Журналист жуздони (5)

“МУХОЛИФАТЧИ”

“Америка овози”да анча йиллардан бери ишлаб келган Раъно опа кўпинча мухолифатнинг бир қаноти ҳақида ёзар ва суҳбатларни ҳам ўша томондагилар билан ўтказардилар. Бошлиқ мувозанатни сақлаш учун мендан мухолифатнинг иккинчи қанотидан интервью олишни сўрарди. Раъно опа пенсияга кетар эканлар, ҳазиллашдим:

-Опа сиз ҳам мухолифатчи бўлиб қолдингиз. Бундан кейин мақолаларингизни мухолифат нашрларига юбориб турсангиз, уларни хурсанд қиласиз.

Ҳазилим чиқмади, аммо опанинг жаҳллари чиқди:

-Мен мухолифат аъзоси эмасман. Қолаверса, менга бунақа гапларни айтманг,- дедилар.

-Бугунга қадар мухолифатнинг бир қанотини четлаб келганингиз учун шундай деб ҳазил қилмоқчи эдимда опажон,- дедим.

-Олдин нариги қаноти ҳақида ёзардим, кўп ёзардим. Бир куни айтишиб қолдик. Шундан кейин асосан бу қанот ҳақида ёза бошладим,-деди у самимият билан.

Нима деб қўйганини бирдан англади, шекилли, жаҳли чиққан одам энди жилмайди ва:

-Нима қиласиз ўзбеклармиз-да, шу ерда ҳам ўзбекчилик қилиб юрибмиз!-дедилар.

Шу воқеага ҳам 13 йил бўлибди. Аммо “ўзбекчилигимиз” ўша-ўша.

Жаҳонгир Муҳаммад.

Advertisements
%d bloggers like this: