5.Гўрбагўр
Бош прокурор “Катта”нинг ҳузурига кирди.
-Тинчликми? Зарур гапингиз бор экан,-деб сўради “Катта” ундан.
-Авропадагилар қизингизни сўроқ қилмасак бўлмайди, деб қайта-қайта хат ёзишмоқда,-деди Бош прокурор.
-Хатларини карзинкага отаверинг, дегандим-ку, ука?
-Бу сафар жавоб қилмасангизлар ҳамма ҳисобларни бекитамиз, деб пўписа қилишмоқда.
-Ман қораси ўчгурни тўққиз ойдан бери кўрганим йўқ. Уларга ҳам бизда йўқ, қочиб кетган десангиз бўлмайдими?
-Бўладию… лекин тунги барларда дипломатлар кўриб қолишаяптида… Continue reading
Filed under: Оқсарой ҳангомалари | Tagged: оқсарой | Comments Off on Сиёсий сатира
You must be logged in to post a comment.