Жаҳонгир МУҲАММАД׃ “ҚУРУЛТОЙ”ДАН “ҚУР-ҚУРТОЙ”ГА

jmnewyork“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури асли менинг ташаббусим билан туғилганди. 2004 йилнинг охирларида Ўзбек бўлимининг ўша кездаги директори Адолат Маликка бир неча марта мактуб йўллаб, шундай бир минбарга эҳтиёж борлигини айтганимда, у таклифимни қабул қилиб, ҳатто бир йиллик мавзулар рўйхатини ҳам сўраганди. ”Америка овози”да ишлаганимда шундай бир дастурни йўлга қўйган ва ҳафтада бир марта уни эфирга узатар эдик. Бу радиотингловчилар сонини оширибгина қолмай, муҳим масалаларни очиқ муҳокама этиш имкониятини яратган эди. 2004 йилда “Америка овози” ёпилгач, бу анъанани “Озодлик” да давом эттиришни Адолат Маликдан сўрагандим.

Хуллас, мен унга долзараб мавзулар рўйхатини жўнатиб, орада юз берадиган муҳим воқеаларни ҳам муҳокама қилиб бориш лозимлигини айтдим. У шундан кейин бу ишга радиодан Шуҳрат Бобожонов (Абдулла Искандарни) масъул этиб тайинлади. Биз ҳамкорликда иш бошладик. Мен мавзуларни ёзиб юборар, у ташкилий ишларни амалга оширар ва бошловчилик қиларди.

Журналистик қобилияти суст бўлгани учун Шуҳрат Бобожонов саволларни бири боғдан ва бири тоғдан қилиб юборар, аммо мен уни йўлга солиб турар эдим. Бу ишга Тошкентдан Шайбон(Ҳусниддин Қутбиддинов) ҳам катта ҳисса қўшди. Шу зайл дастур кундан-кунга кучланиб борди.

2005 йилга келиб, бу дастур ҳамма жойда машҳур бўлиб кетди. Мухолифатнинг деярли барча намоёндалари бу дастурда иштирок этишни исташар ва иштирок ҳам этишар эди. Буни ҳатто Шуҳрат Бобожоновнинг ўзи ҳам эътироф этиб турар эди. Унинг жуда кўп хатлари менда сақланган ва мана биттаси׃

Kechadan boshlab ishga tushdim. Tatilda edim. Tatildan oldin esa jiddiy bir  jarrohlik amaliyotini boshdan kechirdim. Maktublarga javob yoza olmaganim boisi shu. Ushbu maqola ruhidan mamnun bo’ldim. Zero siz bilan boshlagan kamtargina qurultoyimiz shuncha gap so’zga sabab bo’ldi. Har ikki tomondan. Men so’z erkinligi deb ataladigan sag’ri terisining kengayishi tarafdoriman. Sizga xurmat bilan Abdulla Iskandar

Monday, September 12, 2005

From:

Лекин қандайдир куч бу сўз эркинлигига қаршилик ҳам қилар эди. Мен юборган хатлар гўё йўқолиб қолар”, ҳатто телефон номерларимни ҳам гўё унутишарди”. Буни Шуҳратнинг мана бу хати ҳам исботлайди׃

Janongir aka salom. Sizga oid manzil va telefon raqamlari kompyterdan yana yoqoliob qolibdi (bu juda qiziq) Mana bu manzilni internetdan topdim. Iloji bolsa menga  tezroq bir maktub yozib yuborsangiz.

Sunday, May 8, 2005 6:35 AM

From:

Хуллас, бир кун “Қурултой”да адабиётшунос Озод Шарафиддинов ҳам қатнашди. Биз у балан яхши таниш эдик. 1991 йил охирида касалхонада бирга даволанганимизда, у сўз эркинлиги ва адабиёт соҳасида катта ислоҳотлар қилиниши лозимлигини айтиб, диққатимни тортганди. Мен уни Президент девонида Ислом Каримов қатнашган кичик бир мажлисга даъват этиб, танқидий фикрларини айттирган ва телевидениеда ҳам намойиш эттирган эдим. Кейинчалик у каримовпараст бўлиб кетди. У Қурултойда ҳам менинг номини тилга олиб гапирган, аммо кескин саволимдан кейин телефон гўшагини ташлаб юборганди.

Кўп ўтмай у “Қурултой” ҳақида танқидий мақола ёзиб, ”Маҳалла” газетасида эълон қилганда мен айтган гапларни ” Вашингтондан Пўлатов айтди” дегани мени жиддий ўйлатиб қўйди. Бунинг ортида нима гап борлигига қизиқиб қолдим. Чунки дастурда ҳеч қандай Пўлатов қатнашмаган эди. Гап нимадалигини суриштирдим. Газетадаги бир танишим Озод Шарафиддинов ёзиб келган мақолани Президент девонига олиб чиқишганини айтди.

Ўша кезда Президент девонида ишлаган ва бугун нафақада бўлган кишининг айтишича, Каримов мақолада менинг номимни кўриб, тентак бўлиб қолган.

-Бунинг номини ўчириш шунча қийинми? “Америка овози”дан қувдирдик, деб айтган эдинглар, нега бу ёқда пайдо бўлди? Мен унинг номини эшитишни истамайман, халқ ҳам эшитмасин,-қабилида бақириб, газетанинг ҳали чоп этилмаган саҳифасини отиб юборган.

Мақолани олиб кирганлар нима қилишни билмай, мақолада “Маматов” ўрнига “Пўлатов” деб ёзиб қўйишган. Мақола чиқиши билан Озод Шарафиддинов таҳририятга норозилик билдирган. Кейин Каримовга шикоят қилиб борган.

Каримов яна тўполон қилиб, менинг “овозимни ўчирш”ни талаб қилган.

-Ўзбекистонда унинг номи айтилмаслиги, хорижий радиолардан ҳам унинг овози ўчирилиши керак!- деган.

Шундан кейин дарҳол Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари номидан “Озодлик” радиоси президентига хат ёзилган. Ўшанда Шуҳрат Бобожонов менга телефон қилмай қўйди. Мен унга кетма-кет хат ёзганимдан кейин “Қурултой” ҳақида шикоят келгани ва бу дастурни тўхтатмоқчи эканликларини айтди. Бир муддат тўхтатишди ҳам. Кейин яна давом эттиришди. Лекин менсиз.

“Қурултой” шу зайл Шуҳрат Бобожоновнинг шахсий “томорқасига” айланди. Яъни “Қур-қуртой” бўлиб қолди.

Дарвоқе, мен эмас, бугунга келиб одамлар бу ўлик дастурга “Қур-қуртой” деб ном қўйишган

www.turonzamin.org

%d bloggers like this: