Сиёсий сатира

aldarkusaОқсарой ҳангомалари

12. Нусха

“Катта” хотинига арз қилди:

-Олдинлари ана у қизингни мақтардинг, шеър ёзади, ашула айтади, заргарлик қилади, кўйлак бичади, дипломат, Гарвардни битирган, бало-баттар… Энди бўлса, оёғи эгри, қаллоб, рекетчи, бечоранинг киссасидагини ҳам, қўлидагини ҳам урадиган, давлатнинг пулларини ўмарадиган, раҳмсиз, шавқатсиз, нечта одамни ўлдиртириб юборган, ўғри, муттаҳам деяпсан. Қайси бир гапингга ишонай?

Хотинининг “тили қичиб” турган эканми, бидирлаб қолди:

-Олдингисини ҳам одамлар айтишганди. Ман сизга етказгандим, холос. Ҳозир ҳам одамлар айтиб юрибди, видеоларини кўрдим, кўрган кўзим ўйилсин, ҳужжатларини кўрдим, виждонсиз, ўмарганда ҳам миллионлаб ўмарган, элга золимлик қилган, қонунларни бир пулга олмаган, ҳаммани фақат ўзи учун ишлатган, осмонга қочганни оёғидан, ерга кирганни бўйнидан осган, ғирт жаллодга айланган… Бош кўтаролмай қолдик-ку бу дунёда! Continue reading

Сиёсий сатира (Оқсарой ҳангомалари)

aldarkusa111. Телефон даври

-Бир пайтлар эрталаб ишга келсанг “Совет Ўзбекистони”, “Правда Востока”ни ўқисанг бўлди эди, бутун дунёдаги ва мамлакатдаги янгиликларни билиб олардинг. Ўшанда оз одам ёзарди, кўп одам ўқирди. Ҳозир Интернет чиқиб, ҳамма ёзадиган бўлиб қолди,-деб гап қотди “Катта” маслаҳатчига.

-Тўғри айтасиз, ўқийдиган қолмади, ҳамма ёзиш билан овора…

-Бугунги газетларни ўқийдиган қолдими?-киноя билан сўради “Катта”.

-Қолмади ҳисоб. Сизу бизни айтмаса, бошқа ўқийдиган йўқ. Замон ўзгариб кетди.

-Ҳмм.. мактабларда ўқийдиган борми?

-Мактаблар ҳам тугади, ҳисоб. Болаларнинг калласида китоб эмас, газета эмас, телефон. Continue reading