Китобдан боблар (4)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

Мериланд штати. Эликот шаҳри

Саиджоннинг фиғони фалакда. Буни телефонни қулоғимдан узоқроқда тутиб турганимдан ҳам билиш мумкин. Лекин “ҳужумларим” оз-моз иш бермоқда. Фалакдаги фиғон баъзан “ерга тушиб” ҳам қолмоқда. Афсуски, кўпга эмас, доимийга эмас.

-Ака, Ўзбекистон ҳукумати тезлик билан  армиясини киритиб,  Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга олиши керак. Бошқа йўли йўқ. Бўлмаса, Каримов бутун ўзбеклар олдида хоинлик қилган бўлади…

Хоинлик нима ўзи? Аҳдини, ваъдасини, қасамини бузмоқ. Баъзан фирибгарлик, муттаҳамликни ҳам хоинлик деймиз. Лекин асосий маъноси бу кишининг ўзи мансуб бўлган ижтимоий қатлам ёки халқи, ватани, дўстининг мафаатларига зид иш тутиши, душманлар билан ҳамкорлик қилиши, душман томонга ўтишидир. Саиджон ана шу маъносини назарда тутмоқда ва ҳақ.

У Ўзбекистон раҳбарининг дунёдаги бутун ўзбеклар олдида бурчи, масъулияти. аҳди бор деб ўйламоқда. Аммо Каримовга кўра, унинг бундай бурчи йўқ, Қирғизистондаги воқеалар бу уларнинг ички иши. У ўзини “Асосий Қонунда бундай бурчим йўқ” деб ҳам оқлаган бўлди. Continue reading