у бу қадар ғаззабда?

-Ҳамма гап шунда-да. Сен унга ёмонлик қилганинг эмас. У номи чиққанларнинг ҳаммасини қарғайди, ҳаммасига қарши тутун пуфлайди, уларни қулга айлантириш учун интилади. Унинг олдида фақат сенинг эмас, сенга ўхшаган бир неча кишининг сурати бор эди. Қул бўлганларнинг сурати йиртилиб, сувга оқди. Сеники эса турибди.

-Агар унинг ҳунари менга ўтмаётган бўлса, сиз нега бу ҳолатни менга кўрсатаясиз?

-Бу ерда гап сен ёки у аёлда эмас. Гап кўпчиликда. Демоқчиманки, одамларнинг бир гуруҳи ана шундай кучга соҳиб бўлгани ҳолда, буни зулмга қарши эмас, зулмга қарши бўлганларга ишлатишади. Улар буни фақат ўзлари учун эмас, балки эрлари, оталари, яқинлари, ўйнашлари ёки жуда кичик манфаатлари учун ҳам қиладилар. Иккинчи бир гуруҳ эса, Тангрига эмас, шундайларга қул. Яна бир гуруҳ бўлса, золимга чин дилдан узоқ умр тилайди. Бошқаси сўзда Тангрини улуғлаб, амалда золимнинг хизматида. Яъни Тангрининг номини сотиш билан овора. Ўзга бир гуруҳ бир-бирини алдаш билан банд. Шундай экан, Тангри одилдир. У ҳамманинг кўнглига ва истагига қараб иш тутади.

-Бу билан нима демоқчисиз?

-Хулосани ўзинг чиқариб ол!

Оқсоқол билан энди баҳсга киришаман деб турган эдим, умон бирдан кўтарилиб, соҳилга урилди ва мен сувнинг остида қолдим. Сув шу қадар тиниқ, оромбахш эдики, бу роҳат билан бўлиб ёнимга ҳам қарамабман. Оқсоқолни ҳам унутибман…

Уйғонсам тонг отмоқда экан…

Ана шу туш ҳали ҳам мени безовта қилади, хаёлларимни, дилимни тарк этмайди. Бу жуда оғир бир юк каби елкамдан босиб туради. Балки бу кўрган тушимнинг эмас, чиқарган хулосамнинг оғирлигимикан?!

Ўзингга ўзганинг кўзи билан қара

Биз Ўзбекистонда машҳур ва маълум бўлган Муҳаббат Шамаева ва Илёс Маллаев Нью Йоркнинг Кувинсида яшайдиган кўп қаватли уйнинг ёнига етганимизда, бир аёл ҳам биз билан олдинма-кетин келарди.

Овозаси кетган санъаткорлар хонадонига яқинлашганимизда эса, ҳалиги аёл уй соҳибига ҳақини бериб, битта китоб сотиб олдида, дарҳол ортга қайтди.

Биз Илёс ака билан қучоқлашиб кўришдик. Уни Ўзбекистон Давлат телерадио қўмитасида ишлаганимдан бери танирдим.

Хоналари кичик бўлса ҳам ўзбекнинг руҳи бордек эди. Деворда тор, дутор, дойра осиқлик.

Бир пайт қаҳ-қаҳа отганча Муҳаббат Шамаева пайдо бўлди. У бизнинг келишимизга ўзбекча сомса ва шўрва пишираётган экан. Шунинг учун ҳам аввал Илёс ака билан суҳбатлашдик.

Анча ҳол-аҳвол сўрашувлардан кейин диктафонни ишга солдим ва ундан кўнгилга олмайсиз, саволларим оғир ботиши мумкин дея ўзимни қийнаган саволларни сўрадим.

-Илёс ака, ўзбеклар ирқчими?

-Ким айтди буни сизга? Ўзбек халқидек зўр халқ борми дунёда?

-Лекин 1997 тилда New York Times газетасига берган суҳбатингизда ўзбекларни ирқчиликда айблагансиз…

-Биласизми, ўша мақолада мен асосан тоталитар Совет тузуми ҳақида гапирганман. Ўша тузум ирқчи эди.

-Лекин “Мени майда миллат деб камситиб, шеърларимни нашр этишмаган” дегансиз.

-Бу ҳам ҳокимят жиловини қўлда тутганларга қаратилган.

-Улар сизга яхши муносабатда бўлишган-ку? Жуда ёш пайтингизда танилгансиз, Каттақўрғондан Тошкенга келгансиз, ҳукуматнинг санъат даргоҳида ишлагансиз. Яъни ўша тузумнинг муҳим идеологик жабҳасида ишлагансиз.

-Лекин шеърларим чоп этилмагани – бу факт. Унвонларга тавсия этилганда, қайтаришгани ҳам факт.

-Мен тушуна олмаётган битта нарса бор. Нега умр йўлдошингиз Муҳаббат опага юксак унвонлар берилгану сизга қолганда эса… Ахир иккалангиз ҳам Ўзбекистоннинг энг машҳур одамлари бўлгансизлар ва бугунга қадар ҳам халқ сизларни севади-ку?

-Менимча, бунда Убай Бурхон, Убайдулла Иброҳимов каби Гостелерадио раҳбарларининг роли бўлган. Уларга нимамдир ёқмаган. Халқ эса бизни севган ва ҳали ҳам борсак, бошига кўтаради. Биз ҳам ўзимизни шу халқнинг бир бўлаги деб биламиз.

-Мен Бухоро яҳудийлари ҳақида ёзилган бир китобини кўрдим. У ерда ҳам сиз ўзбекларни ирқчиликда аблагансиз.

-Уни мен ёзмаганман.

-Лекин уни сизнинг сиёсий бошпана олиш пайтида топширган ҳужжатингиз сингари тақдим этишган. Агар сиз ёзмаган бўлсангиз нега рад этмагансиз?

-Қўл қўйиб берганмиз, нима қиламиз. Лекин бизнинг мактабларимиз бўлмагани, ўз тилимизда билим олиш имкони бўлмагани – факт.

-Албатта, бунинг учун Совет режимини айблаш мумкиндир. Лекин мана биз АҚШда бошпана топдик. Болаларимиз инглиз тилида ўқишади. Буни биз ирқчилик деб қарамаймиз. Мен бугунга қадар АҚШ ҳақида, бу мамлакат, бу халқ ҳақида бир жумла ҳам салбий гап айтмадим ҳам, ёзмадим ҳам. Чунки кўнглимда ҳам йўқ. Чунки бу мамлакат, бу халқ менга озодлик берди, нон-туз берди.

-Биз ҳам худди мана шунинг учун ҳалига қадар Ўзбекистонга боғлиқмиз ва бориб келиб концертлар бериб юрибмиз. Ёзган шеърларимни кўринг, ҳаммаси Ватан соғинчи, ватан дарди. Ўзбекистон менинг азиз Ватаним!

-Мен бу гапларни очганим бежиз эмас. Ўзбекистонда Каттақўрғон деган юрт бор.

-Ҳа мен Каттақўрғонда катта бўлганман.

-Ана шу Каттақўрғоннинг Ўзбекистонда худди Қўқон каби ўз муҳити бор. Театр даргоҳидан тортиб, адибларига қадар ва ичидан зил ўтса ҳам сизга қараб самимий кулиб турадиган, ўзи оч бўлса ҳам нонини сизга узатадиган халқи бор.

-Ҳа…(Илёс Маллаев кўзига ёш олади).

-Лекин ўша китобда сизнинг номингиздан шу халқ қораланган. Бизга қора кийинтиришган, бизни четлатишган, бизни дўппослашган, камситишган деган каби гаплар…

-Ҳа, энди биласиз қишлоқда, мактабларда, болалар орасида шундай ҳоллар бўлган, бу – факт.

-Бизнинг мактабда ҳам бор эди. Синфимизда тожиклар кўпчилик бўлгани учун бизни дўппослашарди. Лекин бу болалар дунёси ва бунинг учун бир халқни айблаш қандай бўларкин?

-Тўғри, биз Ўзбекистонни севганмиз ва севиб қоламиз. Лекин асарларимни чоп этишмаганини ҳам айтишим айб эмас.

-Албатта, бу ерга келиб китобингиз чиқибди, деб эшитдик.

-Ҳа, биттасини сизга совға қиламан. Минг нусхада чиқди.. Жамиятимиздан қарз олиб, ўзим нашр этдим.

Бу суҳбат “Америка овози” радиосининг ўша кезда машҳур бўлган “Шанба суҳбатлари” рукнида берилганди.

Орадан йиллар ўтди. Илёс Маллаев вафот этди. Яхши одам эди.

Бир куни унинг вебсайти ишга тушганини айтишди. Ажойиб инсоннинг ажойиб саҳифаси бўлибди. Унинг ўзбекча мусиқларини мириқиб тингладим. Буюк истеъдод соҳиби эди у.

Сайтида дилтортар мусиқа ва тарихдан лавҳалар билан бирга мана бу сатрлар ҳам бор эди׃

“With the disintegration of the Soviet Union and foundation of the independent Republic of Uzbekistan in 1991, there was an abrupt growth of nationalism, chauvinism, and xenophobia in Uzbek public consciousness”.

“Совет Иттифоқининг йиқилиши ва 1991 йилда мустақил Ўзбекистон Республикасининг тузилиши билан Ўзбек халқининг миллий тафаккурида миллатчилик, шовинимиз ва ксенофобия кескин равишда ўсиб кетди…”

Балки шундайдир?

Балки биз кўра олмаган ва сеза олмаган нарсани у кўрган ва сезган бўлиши мумкин?

Балки бу ҳам ўзимизни ислоҳ қилиш учун бир ишорадир?! Ахир нуқсонсиз одам борми?!

Айтишади-ку, ўзинга ўзганинг кўзи била қарагин деб!

Каримовни қурол билан ағдариш мумкинми?

“Озодлик” радиосига кўра, яна ҳам аниқроқ айтилса, унинг ходими Шуҳрат Бобожонов (Абдулла Искандар) ва унинг “отахони” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)га кўра “Каримовни фақат қуролли куч билан ағдариш мумкин. Бошқа бир вариантни Каримов бизга қолдирмади” (“Озодлик”, 21 Сентябр, 2008 йил). Аслида бундай савол ёки бундай мавзуни очиқ минбардан айтиш ёки муҳокама қилиш Каримовга бевосита ёрдам беришдир. Агар кимдир шундай қилиш керак деб ҳисобласа ва бунинг уддасидан чиқиш қўлидан келса, бу мавзуни ҳеч қачон очиқ минбарга олиб чиқмайди.

Чунки бундай қуруқ гап Каримов ва унинг атрофидагиларни янада сергак қилади, янада золимлаштиради, чегаралар яна ҳам бекитилади ва ҳоказо.

Ўтган 20 йил давомида худди шундай бўлди-ку! Баъзан эса каримовчиларнинг ўзлари буни ташкил қиладилар ва сўнгра гўё эҳтиёт чорасини кўрадилар. Бу эса қама-қамалар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар олдида ўзини оқлаш, мамлакат бўйлаб назоратни кучайтириш учун баҳона ҳам бўлади.

Ўзбек жамиятидаги бузуқликларга Ғарб демократияси айбдорми?

Афсуски нафақат бугун, балки илгаридан ҳам ана шундай иддао қилганлар бор. Бу эса халқни иқтисодий жиҳатдан тубан даражага туширган диктатура режимини оқлашдир.

Гўё гап бу режимда эмас, балки демократияда. Ваҳоланки, Ўзбекистонда демократиянинг “д” ҳарфи ҳам йўқ.

Жамият ёки жамоанинг қандай палатформада туришидан қатъий назар одамлар иқтисодий муҳтожликка итқитилсалар улар фазилатлар, қадриятлар, эътиқодларни эҳтиёжга алмаштирадилар. Бутун тарих бўйи шундай бўлган.

Ҳаётини қутқазиш учун ўлаксани еган одамни “чўчқа гўштини единг” деб айблаш бўлиб қолмаслиги учун билвосита айбдорни эмас, бевосита айбдорни кўрсатиш керак. Юқоридаги ҳолатда эса бевосита айбдор демократия эмас, диктатурадир.

22 сентябр, 2008 йил.

ЭЙФИЛ ФАЛСАФАСИ

Авропага келдингизми, Фарангистонни кўриб кетишингиз шарт.
Фарангистонга келдингизми, сафарингиз Эйфил минорасини кўришдан бошланади. Чунки болалик йилларидан буён бу минора ҳақида эшитавериб, уни кўриш орзуга айлангани аниқ.

Бугун тезучар поезд бизни Авропанинг марказига айланган Брюселдан Парижга бир соатда олиб келиб қўйишини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Таниқли адиб Ризо Обид билан Эйфил минораси ёнига келганимизда, бу жой Эскижува бозоридагидек гавжум эди. Фарқи Эскижувада ҳамманинг кўзи пештахтага қадалса, бу ерда ҳамма осмонга – минора чўққисига (Эйфил уч қисмли бўлиб, энг юқориси Чўққи деб номланган) қараб турарди.

Эйфилнинг ҳайбати, тарихи ҳақида кўп ўқигансиз ва эшитгансиз. Шу боис у ҳақда тўхталишга ҳожат йўқ.

Парижни дунёга танитган бу миноранинг тўрт тарафида турнақатор тизилган одамлар чўққига чиқишга ошиқишмоқда. Ҳамма тезроқ ва тезроқ чиқишга уринарди.

Аслида минорани фақат пастдан туриб  томоша қиласиз. Чўққида эса сиз миноранинг бир қисмига айланиб, томоша ичида қолиб кетасиз. Шунга қарамай ҳаммманинг интилиши тепага. Бу одамзотнинг фитратида бор туйғу, доим тепага интилади.

Лекин ҳамма ҳам чўққига “лип этиб” лифтда чиқиб олишни истамас экан. бундайлар оломоннинг учдан бир қисми. Балки ундан ҳам озроғи. Биз ҳам ана шу озчиликка қўшилдик ва Эйфилга пиёда чиқишни ихтиёр этдик. Жуда қизиқ. Пиёда чиқишнинг чиптаси ҳам лифтда олиб чиқиб қўйгани билан тенг.

Сабабини кейин англадик. Тепага аста-секин чиқишнинг  гашти бошқа экан.

Эйфилнинг биринчи ва иккинчи қаватидан Парижни обдон томоша қилгач, биз ҳам чўққига чиқишни истадик.
-Эйфилнинг чўққиси тебраниб турар экан,-деб ўқигандим деди Ризо Обид.
-Бунинг устига шамолнинг кучли эканига қаранг,-дедим мен ва иккаламиз ҳам учинчи манзил – чўққига олиб чиқадиган лифт томон юрдик. Зум ўтмай тарихий Эйфилнинг чўққисида эдик.

Теппадан пастга қараш қийин ва қўрқинчлики, баъзилар фақат тепадан тепага қарардилар.

Эйфилдан пастга қарар эканман, ўйланиб қолдим ва Ризо Обидга:
-Аслида одамзод ҳеч нарса, бутун дунё, борлиқ ва ҳатто мана шу тепаликнинг ёнида ҳам қумурсқа каби. Лекин керак бўлса, Эйфилни ҳам ютиб юбораман дейди. Одамлар ўзларининг кимликларини билиш ва баҳолаш учун мана шу тепага чиқишлари керак,-дедим.

Ризо Обид ҳам чуқур ўйга толган ва тафаккурида айни гапларни мушоҳада қилаётгандек эди.

Қизиқ…
Биринчи қаватда эканимизда, одамлар одамга ўхшаб кўриндилар.
Иккинчи қаватда эканимизда, одамлар судралиб юрувчилар каби кўриндилар.
Чўққидан пастга қараганимизда эса, одамлар худди чумоли каби…
Демак, тепага чиққан одамга пастдагилар қумурсқа бўлиб кўринадилар. Табиийки, агар журъат қилиб пастга қараса. Қарамаса пастдагилар унинг учун йўқлик.

Аммо Эйфил фалсафаси бошқача.  Бу ерда кўп ўтмай пастга тушишингиз ва ўша одамлардан бирига айланиб кетишингизни биласиз. Гап ана шунда. Демократиялар ана шу фитратга таянади. Диктатура эса акси…Тепага чиқиб олган кимса пастга қайтиш йўлларини бекитади ва умрбод чўққида қоламан деб ўйлайди, шунинг учун курашади ва яшайди. Пастдагиларни нари борса қумурсқа деб билади.

Шуларни ўйлар эканман Ризо Обиддан:
-Диктатор Каримов Францияга келганда Эйфилга чиққанмикан?-деб сўрадим.
-Менимча йўқ!-деди у.

Диктаторлар Эйфилга чиқмайдилар. Чунки бу ердан қайтиб тушиш бор, яна халққа қўшилиб кетиш бор.

Демократия фалсафасининг илдизлари Фарангистонда сув ичган дейишади. Балки Густав Эйфил (Gustave Eiffel)  ана шу фалсафани чизмaга туширгандир?

(Август, 2008).

НОЗИМ ҲИКМАТ

Кимлардир уни Ватан хоини дедилар.

Кимлардир уни динсизликда айбладилар.

Яна кимлардир унга коммунист деган тамғани урдилар.

Баъзилар эса уни турк эмас, юнонда туғилган юнон дедилар.

Ўзи севган ва ҳақида қайғурган Ватанида қадрига етмадилар.

Қувғиндан олиб, қувғинга солдилар.

Зиндонбанд эттилар.

Бундан 58 йил бурун уни фуқароликдан чиқариб, Ватангадо деб эълон қилдилар.

У Туркиядан қувилиб, гарчи Москвада яшаган бўлсада, умрининг сўнгги онларига қадар мен турк, туркчиман деб очиқ айтди ва доим Ватанини улуғлаб шеърлар ёзди.

У нафақат Туркияни, балки Озарбайжондан Ўзбекистонга қадар – Туронзаминни ҳам Ватан деб билди.

Мен ёнмасам, сен ёнмасанг ким ёнар, бу халқ, бу Ватан учун деб фарёд қилди.

У шеъриятда ўз мактаби ва ўз йўлини яратди.

Бир пайтлар мен ҳам унинг мактабидан илҳомланиб, унинг услубида баъзи қораламалар қилгандим.

Бугун шодман. Устозга Туркия ҳукумати унинг фуқаролик ҳуқуқини қайтарди. Уни айблаганлар унут бугун. Аммо у ҳаёт!

Буюк шоир Нозим Ҳикматнинг услубида ёзилган бу шеърларим унинг хотирасига бир таъзимдир.

ЎЗИМ

Қидириб тополмадим ўзимни,
Тупроқ кўчкилари остидан.
Ўзим қаерда?
Қаер…
Қай…
Тупроқ бўлиб кўчди ногаҳон?
Тушим-ми?
Туш…
Ҳушим-ми?
Ҳуш…
Жавобини топсам топаман ўзимни
Ўзим…
Ўз!

Истанбул, 1994 йил.

***

ШАПАЛОҚ

Шапалоқ тарсакига айланди,
Дунёнинг қизариб кетди юзлари
Юзлар…
Юз!
Мушт зарбидан зилзилалар уйғонди,
Уйғон…
Уй!
Осмон парчаланиб кетди,
Юлдузларга, юлдузчаларга,
Юлдуз…
Юл!

Истанбул, 1994 йил.

***

ТОШ МАРД

Тош мард
Осмон азоблари остида қолиб
Айланиб кетмайди уфоққа.
Сен эса,
Сен эса номард,
Қорин ташвишлари дастидан нолиб,
Қоришиб кетасан туфроққа.

Истанбул, 1994 йил.

***

КУТИШ

Кутасан
Нонга кетган отангни кутасан
Кут-а…
Кут!
Ютасан
Қотган нонни чайнамай ютасан,
Юта …
Ют!
Кутиш дунёнинг эри,
Ютиш- ўйнаши,
Сен эса ўгай боласан.

Истанбул, 1994 йил.

Ғазода юз бераётганвоқеаларнимуҳокамаэтишучунТуркияБошвазириРажабТаййибЭрдўғаннингаёлиАминахоним2009 йилнинг 10 январ куни ЯқинШарқлидерларинингумрйўлдошлариниТуркиягачақирди.

УларнингҳузуриданутқсўзлаганАминахонимтуркшоириНозимҲикматнингбирпайтларХиросимадаҳалокбўлганеттиёшлиқизномиданёзилган шеърини кўзда ёш билан ўқиди׃

”СўзимнимашҳуртуркшоириНозимҲикматнингбиршеърибилантамомламоқистайман׃

Эшикларни урган менман,

Эшикларни битта

Битта…

Кўзингизга кўринмасман,

Кўзингизга кўринмайди ўликлар.

Етти ёшли бир қизчаман,

Ўсмагайдир ўлганлар.

Сочларим жизғанак бўлди,

Кўзларим ёнди, қоврулди,

Бир ҳовуч кулга айландим.

Эшикларни урган менман

Эшикларни битта

Битта…

Кўзингизга кўринмасман

Кўзингизга кўринмайди ўликлар”.

Бу ҳолатни оинаи жаҳондан кузатар эканман, бир ўзбек шоирининг ёзганлари ёдимга тушди У “Отаси шеърларимни писанд этмади, аммо бир кун сайлгоҳда бир йигит шеърларимни унинг қизига айтиб турганини кўриб қолдим” дегувчи эди.

Нозим Ҳикматни коммунист, марксист деб ундан юз бурганларга бу бир тарсаки бўлди. Бошларини ўраб олган диндор аёл, оддий бир аёл эмас, диндор Бош вазирнинг диндор аёли мусулмон дунёсига Нозим Ҳикмат тили билан хитоб қилмоқда. Хитоб қилганда ҳам шунчаки эмас, бутун вужуди билан, бутун самимияти билан йиғлаб хитоб қилмоқда.

Нозим Ҳикматнинг ярим асрдан авввал ёзган бир шеъри бугун Ғазодаги қизалоқнинг ҳам номидан айтилгани бу шоирнинг буюклигидан яна бир далолатдир.

Январ, 2009

“ҚУРУЛТОЙ”ДАН “ҚУР-ҚУРТОЙ”ГА

“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури асли менинг ташаббусим билан туғилганди. 2004 йилнинг охирларида Ўзбек бўлимининг ўша кездаги директори Адолат Маликка бир неча марта мактуб йўллаб, шундай бир минбарга эҳтиёж борлигини айтганимда, у таклифимни қабул қилиб, ҳатто бир йиллик мавзулар рўйхатини ҳам сўраганди. ”Америка овози”да ишлаганимда шундай бир дастурни йўлга қўйган ва ҳафтада бир марта уни эфирга узатар эдик. Бу радиотингловчилар сонини оширибгина қолмай, муҳим масалаларни очиқ муҳокама этиш имкониятини яратган эди. 2004 йилда “Америка овози” ёпилгач, бу анъанани “Озодлик” да давом эттиришни Адолат Маликдан сўрагандим.

Хуллас, мен унга долзараб мавзулар рўйхатини жўнатиб, орада юз берадиган муҳим воқеаларни ҳам муҳокама қилиб бориш лозимлигини айтдим. У шундан кейин бу ишга радиодан Шуҳрат Бобожонов (Абдулла Искандарни) масъул этиб тайинлади. Биз ҳамкорликда иш бошладик. Мен мавзуларни ёзиб юборар, у ташкилий ишларни амалга оширар ва бошловчилик қиларди.

ЖурналистикқобилиятисустбўлганиучунШуҳратБобожоновсаволларнибирибоғданвабиритоғданқилибюборар, аммоменунийўлгасолибтурарэдим. БуишгаТошкентданШайбон(ҲусниддинҚутбиддинов) ҳамкаттаҳиссақўшди. Шу зайл дастур кундан-кунга кучланиб борди.

2005 йилга келиб, бу дастур ҳамма жойда машҳур бўлиб кетди. Мухолифатнингдеярлибарчанамоёндаларибудастурдаиштирокэтишниисташарваиштирокҳамэтишарэди. БуниҳаттоШуҳратБобожоновнингўзиҳамэътирофэтибтурарэди. Унингжудакўпхатларимендасақланганваманабиттаси׃

Kechadan boshlab ishga tushdim. Tatilda edim. Tatildan oldin esa jiddiy bir  jarrohlik amaliyotini boshdan kechirdim. Maktublarga javob yoza olmaganim boisi shu. Ushbu maqola ruhidan mamnun bo’ldim. Zero siz bilan boshlagan kamtargina qurultoyimiz shuncha gap so’zga sabab bo’ldi. Har ikki tomondan. Men so’z erkinligi deb ataladigan sag’ri terisining kengayishi tarafdoriman. Sizga xurmat bilan Abdulla Iskandar

Monday, September 12, 2005

From:

Лекинқандайдиркучбусўз эркинлигига қаршиликҳам қиларэди. Менюборганхатларгўё“йўқолибқолар”, ҳаттотелефонномерларимниҳамгўё“унутишарди”. БуниШуҳратнингманабухатиҳамисботлайди׃

Janongir aka salom. Sizga oid manzil va telefon raqamlari kompyterdan yana yoqoliob qolibdi (bu juda qiziq) Mana bu manzilni internetdan topdim. Iloji bolsa menga  tezroq bir maktub yozib yuborsangiz.

Sunday, May 8, 20056:35 AM

From:

Хуллас, бир кун “Қурултой”даадабиётшунос ОзодШарафиддиновҳамқатнашди. Бизубаланяхшитанишэдик. 1991 йил охирида касалхонадабиргадаволанганимизда, усўзэркинлигиваадабиётсоҳасида катта ислоҳотлар қилиниши лозимлигини айтиб, диққатимни тортганди. МенуниПрезидентдевонида Ислом Каримов қатнашган кичикбирмажлисгадаъватэтиб, танқидийфикрлариниайттирганва телевидениеда ҳам намойишэттирганэдим. Кейинчаликукаримовпарастбўлибкетди. У“Қурултой”даҳамменингноминитилгаолибгапирган, аммокескинсаволимданкейинтелефонгўшагиниташлабюборганди.

Кўпўтмайу “Қурултой” ҳақида танқидий мақола ёзиб, ”Маҳалла” газетасида эълон қилганда мен айтган гапларни ” Вашингтондан Пўлатов айтди” деганименижиддийўйлатибқўйди. Бунингортиданимагапборлигигақизиқибқолдим. Чунки дастурда ҳеч қандай Пўлатов қатнашмаган эди. Гап нимадалигини суриштирдим. Газетадаги бир танишим Озод Шарафиддинов ёзиб келган мақолани Президент девонига олиб чиқишганини айтди.

Ўша кезда Президент девонида ишлаган ва бугун нафақада бўлган кишининг айтишича, Каримов мақолада менинг номимни кўриб, тентак бўлиб қолган.

-Бунинг номини ўчириш шунча қийинми? “Америка овози”дан қувдирдик, деб айтган эдинглар, нега бу ёқда пайдо бўлди? Мен унинг номини эшитишни истамайман,халқ ҳам эшитмасин,-қабилида бақириб, газетанинг ҳали чоп этилмаган саҳифасини отиб юборган.

Мақолани олиб кирганлар нима қилишни билмай, мақолада “Маматов” ўрнига “Пўлатов” деб ёзиб қўйишган. Мақола чиқиши билан Озод Шарафиддинов таҳририятга норозилик билдирган. Кейин Каримовга шикоят қилиб борган.

Каримов яна тўполон қилиб, менинг “овозимни ўчирш”ни талаб қилган.

-Ўзбекистонда унинг номи айтилмаслиги, хорижий радиолардан ҳам унинг овози ўчирилиши керак!- деган.

Шундан кейин дарҳол Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари номидан“Озодлик” радиоси президентига хат ёзилган. Ўшанда Шуҳрат Бобожонов менга телефон қилмай қўйди. Мен унга кетма-кет хат ёзганимдан кейин “Қурултой” ҳақида шикоят келгани ва бу дастурни тўхтатмоқчи эканликларини айтди.Бир муддат тўхтатишди ҳам. Кейин яна давом эттиришди. Лекин менсиз.

“Қурултой” шу зайл Шуҳрат Бобожоновнинг шахсий “томорқасига” айланди. Яъни “Қур-қуртой” бўлиб қолди.

Дарвоқе, менэмас, бугунгакелибодамларбуўликдастурга“Қур-қуртой” дебномқўйишган…

9 январ 2009 йил.

Сўз қудрати ёки Обаманинг нутқёзари

Таҳлилчилардан бири “Обамани президент қилган унинг нутқлари бўлди” деганда мен бу гап лоф эмаслигининг идрокида эдим. Чунки миллион-миллион ёшлар Обаманинг сўзларига ошиқ бўлгандилар. Гап шундаки, бу сўзларни ана шу ёшларнинг тенқури ёзаётганини эса кўпчилик билмасди.

27 ёшли Жон Фавро(JonFavreau, айни номда машҳур киноюлдуз ҳам бор.) бундан беш йил олдин Демократик партиянинг номзоди Жон Керрининг сайлов кампаниясида ишлаган. Ўшанда бу йигитнинг ёзганларини кексайиб қолган Керри маромига етказиб ўқий олмаган ва четга суриб, бошқаларнинг ёзганларини ўқиган. Керри ёшларни эргаштира олмаганди ва улоқ Бушда кетган эди.

Аммо Жон Фавронинг ёзганлари Обамага ёқиб қолган. Унингкучлификрларниташигансўзлари фақат Обамани эмас, балки Америка ёшларини ҳам ларзага туширди. Чунки у ўз тенқурларининг дилидагини тилга келтираётган эди. Обаманингқасамёдмаросимидагинутқиҳамшуйигитнингқаламигамансуб.

Бу осон иш эмас. 1990-1991йилларда мен Ислом Каримовнинг нутқларини ёзгандим.Мен ўшанда 35 ёшда эдим. Тўғри Каримов ҳам нималар демоқчи эканлигини менга айтарди. Мен ёзганимда унинг айтганларини ҳам назарда тутардим. Ўшанда у битта ҳам сўзимни ўзгартирмай ўқиб берарди.

БошқабировёзганбўлсаҳамКаримовменгаберарваменқайтаданқоралардим. Каримовнинг ўша йиллардаги нутқларини олиб кўрсангиз, уни демократия ошуфтаси деб ўйлайсиз. Ўзим ҳам баъзан ўйланиб қоламан, у қандай қилиб ўша гапларни ўқиб бердийкин?

Кейин унинг сўзи ва иши бошқалигини билиб, мен унга исён қилиб, кетиб қолгач, менинг нутқларда халқ мақолларини ишлатишим ва муаммоларни “биринчидан”, “иккинчидан”… деб содда қилиб тушунтириб бериш каби услубларимни давом эттиришни у нутқёзарлардан бот-бот талаб қилганини эшитганман. Мана бир неча йилдирки, Каримовнинг нутқлари Хайриддин Султоновнинг қалами билан таҳрир этилади. Ҳалига қадар Каримовнинг сўзи бошқа, иши бошқа.

Лекин Америка ўзга диёр. Бу ерда ҳар бир сўзингиз учун ҳисоб сўрашади. Айтдингизми, бажаришингиз керак. Бажармасангиз бебурд бўласиз. Эл назаридан қоласиз.

СайловкампаниясидаОбаманингнутқёзарлариорасидаилдамибўлганЖонФавронибугунОқуйдагинутқёзарларнингБошдиректориэтибтайинлашди. Демак, бугунгақадарАмерикахалқиёшларнингдилидагиниэшитганбўлса, бунданкейиндунёэшитади

Лекин аҳли дунё ҳам Америка ёшлари каби мушоҳада қиладими? Гап ана шунда!

21 январ, 2009 йил.

АМЕРИКАПАРАСТЛИК

Мени Америкапарастликда айблаганлар кўп. Американи севаманми, севаман. Бунга гап йўқ. Қандайдир кишиларнинг гаплари менинг фикримни ўзгартира олмайди. Севганимнинг асосий сабабларидан бири бу мамлакатда ОЗОДЛИК- ЭРКИНЛИК деган тушунча ҳамма нарсадан устун туради. Ҳар қандай мафкуралар ҳам бу тушунчадан кейин келади. Балки мен ҳеч кимга бўйсунмайдиган, озод ва эркин инсон бўлганим учун ҳам бу жамият менга хуш ёқар.

Аслида озод бўлиш, эркин бўлиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Ҳаммага ёқади. Аммо ҳамма ҳам буни баралла айта олмайди. Бунга унинг озод эмаслиги, эркин эмаслиги йўл бермайди.

Эътибор берган бўлсангиз, кейинги йилларда ўзбек жамиятида, зиёлилар ва ҳатто мухолифат орасида ҳам Американи ёмонлаш модага айланди. Вақинча иқтидорда бўлган маъмуриятни эмас, бутун бошли Американи ёмонлаш. Ўзини мухолифатчиман деб юрганлар эса, Америка ҳеч қачон ёрдамга келмаслиги, ундан юз буришни очиқ айтиб юрибдилар. Ҳатто уни лаънатладилар.

Аммо худди шу Америка бўлмаса уларнинг бор ёки йўқликларини ҳам биров билмасди. Масалан, улар доим гапириб турадиган “Озодлик” радиоси худди шу Американики эмасми? Эшакнинг гўшти ҳарому кучи ҳалол деганга амал қиладилар-да!

Ана шундай кишиларнинг кимликларини бошқа йўллар билан билиб олиш, ўз тиллари билан уларнинг ниқобларини очиш мумкин. Бу қийин иш эмас.

Масалан, Американинг “Озодлик” радиосини танқид қиласиз. Ер ўз ўқи атрофида тескари айлана бошлайди. Тун ва куннинг фарқи қолмайди. Ҳалигилар восвос бўлиб қоладилар. Савдойи кимсага айландилар.

Латифадаги савдойи бор-ку!? Ақлини бир зумга йўқотган савдойининг ҳузурига хотини кириб, болалари қаерга кетишганини сўрайди.
Савдойи эса хотинидан׃
-Кимсан?- деб сўрайди.
-Хотинингизман, ие, Сизга бир нима бўлдими?
Савдойи бирдан хотинини сизлай бошлайди׃
-Сизга бир нима бўлган! Қанақа бола ҳақида гапираясиз, мен ҳали эрга текканим йўқ-ку!…

Ана шундай, эркаклигини унутган савдойининг ҳолига тушадилар.

Кечагина сизни “Америкапараст” деб ҳақорат қилиб турганларини, куракда турмайдиган гапларни айтганларини унутадилар. Асабалари дарз кетади. Қўллари қалтирай бошлайди. Американи сўкиб турганлари ҳам ёддан кўтарилади. Сизга қарши курашга кирадилар. Жуда кичик манфаатдан келиб чиқиб, катта нарсани очиб қўядилар. Яъни ўзлари билмаган ҳолатда Америкапараст бўладилар.

Уларга кўра, “Озодлик” зулм остидаги Ўзбекистондан ҳақиқий хабарлар бераётган ягона манба!

Уларга кўра, “Озодлик”ка қарши айтилган ҳар қандай гап Ўзбекистон ҳукумати томонидан уюштирилган бўлади!

Уларга кўра, “Озодлик”ни танқид қилган одам МХХнинг ҳамкори, ҳатто у “Озодлик” нинг пулини тўлаётган бўлса ҳам.

Демак, яшасин “Озодлик”, яшасин уни ташкил қилган ва пулини бераётган Америка ва яшасин бу радионинг ҳимоячилари-Америкапарастлар!

Кўрдингизми, Американи севган ва Америкапараст бўлган фақат мен эмас!

27 январ, 2009 йил.

МАНСАБ

Илгари ҳукумат томонида бўлган бир танишим “Агар ўшa пайтда менинг ўрнимда бўлганингизда ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлардингиз? Менинг ўша кездаги вазиятимга тушиб, четдан ўзингизга бир баҳо бериб кўринг-чи?!” деди.

Аввалига бу жуда осондек кўринди. Лекин кейин ўйлаб кўрсам, у мени жуда қийин саволга тутган экан. Чунки мен ўзимни унинг ўрнида тасаввур қила олмадим.

У ўша кезда ҳукуматга яқинлашишни мақсад деб билган ва мансаб олишни буюк бахт деб қараган. Менда ҳеч қачон мансабга иштиёқ бўлмаган ва ҳукуматга яқинлашишни бахт деб билмаганман. Унга буни айтсам, у асло ишонмайди. Ким ҳам ишонарди?

Уни тушунаман. Мен ўзимни унинг ўрнига қўя олмаганимдек, у ҳам ўзини менинг ўрнимга қўя олмайди. Воқеа ва ҳодисаларни ҳар ким ўз ўлчови билан ўлчайди ва ўз қараши билан баҳолайди.

Юқорида ҳеч қачон мансабга интилмадим, дедим. Лекин мансаб доим мени қувиб юрган. Ислом Каримов мени, ШавкатМирзиёев ва Эркин Халиловни Ўзбекистоннинг келажаги учун танлаганини айтганида ишонмаганимни ёзгандим. Балки ёзганимни ўқиб ҳам кимлардир ишонмаган бўлиши мумкин. Ахир ким ҳам мансабдан ўз ихтиёри билан узоқлашади? Лекин вақт менинг ҳақ эканлигимни кўрсатди. Эркин Халилов нима бўлди? Мирзиёевнинг ҳаёти ҳам жаннати эмас.

Мен Ўзбекистон тарихида ҳукумат таркибидан-Ўзбек Телевидениеси раҳбарлигидан истеъфо берган биринчи шахсман. Қани менга қадар ким очиқ исён этиб, истеъфо берди?

1992 йилнинг февралида 12 бандлик Истеъфонома ёзиб, мамлакатда диктатура бошланганини айтиб, Телевидение эшиклари калитларини ташлаб, чиқиб кетганимда, кўпчилик менга “Бу ахмоқ экан..” деб қараб қолганини ҳам энди тушунаяпман.

Ёки Ўзбекистон Олий Кенгашида Ошкоралик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари эканман, ҳатто кабинети, минадиган машинаси бўлмаганва ҳали маоши тайинланмаган вазифа-Ўзбекистон журналистлар уюшмасига раис бўлиш учун номзодимни қўярмидим? Ўшанда ҳам кимлардир мени “ Ақлини еб қўйган..” деб ўйлаганини бугун англаб турибман.

21 ёшимда республика газетаси – “Қишлоқ ҳаёти”да  масъул котиб ўринбосари эдим.

26 ёшимда катта бир хўжаликда маданият масалалари бўйича директор ўринбосари, 27-29 ёшимдавилоятгазетасининг“Қишлоқхўжалиги” ва“Партиятурмуши” бўлимларигамудирликқилганман. Балкимансабдеганнарсаданўшандабезгандирман.

30 ёшимда “СоветЎзбекистон” газетасинингСамарқандвилоятибўйичамухбириэдим. Вилоятпартияқўмитасининграҳбарлариминадиган “Волга“даюрарвабюромажлисларидаўзимнингмахсусўрнимборэди. Ана ўшанда мен эркинлик нима эканлигини тушунганман. Менинг раҳбарим йўқ эди, аммо ўзим сидқидилдан ишлардим ва беш йил давомида мингдан зиёд танқидий ва муаммоларни таҳлил қиладиган мақолалар ёзганман. Биров “Буни ёз!” демаган. Ўзимдан билиб, ҳаммадан бир қадам олдинда борганман.

Бу одатимни Би-Би-Си радиосининг Ўзбек хизматидагилар яхши эслашса керак? Мен Туркияда ҳам “Туркия” газетасида ишлардим, ҳам “Коч” университита дарс берардим ва ҳамда бу радионинг мухбири эдим. Бўлимдан телефон қилиб, фалон долзарб мавзуда материал керак дейишса, бу материал аллақачон тайёр ва менинг қўл остимда турган бўларди.

Лекин Самарқанд вилоят бўйича мухбирлик давомида мансаб деган нарсанинг бир тийинга қиммат эканлигини тушунганим аниқ.

Самарқандвилоятинититратибтурганҳалол  инсонНазирРажабовникўзимнингўнгидақўлигакишансолиб, олибкетишган. ИдеологиякотибасиФароғатШукурованинг “Эндинавбатбизгами?” деяҳўнгир-ҳўнгирйиғлаганигагувоҳбўлганман.

Мен ҳурмат қиладиган Назир Ражабовнинг аҳволини кўриб, ер ютсин мансабни демаган бўлсам ҳам бу юрагимда чуқур из қолдирган.

Ўзим қадрлаган таниқли раҳбар Владимир Қодировни заҳарлаб ўлдиришгани ҳақида китоб ёзиб, мансабнинг уйи куйсин деганимда бу фикр шууримга ерлашган, шекилли..

Ундан олдин ярим тунда Шароф Рашидовнинг қабрини ковлашганида Тошкентда эдим. Тошкентга журналист дўстимни зиёрат этгани келгандим. Воқеа газеталар жойлашган бинонинг ёнида юз берган. Ҳамма ёқни ўраб олишган ва тунда бизни йўлимиздан қайтаришганди.

-Нима гап?- деб сўрадик бир миршабдан.

-Қаттан сила?-деб сўради у биздан.

-Самарқанддан,-дедик биз.

-Ҳе онасини… мана гўрдан отадиган кун ҳам келди иблисни…, -деди у бизга нафрат билан қараб.

Ўшанда Рашидовни шу куйга туширган бўлса падарига лаънат мансабнинг деб ўйламаган бўлсам ҳам бу руҳимда ўз таъсирини қолдирган.

Беш йил давомида вилоят партия қўмитасида ойига камида икки марта, бўлмаса бир неча марта бюро мажлиси бўларди. Ҳар бир мажлисда камида бир-икки киши ишдан қувиларди. Ҳар сафар мен журналист бўлганимга ва мансабдор бўлмаганимга қувониб, чиқиб кетардим.

Баъзан, балки кўп ҳолларда одамлар адолатсиз жазо олардилар. Мен мухбир бўлганим учун дардларини менга айтардилар. Юзлаб мансабдорларнинг йиғлаганини кўрганимда балки мансаб деган нарсадан нафрат қилгандирман?

Кейин ҳам ҳеч қизиқмадим. “Америка овози” да Ўзбек хизмати раҳбари бўлмасам ҳам хизмат раҳбарининг ишлари менга қолганди.Дастурларни таҳрир қилишдан тортиб, ҳамкорларни ишга олишгача ҳаммасини қилардим. Балки раҳбарнинг шу ишни қил, деб бошимда турмагани учун ўзимдан билиб қилгандирман. Мен буни истамасдим. Аммо иш ишлаган одамни қувар экан. Хизмат ёпилиш арафасида менга катта иш ваъда қилишди. Аммо бир араб бошлиқнинг битта гапига жаҳлим чиқиб, бу таклифга ўт қўйганман.

Бугун ишлайдиган жойимда ўзимга ўзим раҳбарман. Ишга истаган соатда келишим ва истаган соатда кетишим мумкин. Аммо мен кунига 12 соат ишлайман. Бошимда туриб “ишла” дейишмагани учун ишлайман. Агар биров бошимда туриб, “ишла” деганда балки бу ишдан ҳам воз кечардим.

Мен мансабни обрў, эътибор эмас, балки оғир хизмат ва тақдир таҳқири деб ўйлаганман. Шунинг учун ҳам мансаб келганда ҳеч қачон қувонмадим. Умуман ишлайман деган одам мансабсиз ҳам кўп иш қилади.

Умр бўйи интилган, мансабни қувган одамларга мансаб жуда қийинчилик билан келади. Менга эса акси.Ўзбекистон президенти девонида мен учун Депутатлар билан ҳамкорлик бўлими очилган ва мен кетгач, қисқартирилган.Ўзбекистон радио ва телевидение қўмитасида мен учун янги ўринбосар штати очилганва мен кетгач, қисқартирилган…

Президент девонидан телевидениега кетар эканман, таниқли бир журналист:

-Одамлар бу даргоҳга келиш учун нималар қилишмайди, сиз бўлсангиз қувониб-қувониб кетаяпсиз, бу ерда туриб истаган жойга таъсирингизни ўтказа оласиз, аммо телевидениеда бош оғриғидан бошқа нарсани билмайсиз,-деган эди.

Хуллас, илгари ҳукумат томонида бўлган танишимнинг ўрнига ўзимни қўйиб, ўзимга унинг кўзи билан баҳо беролмадим. Балки шунинг учун ҳам ўзимга ортиқча баҳо бериб юбордим, шекилли, сизнинг наздингизда.

Лекин ўзимдан ўзим фахрланаман. Ахир Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритош Мустафоевнинг ўзи Америкага телефон қилиб:

-Сизни сенатор этиб тайинламоқчилар…,-деганда унга у бажара олмайдиган шартлар қўймасдан, Каримовни мақтаб, иккита мақола ёзган ва Ўзбекистонга қайтган бўлардим-да. Лекин шундай қилмаганим учун бугун ифтихор туйғуси билан яшамоқдаман.

Ҳиссиёт ва сиёсат

ТуркиябошвазириРажабТойибЭрдўғаннингДавосдагибирпанелдаИсроилпрезидентигажавобберишучунмажлисбошловчисибиланқизишибқолганивамажлисниташлабчиқиши акс этган видеотасманиқайта-қайтакўрдим. Унафақатмажлисни тарк этган, балкиумуманДавосучрашувларигабунданкейинқатнашмаслигиниҳамбилдирган.

Буҳақдамуносабатларни ҳам ўқибчиқдим.Бутундунёдагишарҳларнижамласангизеттихилхулосақилинганиникўрасиз׃

1.У қаҳрамон. Туркларнинг кимлигини дунёга намоён қилди.

2. У қизиққон. Катта сиёсатда бундай қизиққонлик натижа бермайди.

3. У маҳоратли ”ўйинчи”. Мамлакатда маҳаллий сайловлар олдидан сиёсий томоша кўрсатди.

4. Туркия ҳарбийлари унинг ҳукумати ва партиясига қарши. Ҳарбийлар Америка ва Исроил билан жуда яқин. У шу билан ҳарбийларнинг йўлини бекитди. Энди унга қарши гапиришса, халқнинг ғазабига учрашади.

5. У Яқин Шарққа саёҳати давомида чегарада у минган машинани яҳудий аскарлари ярим соат тутиб туришгани учун қасд олди.

6.У Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича ўртада турадиган куч ролини ўйнамоқчи эди. Буни бажара олмаслигига кўзи етди ва шундай қилиб ўзини четга олди.

7. Ироқда, хусусан Мусулда, турклар қатлиом қилинганда у нега товушини чиқармади? Ғазони урган учқичлар Туркияда машқ ўтказганда у нега жим турди?

Бу қарашларнинг баъзилари бир бирига зид. Лекин ҳар бир қарашни ҳимоя қилувчилар ўз далилларига ҳам эгадирлар.

Эрдўған воқеа ортидан бир неча марта баёнот бериб бу ҳаракати яҳуд халқига қарши эмас, балки ҳукуматига қарши эканлигини айтди. Кейин эса бунданда пастроққа тушиб, бу мажлисни олиб борувчига қарши исён эканлигини айта бошлади. Бу томони энди сиёсат.

Юқорида етти қарашни келтирдим. Балки минг хил, балки миллион хил қараш ҳам бўлиши мумкин. Балки ҳар бир одамнинг ўз қараши бордур? Масалан, Тошкентдан менга хат юборган Нидои Мазлум шундай ёзади׃

“Ҳурматли Жаҳонгир Муҳаммад, Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған жанобларининг Давосдаги чиқиши, бутун турк халқи қатори, биз, майли оз сонли бўлсакда, Ўзбекистондаги ҳар қандай ёвузлик ва зўравонликка қарши, диндошларимизнинг қирғин қилинишига қарши бўлган инсонларни ҳам тўлқинлантирди. Албатта, биз, Ўзбекистон халқи ҳам, ўз Бош вазирининг ана шундай қатъий чиқишларидан тўлқинланишини истар эдик, аммо афсус халқ бошқа, вазирлар ва раҳбарлар бошқа меъёрлар билан яшаётган бугунги кунда бунинг имкони йўқ.

Шу боис, ҳеч бўлмаса туркийлар сифатида ўз қавмдошларимизни кўллаш ва уларнинг ғурурига шерик бўлиш мақсадида, Сиздан бизнинг ташкилот раҳбари сифатида Туркия Бош вазирига мактуб йўллашни ва унда Демократик Ўзбекистон конгресси аъзолари ҳам Ражаб Тойиб Эрдоған жанобларидан фахрланиши ва унинг учун яратгандан икки дунё саодатини сўраб дуо қилишини етказишингизни сурайман”

Мен бу ҳақда бошқа бир фаолимиздан сўрасам, у “Туркия кичкина давлат эмас. НАТОдаги ягона мусулмон давлат. Бундай ҳаракатлар билан ўз йўлини бекитмаслиги керак. У рақибининг бақирганини айтиб бу ҳолат психологиккамчилик, айби борнинг жаҳли чиқади деб уни айблади, айни пайтда ўзи ҳам жаҳл чиқишини кўрсатгани яхши бўлмади” деди.

Ўзим эса “Хўш бунинг натижаси нима бўлади?” деб ўйладим. Нима бўларди? Бу Яқин Шарқ муаммосига фақат керосин сепиши мумкин. Бундан оддий турклар, оддий араблар илҳомланиб кетадилар ва “Хамас”га ёрдам кучланади. “Хамас”нинг ўзи ҳам илҳомланиб ҳужумларини кучайтириши мумкин. Табиийки, Исроил ҳам томоша қилиб турмайди. Биттасига бешта қилиб жавоб бераверади. Яна жабр бечораларга. Ўқларнинг остида ўлганлар оддий одамлар бўлади. Бу ҳолни бугун кўраётганимиз йўқ. Исроил давлати тузилганга қадар ва ундан кейин ҳам шу ҳол давом этмоқда.

Гапириш осон. Хўш нима қилиш керак? Менимча Эрдўған ва Яқин Шарқнинг бошқа лидерлари биринчи галда фаластинликларнинг биттаси Эрон, яна биттаси Сурия, яна биттаси Уммон, бошқаси бошқанинг таъсирида бўлган лидерларини бир жойга чақириб, энг аввало уларни тинчлик йўлида бирлаштиришлари керак.Буни амалга оширмасдан гапириладиган ҳар қандай гап керосиндай бўлиб қолаверади.

Мен Ўзбекистондан чиқиб кетганимдан буён қидирганим саволга кейинги йилларда жавоб топгандайман. Биз сиёсат ва ҳиссиёни ажрата олмас эканмиз. Бу жуда ва жуда қийин масала.

Ҳиссиёт сизни яхши кўрсатади, одамлар наздида обрў топасиз, қаҳрамонга айланасиз… Лекин ҳаммаси вақтинча ва натижаси нолга тенг. Худди Хрушчевнинг БМТ минбарига туфлиси билан уриб гапиргани каби.

Ҳиссиётини яшириб, сиёсатини ўтказа олган одам эса абатиятга дахлдордир. Чунки ўзини эмас, халқини ўйлаб иш тутган одам ҳақиқий сиёсатчи, кучли дипломатдир. Бу юқорида айтганим каби жуда қийин иш ва шунинг учун ҳам бундайлар оз.

Ҳатто шу сатрларни ёзган ва нима ёзаётганимни англаган мен ҳам ҳиссиётимнинг асириман.

Advertisements

2 Responses

Comments are closed.

%d bloggers like this: